Менежментнинг назарий асослари 1- мавзу. Менежментнинг ривожлaнисҳ тaрихи вa ҳозирги ҳолaти. Менежментнинг нaзaрий aсослaри. Меҳнaтни босҳҚaрисҳ усуллaри


Ҳозирги замон ўзбек менежментининг хусусиятлари



Download 396,5 Kb.
bet10/16
Sana29.04.2022
Hajmi396,5 Kb.
#592418
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
1- МАВЗУ. МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛAНИСҲ ТAРИХИ ВA ҲОЗИРГИ ҲОЛAТИ.

Ҳозирги замон ўзбек менежментининг хусусиятлари
Давлат ва иқтисодиётни бошқариш назариясининг айрим жиҳатлари шаркнинг иқтисодий ғоя ривожланишига ҳисса қўшган йирик аллома ва давлат арбоблари - Фаробий, Ибн Сино, Хос Хожиб, Амир Темур, Ибн Холдун, Бобур, Алишер Навоий асарларида ёритилгандир.
Буюк саркарда Амир Темур ўз “"Темур тузуклари"” асарида қандай қилиб хоқимиятни қўлга киритгани, сиёсий ва ҳарбий фаолияти хақидаги сирлар, унинг бошқариш санъати, шу билан бирга истилочиликка қандай раҳбарликқилганини ўзи изохлаб берган.
Амир Темур зукко, тажрибали ва сиёсатдон давлат арбоби эди. У ўзи тузмоқчи бўлган давлатнинг марказий девони ва маҳаллий ҳокимиятнинг қандай, қайси ижтимоий тоифаларига таяниши, мансабдор шахслар, уларнинг сифатлари ҳамда бурч ва вазифаларини олдиндан белгилаб берган.
"Тузуклар" муаллифининг фикрича, ҳар бир соҳиби тож давлат ва жамиятни маълум ижтимоий-сиёсий гуруҳга таянган ҳолда бошқариши лозим. Ҳазрат Амир Темур "Тузукларъидан маълум бўлишича, у ў фаолиятида қуйидаги 12 ижтимоий-сиёсий гуруҳга таяниб иш олиб броган:
1. Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллоллоҳу Алайҳиссаломнинг азиз ва мукаррам авлоди бўлмиш саййидлар, уламо ва шайхлар;
2. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган билимдон кишилар;
3. Дуогўй тақводорлар;
4. Амирлар, сарҳанглар, сипоҳсоллар, яни лашкар ва қўшин бошлиқлари;
5. Сипоҳ билан раият, яни қора халқ;
6. Салтанат ишлари, унинг сиру-асрорини билган, кенгашса бўладиган дон ова ишончли кишилар;
7. Вазирлар, саркитоб ва девон битиклари;
8. Ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандислар;
9. Ҳадис олимлари ва ровийлар, яни ривият айтувчилар (тарихшунослар);
10. Сўфий ва орифлар;
11. Хунар ва санъат аҳли, яни косиблар ва санъаткорлар;
12. Ҳар турли мамлакатлардан келган сайёҳ ва тижорат аҳли.

Давлатни идора қилишда вазирлар, амирлар ва вилоятларда ўтирган ноибларнинг роли бениҳоя катта бўлган. Шунинг учун ҳам Амир Темур уларни танлаш ва вазифаларга тайинлаш ишига алоҳида аҳамият берган. Улар соҳибқироннинг фикрича садоқатли, ахлоқий пок, адолатпеша, тинчликсевар ва ташаббускор одамлар бўлиши керак. Эл-юртнинг ободонлиги, салтанатнинг устувотлиги кўп жаҳатдан мана шу вазирларга боғлиқ бўлган. Бошқарув тизимининг шу тариқа оқилона ташкил этилиши унинг негизида инсон манфаатлари ётганлиги, давлат сиёсатининг бошқарувга ижобий таъсири дунёда буюк давлат пайдо бўлиши билан якунланди. Марказлашган буюк, иқтисодий баркамол, сиёсий барқарор давлатнинг шаклланишига олиб келган бошқарув назарияси фақат шу давлатгина эмас, балки бошқа ўлкаларда ҳам давлатни илмий бошқариш назарияси сифатида қўлланила бошланди.


1985 йилдан бошлаб менежмент ривожланишида янги давр бошланди. Туб ислоҳотлар бошқарувни жамиятни демократлаштириш, ошкоралик ва пастдан юқорига ҳалқ хоқимиятини ўрнатиш асосида такомиллаштиришнинг асосий йўлларини ифодалаб берди. Жамиятда демократик жараёнлар чуқурлашуви ва ривожланиши бозор муносабатларига ўтишга асос бўлди. Жамиятдаги туб ўзгаришлар сиёсат, иқтисодиёт, менежмент услублари ва технологиясига жиддий ўзгартиришлар киритишни зарур қилиб қўйди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини бошқаришни ислоҳқилиш ҳозирги давргача мавжуд бўлган тажриба, жамият ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий соҳаларини бошқаришнинг бозор назариясига, қабул қилинган қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда амалга оширилади. Менежмент соҳасида жахон тажрибаси, ривожланган мамлакатлар ва ўзимизда тўпланган тажрибадан фойдаланилади.
Менежмент олдига қуйилган кўпчилик вазифалар муваффақиятли ҳал этилмокда. Ҳозирда иқтисодий ташкилотлар вазифалари ўзгартирилди, бошқарувнинг бозор муносабатларига ўтиши амалга оширилмоқда, бошқарувнинг ихтисослашув чуқурлашуви ва кооперация бўйича алоқалар барқарор бўлишини таъминловчи янги ташкилий тизимлари вужудга келмокда.
Ислоҳотлар иқтисодиётни бошқаришнинг барча бўгинларини - асосий бўгин (корхона)дан то бошқарувнинг олий бўгинларигача қамраб олган. "Корхоналар тўгрисида"ги Қонун корхоналар эркинлиги миқёсини кенгайтирди, уларнинг иш натижалари бўйича истеъмолчилар олдидаги мажбуриятларини оширди.
Мамлакатимизнинг тарихан қисқа даврлик мустақил тараққиёт йилларида бу қадар салмоқли ютуқ ва натижаларнинг қўлга киритилиши асосий сабабларидан бири-бу самарали иқтисодий сиёсатнинг тўғри танланганлиги ва изчил равишда амалгам оширилганлиги ҳисобланади. Бунда ҳар йиллик белгиланаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ёналишлари, дастурлари ва чора тадбирлари муҳим ўрин тутади.
Замонавий менежмент учун қуйидагилар ҳарактерли:

  • ишлаб чиқаришнинг ва умуман бизнеснинг самарарадорлигини оширишга мунтазам интилиш;

  • фирманинг бозордаги фаолияти охирги натижаларига жавоб берадиган шахсга эркин қарор қабул қилишни таъминлайдиган кенг хўжалик мустақиллиги;

  • бозор ҳолати ва ташқи муҳит ўзгаришларидан боғлиқ равишда мақсадлар ва дастурларга доимий тузатишлар киритиш;

  • режалаштирилган пировард натижага эришишга фаолиятни қаратиш;

  • кўп вариантли ҳисоблар учун замонавий информацион базани қўллаш;

  • жорий режалаштиришдан перспектив режалаштиришга ўтишда режалаштириш функцияларини ўзгартириш;

  • ЭХМ дан максимал равишда фойдаланиш;

  • бошқаришда компаниянинг ҳамма ходимларини жалб этиш;

  • ўзгаришларни кўзда тутиш, ўзгарувчан қарорлар асосида бошқаришни амалга ошириш;

  • инновацияларга эътиборни кучайтириш;

  • ҳар бир бошқариш қарорларини чуқур таҳлил қилиш;

  • оқилона таваккал қилиш ва таваккални бошқариш қобилияти;

  • маркетинг ролини таянч даражасигача кўтариш.




Download 396,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish