www.ziyouz.com кутубхонаси
56
Болалигидан мени яҳши кўради. У келиб мени олиб кетар... Эртагача муҳлат беринг. Эртага
кўрамиз.
Қўллари титраб сумкасидан дафтарни олиб, Асиланинг рақамини берди. Шом намозидан
кейин яна жойига ётди. Қандай бешафқат дамлар унинг учун, ўтиши ҳам қийин эди. Ҳамҳонаси
барибир сўрамасдан туролмади.
- Сизни шифоҳонага болаларингиз олиб келишдими? Бу савол уни бошига гурзи бўлиб
тушди.
- Йўқ, мен болаларимни ўн йилдан бери кўрмайман. Мени тарк этишган. Айбим Ислом
даъвосини зиммамада деб билганим.
- Эрингиз борми?
- Эрим ўлганида мен 45 ёшда эдим.
- Ҳўш, уйингиз, пулингиз борми?
- Бор эди, ҳаммаси бор эди. Талабаларга, эътиқодим йўлида сарфладим.
Ҳаста аёл ўрнидан қўзғалиброқ. Зайнабга ачиниш билан қаради.
- Эътиборлироқ бўлмадингизми? Кексайишингизни ўйлаб, ўзингизга уй ва бироз пулнинг
ғамини еб қўйсангиз гуноҳ бўлардими?
Зайнаб яна ҳорғин ва оғир нафас олди.
- Гуноҳ эмас, аксинча, Расулуллоҳнинг с. а. в. тавсиялари... Лекин ёшларнинг жойи йўқ.
Ўқиёлмасди улар. Чидаёлмадим. Боримни талабаларга сарфладим. Бир уйим, бироз пулим
бўлса эди. Майли пушаймон эмасман. Юзлаб ёшларга ўқиш имконини бердим.
Ҳаста аёл унга яна ачиниш билан сўзида давом этди.
- Энди касалҳонада гаровга қоласизми?
- Майли эътиқод йўлидаги машаққатларда ҳам лаззат бор. Сизнинг келиб кетувчингиз кўп
экан, буюрсин. Айтганларингиздан англаганларимнинг ҳаммаси бу дунёлик. Нариги дунёда
келиб кетувчиларингиз бўлиши учун яшамабсиз. Олтмишга кириб қўйибсиз-у, ҳануз у дунёни
ўйламабсиз. Мен ҳайрли ишларда, сиз эса дунё ишларида анча олдинга кетиб қолибмиз.
Ҳаста аёл асабий минғирлади:
- Унда шу кўйи яшашда давом этаверинг. Сизнинг яҳшилигингиз учун, сизни деб айтяпман.
- Айтманг. Айтганларингиз тасалли бериш учун эмас, ўтмишдан пушаймонликуйғотиш учун.
Пушаймон эмасман. Зотан дунёдан кетишимга қанча ҳам қолди...
Иккови ҳам бир-бирига терс ўгирилиб олди. Зайнаб яширинча йиғларди... Ҳуфтонга азон
айтилмасдан уҳлаб қолди. Тушида болаларини, ўзини ҳафа қилган қатор мусулмонларни
кўрди... . Маҳшар куни эмиш... Уларни қаршисига келтиришибди... Ғойибдан овоз келибди:
- Буларни танийсанми? У эса бақириб жавоб берибди.
- Танийма-а-а-а-ан, танийман.
Ўз овозидан ўзи уйғониб кетди. Руҳидаги дардлари ортгандек бўлди, ўрнидан турди.
Таҳорат олиб намоз ўқиди, дуолар қилди.
Дуо қилаётганда эсига тушди... . Бир куни шундай дуо қилиб ўтирганида кичик қизи
келиб:"Она, шу дуойингиздан безор бўлдим", - деди. Шуларни, ўтган кунларни ўйлаб, ўзи
билмаган ҳолда овоз чиқариб дуо қиларди:
- Мени жон жойимга урдилар, ёлғизлатдилар, ҳаста қилдилар. Аллоҳим! Ўзинг уйғот бу
мусулмонларни! Ёлғизлигимни ишқинг ила бир бутун айла!Менга қандай машаққат берсанг бу
дунёда бер!Оҳиратда азоб берма, ё Раббий!Шифоҳонада гаровга қолдирсанг ҳам, жаҳаннамда
гаровга қолдирма!...
Яна ўрнига қайтди:"Фарзандларим унутса ҳам, Сен унутмассан. Сен менга кифоясан
Парвардигорим", -дея дуода давом этди.
Бомдодга азон айтлганда уйғонди. Намозини ўқиб бўлиб деразадан қарай бошлади. "Eй,
Тонг!Мен учун неларга тўлуғсан. Бугун ҳам гаровга қоламанми? "-дея ўз-ўзига сўзлар экан,
ҳаёлига Асила келди. "Асилам!Асло мени унутмаган бўл! Мени бу ерлардан олиб кет!"Ҳайжонда
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |