Маъруза ва унга қЎйиладиган талаблар (Мавзуни ўқитишда янги педагогиктехнологиялардан фойдаланилади)



Download 53,37 Kb.
bet2/9
Sana23.02.2022
Hajmi53,37 Kb.
#120628
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МАЪРУЗА ВА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Якунловчи маъруза маълум бир мавзу муаммони, ёки фанни урганиб чикиб, унинг якуни буйича утказиладиган маърузадир.
Йул-йурик курсатувчи маъруза талабаларга мустакил ишлашни ургатишга каратилган маъруза булиб, унда купрок методик маслахатлар берилади.
Тавсия килинадиган адабиётлар уларни мустакил укиш, улар устида ишлаш жараёнида диккат каратиш лозим булган масалалар курсатилади.
Обзорли маъруза у ёки бу муаммо, мавзу ёки маълум бир тизимга солинган саволларни маълум бир мантикий алокадорликда баён килишга каратилган маъруза булиб, купинча олий укув юртларида одатда якуний назорат ёки имтихонлар олдидан утказилади. (Нуриддинов Б. «Касб таълими ўқитувчилари малакасини оширишда фаол ўқитиш методларидан фойдаланишнинг илмий педагогик асослари». номзодлик диссертацияси. Т.,2002.)
Маъруза талабалар билан мулокотда булишнинг алохида шакли булиб, уни бошка хеч кандай укув шакли билан алмаштириб булмайди. Маърузанинг олдига куйиладиган максад хар хил булиб, бу максад максимал даражада амалга ошиши учун, унинг функцияларига ахамият бериш керак.
Маърузанинг функциялари:

  1. Профессионал таълим бери шва дунёкарашни шакллантириш.

  2. Талабаларга тарбиявий таъсир курсатиш. Уларни ахлокий, маънавий жихатдан баркамол булиши, мехнатга муносабати, социал-психологик хислатларини шакллантириш.

  3. Билим бериш, урганаётган фани буйича ахборот олиш, олган ахбороти асосида тадкикот утказиб, хулоса чикаришга ургатиш.

Касбий таълим услубиёти тафаккурда эришилган ютукларни назарда тутган холда асосий методологик муаммоларнинг баёни ечими билан биргаликда, маълум фактлар, ракамлар, далиллар билан изохлаш талаб этилади, яъни улар уртасида маълум бир нисбат булиши талаб этилади.
Маърузага талаблар. Иктисодий назарияни урганиш талабаларни ижодий фикрларини ривожлантиришга таъсир курсатади. Уларни жамият ривожланиши иктисодий конун, тенденцияларни чукур тушуниши, назарий масалалар билан амалиётни боглаш махоратини хосил килишлари учун маъруза куйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
Маъруза маълум бир йуналишга: иктисодиётни асосий конун, тенденциялари, принциплари, ижтимоий тараккиётнинг муаммоларини тахлил килишга каратилган булиши керак. Ёш авлодни дунёкарашини шакллантириш, хаёт кечириш тарзини танлашни тарбиявий ахамиятини ошириши лозим.
Илмийлиги жихатидан назариянинг асосларини амалиёт билан масаланинг куйилишининг илмийлиги билан, хамда иктисодий назариянинг янги долзарб масалаларига ижодий ёндашаш билан назарий далиллар мантикийлиги билан узвий бирлиги таъминланиши керак.
Касбий таълим услубиёти фанидан маъруза укиш укитувчи олдига куйидаги вазифаларни куяди:
-талабаларга иктисодиёт фанида эришилган назарий бойликни очиб бериш. Дунёдаги машхур иктисодчилар, Узбекистон республикаси Президенти ва иктисодчи олимларининг ишларини чукуррок урганишга ёрдам бериш;
-иктисодиёт назарияси фанидан олган билимларини бошка фанларни урганишда ижодий куллашларига ёрдам бериш;
-талабаларга бозор иктисодиёти шароитида мураккаб социал-иктисодий муаммоларни ечишда тугри йул топишга узида ишонч килишни тарбиялаш.
Маърузада асосий максадга етиш учун талабаларда иктисодиёт назарияси фанини урганишга баркарор кизикиш уйгониш керак. Маърузани шундай тузиш керакки, талабада фанни чукур урганиш учун мустакил равишда адабиётларни топиш, уларнинг устида ишлаш, тушунишга хохиш-истак тугилсин. Шунинг учун зарур материал, китоблар, журнал ва бошка маълумотлар танлаш принципиал ахамиятга эга.
Шу билан бирга талабаларга дуч келинадиган кийинчиликларни, уларни объектив ва субъектив томонларини хам тушунтириш керак.
Маърузани социал-иктисодий йуналишда унинг илмийлиги билан чамбарчас боглик. Маърузачи реал хаётни объектив тахлилига, иктисодий ривожланишнинг объектив конуниятларига иктисодий ходисалар ва хужалик хаётининг омиллари уртасидаги сабаб-окибатли богланишни аниклаш, тахли килишга асосланиши керак.
Тажриба курсатадики, талабага декларация, шиорлар эмас, ишончли далиллар, чукур тахлил купрок таъсир килади. Хар кандай фан, жумладан иктисодиёт назарияси Фани хам ишончли далиллар, маълумотлар, назарий ва амалий хулосаларга таянади.
Психологларнинг кузатишларича билиш, урганиш жараёни фикрлар карама-каршилиги асосида курилса самарали булар экан. Илмий мунозара талабалар учун ижодий мухит яратади. Шунинг учун укитувчи шундай шароитни яратиш учун харакат килиши керак. Маърузада, айникса иктисодчи-педагоглар учун мулжалланган маърузада мунозарали саволлрни куйиш турли нуктаи назарларни баён килиш максадга мувофик. Маърузачининг узи маълум бир нуктаи назарни куллаб кувватлар экан, талабаларга хам айни нима сабабдан анна шу караш тугрилигини тушунтириш, аудиторияни ишонтириши керак.
Маърузанинг илмийлиги материални баён килишнинг изчиллиги, саволларни аник, тушунарли куйилишини кузда тутади. Илмий-иктисодий жараёнлар, иктисодий хаётни тахлил килишда тарихийлик ва мантикийликка амал килишни талаб килади.
Маърузага тайёрланиш жараёнида укитувчи мавзу буйича саволларни кандай баён килишни, кандай услублар куллашни куз унгига келтириши керак. Мавзу буйича адабиётларни, зарур маълумотларни ана шундагина тугри танлаши мумкин. Яна шуни хам хисобга олиш зарурки, агар укитувчи, зарур далиллар, маълумотларга эга булсада, уларни ишонарли, асосланган холда баён килмаслиги, фандаги долзарб саволларга жавоб беришда четлаб утиши ёки четга чикиши мумкин. Бу талабаларда маърузадан коникмасликка, унинг ишончлилиги ва тарбиявий ахамиятини тушунтиришга олиб келади.
Назария билан амалиётнинг узаро богланиши нихоятда мураккаб, турли-туман, узгарувчан. У турли-туман: ички ва ташки, билвосита ва бевосита, мухим ва унча мухим булмаган омиллар билан аникланади. Шунинг учун хам маърузага тайёрланиш пайтида ана шу жараёнларни чукур тахлил килишни билиш, у ёки бу ходисани ривожланишини асосий тенденцияларин аниклаш керак. Мавзудан ажратилган турли-туман мисоллар билан чекланиш ярамайди.
Хужалик хаётидаги турли-туман ходисаларнинг куплаб мавжудлиги туфайли назарияни асослаш учун ижобий ёки салбий мисол келтириш унчалик кийин эмас. Лекин реал вокеъликни нотугри курсаташи, факат юзаки ташки алокаларни курсатиш билан чекланиш ярамайди. Улар масаланинг мохиятини ифодаламайди хам, очиб хам бермайди. Маърузанинг илмийлигини таъминлаш учун далилларин, сабаб-окибатли, функционал, тугридан-тугри богланиш асосини билиш керак.

Download 53,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish