Турли суғориш технологияларидаги ғўзанинг суғориш тартиби
Тажриба далаларида турли суғориш технологияларнинг қўлланилиши ғўзани ривожланиш даврларида, сув таъминоти тупроқ ва гидрогеологик ва геологик шароитларига асосан турлича бўлади. Ғўзадан максимал ҳосил олишда унинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ўсимликни ўсиши ва ривожланишининг барча даврлари давомида ЧДНСни ҳисобга олган холда узлуксиз сув билан таъминлаш орқали эришиш мумкин.
Ғўзани суғориш меъёрини ҳисоблашда С.Н.Рижов томонидан тавсия этилган формуладан фойдаландик:
mнт = 100 · h · d · (Wнс – W со) + K. бу ерда, h - ҳисобий қатлам қалинлиги, м;
d - тупроқ ҳисобий қатламининг ҳажмий массаси, г/см3;
Wнс - тупроқнинг чегаравий дала нам сиғими, оғирликка нисбатан, %;
Wco -тупроқнинг суғоришдан олдинги намлиги, оғирликка нисбатан, %;
K - суғориш давомида сувнинг буғланишга сарфланиш миқдори (10 %).
Ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши ва ҳосилдорлиги суғориш тартибига боғлиқ бўлади.
Турли суғориш технологияларидаги ғўзанинг суғориш тартиби 8.5.1-жадвалда келтирилган.
8.5.1-жадвал Турли суғориш технологияларидаги ғўзанинг суғориш тартиби
Тажриба даласи
номери
|
Ваиант лар
|
Эгатлаб суғориш технологиялари
|
Суғориш тизими
|
Суғориш меъёрлари,
м3/га
|
Мавсумий суғориш
меъёри, м3/га
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
4
|
1
|
Ишлаб чиқариш
назорати
|
1-2-1
|
1175- 1241
|
4874-4921
|
2
|
Эгатни ўзгарувчан
сув сарфи билан суғориш
|
1-4-1
|
426-806
|
3607-3614
|
3
|
Эгатни қарама- қарши томонидан
суғориш
|
1-4-1
|
432-804
|
3587-3600
|
4
|
Эгат оралатиб
суғориш
|
1-4-1
|
430-809
|
3620-3629
|
5
|
1
|
Ишлаб чиқариш
назорати
|
1-2-1
|
1224-1307
|
4978-5040
|
2
|
Эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан
суғориш
|
1-4-0
|
469-664
|
3074-3093
|
3
|
Эгатни қарама- қарши томонидан
суғориш
|
1-4-0
|
469-658
|
3068-3083
|
4
|
Эгат оралатиб
суғориш
|
1-4-0
|
472-667
|
3092-3106
|
6
|
1
|
Ишлаб чиқариш
назорати
|
1-2-1
|
1135-1200
|
4618-4684
|
2
|
Эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан
суғориш
|
1-3-0
|
528-742
|
2729-2746
|
8.5.1-жадвалнинг давоми
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
6
|
3
|
Эгатни қарама-
қарши томонидан суғориш
|
1-3-0
|
528-737
|
2676-2699
|
4
|
Эгат оралатиб
суғориш
|
1-3-0
|
533-739
|
2724-2742
|
4 тажриба дала (енгил қумоқ тупроқ) бўйича ишлаб чиқариш назоратида ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-2-1 суғориш тизимида тўрт марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 1175-1241 м3/га ва масумий суғориш меъёри эса 4874-4921 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 26-30 кунни ташкил қилди.
Эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғоришда тупроқни ЧДНСга нисбатан 70-80-60% бўлган 2-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-4-1 суғориш тизимида олти марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 426-806 м3/га ва масумий суғориш меъёри 3607-3614 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 18-25 кунни ташкил қилди.
Эгатни қарама-қарши томонидан суғоришда, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60% бўлган 3-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-4-1 суғориш тизимида олти марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 432-804 м3/га ва масумий суғориш меъёри эса ўртача 3587-3600 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 14-20 кунни ташкил қилди.
Эгат оралатиб суғоришда, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60%, яъни 4-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-4-1 суғориш тизимида олти марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш
меъёри 430-809 м3/га ва масумий суғориш меъёри 3620-3629 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 17-23 кунни ташкил қилди.
4 тажриба дала бўйича ишлаб чиқариш назорати (1-вариант)га нисбатан олинган натижаларни солиштирадиган бўлсак қуйидаги маълумотлар олинди.
2 вариант, яъни эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғоришда, ишлаб чиқариш(1 вариант)га нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 2 та суғориш кўп, аммо мавсумий суғоришга нисбатан гектарига ўртача 1287 м3 кам сув берилди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 5-8 кунни ташкил қилди.
Эгатни қарама-қарши томонидан суғориш(3-вариант)да, ишлаб чиқаришга нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 2 та суғориш кўп, аммо мавсумий суғоришга нисбатан гектарига ўртача 1311 м3 кам сув берилди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 10-12 кунни ташкил қилди.
Эгат оралатиб суғориш(4-вариант)да, ишлаб чиқариш вариантига нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 2 та суғориш кўп, аммо мавсумий суғоришга нисбатан гектарига ўртача 1273 м3 кам сув берилди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 7-9 кунни ташкил қилди.
4-тажриба даладаги маълумотларни тахлил қиладиган бўлсак, эгатни қарама-қарши томонидан суғориилган 3-вариант эканлиги исботланди. Бу вариантни тавсия қилиш натижасида ишлаб чиқариш(1-вариант)га нисбатан хар гектар майдондан ўртача 1311 м3 сув иқтисод қилиниши ва суғоришлар орасидаги муддатлар ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 10-12 кун олдинроқ суғориш суви берилиши кераклиги аниқланди.
5 тажриба дала (ўрта қумоқ тупроқ) бўйича ишлаб чиқариш назоратида ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-2-1 суғориш тизимида тўрт марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва
ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 1224-1307 м3/га ва масумий суғориш меъёри 4978-5040 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 25-31 кунни ташкил қилди.
Эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғоришда тупроқни ЧДНСга нисбатан 70-80-60% бўлган 2-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-4-0 суғориш тизимида беш марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 469-664 м3/га ва масумий суғориш меъёри 3074-3093 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 19-23 кунни ташкил қилди.
Эгатни қарама-қарши томонидан суғоришда, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60% бўлган 3-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-4-0 суғориш тизимида беш марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 469-658 м3/га ва масумий суғориш меъёри 3068-3083 м3/га бўлди.
Эгат оралатиб суғоришда, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-80-60%, яъни 4-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-4-0 суғориш тизимида беш марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 472-667 м3/га ва масумий суғориш меъёри эса ўртача 3092- 3106 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 19-22 кунни ташкил қилди.
5 тажриба дала(ўрта қумоқ тупроқ) бўйича ишлаб чиқариш назорати (1-вариант)га нисбатан олинган натижаларни солиштиради- ган бўлсак қуйидаги маълумотлар олинди.
2 вариант, яъни эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғоришда, ишлаб чиқариш(1 вариант)га нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1 та суғориш кўп, аммо мавсумий суғоришга нисбатан гектарига ўртача 1925 м3 кам сув берилди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 6-8 кунни ташкил қилди.
Эгатни қарама-қарши томонидан суғориш(3-вариант)да, ишлаб чиқаришга нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1 та суғориш кўп, аммо мавсумий суғоришга нисбатан гектарига ўртача 1934 м3 кам сув берилди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 7-9 кунни ташкил қилди.
Эгат оралатиб суғориш(4-вариант)да, ишлаб чиқариш вариантига нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1 та суғориш кўп, аммо мавсумий суғоришга нисбатан гектарига ўртача 1910 м3 кам сув берилди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 6-9 кунни ташкил қилди.
6 тажриба дала (оғир қумоқ тупроқ) бўйича ишлаб чиқариш назоратида ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-2-1 суғориш тизимида тўрт марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 1135-1200 м3/га ва масумий суғориш меъёри 4618-4684 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 25-31 кунни ташкил қилди.
Эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғоришда тупроқни ЧДНСга нисбатан 70-80-60% бўлган 2-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-3-0 суғориш тизимида тўрт марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари бўйича суғориш меъёри 528-742 м3/га ва масумий суғориш меъёри 2729-2746 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 19-20 кунни ташкил қилди.
Эгатни қарама-қарши томонидан суғориш, 3-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-3-0 суғориш тизимида тўрт марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари яъни гуллаш ва гуллаш-кўсак тугиш даврларида суғориш меъёри 528-742 м3/га, пишиш даврда сув берилмади. Масумий суғориш меъёри 2676- 2699 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 17-19 кунни ташкил қилди.
Эгат оралатиб суғориш, 4-вариантда ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 1-3-0 суғориш тизимида тўрт марта суғорилди. Ғўзани ўсиш ва ривожланиши фазалари яъни гуллаш ва гуллаш-кўсак тугиш даврларида суғориш меъёри 533-739 м3/га, пишиш даврда сув берилмади. Масумий суғориш меъёри 2733 м3/га бўлди. Суғоришлар орасидаги муддат ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича 18-20 кунни ташкил қилди.
6 тажриба дала(оғир қумоқ тупроқ) бўйича ишлаб чиқариш назорати (1-вариант)га нисбатан олинган натижаларни солиштириш орқали қуйидагилар олинди.
2 вариант, яъни эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғоришда, ишлаб чиқариш(1 вариант)га нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича суғориш сони бир хил бўлди, амма ғўзани пишиш даврида сув берилмади. Мавсум давомида ишлаб чиқаришга нисбатан гектарига 1913 м3 сув иқтисод қилинди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 6-11 кунни ташкил қилди.
Эгатни қарама-қарши томонидан суғориш(3-вариант)да, ишлаб чиқаришга нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича бир хилда сув берилди. Мавсумий суғоришга ишлаб чиқаришга нисбатан гектарига 1964 м3 кам сув берилди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 9-12 кунни ташкил қилди.
Эгат оралатиб суғориш(4-вариант)да, ишлаб чиқариш вариантига нисбатан ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича суғориш сони бир хил бўлди. Мавсумий суғориш ишлаб чиқаришга нисбатан гектарига 1918 м3 сув иқтисод қилинди. Суғоришлар орасидаги муддатнинг ғўзани ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича фарқи 7-11 кунни ташкил қилди.
Юқорида келтирилган маълумотларни хулоса қиладиган бўлсак, барча тажрибалар ва вариантдар тақосланиниши оқибатида энг яхшиси 3 вариант эканлиги аниқланди, яъни эгатни қарама-қарши томонидан суғориш натижасида эгат узунлиги бўйича бир хилда намлашга эришилди, ҳамда сув иқтисод қилинди ва тупроқдаги
намликни юқори даражада ушлаб туришга эришилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |