Sadoqat Umarovna Bakhshilloeva
Teacher of the 16th school of Kagan district of Bukhara region
Annotation:
There are such pages in the history of our country in the 30s that
its interpretation and image are reflected in art. This is undoubtedly the repressive
policy of the dictatorial regime written in the blood of millions of citizens. It is no secret
that this bloody policy has struck an ax to the roots of thousands of trees of our
219
spirituality, the cold wind that ruined their lives at a time when their creativity was in
full bloom. This article discusses the poetic interpretation of contemporary views in
modern poetry.
Keywords:
period of repression, mythological image, dragon, yuho, devil,
metaphor, metaphorization.
Мустақиллик йилларида замонавий ўзбек адабиётида янги замон руҳини
акс эттириш, буюк сиймоларимиз ва шонли тарихимиз билан фахрланиш,
ёшларни миллий истиқлол мафкураси руҳида тарбиялаш тамойили кучайди. Шу
билан бирга, замонавий ўзбек шеъриятида ҳам ҳаққонийлик, ошкоралик,
авваллари айтиш мумкин бўлмаган “қалтис”, мураккаб ҳаётий муаммоларни,
яқин ўтмишдаги сиёсий тузум иллатларини очиқчасига ифодалашга интилиш
кузатилди.[4; 80].
Чунончи, Азим Суюннинг “Ўзбекистон”, Хуршид Давроннинг “Ватан
ҳақида етти ривоят”, Султон Акбарийнинг “Қатағон”, Ҳабиб Саъдулланнинг
“Жароҳат”, “Адиб қисмати”, Икром Отамуроднинг “Узоқлашаётган оғриқ”,
Жонибек Субҳоннинг “Безовта руҳ”, Абдумажид Азимнинг “Сарбон”, Омон
Матжонинг “Нега мен?!” достонларида, Жамол Камолнинг “Оташ”, “Файзулла
Хўжаев кўзлари” шеърларида шахсга сиғиниш даври фожиалари, қатағон
сиёсати оқибатлари, истиқлолнинг илк йилларида душманларнинг юрт
мустақиллигига қарши қилган ёвуз қилмишлари ўзига хос образлар ва рамзлар
воситасида тасвирлаб берилган.
Жумладан, Султон Акбарийнинг “Қатағон” достонидаги ушбу халқона,
содда мисраларда давр фожиасининг қуйидаги поэтик ифодасини ўқиймиз:
Шу қадар фаранг бўп кетганми жазо!
Шу қадар қийинми шўрода қазо!
Чалажон чўзилса, сувга пишарлар,
Қўй ютган аждаҳо янглиғ шишарлар.
Ахир, у чибин-ку, эмас каркидон,
Отиб юборсайди тезроқ аркидан.
220
Халқ оғзаки ижодига хос услуб ва халқ жонли тилидан унумли
фойдаланган шоир юқоридаги мисраларда 1937 йилги қатағон воқеаларини
тасвирлашда аждаҳо, чибин, каркидон, арк каби образларни рамзий маънода
қўллайди. Улар орасида аждаҳо мифологик образининг метафоризация
қилиниши алоҳида диққатни тортади.
Аждаҳо (аждар, аждарҳо) энг мураккаб ва универсал зооморф образлардан
бири бўлиб, у турли халқлар оғзаки ижодида қанотли, оғзидан ўт пуркайдиган
икки ва ундан ортиқ бошли илон қиёфасидаги афсонавий махлуқ образи
сифатида талқин қилинади. [3; 23].
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да ажда(р)ҳо форсча сўз бўлиб, афсонавий
катта илон эканлиги, кўчма маънода қонхўр, ёвуз одамга нисбатан нафратни
ифодалаши айтилади. [6; 44]. Бадиий ижодда аждаҳо, асосан, ёвузлик ва
очкўзлик тимсоли саналади ва кўчма маънода нафс, нафрат маъноларини
ифодалашга хизмат қилади.
“Ўзбек тили теоморфик метафораларининг қисқача концептуал луғати”да
аждаҳо образи ўндан ортиқ кўчма маъноларда қўлланилиши қайд этилган. [3; 23-
24]. Жумладан, аждаҳо сўзи инсон аъзолари (соч ўрими, кўз), ғоят кучли туйғу
(масалан, ишқ, нафс, аёвсизлик ва раҳм-шафқатсизлик), салбий иллатлар
(манманлик, очкўзлик, босқинчилик), зарарли тузум (масалан, собиқ тоталитар
тузум, қатағон даври), дард (касаллик, ғам-андуҳ, ташвиш), синовли ва
машаққатли турмуш, жанг-жадал (уруш), техник қурол (масалан, замбарак),
босқинчилар, зўравонлар, жиноий тўдалар, нафси бузуқ кимсалар, шунингдек,
фавқулодда қобилиятли шахслар (масалан, спортчилар)га нисбатан поэтик
кўчимни ифодалаши айтиб ўтилган.
Юқоридаги шеърий парчада ҳам қатағон даври терговчиларига нисбатан
аждаҳо метафораси қўлланилган ва у тузум вакилларининг маҳбусни аёвсиз
азоблаши, азоблаган сари бундан роҳатланиши каби ёвуз феъл-атворига
нисбатан нафратни ифодалашга хизмат қилган.
221
Омон Матжоннинг “Нега мен?!” достони ҳам қатағон сиёсити
фожиаларини акс эттирган асарлардан бўлиб, унинг “Турғунлик йиллари”
бобида юқоридаги каби образларга дуч келамиз:
Ҳеч ким ўз молига қўёлмас баҳр,
Бору йўғимизни билмайди дунё,
Ҳеч кимдан сўрамай-нетмай не юҳо
Бу юртдан қурбонлик ямлашга тушди. [2; 19].
Шоир ҳатто “айбин билмай кетган” ота-боболаримиз, “халқ душмани”
тамғаси урилган, аслида миллатпарвар бўлган халқ фарзандларини сўрамай-
нетмай қурбон қилган қатағон сиёсатининг нақадар қонхўр ва ваҳшийлигини
ифодалаш учун юҳо метафорасидан фойдаланади.
Халқ қарашларига кўра, илон тўққиз ёшгача “илон”, тўққиздан тўқсон
тўққизгача “афҳи”, тўқсон тўққиз ёшдан тўққиз юз ёшгача “аждар”, тўққиз юздан
тўқсон минг ёшгача “юҳо” деб аталади. [1; 46].
Демак, шоир тузумнинг ёвузлик даражасини ва унга нисбатан халқнинг
нафратини энг юқори кўрсатгичда ифодалаган. Бегуноҳ инсонларни ёппасига
қурбон қилган қаттол тузум ўлжасини ямламай ютувчи ёвуз ва очкўз махлуқ –
юҳога тенглаштирилган.
Шоир Ҳабиб Саъдулланинг “Адиб қисмати” достони ҳам мазкур даврни
ёритувчи асарлар сирасидан бўлиб, шоир қатағон сиёсати бошида турганларни
фашистдан баттар ёвузга, Азроилга ва махлуққа ўхшатади:
Фашистдан баттарроқ совуқ башара
Азроил турқини эсга солади.
Ўликхона каби бадбўй камера,
Бетон жон-жонингни сўриб олади. [5; 413].
Улар душман бўлса,
Халқнинг ўзи ким?
Наҳот, фарзандига кушанда махлуқ?!
Ахир, бу дардларга борми бир ҳаким,
Наҳот, сўрашга ҳам бўлмаса ҳуқуқ. [5; 417].
222
Инсоният тарихида мавжуд динлар мундарижасида муҳим ўринга эга
бўлган Азроил ўлим фариштаси бўлиб, арабчада “Малак ул-мавт” ҳам дейилади.
Бадиий ижодда жон олувчи, фотиҳ, босқинчи, бераҳм маъноларини образли
ифодалаш учун Азроил метафорасидан фойдаланилади. Юқоридаги шеърий
парчада “халқ душмани” сифатида қамоққа олинган Саид Аҳмад бўйнига ноҳақ
айбловлар илган терговчининг бераҳмлигини ва турқининг ўлим каби
совуқлигини кўрсатиш учун Азроил образи қўлланилган.
Шиддат билан эсган қатағон шамоли гулни ҳам, хасни ҳам бирдек учириб
кетганидан таъсирланган шоир бегуноҳ қамалганларни фаришта образи билан
ифодалаган:
Бағримни эзади фариштамонанд
Устоз Шайхзоданинг қамалганлари.
—
Кеча уйларин ҳам қилиб олди банд
—
Ўша сиз оқлаган “Союз” раҳбари. [5; 419].
Арабчадаги “фаришта” сўзи ниҳоятда пок, гуноҳсиз, қанотлари бор, учиб
юрувчи гўзал аёл, нозанин қиёфасидаги мифологик тимсол тушунчасини
англатади.[7; 533]. Кўчма
маънода, кўпинча, яхши хулқ-атворга эга бўлган,
гўзал, файзли, жозибали, зийнатли, покиза, мусаффо қалбли инсонларга, бегуноҳ
кишиларга нисбатан фаришта жумласи ишлатилади. Юқоридаги мисраларда
шоир Мақсуд Шайхзода каби бегуноҳ, пок қалбли инсонларнинг ноҳақ қамоққа
олинганига куйинади ва уларни фариштамонанд деб атайди.
Хуллас, замонавий ўзбек шеъриятида собиқ тузум фожиалари акс
эттирилар экан, даврга хос ярамасликлар салбий мифологик образлар билан
ифодаланса, жабрдийда миллат фарзандлари ижобий семадаги мифологик
образлар орқали кўрсатилган. Бу эса ижодкор туйғулари(нафрати ёки
ҳурмати)нинг нутқий экспрессивлигини таъминлашга хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |