112
3. Мишин С.В., Молотова М.Э. Влияние крупности семян на их всхожесть и урожай яровой
пшеницы. Краснодар, КНИИХС, 1968.
КЕЧКИ КАРТОШКАДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШДА НАВНИНГ АҲАМИЯТИ
Қодирхўжаев О., Кожамуратов Р.
Тошкент давлат аграр университети
Кириш. Картошка ҳалқ хўжалигида катта аҳамиятга эга бўлган қишлоқ хўжалиги экинидир.
Жаҳонда инсон озиқланиб қувват оладиган буғдой, маккажўхори, гуруч ва арпадан сўнг картошка
бешинчи ўрнида турадиган қувват манбасидир. Шу сабабли картошка сайрамизда ҳар йили 18-19 млн.
гектарга экилиб, ундан 301-302 млн. т ялпи ҳосил олиниб ҳар бир истъемолчига ўртача 47-48 кг дан ишлаб
чиқарилмоқда (Зуев В.И. ва бошқалар, 2005).
Картошка ишлаб чиқариш Республикамизнинг мустақиллик йилларида 334,2 млн. Тоннадан (1991
й.), 1862,4 минг тоннагача (2011 й.) кўпайди. Бу давр мобайнида картошка экиладиган майдон 40,0 минг га
дан 70,7 минг га га кенгайди. Бу ютуқларга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1996 йил 30 августдаги “Картошкачи-ликда бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва республикада
картошка етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 301-сонли ва 2001 йил 27 июндаги
“Картошка уруғчилиги тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрсида”ги 274-сонли
Қарорларини изчилик билан ишлаб чиқаришга татбиқ этилиши ҳисобига эришилди.
2012 йилда бу қимматбаҳо ўсимликдан олинган ялпи ҳосил 2 млн. тоннадан ошди, бу ҳар бир
истеъмолчига 65-68 кг дан тўғри келади. Бунга, ишлаб чиқаришга картошканинг серҳосил, юқори ҳарорат
ва касалликларга чидамли навларини татбиқ этиш ва янги агротехнологияларни қўллаш ҳисобига
эришилган.
Нав – картошка етиштириш техналогиясининг муҳим элементидан бири ҳисобланади.
Барчага маълумки, картошка ҳосилдорлиги маълум даражада экиладиган навлар, уларнинг
махсулдорлиги, етиштириладиган махаллий шароитига мослашганлигига боғлиқ бўлади.
Ишлаб чиқишда етиштирилаётган картошка навлари бир ўсимлик авлоди бўлиши билан бирга
ўзида бир ёки бир неча турлар белгиларини сақлайди.
Адабиётлар маълумотларига кўра ишлаб чиқаришга юқори махсулдор навларни татбиқ этиш
қўшимча харажатларсиз картошка ҳосилдорлигини 10-30% га кўпайиши билан бирга, ҳосил сифати
яхшиланар экан.
Картошка навини тўғри танлаш – бу нафақат ҳосилни кўпайтириш йўли, балки ер, иқлим шароит,
меҳнат ҳамда мавжуд техник ресурслардан унумли фойдаланишда асосий восита вазифасини бажаради
(Склярова Н.П. ва бошқалар 2003, Шпаар Д., 1999).
Республикамиз иқлим шароитида ёз-куз муддатда етиштириладиган картошка навларини танлаш
бўйича кўп сондаги дала тажрибалари ўтказилган бўлиб, муаллифлар ёз фаслида картошкани барча
навларини уларни эртаги, ўртаги ёки кечпишарлигини ҳисобга олган ҳолда экиш муддатларини тўғри
танлаш ҳисобига юқори ҳосил олиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинганлар.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқган ҳолда ёз муддатда экиш учун картошка навини аниқ
танлаш уни ҳосилдорлиги ва сифатини оширишда назарий ва амалий жиҳатдан ката аҳамиятга эга бўлган
долзарб масалалардан бири деб ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: