Мавзу: Миқдор ва сарфни ўлчаш тизимлари. Сарф ва миқдор тўғрисида умумий маълумотлар. Ҳажмий ва тезлик ҳисоблагичлари



Download 251,47 Kb.
bet2/5
Sana24.02.2022
Hajmi251,47 Kb.
#244900
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза СТУваА 2-кисм

Ўлчанаётган модданинг турига кўра сарф ўлчагичлар сув, мазут, буғ, газ ва ҳоказоларни ўлчагичларга бўлинади.
Суюқлик ва газлар миқдорини ўлчаш. Суюқлик ва газлар миқдорини ўлчашга мўлжалланган ҳисоблагичлар ўзларининг ишлаш принципига кўра ҳажм, тезлик ва вазн ҳисоблагичларига бўлинади. Кўпроқ ҳажм ва тезлик ҳисоблагичлари ишлатилади. Газ миқдорини ўлчашда ҳажм ҳисоблагичларидан фойдаланилади.
Вақт оралиғи t1t2 даги оқим, масса ва энергия йиғиндисини кўрсатувчи ўлчаш асбоби ҳисоблагич деб аталади. Ҳисоблагичлар ўз функциясини қуйидаги формулага мувофиқ бажаради:
(1.1)
бу ерда Q – вақт оралиғида сарфланадиган модда миқдори; g – вақт бирлиги ичида модда ёки энергия сарфи.
Ҳажм ҳисоблагичлари модда миқдорини ҳажм бўйича, тезлик ҳисоблагичлари эса оқим тезлиги бўйича ўлчайди. Иккала ҳисоблагич ҳам модданинг асбоб ишлаб турган вақтда ундан ўтган умумий миқдорини кўрсатади. Маълум вақт оралиғидаги мод­да миқдорини аниқлаш учун олинган даврнинг бошланиши ва охиридаги ҳисоблагич кўрсатишини белгилаш керак. Ҳисоблагич кўрсатишларининг фарқи шу давр ичида асбобдан ўтган модда миқдорига тенг бўлади.
Ҳажм ҳисоблагичларининг ишлаш принципи суюқлик ёки газ оқими муайян миқдорга – порция (доза) ларга бўлиниб сарфланиши ва бу порциялар сонини ҳисоблаш йўли билан сарфланаётган модда миқдорини аниқлашга асосланади.
Сарфланаётган порциялар сони йиғиндиси ҳисоблаш механизми ёрдамида аниқланади. Ҳажм ҳисоблагичлари асосан тоза, механик аралашмаларсиз бўлган суюқлик ва газлар миқдорини ўлчашга мўлжалланган. Уларнинг асосий афзалликлари ўлчаш хатолигининг кичиклиги ва ўлчаш диапазонининг катталигидир.
Тузилишига кўра ҳажм ҳисоблагичлари овалсимон шестерняли, ротацион, поршенли, диафрагмали, барабанли ва бошқа хил турларга бўлинади.
Суюқ моддалар миқдорини ўлчаш учун овалсимон шестер­няли ва поршенли ҳисоблагичлар кенг қўлланилади. 1.1-расмда овалсимон шестерняли ҳисоблагичнинг принципиал схемаси кўрсатилган.
Шестернялар оқимининг киришига кўра бир-бирини кетма- кет ҳаракатга келтиради. Улар айланганда шестерня овали ва ўлчаш камераси девори билан чекланган суюқликнинг муайян ҳажми чиқариб юборилади. Шестернянинг бир марта тўлиқ айланишида ҳисоблагич ўлчов камерасининг ҳажми йиғиндисига тенг бўлган тўртта маълум ҳажмдаги суюқлик оқиб ўтади. Ҳисоблагичдан ўтган суюқлик миқдори шестерняларнинг айланишлар сонига кўра аниқланади. 1 ҳолатда (1.1- расм) суюқлик ўнг шестерняни соат стрелкаси ҳаракати йўналишида айлантиради, ўнг шестерня эса ўз навбатида чап шестерняни соат стрелкаси ҳаракати йўналишига қарши айлантиради. Бу ҳолатда ўнг шестерня суюқликнинг I қисмини чиқариб ташлайди. II ҳолатда чап шестерня суюқликнинг янги 2-қисмини чиқаради, ўнг шестерня эса аввал чиқарилган 1-ҳажми ҳисоблагичнинг чиқишига узатади.



1.1-расм. Овалсимон шестерняли ҳисоблагич схемаси.

Иш пайтида айлантирувчи момент иккала шестерняга ҳам таъсир қилади. III ҳолатда чап шестерня етакловчи бўлиб, суюқликнинг 2-ҳажмини чиқаради. IV ҳолатда ўнг шестерня 3-ҳажмни чиқаришни тамомлайди, чап шестер­ня эса 2-ҳажмни ҳисоблагичга киритади. V ҳолатда 3-сиғим батамом чиқарилади, иккала шестерня ҳам ярим айланишни бажариб, ўнг шестерня яна етакловчи бўлиб қолади. Шестернялар айланишининг иккинчи ярми юқоридагидек ўтади. Суюқликнинг ҳажми шестернялар айланишига мос.


О валсимон шестерняли суюқлик ҳисоблагичлари 0,8 ... 36 м3/соат диапазондаги ўлчашларни таъминлайди. Шартли ўтиш диаметрлари 15 . . . 80 мм, асбобнинг хатоси ±0,5%, ишчи босими 1,57 МПа (16 кгк/см2). Ҳисоблагич ўрнатилишидаги босимнинг йўқотилиши тахминан 0,02 МПа (0,2 кгк/см2).

Download 251,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish