«Миллий истиқлол ғояси» фанини ўқитишнинг таълимий ва тарбиявий аҳамияти


Ёшларга миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини сингдиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим



Download 0,72 Mb.
bet4/36
Sana11.07.2022
Hajmi0,72 Mb.
#774684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
MIG\' o\'qitish metodikasi

Ёшларга миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини сингдиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим:
1. Ҳар бир гуруҳда ўқувчи-талабаларга миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг мазмун ва моҳиятини, ёш ва интеллектуал хусусиятларини ҳисобга олиб ёндашиш.
2. Ўқувчи-талабаларга эзгулик билан ижтимоий фаолликни узвий равишда мужассамлаштирилган ҳолда сингдириш.
3. Миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг йўналишлари ва босқичларини белгилаш.
4. Миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг метод ва шакллари ҳамда воситалар механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
5. Ўқувчи-талабаларнинг онги ва шуурига миллий истиқлол ғоясини сингдиришда ижтимоий тарбиянинг барча омиллари ҳамкорлигидаги ишларни амалга ошириш.
6. Дарсдан ташқари машғулотларда миллий истиқлол ғоясини сингдиришга доир илғор педагогик технологиялар ҳамда энг мақбул амалий усулларни қўллаш.
7. Ўқувчи-талабаларнинг маънавий-ахлоқий сифатлари ҳамда дунёқарашини бойитиб бориш билан бирга миллий мафкуранинг моҳияти, ижтимоий тараққиёт ва шахс камолотини таъминлашдаги ўрни, аҳамияти, миллий истиқлол ғоясини ўрганиш заруратини доимий равишда, мақсадга мувофиқ ёритиб бориш.
8. Миллий истиқлол ғояси асосида талаба-ўқувчилар маънавиятини шакллантиришни аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик фаолият негизида ташкил этиш.
9. Фанни ўқитиш ва тарбиявий ишларнинг узвийлиги-узлуксизлигини таъминлаш.
10. Ўқитиш жараёнида берилаётган билимлар ва келтирилаётган фактларнинг аниқлигига риоя қилиш.
11. Назарий билимлар ва ҳаётий мисолларнинг ўзаро мослиги, уларнинг бир-бирини тўлдиришига эътибор бериш.
12. Фанлараро алоқа тамойилига риоя қилиш, тушунчаларни содда, аниқ бериш, уларни ўрганувчиларнинг ёши, дунёқараши, руҳиятига мослигини таъминлаш.
13. Ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларнинг бир-бирига мос бўлишини таъминлаш.
14. Дастурда белгиланган мавзулар ва уларга ажратилган соатларнинг ўқув қўлланмалари ва дарсликларга мос келиши ҳамда тўла ёритилишини таъминлаш.
15. Ўқитувчининг дастурда белгиланган мавзулар бўйича қўшимча илмий-методик материалларга эга бўлиши, ўз устида мунтазам ишлашини таъминлаш.
16. Дастур вазифаларини тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган методик тавсия, амалий машғулотлар, рефератлар, мустақил ишлар учун мавзулар, саволлар, таянч иборалар луғати, қўшимча адабиётлар ва ёрдамчи манбаларни такомиллаштириш.
Миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг методологик асоси учун йўланма:
1. Президент Ислом Каримовнинг миллий мафкурани шакллантиришга доир нутқлари ва асарларини ўрганиш ва улардан таълим-тарбия жараёнида кенг фойдаланиш.
2. Миллий истиқлол ғоясини сингдириш жараёнида тарихий бой маънавий меросимизга доир билимлар беришга эътибор қаратиш.
3. Халқ педагогикаси ва буюк алломаларимизнинг фалсафий қарашлари ва мулоҳазаларини ўрганиш.
4. Мустақилликка эришгандан кейинги ўтган давр мобайнида барча соҳаларда (ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий) амалга оширилган улкан ўзгаришлар ҳақида тушунчалар бериш.
Узлуксиз таълим тизимида миллий истиқлол ғоясини ёшлар онгига сингдиришда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш лозим:

  1. Ватанпарварлик туйғусини таркиб топтириш.

  2. Миллий урф-одатлар, анъаналарга ҳурмат ҳиссини шакллантириш.

3. Ҳар бир ёшнинг маърифатли ва маданиятли шахс этиб тарбиялашга индивидуал ёндошиш.
4. Миллат руҳи, ғурури ҳамда Ватанга садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурматни шакллантириш.
5. Таълим тизимида Шарқ ва Ғарб давлатларининг таълим-тарбияда эришган ютуқлари билан танишиш ва уларни амалиётга жорий қилиш.
6. Ислом дини таълимоти ва ундаги маънавий-маърифий тушунчаларни ўқувчи-талабаларнинг ёш хусусиятига қараб, дастур ва дарсликларга киритиш.
7. Ҳар бир ўқувчи-талабанинг мустақил фикрлашига ва ижодий изланишига йўл очиб бериш.
8. Ўқувчи-талабаларда интизомлилик ҳамда қатъиятлилик руҳини барқарорлаштириш.

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish