Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Услуб ва материаллар. Қўйилган мақсадни хал этиш учун 2012 йил ёз-куз муддатида дала 
тажрибалари Тошкент вилояти Зангиота тумани “Фахриддин” фермер хўжалиги шароитида тасдиқланган 
режа асосида ўтказилди. 
Тажрибада картошкани Санте-st, Кондор, Марфона, Романо ва Курода навлари синалди. Дала 
тажрибалари фенологик, биометрик кузатувлар, ҳосилдорлиги ва уни сифатини ҳисобга олиш билан 
амалга оширилди. Барча дала тажрибалари тўрт такрорланишда ўтказилди. Олинган маълумотлар 
амалдаги услубий қўлланмалар асосида тахлил қилинди. 
Тажриба натижалари. Кузатувлардан маълум бўлишича кечки муддатда экиб синалган картошка 
навлари ниҳол ҳосил қилиши, ер устки қисмини шакллантириши ва бошқа кўрсаткичлари бўйича бири 
иккинчидан фарқ қилди. 
Маълум бўлишича, синалган картошка нав-намуналарининг биринчи (10%) ва тўлиқ (75%) ниҳол 
ҳосил қилишида кескин фарқ бўлмади. Уларнинг биринчи (10%) ниҳоллари 9-11 кундан сўнг, 75% 
ниҳолалари эса 12-13 кундан сўнг пайдо бўлди. Шуни таъкидлаш керакки, синалган Романо нави биринчи 
(10%) ниҳоли стандарт Санте навига нисбатан 2 кунга, 75% ниҳолларини ҳосил бўлиши эса 1 кунга 
кечикиши аниқланди. Бошқа навларнинг 75% ниҳолларини ҳосил бўлишига 13 кун вақт кетди ,ёки 
стандарт навига нисбатан бир кун кеч ҳосил бўлди. 
Синалган картошка нав-намуналарининг ниҳол ҳосил қилиши – хата миқдори турлича бўлди. 
Яъни, стандарт нав Сантеда хата миқдори ниҳоллар тўлиқ ҳосил бўлганидан сўнг 4,2% ни ташкил этди. Бу 


113
кўрсатгич Кондор ва Курода навларида эса стандарт навига нисбатан 1,1-1,2% га кам бўлди. Марфона ва 
Романо навлари хата миқдори (4,4 ва 4,1%) стандарт нав хата миқдорига яқин бўлди. 
Ўрганилган картошка нав-намуналари, нафақат, ниҳол ҳосил қилишлари бўйича, балки 
ўсимликларини ўсув даврида яшовчалиги бўйича ҳам бири-иккинчисидан фарқ қилди. 
Синалган картошка навларидан Кондор ва Куродаларни ўсув даврида нобуд бўлган ниҳоллари 
миқдори стандарт Санте нав ниҳолларига нисбатан яшовчанлиги 1,1% га юқори бўлишлиги тажрибамизда 
аниқланди. Марфона ва Романо навлари ниҳолларининг ўсув даврида нобут бўлганлари миқдори стандарт 
нав кўрсатгичига ўхшаш бўлди (1,9 ва 2,2%). 
Демак, ўрганилган картошка нав намуналаридан Кондор ва Курода, бошқа нав ҳамда стандартга 
нисбатан ўсув даврида яшовчанлиги жиҳатидан сезиларли даражада юқори турар экан. 
Ўрганилган картошка нав-намуналари ичида ҳар тупда ўртача (4,1 дона) ва гектарда энг кўп 
(195242 дона) пояни стандарт Санте нави шакллантирди. Қолган навлар стандарт навга нисбатан ҳар 
тупда: Кондор – 2,3, Марфона – 2,0, Романо – 1,0 ва Курода нави эса – 1,3 донага кам поя ҳосил қилди. 
Булар ўз навбатида гектаридаги умумий поялар сонини камайишига олиб келди. Жумладан, Кондор 
навининг гектарида ҳосил қилган поялари сони стандарт нав поялари сонига нисбатан 109526 дона ва 
Марфона навида эса 95240 донага кам бўлганлиги маълум бўлди. Романо ва Курода навларининг гектарда 
ҳосил қилган поялари сони Кондор ҳамда Марфонага нисбатан кўп (61906 ва 47620 донага) аммо, 
стандарт Сантега нисбатан эса 47620 ва 61906 донага кам бўлди 
Демак, ёз муддатида синалган картошка нав-намуналари ҳар тупда ва гектарда ҳосил қиладиган 
поялари сони жиҳатидан ҳам бири-иккинчисидан фарқ қилар экан. 
Кузатувлардан маълум бўлишича, картошка нав-намуналари ҳар тупда ва гектарда ҳосил қилган 
барг юзаси-сатҳи жиҳатидан ҳам хар ҳил бўлди. Жумладан, картошканинг Кондор ва Романо навлари ҳар 
тундаги поялари сони стандарт нав поялари сонидан сезиларли даражада кам бўлишига қарамасдан, ҳосил 
қилган барглари юзаси ундан анча кўп бўлиши маълум бўлди. Стандарт нав ҳар тупида 0,40 дм
2
барг 
сатҳи ҳосил қилинган бўлса, Кондор ва Романо навларида бу кўрсаткич 0,43 ва 0,46 дм
2
га тенг бўлади. 
Картошканинг Марфона ва Курода навларида бу кўрсаткич стандарт нав барг сатҳидан маълум даражада 
кам бўлиши аниқланди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида навлар бўйича гектарида ҳосил бўлган барг 
сатҳини турлича бўлишига сабаб бўлди. 
Адабиётлар маълумотларига кўра картошка хар бир тупи, ўзи эгалланган озиқланиш майдонига 
нисбатан 1,5-2 баробарига кўп барг сатҳини ҳосил қилса, у экилган майдон микроиқлимига (тупроқ ва 
ҳаво ҳароратини пасайишига ва уларнинг нисбий намлигини кўпайишига) ижобий таъсир этар экан. 
Ёзги муддатда экилган картошка нав-намуналари, нафақат ниҳол ҳосил қилиши ва ер устки 
қисмини шакилантириши бўйича, балки турли хилдаги айниш касалликларига чидамлилиги жиҳатидан 
ҳам бир биридан фарқ қилди. 
Картошка Респбуликамиз иқлим шароитида вирусли айниш касалликлари билан кўп зарарланади. 
Бунга экологик омиллар ва етиштириш технологиясида йўл қўйилган камчиликлар асосий сабаб бўлади. 
Ёз муддатида ўрганилган картошка нав намуналари асосан айниш касаллигининг баргларни 
буралиши тури билан зарарланиши маълум бўлди. Бу турдаги касаллик билан картошканинг Марфона 
нави ниҳоллари стандарт Санте навига нисбатан 7,3% га кўп зарарланади. Қолган навларни (Кондор, 
Романо, Курода) баргларини буралиши билан зарарланиш даражаси Санте навига нисбатан 10-14,2% га 
кам бўлишлиги аниқланди. 
Бурушган ва йўл-йўл мозаика турлари билан зарарланиши бўйича ҳам бу навлар стандарт Санте 
навидан сезиларли даражада фарқ қилди. 
Демак, ёз муддатда синлган картошка нав-намуналаридан Марфона, Санте ва Романо навлари 
айниш касалингининг баргларини буралиш, буришган ва йўл-йўл мозаика турлари билан энг кўп 
зарарланар экан. 
Ёз муддатида синалган картошка нав-намуналари ер устки қисмини шакилланатириши, айниш 
касалигига чидамлигини турлича бўлиши билангина эмас, балки хар тупда ва гектарда тўплаган ҳосили 
ҳамда уни сифати билан ҳам бири-икинчисидан фарқ қилди (1-жадвал). 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish