Mavzu: Xulosa chiqarish turlari Toshkent – 2020



Download 203,88 Kb.
bet9/22
Sana23.02.2022
Hajmi203,88 Kb.
#137669
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
falsafa

Эпихейрема


Эпихейрема-мураккаб қисқартирилган силлогизм бўлиб, унинг хар икки асоси қисқартирилган оддий силлогизм (энтимема) лардан иборат бўлади. Эпихейреманинг схемаси қуйидагича:
М-Рдир, чунки М-Nдир.
S-Мдир, чунки S-O дир.
S-Pдир.
Мисол:
Илмий қонунлар исботланган фикрлардир, чунки улар хақиқатдир.
Физика қонунлари илмий қонунлардир, чунки улар табиат қонунларидир
Физика қонунлари исботланган фикрлардир.

Эпихейреманинг тўлиқ қўриниши қуйидагича:


1. хақиқат - исботланган фикрдир. N-Pдир
Илмий қонунлар хақиқатдир. M-Nдир
Илмий қонунлар исботланган фикрлардир. M-Pдир

2. Табиат қонунлари-илмий қонунлардир. O-Mдир


Физика қонунлари-табиат қонунларидир. S-Oдир
Физика қонунлари илмий қонунлардир. S-Mдир

3. Илмий қонунлар-исботланган фикрлардир. M-Pдир


Физика қонунлари-илмий қонунлардир. S-Mдир
Физика қонунлари исботланган фикрлардир. S-Pдир

Эпихейремадан бахс ва мунозараларда, нотиқлик санъатида фойдаланилди. Эпихейрема мураккаб силлогизмнинг бир тури бўлишига қарамай, унинг таркибидаги катта ва кичик асосни, хулосани ажратиб олиш, фарқлаш осон бўлгани учун хам, фикр юритиш жараёнида кенг қўлланилади.




Мураккаб хукмларга асосланган дедуктив хулоса чиқариш

Мураккаб хукмларга асосланган дедуктив хулоса чиқаришда хулоса асосларига мантиқий боғловчилар орқали боғланган оддий хукмлар деб қаралади. Хулоса асослари ё шартли, ёки айирувчи ёки хам шартли, хам айирувчи хукм кўринишида бўлиши мумкин. Асослардаги хукмларнинг турига кўра бундай хулоса чиқаришнинг қуйидаги шакллари мавжуд:


1. Шартли хулоса чиқариш.
2. Айирувчи хулоса чиқариш.
3. Шартли-айирувчи хулоса чиқариш.
Шартли хулоса чиқариш деб хар икки асоси ёки асосларидан бири шартли хукм бўлган силлогизмга айтилади. Улар соф шартли ва шартли-қатъий турларга бўлинади.
Соф шартли хулоса чиқариш деб, хар икки асоси ва хулосаси шартли хукм бўлган силлогизмга айтилади. Унинг формуласи қуйидагича:



1)

pq
qr
pr

ёки [(pq) (qr)] pr




2)

pq
q
q

ёки [(p  q) ( q)] q

Масалан:
Агар фикр исботланган бўлса, унда у чин бўлади.


Агар фикр чин бўлса, унда уни рад этиб бўлмайди
Агар фикр исботланган бўлса, унда уни рад этиб бўлмайди.

Агар хаво яхши бўлса, концертга борамиз.


Агар хаво яхши бўлмаса хам, концертга борамиз.
Концертга борамиз.
Бу турдаги силлогизмларнинг хулосаси шартланган (шартли хукм) бўлгани учун, улардан билиш жараёнида кам фойдаланилади.
Шартли-қатъий хулоса чиқариш деб, катта асоси шартли хукм, кичик асоси оддий қатъий хукм бўлган силлогизмга айтилади. Бундай хулоса чиқаришнинг иккита тўғри (аниқ хулоса берадиган) модуси мавжуд:
1. Тасдиқловчи модус
modus ponens



pq
_р__
q

ёки [(p  q) p] q

2. Инкор этувчи модус


modus tollens



рq
_ __


ёки [(p  q) )] 

Масалан:


  1. Агар фуқаролар жамият қонунларга амал қилсалар, унда улар эркин бўлади.

Фуқоролар жамият қонунларига амал қиладилар.
Демак, улар эркин бўладилар.

2. Агар меъёр бузилса, унда миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига олиб келади.


Миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига олиб келмади.
Демак, меъёр бузилмаган.

Шартли қатъий силлогизмнинг хулосаси аниқ, чин бўлиши учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:


1. Шартли хукмдаги асоснинг чинлигидан натижанинг чинлиги, натижанинг хатолигидан асоснинг хатолиги мантиқан зарурий равишда келиб чиқади.
2. Шартли хукмдаги натижанинг чинлиги асоснинг чинлигини, асоснинг хатолиги эса натижанинг хам хатолигини исботламайди.
Бу қоидалар бузилганда шартли-қатъий силлогизмнинг формуласи қуйидагича бўлади:



pq




pq

q




p

Эхтимол р
[(pq) q] p




Эхтимол q
[(pq) p] q

Шартли қатъий силлогизм хулосаларининг ноаниқ (эхтимол) бўлишига сабаб шуки, шартли хукм (pq) р-чин, q-хато бўлган холатдан бошқа хамма холатларда чин хисобланади.


Масалан:
Агар беморнинг қон босими кўтарилса, унда унинг боши оғрийди.
Беморнинг боши оғрияпти.
Эхтимол, унинг қон босими кўтарилган.
Бунда натижанинг чинлигидан асоснинг чинлигини мантиқан келтириб чиқариш мумкин эмас. Чунки бошқа асос хам шундай натижани келтириб чиқариши мумкин. Юқоридаги мисолда шартли хукмнинг асоси хато, ноаниқ, натижаси чин бўлганлиги учун силлогизмнинг хулосаси ноаниқ бўлган.
Энди юқоридаги мисолни бир оз ўзгартириб, кўриб чиқамиз:
Агар беморнинг қон босими кўтарилса, унда унинг боши оғрийди.
Беморнинг қон босими кўтарилган.
Эхтимол, унинг боши оғримаётгандир.
Биламизки, бош оғриғига фақат қон босимининг кўтарилиши сабаб бўлмайди, ундан бошқа сабаблар хам бўлиши мумкин. Бу эса, хулосанинг ноаниқ бўлишига олиб келади. қуйидаги жадвалда юқоридаги фикрларни умумлаштирган холда кўрсатиш мумкин.









Модус

Номи

Хулосаси




1

2


[(pq) p]q
modus ponens
[(pq) ]
modus tollens

асосни тасдиқловчи


натижани инкор этувчи

Аниқ
(чин)




3
4

[(pq) q]p
[(pq) p]q

натижани тасдиқлович
асосни инкор этувчи

Ноаниқ
(хато)

Айирувчи хулоса чиқариш деб, хар икки асоси ёки асосларидан бири айирувчи хукм бўлган силлогизмга айтилади.


Соф айирувчи хулоса чиқариш деб, хар икки асоси ва хулосаси айирувчи хукм бўлган силлогизмга айтилади.
Масалан:
Тушунчалар хажмига кўра умумий, ёки якка, ёки бўш хажмли бўлади.
хар бир умумий тушунча ё айирувчи, ёки тўпловчи бўлади.
Демак, тушунчалар хажмига кўра ё айирувчи, ёки тўпловчи, ёки якка, ёки бўш хажмли бўлади.
Соф айирувчи силлогизмнинг формуласи қуйидагича:

Айирувчи-қатъий хулоса чиқаришда хулоса асосларидан бири айирувчи хукм бўлса, бошқаси оддий қатъий хукм бўлади. Бундай хулоса чиқаришнинг икки модуси бор:
1. Тасдиқлаб-инкор этувчи.
modus ponendo tollens

рq
p



2. Инкор-этиб тасдиқловчи.


modus tollendo ponens

рq


q

Масалан:
1. Тушунчалар мазмунига кўра конкрет ёки абстракт бўлади.


Бу-конкрет тушунча.
Демак, бу-абстракт тушунча эмас.

2. хукмлар тузилишига кўра оддий ёки мураккаб бўлади.


Берилган хукм оддий хукм эмас.
Демак, берилган хукм-мураккаб хукмдир.
Айирувчи силлогизмда тўғри хулоса чиқариш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:
1. Айрувчи хукм таркибидаги оддий хукумлар бир-бирини инкор қилиши, хажмига кўра кесишмаслиги шарт, акс холда хулоса хато бўлади.
Масалан: Китоблар қизиқарли ёки фантастик бўлади.
Бу китоб қизиқарли.
Бу китоб фантастик эмас.
Китоб хам қизиқарли, хам фантастик бўлиши мумкин. Бунда айирувчи хукм таркибидаги оддий хукмлар бир-бирини инкор этмайди ва хажмига кўра кесишади. Шуниг учун хулоса хато.
2. Айирувчи хукмда бир-бирини инкор этувчи альтернативалар тўлиқ кўрсатилган бўлиши шарт.
Бурчаклар ўткир ёки ўтмас бурчакли бўлади.
Бу бурчак ўткир бурчакли эмас.
Бу бурчак ўтмас бурчаклидир.
Хулосанинг хато бўлишига сабаб, айирувчи хукмдаги альтернативалар тўлиқ кўрсатилмаган, яъни тўғри бурчакнинг мавжудлиги эътибордан четда қолган.
Айирувчи силлогизмлардан кўпроқ бир неча ечимга эга бўлган масалаларни аниқлашда, яъни муқобил холатлардан бирини тўғри танлаб олишда фойдаланилади.
Шартли - айирувчи - лемматик (тахминлаб) хулоса чиқариш деб, асослардан бири икки ёки ундан ортиқ шартли хукмлардан, иккинчиси эса айирувчи хукмдан иборат бўлган силлогизмга айтилади. Айирувчи асосдаги аъзоларнинг сонига кўра бундай хулосалар дилемма (айирувчи асос икки аъзодан иборат бўлган), трилемма (айирувчи асос уч аъзодан иборат бўлган) ва полилемма (айирувчи асос тўрт ва ундан ортиқ аъзодан иборат бўлган) деб аталади.
Дилемма оддий ёки мураккаб бўлади. Оддий дилемманинг шартли асосидаги хукмлар ё шартига, ё натижасига кўра ўхшаш бўлади. Мураккаб дилемманинг шартли асосидаги хукмлар хам шартига, хам натижасига кўра бир-биридан фарқ қилади. Дилеммалар конструктив (тузувчи) ёки деструктив (бузувчи) турларга бўлинади. Демак, дилеммалар тўрт хил бўлади: 1. Оддий конструктив дилемма. 2. Оддий деструктив дилемма. 3. Мураккаб конструктив дилемма. 4. Мураккаб деструктив дилемма.



Оддий конструктив дилемманинг формуласи:
а  с, b  с
а  b




Оддий деструктив дилемманинг формуласи
a  b, a  c


с






Масалан:
Агар ёшлар илм ўргансалар, хаётда ўз ўринларини топадилар.


Агар ёшлар хунар ўргансалар, хаётда ўз ўринларини топадилар.
Ёшлар ё илм ёки хунар ўрганадилар.
Демак, улар хаётда ўз ўринларини топадилар.


Агар талаба чет тилини яхши билса, конкурсда иштирок этади.
Агар талаба чет тилини яхши билса, чет элга ўқишга боради.
Талаба конкурсда иштирок этмади ёки чет элга ўқишга бормади.
Талаба чет тилини яхши билмайди.



Мураккаб конструктив диллемманинг формуласи.
а  b, c  d
а  c




Мураккаб деструктив диллемманинг формуласи
a  b, c  d


b  d






Масалан:
Агар инсон яхши амалларни бажарса, уни яхши ном билан эслашади.


Агар инсон ёмон амалларни бажарса, уни ёмон ном билан эслашади.
Инсон ё яхши ёки ёмон амалларни бажариши мумкин.
Демак, уни ё яхши ёки ёмон ном билан эслашади.

Агар инсон бошқаларга яхшилик қилса, унга хам бошқалар яхшилик қилади.


Агар инсон бошқаларга ёмонлик қилса, бошқалар хам унга ёмонлик қилади.
Инсонга ё яхшилик, ёки ёмонлик қайтмади.
Демак, у бошқаларга яхшилик хам, ёмонлик хам қилмади.

Дилеммаларни тўғри тузиш ва хал қилиш учун кўрилаётган масаланинг барча ечимларини аниқлаш зарур. Дилеммани баъзан унга қарама-қарши мазмундаги бошқа бир дилемма орқали рад эитш мумкин. Бунга мантиқ илми тарихидан қуйидаги мисолни келтирамиз: «Афиналик аёл ўғлига шундай маслахт беради: Жамоат ишларига аралашмагин, чунки агар хақиқатни гапирсанг, сени одамлар ёмон кўради, агар ёлғон гапирсанг, унда сени худолар ёмон кўради. Бунга Аристотель қуйидагича рад жавобни ўйлаб топади: Мен жамоат ишларида иштирок этаман, чунки агар хақиқатни гапирсам, мени худолар яхши кўради, агар ёлғон гапирсам, мени одамлар яхши кўради».


Трилеммада берилган масаланинг уч хил ечими хақида тахминлаб фикр юритилади. Триллемма хам тўрт турга бўлинади:



1. Оддий конструктив трилемма.
а  d, b  d, c  d
а  b  c




2. Оддий деструктив трилемма.
a  b, a  c, a  d


d









3. Муракка конструктивтирилемма
а  b, c  d, m  n
а  c  m




4. Мураккаб деструктив трилемма
a  b, c  d, m  n


b  d  n






Масалан:
Агар тергов қилинаётган шахс жиноятга бевосита алоқадор бўлса, у қаттиқ жазоланади.


Агар тергов қилинаётган шахс жиноятга бавосита алоқадор бўлса, у енгил жазоланади.
Агар тергов қилинаётган шахс жиноятга алоқадор бўлмаса, у озод қилинади.
Тергов қилинаётган шахс жиноятга ё бевосита, ёки бавосита алоқадор, ёки мутлақо алоқасиздир.
Демак, тергов қилинаётган шахс ё қаттиқ жазоланади, ёки енгил жазоланади, ёки озод қилинади.
Бу мураккаб конструктив трилемма кўринишидаги хулоса чиқаришдир. Трилемманинг бошқа турларига мустақил равишда мисоллар келтириш тавсия этилади.

Шартли-айирувчи хулосалаш масалани хал қилишнинг бир неча услуллари мавжудлигини, буларнинг хар бири турли оқибатларни келтириб чиқаришини аниқлаб беради. Сохибқирон Амир Темур таъбири билан айтганда бу оқибатлардан қайси бири давлат ва улус манфаатларига мос бўлса, яъни «савоблироқ ёки кам хатарли бўлса», шуниси танлаб олинади.





Download 203,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish