Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019



Download 1,23 Mb.
bet20/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Учинчи боб бўйича хулосалар


Барча дала, ишлаб чиқариш тажрибалари улардаги кузатув, таҳлил ҳамда ҳисоблар бўйича тажрибалар тизими ва дастури ПСУЕАИТИда қабул қилинган услубий қўлланмалар асосида тайёрланди. Тажриба далаларини танлаб олишда, вилоятда кенг тарқалган тупроқ-мелиоратив ва гидрогеологик шароитларга мос келиши - репрезентативлиги таъминланди.
Ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартибини аниқлаш бўйича тажриба далаларидаги изланишларнинг вариантлари ва қайтариқлари ПСУЕАИТИда қабул қилинган услубларга биноан далаларда жойлаштирилди ҳамда барча кузатувлар, изланишлар ва ҳисоблашлар ПСУЕАИТИда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган услубётлар асосида олиб борилди. Тажриба далаларида қўлланилган агротехник тадбирлар ҳам ПСУЕАИТИнинг илмий асосланган деҳқончилик тизими асосида олиб борилди.
Ғўзанинг илмий асосланган суғориш тартибини экин майдонларида амалга оширувчи сув тежамкор эгатлаб суғориш технологияларини аниқлаш бўйича тажриба далаларидаги барча кузатувлар, изланишлар ва ҳисоблашлар ПСУЕАИТИ, ТИҚХММИ ва ИСМИТИ (собиқ САНИИРИ)да ишлаб чиқилган ва тасдиқланган услубиётлар асосида олиб борилди.

IV БОБ. ТАЖРИБАЛАР НАТИЖАЛАРИ ХАМДА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ


    1. Тажриба далалари тупроғининг морфологик тавсифи, механик таркиби ва агрокимёвий хоссалари

Дала тажрибалари олиб борилган худуд саҳро минтақанинг ўтлоқи, қадимдан суғориладиган аллювиал воҳа тупроқларига мансубдир. Бу тупроқлар қадимдан суғорилиб, деҳқончилик қилинадиган ерларда жойлашган. Кўп йиллик суғориш, ўғитлаш, дарё ва зовур оқизиқлари чўкиши натижасида бу хилдаги тупроқларда агроирригация қатлами ҳосил бўлган. Бу тупроқларнинг ёппасига ўзлаштирилиб суғорилиши натижасида канал ва суғориш шаҳобчаларидан сувнинг доимий равишда сизилиб чиққиши оқибатида, худудда сизот сувларининг сатҳи 1,0-2,0 метр атрофида ўзгариб туради. Дала тажрибалари бошланишида (ўсув даври бошида) тупроқ кесмалари қазилиб, генетик қатламлар бўйича тупроқ морфологияси аниқланди (4.1.1-4.1.3-жадваллар).
4.1.1-жадвал 1-қирқим. Қадимдан суғорилиб келаётган ўтлоқи аллювиал тупроқлар (Янгибозор тумани “Бобо-Омониёз” фермер хўжалигида жойлашган,
1 -тажриба даласи, 12 апрел 2011 й.)

Белгиси

Чуқурлиги,
см

Морфологик тавсифи

1

2

3

Ан

0-26

Кулранг, енгил қумоқ, юқоридан пастга қараб намлик ошиб бориши сезилади, ғовак, донадор, олдинги йилдаги буғдой қолдиқлари учрайди, пастга қараб қатлам зичлиги оз
миқдорда ошиши кузатилди.

Ан-н

26-54

Юқори қатламга қараганда ранг тўқроқ, ёрқинроқ, намроқ ва зичроқ. Юқоридаги қатламга нисбатан донадорлиги сезилади, енгил қумоқ тупроқ,. тупроқнинг механик
таркиби бўйича ўтиш сезилади

4.1.1-жадвалнинг давоми

1

2

3

В1



54-82


Кулранг, нам, юқори қатламга қараганда зич, механик таркиб бўйича ўрта қумоқ тупроқ, ғоваклиги пастроқ, механик таркиби бўйича
ўтиш сезиларсиз.

В2

82-108

Тупроқ ранги кулранг, қатлам пастга қараб намлиги юқори, қум аралаш тупроқ, қумлоқ, пастки қатламининг айрим жойларида оқ доғлар учрайди, механик таркиби бўйича
ўтиш кескин сезилади.

С1



108-163


Кулранг, ўрта қумоқ тупроқ, оқ доғлар учраб туради, олдинги қатламга нисбатан юқори даражада зичлиги сезилади, қуйи қатламда
қум чиқиши сезилди.

С2



163-180


Тўқ кулранг, қум, қумни айрим жойларида оқ доғлар учраб туради, юқори қатламга нисбатан нам. Қуйи қатламга қараб, сизот
сувларининг сизиб чиқиши кузатилади.

4.1.2-жадвал 2-қирқим. Қадимдан суғорилиб келаётган ўтлоқи аллювиал тупроқлар (Янгибозор тумани “Бобо-Омониёз” фермер хўжалигида жойлашган


2 - тажриба даласи, 14 апрел 2011 й.)

Белгиси

Чуқурлиги,
см

Морфологик тавсифи

1

2

3

Ан

0-49

Кулранг, рангли доғлар мавжуд, пастга қараб намлиги ошиб борган, механик таркибга кўра ўрта қумоқ, ғовак, донадар, ўсимликлар илдиз қолдиқлари кўп учрайди, тупроқ зичлиги
ўртача.

4.1.2-жадвалнинг давоми

1

2

3

Ан-н

49-68

Тупроқ ранги кулранг, намлиги ўртача даражада, механик таркиби бўйича ўрта қумоқ, қатлам зич, тупроқ донадорлиги сезилади. Ўсимликлар илдизи қолдиқлари учрайди, пастга қараб механик таркибига
кўра ўтиш кузатилади.

В

68-95

Тупроқ ранги оч кулранг, механик таркиби бўйича енгил қумоқ, баъзида тупроқ қатламларида доғлар мавжуд, механик таркиби бўйича ўзгарувчанлиги сезилади.
Механик таркиб бўйича ўтиш сезилади.

С1



95-162


Тупроқ кулранг, Ғоваклиги пастга қараб ошиб боради, қумлоқ тупроқ, пастга қараб механик
таркиби бўйича ўзгариш сезиларли.

С2



162-175


Тўқ кулранг, қум, намлиги юқори, қуйи
қатлам томонга қараб сизот сувларинниг сизиб чиқиши кузатилади.

4.1.3-жадвал 3-қирқим. Қадимдан суғорилиб келаётган ўтлоқи аллювиал тупроқлар


(Янгибозор тумани “Абдулла” фермер хўжалигида жойлашган 3 - тажриба даласи, 17 апрел 2011 й.)

Белгиси

Чуқурлиги,
см

Морфологик тавсифи

1

2

3

Ан

0-55

Тўқ кулранг, оғир қумоқ, намлиги паст, зичлашган, жуда кўп ўсимликлар илдиз қолдиқлари мавжуд, ёмғир чувалчанглари йўллари ва уларнинг чиқиндиси учрайди,
ранги текисда.

4.1.3-жадвалнинг давоми

1

2

3



Ан-н

55-85


Юқорида жойлашган қатламга нисбатан ранги оч, ўрта қумоқ, буғдой илдиз қолдиқлари мвжуд, ёмғир чувалчангларининг излари
учраб туради, ранги бўйича ўтиши сезиларли.

В1



85-112


Ранги тўқ кулранг, енгил қумоқ, ўсимликлар илдизи қолдиқлари учраб туради. Тупроқнинг
механик таркиби бўйича ўтиш сезиларли.

В2



112-154


Ўрта қумоқ, нам, бир жинсли, илдиз қолдиқлари камдан-кам учраб туради, ранги
бўйича ўтиши сезиларли.

С1



154-170


Оч кулранг, ўрта қумоқ, қуйи қатламга қараб намлик сезиларли даражада ошиб боради, бир жинсли, механик таркиб жиҳатдан ўтиш
сезрарли.

С2



170-190


Қум, намлиги жуда юқори, бир жинсли,
ғовакли, қуйида сизот сувларининг сизиб чиқиши кузатилади.




Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish