«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти


-раcм. Апатит концентратидан камерали усулда қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш схемаси



Download 3,21 Mb.
bet86/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

1.11-раcм. Апатит концентратидан камерали усулда қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш схемаси:
1 - бункер; 2 — меъёрлаштиргич; 3 - бак; 4 - сарфлагич; ; 5,6 - аралаштиргич; 7 - суперфосфат камераси; 8 - абсорберларга газларни ўтказиш учун газ ўтказгич қувур; 9 - камерали суперфосфатнинг узатувчи конвейер; 10 - камерали суперфосфатни сочувчи; 11 - грейферли (ковушли) кран; 12 - қўшалоқ суперфосфат учун бункер; 13 - лентали конвейер; 14 - дезинтегратор; 15 - нейтраллаш барабани; 16 - элеватор; 17 - элак; 18 - нейтралланган суперфосфат учун бункер; 19 - лентали таъминлагич; 20 - гранулятор; 21 - қуритиш барабани; 22 - ўчоқ; 23 - тегирмон.

Камерали усулда буғлатилган экстракцион фосфат кислота қўлланилиши талаб этилади. Унинг камчилиги, худди оддий суперфосфат ишлаб чиқаришдаги каби, маҳсулотнинг узоқ вақт омборда етилтирилишидир; бу эса — йирик омборли иншоотларга, меҳнат сарфларига, маҳсулотни бир неча бор даврий аралаштиришдаги энергияга ва атмосфера ҳавосининг фторли газлар билан ифлосланишига кетадиган харажатларнинг ортиши билан боғлиқ. Буғлатилган экстракцион фосфат кислотанинг ишлатилишига асосланган камерали ва камера-оқимли усулларда қўшалоқ суперфосфат олишдаги фторли бирикмаларнинг ажралиши унчалик кўп эмас. Масалан, апатит (-3% фтор тутган) ва буғлатилган фосфор кислота (52…54% Р2О5 ва 0,6…0,8% F) дан қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқаришда фторнинг 22…32% (аралаштиргич, камера ва омборда 12…15%, доначаларни қуритиш, ажратиш, майдалаш ва совитишда эса 10…15%) газли фазага ажралади, қолган 70…80%, эса тайёр маҳсулотда қолади. Аралаштиргич ва камерадан чиқариладиган газлардаги фторнинг концентрацияси (асосан SiF4 тарзида) ҳаммаси бўлиб 0,15…0,2 г/м3 ни ташкил этади. Доначаларни қуритишда ажраладиган газлар (2НF+ SiF4 аралашмаси) таркибида кўп миқдорда чанг бўлади. Шунинг учун SiF4 нинг абсорбциясидан олинадиган Н2SiF6 нинг кучсиз эритмаси маҳсулот сифатида бўлмайди. Жараённи ўтказиш ва донадорлаш бўлинмаларидаги абсорбция тармоқларининг қурилмалари оддий суперфосфат ишлаб чиқаришдаги тармоқлар билан бир хилда бўлади.


Ҳозирги пайтда қўшалоқ суперфосфатнинг оқимли схема бўйича борадиган усуллари кўпроқ қўлланилмоқда. 1.12-расмда апатит концентратидан олинган экстракция фосфат кислота ва осон парчаланадиган Кингисепп фосфорити асосида қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқаришнинг оқимли схемаларидан бири тасвирланган. Фосфорит бункер 1 дан лентали ўлчов меъёрлаштиргичи 2 орқали аралаштиргич 3 га берилади. Худди шу ерга меъёрлаштиргич 4 орқали фосфат кислота (28…36% Р2О5) келиб тушади. Юқори концентрацияли кислотанинг қовушқоқлиги катта бўлганлиги учун ҳосил бўладиган суспензиянинг оқувчанлиги ёмонлашади. Шунинг учун буғлатилган экстракцион фосфат кислота (52…54% Р2О5) ишлатилганда, бу кислотани ишлатишдан олдин 34…36% Р2О5 гача - жиҳозлардан чиқувчи газларни, ундаги қўшалоқ суперфосфат чангларини тутиб қолиш учун ювишдан олинадиган абсорбцион эритмалар билан суюлтирилади. Суспензия аралаштиргичдан узлуксиз равишда реакторлар 5 га тушади, уларнинг ҳажми ундаги реакцион массани 60…90 минут аралаштирилишини таъминлайди. 70…100°С да шунча вақт ичида -50% фосфорит парчаланади, суюқ фаза дикальцийфосфат билан тўйинади ва кейинги унинг аралаштирилиши ҳеч қандай аҳамият касб этмайди,
чунки реакция кескин тўхтайди. Бунинг сабабини фосфорит заррачалари сиртининг жуда майда дикальцийфосфат кристаллари билан қуйқаланишидан деб ҳисоблашади. Температуранинг ортиши билан дикальцийфосфатнинг эрувчанлиги камаяди, шунинг учун катта интенсивликдаги унинг кристалланиши фосфорит заррачалари сиртининг шундай қисмида содир бўладики, у ерда суспензия массасидагига нисбатан парчаланишнинг экзотермиклиги ҳисобига температура юқори бўлади. Фосфорит сиртидаги қуйқали қатламда, шунингдек экстракцион фосфат кислотадаги F - ионларидан ҳосил бўладиган кальций фториднинг майда кристаллари ҳам бўлиши мумкин.
Суспензияни донадорланган маҳсулотга айлантириш орқали жараён якунланади: суспензия насос 6 билан БГК - барабанли грануллаш-қуриткичи 7 га узатилади, у ерга эса шунингдек ёқилғи ёндиргич 8 дан ўтхона газларига киради.

Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish