Microsoft Word excel uchebnoe posobiye doc



Download 4,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana24.02.2022
Hajmi4,15 Mb.
#197170
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Еxcel oquv qollanma


БОБ 
EXCEL 
ДА ФОРМУЛАЛАР ВА ФУНКЦИЯЛАР
Режа 
1. Формулалар, формулалар билан катакчалар диапазонини тўлдириш, мутлоқ ва нисбий 
манзил орасидаги фарқлар.
2. Функциялар, уларнинг турлари. Мастер функций (функциялар устаси) билан ишлаш. 
Берилган кийматларда функцияни ҳисоблаш. 
3. Маълумотларни тартиблаш, маълумотларни саралаш, сонли, матн ва рўйхатларни 
тартиблаш. Автофильтр (автосаралаш) нинг имкониятлари.
4. Excel ва бошқа иловалар орасида маълумот алмашиш. Маълумот алмашишнинг уч 
тури. Динамик тарзда, объектларни боғлаш ва жойлаш, файл тизими орқали маълумот алмашиш, 
уларнинг афзалликлари ва камчиликлари. 


64
1.2) - – айириш,
мисол: 5-3 
қиймати: 
2. 
1.3) * – кўпайтириш,
мисол: 5*3 
қиймати: 
15. 
1.4) / – бўлиш,
мисол: 5/2 
қиймати: 
2,5. 
1.5) ^ – даражага ошириш, 
мисол: 5^2 
қиймати: 
32. 
1.6) % – фоизни ҳисоблаш. 
мисол: 5% 
қиймати: 
0,05. 
1.7) - – манфий сон белгиси мисол: -5 
қиймати: 
-5. 
2) Солиштириш амаллари: 
2.1) = – тенг,
мисол: 2=5-3
қиймати: 
истина (рост). 
2.2) < – кичик,
мисол: 2<5-2
қиймати: 
истина (рост). 
2.3) > – катта,
мисол: 2>5-2
қиймати: 
ложь (ёлғон). 
2.4) <= – кичик ёки тенг, 
мисол: 2<=5-3
қиймати: 
истина (рост). 
2.5) >= – катта ёки тенг, 
мисол: 2>=5-3
қиймати: 
истина (рост). 
2.6) <> – тенг эмас. 
мисол: 2<>5-3
қиймати: 
ложь (ёлғон). 
3) Матн сатрларини бирлаштириш – конкатенация амали: & (амперсайд). Мисол, 
=“Man”&”sur” формуланинг қиймати “Mansur”. 
4) мурожаат амаллари. 
4.1) : – катакчалар диапазони амали, мисол: B2:C4
(олтита катакча). 
4.2) ; – катакчалар тўплами амали, 
мисол: B2;C4
(иккита катакча). 
Амаллар тузилишига кўра икки хил бўлади: унар, бинар. Унар амаллар фақат битта операнда 
устида бажарилади, бинар амалларни бажариш учун эса иккита операнда керак бўлади. Юқоридаги 
амаллардан фақат иккитасигина: фоизни ҳисоблаш % ва манфий сон белгиси - лар унар амаллар 
қолганлари эса бинар амаллардир. 
1.3. Амалларни бажарилиш тартиби. 
Агар формулада бир хил амал бир неча марта учраса ва 
унда қавслар бўлмаса, бу амаллар чапдан ўнгга қараб бажарилиб боради. Амалларнинг ҳар бири ўз 
приоритети (мавқеи)га эга бўлиб, бу уларнинг қайси амаллардан олдин, қайсиларидан кейин 
бажарилишини белгилаб беради. Баъзи амаллар бир хил мавқега эга бўлиб, масалан қўшиш ва 
айириш, бундай амаллар ҳам чапдан ўнгга қараб бажарилиб боради. Қуйида амалларнинг 
приоритетлари жадвали келтирилган: 
: икки нуқта
; нуқтали вергул 
Мурожаат амаллари 
– 
Манфий сон ишораси 

Фоиз 

Даражага ошириш 
* ва / 
Кўпайтириш ва бўлиш 
+ ва – 
Қўшиш ва айириш 

Конкатенация (бирлаштириш) 
=, <, >, <=, >=, <> Солиштириш амаллари 
Амаллардан приоритетлари юқори бўлгани аввал бажарилади. Амалларнинг бажарилиш 
тартибини ўзгартириш учун қавслардан фойдаланилади. Қуйида қавслардан фойдаланиш зарур 
бўлган ҳоллардан бир нечтаси келтирилган.
т/р 
Математик ифода 
Excel формуласи 

4
2
3 +
=(3+2)/4 

4
2
3
+
=3/(2+4) 

6
4
3
2
+
+
=(2+3)/(4+6) 

5
*
4
3
*
2
=2*3/(4*5) 
=2*3/4/5 

4
3
:
2
1
=1/2/(3/4) 


65

1
3
2
+
2^(3+1) 

4
5
5^(1/4) 
Формулалардан фойдаланиш, айниқса, уларда катакчаларнинг манзиллари қатнашганда жуда 
қулай. Қуйидаги масалани кўрайлик, Али Paynet орқали телефон учун 8000 сўм пул тўлади, бунда 
хизмат ҳақи сифатида тўланган пулнинг 2% олиб қолинди. Алининг телефонига неча доллар пул 
тушди. Долларнинг жорий курси 1630 сўм. 
Бу масалани бирон бир катакчага, масалан, А1 га =8000*(1-2%)/1630 формулани киритиб 
осонгина ҳал қиламиз (жавоб $4,81).
Лекин бунда қанча пул киритилгани, хизмат учун неча фоиз олиб қолиниши, доллар курси 
қанча эканлиги жадвалда акс этмайди. Бунинг устига бундай амални юзлаб марта бажариш учун ҳар 
сафар формулани қайтадан киритишга тўғри келади ва бунда формулаларнинг бирортасида хатога 
йўл қўйиш эҳтимоли кескин ошиб кетади. 
Бу муаммоларни айланиб ўтиш учун жадвалдаги дастлабки тўртта устунни тўлов, хизмат 
ҳақи, курс, ҳисоб деб номлаймиз. Ҳар бир катталикни алоҳида-алоҳида катакчаларга ёзиб чиқамиз ва 
=8000*(1-2%)/1630 формулада бу катталиклар ўрнига улар жойлашган катакча манзилидан 
фойдаланамиз: =a2*(1-b2)/c2. 
Энди A2:D2 катакчалар диапазонини ажратиб олиб, Ctrl+Insert қўштугмаси ёрдамида ундан 
нусха оламиз.
A3:D9 катакчалар диапазонини ажратиб олиб, Shift+Insert қўштугмаси ёрдамида жадвалнинг 
иккинчи қаторини 3-, 4-, ..., 9-қаторларга нусхалаймиз. 
Формулалар жойлашган катакчаларни нусхалаш ўзгармас катталиклар жойлашган 
катакчаларни нусхалашдан тубдан фарқ қилади. Формулали катакчаларни нусхалашда нима рўй 
беришини билиш учун D устунни қийматларни эмас, балки формулаларни акс эттириш тартибига 
ўтказамиз (Ctrl+` қўштугмаси ёрдамида). 
Формулали катакчалар нусхаланганда унда қатнашган катакчаларнинг манзиллари ҳам 
ўзгарар экан. Агар формула бир қатор пастдаги катакчага нусхаланса, ундаги манзиллар ҳам бир 
қатор пастга ўтади, етти қатор пастга нусхаланса, ундаги манзиллар ҳам етти қатор пастдаги 


66
катакчани кўрсатиб туради. Шунга ўхшаш, формула кейинги устунга ўтса, ундаги манзиллар ҳам бир 
устун ўнгга сурилади. Умуман олганда, формула қайси йўналишда бўлмасин, бир неча катакчага 
сурилса, ундаги манзиллар ҳам шу йўналишда шунча катакчага сурилар экан. 
Бу нарса формулаларни бир марта киритиб, унинг тўғрилигини текшириб олсак, ундан 
олинган нусхаларнинг ҳам тўғри ишлашини кафолатлайди. Энди жадвални яна қийматларни акс 
эттириш тартибига ўтказиб (Ctrl+` қўштугмаси ёрдамида), юқоридаги жадвалнинг A3:A9 катакчалари 
диапазонини ажратиб олиб, Delete тугмасини босиб, уларни тозалаймиз.
Бу катакчаларга телефон учун тўланган бошқа тўловларни киритсак, D устуннинг мос сатрида 
бу тўловга мос телефоннинг ҳисоб рақамига тушган пул миқдори долларларда акс этади. Асосий 
менюнинг 
F10

Формат

Ячейки
(
Катакчалар
) буйруғининг мулоқат дарчасидаги 
Число
(
Сон

жилдидан 
Денежный
(
Пулли
) бандини ва керакли пул бирлиги (A устуни учун ўзбек сўмини, D устун 
учун АҚШ долларини) танлаб, жадвални янада қулай кўринишга келтирамиз. 
Бу жадвал ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Унинг иккинчи ва учинчи устунларида бир хил 
ўзгармас катталиклар такрорланмоқда. Уларни бир мартагина ёзиш билан жадвалдаги устунлар 
сонини икки марта камайтириш ва унинг кўринишини янада яхшилаш мумкин. 
Бунинг учун D устундаги катталикларни, яъни телефон рақамининг ҳисобига тушган 
долларлардаги пул миқдорини иккинчи устунга ёзамиз, иккинчи ва учинчи устунларни битта устун 
ўнгга сурамиз. Иккинчи қаторнинг мос катакчаларига керакли сонларни киритамиз. B2 катакчага 
киритиладиган формула энди =a2*(1-c2)/d2 кўринишида бўлиши керак. Бу формулага яна бир оз 
ўзгартириш киритиб, уни =a2*(1-$c$2)/$d$2 каби ёзамиз.
Бу икки формула орасидаги фарқ c2 ва d2 манзиллар биринчи марта нисбий кўринишда, 
иккинчи марта мутлоқ кўринишда ёзилганлигидадир. Формулани нусхалаганда нисбий ва мутлоқ 


67
манзиллар ўзларини турлича тутадилар. Нисбий манзиллар олдинги мисолда кўрганимиздек, 
формула билан бирга керакли йўналишда силжасалар, мутлоқ манзиллар формулалар кўчирилганда, 
ўз ўрниларида қоладилар.
Шунинг учун, кўрилаётган мисолда фақат B2 катакчанинг ўзини нусхалаш етарли, чунки A2 
катакчадаги миқдор ўрнига барибир янги миқдор киритилади, формуладаги C2 ва D2 манзиллар эса 
ўзгармайди. B2 даги формулани B3:B9 га нусхалаймиз: 
Формулаларни тасвирлаш тартибига ўтиб бу катакчалардаги формулаларда қандай ўзгариш 
бўлганини кузатамиз: 
Бу расмдан кўриниб турибдики, формула нусхаланганда фақат А устунда жойлашган нисбий 
манзилли катакчанинг манзили ўзгарган. C ва D устунлардаги мутлоқ манзилли катакчаларнинг 
манзиллари эса ўзгармаган. Демак, хизмат ҳақи ва доллар курсига доир миқдорларни ҳар бир сатрда 
киритиш шарт эмас.


68
Формулаларни тасвирлаш тартибидан чиқиб, А3:А9 диапазонга тўловлар миқдорини 
киритамиз. A ва B устунларни пулли катталиклар (мос равишда сўм ва доллар)ни тасвирлайдиган 
қилиб созлаймиз. Натижада бизнинг жадвал фойдаланиш учун янада қулай кўринишга келади. 
Шундай қилиб, формулалар бир катакчадан иккинчисига кўчирилганда, ундаги нисбий 
манзиллар ҳам ўзгаради, мутлоқ манзиллар эса ўзгармасдан қолади.
Олдинги машғулотдан биламиз-ки, нисбий ва мутлоқ манзиллар билан бирга аралаш 
манзиллар ҳам бор. Формулалар кўчирилганда бундай манзиллар ўзини қандай тутади? Бу масалага 
ойдинлик киритиш учун қуйидаги мисолни кўрамиз. 
Excel иловаси ёрдамида карра жадвалини яратинг. Бу мисолни ечиш учун
1)
А2:А11 диапазонга 1 дан 10 гача бўлган биринчи кўпайтувчини ёзиб чиқамиз. Бунинг 
учун рўйхатлардан фойдаланиш мумкин. 
2)
B1:K1 диапазонга 1 дан 10 гача бўлган иккинчи кўпайтувчини ёзиб чиқамиз. Бу диапазон 
экранга тўлиқ жойлашиши учун бу устунларнинг ҳаммасини ажратиб оламиз ва 
F10

Формат

Столбец
(
Устун
)→
Ширина
(
Кенглиги
) буйруғи ёрдамида бу устунларнинг 
кенглигини 4 бирлик қилиб белгилаймиз. 
3)
B2:K11 диапазоннинг ҳар бир катакчасига бу катакча устунининг биринчи қаторида ва бу 
катакча сатрининг биринчи устунидаги кўпайтувчиларнинг кўпайтмасини ёзамиз.
Бунинг учун B2 га =B$1*A$2 формулани киритамиз. Уни нусхалаб оламиз ва B2:K11 
диапазонни ажратиб олиб, унга жойлаймиз. 
Жадвални формулаларни тасвирлаш тартибига ўтказиб, уни кўриб чиқамиз. 
Бу формулаларда аралаш манзиллардан фойдаланилди. Бундай манзиллар нусхаланганда 
унинг координаталаридан фақат бири ўзгаради. Масалан, формуладаги B$1манзил бу устундаги 
бошқа катакчага нусхаланганда, у ўзгармайди. Лекин бошқа устундаги катакчага кўчирилса, 
манзилдаги устун ўрнига шу устун олинади, бунда сатр ўзгармайди.
Агар формулада $A2 манзил шу сатрдаги бошқа катакчага кўчирилса, у ўзгармайди. Лекин бу 
формула бошқа сатрдаги катакчага кўчирилса, манзилдаги сатр ўзгаради, устун эса ўзгармайди. 


69
Бошқа кўринишдаги катталиклар билан ҳам формулалар ёрдамида ишлаш мумкин. Масалан, 
саналар билан ишлаганда икки сана орасидаги кунлар сонини топиш мумкин. Қуйидаги масалани 
кўрайлик.
Ўзбекистоннинг мустақиллиги 1991 йил 1 сентябрда эълон қилинган. Ўзбекистон 
мустақилликка эришганига 7000 кун бўлган бўлса, бу кун қайси санага тўғри келади? 
Янги варақ яратиб, унинг А1 катакчасига 1.09.1991 санани киритамиз. B1 катакчага 7000 ни 
киритиб, C1 катакчага =A1+B1 формулани ёзамиз. Натижада бу катакчада 2010 йил 31 октябр санаси 
пайдо бўлади.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён неча кун ўтганини билиш учун А2 катакчага 
1.09.1991 санани, B2 катакчага бугунги санани, C2 катакчага =b2-a2 формулани киритамиз. Натижада 
c2 катакчада 24.03.1919 сана пайдо бўлади.
Бизга маълум-ки, Excelда сана 1900 йилнинг 1 январидан бошланади. C2 даги сана 
мустақилликка эришилгандан буён 19 йил 3 ой ва 24 кун ўтганини билдиради. Аниқроғи, агар 1991 
йилнинг 1 сентябрини янги даврнинг бошланиши, яънин 1900 йилнинг 1 январи деб қарасак, бугунги 
кун (2010 йилнинг 23 ноябри) 1919 йилнинг 24 мартига тўғри келади.
C2 
катакчанинг формати унга формула киритилганда формулада қатнашаётган 
миқдорларнинг турига қараб автоматик тарзда сана форматига ўтказилган. Шунинг учун ҳам унда 
24.03.1919 сана пайдо бўлди. Курсорни бу катакчага олиб келиб, асосий менюнинг 
F10→Формат→Ячейки (Катакчалар)
буйруғини берамиз.


70
Экранда пайдо бўлган мулоқат дарчасида 
Число (Сон)
жилдининг 
Числовые форматы 
(
Сонли
форматлар
) майдончасидаги рўйхатдан 
Числовой
(
Сонли
) форматни танлаймиз ва вергулдан кейинги 
хоналар сонини 0 га тенг қилиб оламиз. Натижада бу катакчада 7023 сони пайдо бўлади ва бу 1991 
йил 1 сентябрдан буён ўтган кунлар сонидир. 
Формулалардан сонларнинг турли кўринишларида ҳам фойдаланиш мумкин. Қуйидаги 
мисолда оддий касрлар устида амаллар бажариш билан танишиб чиқамиз: 
3
1
6
1 +
ва 
5
1
2
4
1
4
+
йиғиндиларни 
ҳисоблаймиз. 
Янги 
варақ 
яратиб, 
A1:C1 
диапазонни 
ажратамиз. 
F10→Формат→Ячейки (Катакчалар)
буйруғи ёки 
Ctrl+1
қўштугмаси ёрдамида бу катакчаларнинг 
форматини 
Дробный (Каср)
кўринишининг 
Дроби до трех цифр (Уч хонали касрлар)
турида 
форматлаймиз. 
д 
A1 катакчага 1/6ни, B1 катакчага 1/3 ни, C1 катакчага =A1+B1 формулани киритамиз. C1 
катакчадаги формула қиймати оддий каср: 1/2 кўринишида пайдо бўлади. Катакчалардаги 
миқдорларни уларга маълумот киритиш пайтида оддий каср кўринишига ўтказиш мумкин. Олдинги 
машғулотдан биламизки, бунинг учун сонли катталикларни аралаш сон кўринишида киритиш керак. 
A2 катакчага 4 1/4 ни, B2 га 3 1/5 ни, C2 га =A2+B2 формулани киритамиз. Натижада бу катакча ҳам 
оддий каср кўринишига ўтади ва унда натижа 6 9/20 пайдо бўлади. 
Функциялар
. Функция тушунчаси математикадаги функция тушунчаси билан бир 
хил. Функциялар Excel да муҳим аҳамиятга эга ва улардан кенг фойдаланилади. 
3.2 


71
Масалан, синуснинг бирон қийматини ҳисоблашда ҳар гал узундан узун формула ёзишнинг ўрнига 
тайёр стандарт sin функциясидан фойдаланиш мумкин.
2.1. Функциялар ҳақида умумий тушунчалар.
Функциялардан фақат формулаларда 
фойдаланилади. Бошқача айтганда, функциялардан фойдаланилганда (функциялар чақирилганда) 
улар ҳар доим бирор қиймат қайтарадилар. Улар ўз номлари ва уларга узатиладиган катталиклар 
билан аниқланади. Агар функциянинг номи нотўғри ёзилса, унинг қиймати ўрнига 
#ИМЯ?
деган ёзув 
пайдо бўлади. 
Функцияга узатиладиган катталиклар унинг 
аргументлари
деб аталади. Баъзи функциялар бир 
аргументли бўлади, яъни унга фақат битта катталик узатилади. Баъзи функциялар икки ёки уч 
аргументли ёки ундан кўп аргументли бўлиши мумкин. Функциянинг аргументи нечта бўлса, унга 
шунча катталик узатилиши керак. Агар аргументлар етарли бўлмаса ёки аксинча улар ортиқча бўлса, 
у ҳолда бу хато тўғрисидаги хабар алоҳида мулоқат дарчасида пайдо бўлади.
Баъзи функцияларнинг, масалан йиғиндини ҳисобловчи 
СУММ
функциясининг аргументлари 
сони ихтиёрий бўлиши мумкин. Баъзи функциялар учун, масалан айлана узунлигининг унинг 
диаметрига нисбати: π нинг қийматини ҳисобловчи 
ПИ
функцияси ёки бугунги санани кўрсатиш 
учун мўлжалланган 
СЕГОДНЯ
функцияси учун аргумент керак эмас. 
Аргументлар ҳар доим қавсга олиб ёзилади ва нуқтали вергул белгиси – ; билан бир-биридан 
ажратилади, масалан 
СУММ(a1;c1; d1)
. Функциянинг аргументи бўлмаса ҳам қавслар сақланиб 
қолади, масалан 
ПИ()
ёки 
СЕГОДНЯ()
. Бундан ташқари, функцияга узатилаётган катталик унинг 
аргументининг тури билан мос келиши керак. Масалан, мантиқий функция 
ЕСЛИ
нинг биринчи 
аргументи мантиқий катталик бўлиши керак ва унга биринчи аргумент сифатида бошқа турдаги 
катталикни узатиш хатога олиб келади.
Функцияларнинг аргументлари сифатида қийматининг тури мос келадиган ихтиёрий 
ифодалар бўлиши мумкин. Жумладан, аргумент сифатида ўзгармас катталиклар, жадвал 
катакчаларининг манзиллари, бошқа функциялар ёки шу функциянинг ўзи қатнашиши мумкин. 
Охирги ҳолда, яъни бир функциянинг аргументида бошқа ёки шу функция қатнашса, бундай 
функцияларга 
ичма-ич жойлашган функциялар
деб аталади. 
Excelда икки юз элликдан ортиқ функциялар мавжуд. Бу функциялар бир неча категорияларга 
ажратилган.
Бу категориялар қуйидагилардир: 
1)
Финансовые (молиявий); 
2)
Дата и время (сана ва вақт); 
3)
Математические (математик); 
4)
Статистические (статистик); 
5)
Ссылки и массивы (мурожаат ва массивлар); 
6)
Работа с базой данных (маълумотлар омбори); 
7)
Текстовые (матнли); 
8)
Логические (мантиқий). 
Категориялар сони Excelнинг турли масалаларни ечишга мўлжалланган бир қатор 
кенгайтмаларини юклаш ҳисобига ошиши мумкин. Бундан ташқари, Офиснинг турига қараб, 


72
категориядаги функциялар сони бир оз фарқланади. Масалан, Microsoft Officeнинг мутахассисларга 
мўлжалланган Professional Edition нашрида унинг арзонроқ Home Edition нашрига қараганда кўпроқ 
функциялар мавжуд. Шунингдек, фойдаланувчилар томонидан янги функцияларни киритиш ҳам 
мумкин. 
2.2. Математик функциялар
. Математик функциялар категориясига асосан математикада 
учрайдиган функциялар йиғилган. Уларнинг умумий сони элликта атрофида бўлиб, қуйидаги 
турларга ажратилади. 
1. Арифметик ва алгебраик функциялар: 
2. Йиғинди учун функциялар 
3. Матрицавий функциялар 
4. Тасодифий сонлар 
5. Тригонометрик функциялар 
6. Факториаллар учун функциялар 
7. Яхлитлаш функциялар 
1. Арифметик ва алгебраик функциялар: 
т/р Номи 
Белгиланиши 
Мисол 
Қиймати 

abs
|
x
– абсолют қиймат 
Abs(-5); 
abs(3) 
5; 


exp

Download 4,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish