Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019


Тажриба даладаги ғўза ҳосилига вариацион статистика услубида математик ишлов бериш



Download 1,23 Mb.
bet27/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Тажриба даладаги ғўза ҳосилига вариацион статистика услубида математик ишлов бериш


Тажриба далаларнинг вариантларидан олинган ғўза хосилини вариацион статистик услубда математик томондан ишлов бериш бўйича маълумотлар 4.4.5.1 - жадвалда келтириб ўтилган.

4.4.5.1- жадвал Суғориш тартибининг ғўза ҳосилдорлигига таъсири



Тажриба

Вариантлар

2011

2012

2013

Ўртача

Назоратга нисбатан
хосилнинг ошиши

1

2

3

4

5

6

7

1

1

30,2

31,0

30,0

30,4




2

31,5

31,6

33,4

32,2

1,8

3

40,1

39,9

40,5

40,2

9,8

4

36,3

34,9

35,2

35,5

5,1

М

34,5

34,4

34,8

34,6




m +

2,3

2,0

2,2

2,1




δ +

4,5

4,1

4,4

4,3




P

6,6

5,9

6,3

6,2




v +

13,2

11,8

12,6

12,4




4.4.5.1- жадвалнинг давоми

1

2

3

4

5

6

7

2

1

30,8

30,2

31,3

30,8




2

33,1

32,9

33,4

33,1

2,3

3

39,3

40,8

40,1

40,1

9,3

4

35,3

36,9

36,3

36,2

5,4

М

34,6

35,2

35,3

35,0




m +

1,8

2,3

1,9

2,0




δ +

3,6

4,6

3,8

4,0




p

5,2

6,6

5,4

5,7




v +

10,4

13,2

10,8

11,4




3

1

29,2

30,9

31,3

30,5




2

29,5

31,1

32,8

31,1

0,6

3

38,8

39,0

40,0

39,3

8,8

4

34,2

38,7

39,9

37,6

7,1

М

32,9

34,9

36,0

34,6




m +

2,3

2,3

2,3

2,2




δ +

4,5

4,5

4,6

4,5




p

6,9

6,5

6,4

6,5




v +

13,8

13,0

12,8

13,0




Эслатма: М- пахта хосилининг вариантлар бўйича ўртача арифметик қиймати; m - ўртача хатолик; δ - стандарт оғиш кўрсаткичи; p - аниқлик даражаси; V - ўзгариш коэффициенти.

Хар бир тажриба даласи бўйича вариантлардан олинган хосилдорликнинг йиллар ва вариантлар бўйича ўртача қиймати ҳисоблаб чиқилди. Бу орқали ишлаб чиқариш назоратига нисбатан ошиши (камайиши) аниқланди.


Юқорида келтирилган маълумотларнинг аниқлик даражаси тахлил қиладиган бўлсак, 5,2-6,9 бўлди. Ўзгариш даражаси коэффициенти барча тажриба далаларида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари бўйича 10,4 - 13,8 га тенг бўлди.
Турли суғориш тартиби, ғўзани хосилига таъсир қилиб қолмасдан балки пахта толасининг технологик хусусиятларига хам таъсир қилади. Ортиқча ёки кам меъёрда суғориш ғўзанинг хосил элементларининг тушиб кетиши сабаб бўлади.
  1. ҒЎЗАНИНГ СУҒОРИШ ТАРТИБИНИ ХАЛҚАРО FAO УСЛУБИЁТИДА АНИҚЛАШ


    1. FAO услубиётининг қўлланилиши

Жаҳонда сув танқислиги сезилаётган шароитда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувдан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Суғорма деҳқончиликда сизот сувларини кўтарилиши, ерларни шўрланиши суғоришни тўғри ташкил қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Қишлоқ хўжалик экинларини суғориш тартиби аниқлашда суғориш меъёрини ҳисоблашда компьютердан фойдаланиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Бу борада етакчи мамлакатларда, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатларда суғориш тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда сув таъминоти сезирарли даражада тушиб кетган, сув тақчил бўлган холатларда экинни сувга бўлган талабини инобатга олиган холда суғориш меъёрларини ҳисоблашда ФАО (ўсимликнинг сувга бўлган талабини аниқлаш бўйича қўлланма) методикасидан фойдаланилган холда, ғўзани суғориш меъёри СRОPWАТ дастуридан фойдаланган холда амалга оширилади.
Суғориш меъёри ва мавсумий суғориш меъёрини ҳисоблашнинг экиннинг сувга бўлган талаби ва ҳосилга таъсирини белгилаш, сув ресурсларини бошқаришнинг илмий асосланган ҳисоблаш услубларини ишлаб чиқишга йўналтирилган мақсадли илмий- тадқиқот ишлари олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада, жумладан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, сув танқислиги ва ерларни мелиоратив ҳолати ёмонлашиб бораётганлиги шароитида ғўзани сувга талаб меъёрларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Маданий экинлар, жумладан ғўза ўзининг вегетация даврида қуёш энергияси таъсирида тупроқда мавжуд бўлган иссиқлик, сув, ҳаво ва минерал озуқалардан фотосинтез жараёнида ўз танасида органик моддаларни пайдо қилади. Бунда ўсимлик барглари унинг илдизлари орқали тупроқдаги сув билан таъминланиб туради.
Ўсимликдаги физиологик жараённинг нормал амалга ошиши учун тупроқ таркибида тегишли нам заҳираси ва ҳаво бўлиши керак. Ҳаводаги кислород ўсимликнинг ва тупроқдаги органик моддаларни минерал озуқаларга парчаловчи аэроб бактерияларнинг «нафас олиши» учун зарурдир.
Ўсимлик ўсиши даврида кўп миқдорда тупроқдаги сувни истеъмол қилади, унинг фақат 0,01-0,03 фоизи ўсиш тўқимасини ҳосил қилиш учун ишлатилади. Қолгани ўсимлик барглари ва танаси орқали буғланишга сарфланади. Ўсимликнинг нормал ривожланишида тупроқ нам захирасини мунтазам тўлдириб бориш, яъни тупроқни сунъий намлантириш - суғориш керак бўлади.
Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга кетадиган сув сарфи экинларнинг баргидан, танасидан ва тупроқ юзасидан буғлантирилган сув сарфи билан белгиланади. Ушбу умумий буғланиш сув истеъмоли ёки эвопотранспирация деб аталади. Сув истеъмол қиймати иқлимий шарт-шароитлардан ер юзасига тушадиган иссиқлик энергияси, тупроқ нами, қишлоқ хўжалиги экинининг тури ва ҳосилдорлик қийматларига боғлиқдир.
Суғорма деҳқончилик амалиётида қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини аниқлашнинг қуйидаги уч: тўғридан- тўғри далада ўлчов олиш, метеорологик ва ҳисобий усуллари қўлланилади.
Ҳисобий усулда эмпирик коэффициентлар бевосита кузатувлар натижасида аниқланганлиги учун бу усул аниқроқ усул ҳисобланади.
Сув истеъмоли коэффициенти ҳосил бирлигига сарфланган сув ҳажми ҳисобланиб, иқлимий шарт-шароитлар, экиннинг ҳосилдорлиги ва агротехника даражасига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам бу қийматни барча ҳудудлар учун юқори аниқликда аниқлаш жуда қийиндир.
Қишлоқ хўжалиги экинлари учун керак бўлган сув режими ўсимликнинг биологик хусусиятлари, табиий ва хўжалик шарт- шароитларига боғлиқ ҳолда белгиланадиган суғориш меъёрлари, муддатлари ва сонларини ҳосил қилувчи суғориш режими билан аниқланади.
Белгиланган суғориш режими ўсимликнинг ривожланиш фазасида унинг сувга бўлган талабига, тупроқнинг сув, озиқ моддалари, туз ва иссиқлик режимини тартибга солиб туришига, суғориладиган ерларнинг ботқоқланишига, шўрланишига ҳамда тупроқ эрозиясига йўл қўймасликка риоя қилиши керак. Қишлоқ хўжалигида ҳар қандай сувдан фойдаланувчи белгиланган суғориш режимга қатъий амал қилса, суғориладиган экинлардан доимо юқори ҳосил олишга замин яратган бўлади.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимига таъсир этувчи омилларнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:

    1. Иқлим шароити: ҳаво ҳарорати, ёғин миқдори ва унинг йил ойлари бўйича тақсимланиши; ҳаво намлиги ва буғланиши; шамолнинг кучи, йўналиши ва такрорийлиги.

    2. Тупроқ шароити: тупроқнинг механик таркиби, сув-физик хоссалари, шўрланиш хили ва даражаси.

    3. Гидрогеологик шароитлар: ер ости сувларининг жойлашган чуқурлиги ва минераллашганлик даражаси, режими.

    4. Иқтисодий-хўжалик шароитлари: агротехника, тупроқ унумдорлиги, экиннинг ҳосилдорлиги.

    5. Қишлоқ хўжалиги экинларининг тури.

    6. Қишлоқ хўжалиги экинларининг биологик хусусиятлари. 7.Суғориш усули ва техникаси.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимини белгилашда юқоридаги барча омиллар ҳисобга олинади. Уларнинг ичида энг муҳимларидан бири ўсимлик истеъмол қиладиган сувни ўзида сақлаб, уни ўсимлик талабига қараб, ўзининг сув-физик хоссаларига кўра, сувни унга берадиган тупроқ-грунт шарт- шароитлари ҳисобланади.
Мавсумий суғориш меъёрининг миқдори экин тури ва экилиш майдонига қараб, гектарига қуйидагича бўлади: ғўза экини учун 5000
- 9000 м3, кўп йиллик ўт экинлар учун 2000-10000 м3, ғалла учун 1000
- 5000 м3; полиз учун 2000 - 8000 м3; боғ ва узум учун 1500 - 7000 м3 белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва барқарор ҳосил олиш учун тупроқнинг фаол қатламидаги намлик Хоразм вилоятининг турли даражада шўрланган тупроқлари учун ҳар доим тупроқдаги намлик ЧДНС га нисбатан 70 - 80 фоизда бўлиши талаб қилинади.
Суғориш меъёри ва эвопотранспирация бир-бирига боғлиқ, эвопотранспирация миқдорини аниқлаш учун бугунги кунда ҳар хил компьютер дастурлари ишлаб чиқилган, шулардан бири
«CROPWAT» дастуридир. Ҳозирги кунда республикамизда қишлоқ хўжалик экинларининг тез пишар, қурғоқчилик ва тупроқни шўрланишига чидамли навларини ҳисобга олиб, бир марта ва мавсумий суғориш меъёрларини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилмоқда. Дала тажриба натижалари билан аниқланган кўрсаткичларни таққослаш мақсадида тадқиқот олиб борилган йилларда ўрта толали Хоразм-127 нави учун СRОPWАТ дастуридан фойдаланган холда суғориш меъёри ва умумий сув истеъмоли ҳисобланди.
Хоразм вилояти Янгибозор туманида турли тупроқ шароитида етиштириладиган ғўзанинг Хоразм-127 навининг сувга талабини ҳисобга олган холда, ФАО услубиёти, яъни CROPWAT ва AQUACROP дастурларидан фойдаланиб ғўзани мавсумий суғориш меъёрлари ва сув истеъмоли ҳисобланди, ҳамда дала тажриба натижаларидан олинган маълумотлар билан дастур ёрдамида бажарилган ҳисоб-китоб ишлари солиштирилди.
Мазкур дастур доирасида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мумкинлиги аниқланди. Суғориш сувидан самарали фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ҳамда ҳозирги ва истиқболдаги ривожланиш даражасида сувни иқтисод қилиш, сув таъминоти пасайганда сувдан фойдаланиш критериясини белгилаш ва уни ҳосилдорликка таъсири, ғўзани сувга бўлган талабни аниқлаш, шунингдек, сув ресурсларини бошқаришнинг ўзига хослигини баҳолаш имконияти асосланган.
Юқоридаги хулосаларга асосланган холда дастурни қўллаш бўйича ишлар белгилаб олинди ва маълумотлар шакллантирилди.
ФАО услубиётидан фойдаланиб, ғўзани суғориш тартибини билишда ҳар ойлар бўйича илдиз қатламидаги намликни ўзгаришини қуйидаги формула ёрдамида, аниқланди (вегетация охиридаги тупроқдаги намлик заҳираси):
We =Wb +Ge +Pe -ЕТЭ
бу ерда: Wb - вегетация бошидаги тупроқдаги намлик заҳираси, мм;
Ge - сизот сувларидан илдиз қатламига намликнинг капилляр кўтарилиш тезлиги, мм/кун;
Pe - атмосфера ёғинлари, мм;
ЕТэ - ғўзадан бўладиган эвапотранпирацияси.
Қишлоқ хўжалик экинларини экиш муддатидан бошлаб суғориш тартибини ўрнатишда тупроқнинг ҳисобий қатламидаги намлик миқдорининг ўсимлик томонидан енгил ўзлаштира олиши мумкин бўлган намлик миқдоригача ҳисобланади.
Суғориш тартибини ишлаб чиқиш учун ғўза даласининг сув баланси вегетация даври учун ойма-ойига ҳисобланади ва ФАО услубиёти бўйича ҳисоб - китоб ишлари амалга оширилади.
Ушбу дастурларга биноан тупроқнинг фаол қатламидаги сув баланси қуйидаги боғлиқлик орқали ҳисобланди:
Wr,t +1 = Wr,t +(P- RO)+ I+ CR- E- Tr - DP
бу ерда, P - атмосфера ёғинлари;
RO - ёғин миқдорининг ер устида оқиб кетиши натижасида йўқотилиши;
CR - грунт сувларининг капилляр кўтарилиши; E - тупроқдан бўладиган буғланиш;
Tr - ўсимлик транспирацияси; DP - чуқур фильтрация;
Wr,t - фаол қатламдаги сувнинг миқдори.
Дастурда эвапотранцпирация қиймати Пенман-Монтейт усулида аниқланган:
E = E0 K
бу ерда, Е - буғланувчанлик, мм;
К - экин турига боғлиқ коэффициент, К= 0,6-0,8;
E = H Δ+γ Ey
0 Δ+γ
бу ерда, Н - тупроқ ўзлаштирадиган энергия миқдори;
Δ - буғнинг максимал босими;
γ - доимий қиймат, γ = 0,48-0,50;
Ey - ҳавони кондициялаш (кондицирование) имконияти.



    1. Download 1,23 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish