Маълумки, айни даврда руй бераётган хар кандай ходиса инсоният тафаккурида уз аксини топади. Фан хам ижгамоий онг шакли шамойилида уз замонасига хос хусусиятларни акс этгиради



Download 0,51 Mb.
bet16/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#78695
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Majmua boshqaruv

5.3. Вактни бошкариш
Иш жараёнида аксарият холлардаги муваффакиятлар бирон-бир ишни тугри бажариш эвазига эмас, балки шу ишни уз вактида бажариш хисобига эришилади. Шунинг учун вактдан рационал фойдаланиш — касбий ва иш сохаларидаги муваффакиятнинг асосий омилидир.
Албатта, вакт кайтариб булмас бойлик ва уни узайтириб хам булмайди. Шунинг учун инсон ихтиёридаги ягона имконият вактдан тугри ва унумли фойдаланишдир. Замонавий рахбар учун энг муаммоли масалалардан бири, вактни етказа олишдир. «Кани энди суткада 24 эмасу, 34 соат булса» деган рахбарлар кам эмас. Вактдан унумли фойдаланиш излила бир нечта ташкилий услублар булиб, уларга риоя килиш вактимизни тежашга ва маълум вакт оралитида олдингига нисбатан купроқ иш бажаришга эришиш имконини беради. Бундан ташкари, катор психологик омиллар Хам борки, уларни хисобга олиш ва балки, улар устида ишлаш вактдан унумли фойдаланиш учун асос яратади.
Шундай килиб, вактдан унумли фойдаланиш масштасини мухокама этишда икки асосий жихатни — ташкилий ва психологик томонларни тахлил этиш мумкин.
Ташкилий томонлар деганда бажарилаётган ишни режалаштириш, саралаш, хисобга олиш каби тадбирлар назарда тутилади. Иш кунини унумли ташкил этишдаги биринчи кадам мавжуд вактни етарли эмаслиги сабабларини аниклашдан иборатдир. Бунинг учун бир кргоз олиб, унга устун тарзида вактингиз танкислиги сабабларини ёзиб чикинг. Бу сабаблар яиманинг окибати эканлигани тахлил этинг. Бу сабабларни келтириб чикарувчи муаммоларни хал этиш йулларини изланг.
Вактни тугри таксимлашдаги энг асосий масалалардан бири - кундалик вазифаларни тугри таксимлашдир. Рахбар уз ихтиёридаги вазифаларни турли белгилар ва усулларга кура таксимлаши мумкин. Булар ичида энг самаралиси, бажарилиши лозим булган вазифаларнинг ахамияти ва тезкорлик мезонлари буйича таксимлашдир. Мазкур услубга биноан, ташкил от рахбари ихтиёрида булган вазифалар куйидаги 4 катакка жойлаштирилади (5. 3. 1-жадвал).
5.3.1-жадвал
Вактга ва бажарилаётган ишга нисбатан вазифалар таснифи



Адамиятли ва тезда
бажарилиши лозим булган
вазифалар

Адамиятли ва тезда
бажарилиши шарт булмаган
вазифалар

Кундалик ишлаб чикаришда юзага келадиган муаммолар булиб, улар тезда хал этили-ши лозим. Бу масалалар тезда хал этилмаса ишлаб чикариш жараёни тухтаб холади.

Ташкилотнинг истикболдаги режаларини белгилаш. Стратегик режалаштириш. Ташкилотнинг 5-10 ва хатто 15 йилдан кейинги Холати ва бунга хозирги кунда кандай килиб тайёрланиш керақ Янги, харидорталаб махсулотлар яратиш устида бош котириш.

Адамиятсиз, лекин дардол дал этиладиган вазифалар

Ахамиятсиз ва бажарилиши лозим булмаган вазифалар

Хат жўнатиш, телефонга жавоб бериш, факс кабул килиб олиш ва х-қ

Гаплашиб угириш, чекиш, иш пайтида турли уйинларга вакт ажратиш.

Ташкилот микёсида амалга ошириладиган вазифаларнинг ҳаммасини шу турт катакка жойлаштириш мумкин. Энди, ушбу катакда курсатилган таърифларни диккат билан укнб чикинг ва рахбар сифатида, қайси катакдаги ишлар билан купроқ шугулланишингизни айтинг. Бошқарув сохасидаги етакчи мутахассислар фикрича ушбу катаклардаги вазифалар тақсимоти, рахбар лавозимига караб куййдагича куринишга эга булиши мумкин: Биринчи катак корхона менежери лавозимида ишловчи ходим масъулиятидан келиб чикиб бажариладиган вазифалар. Албатта, бошқарув тажрибамизга эндигина кириб келаётган менежер сузи бизда мавжуд бўлим бошликдари, участка бошликдари каби лавозимларда ишловчи мутахассисликларга мос келади. Шу жиҳатдан олганда, менежер ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминловчи ходимдир.


Иккинчи катак ташкилот радбари зиммасига юклатила-диган вазифалар мажмуидир. Рахбар узининг асосий эътиборини стратегик режалар қуришга, истиқболда ташкилотни кутаётган мақсадларни танлаш устида бош котириши лозим. Тугри, хозирги замон утиш даврига хос иктисодиётимиз Узининг куп жидатлари билан рахбар масъулияти доирасидаги ушбу таърифларга мос келмаслиги мумкин. Лекин, радбар имкон кадар кундалик тезкор вазифаларни узидан озод этиши ва иложи борича эртанги кун хакида кайгуриши, унинг лавозимига куйилувчи талабдир. Юқорида келтирилган вазифалар таксимотига биноан учинчи катакка хос булган вазифалар доимо рахбар ёрдамчиси ва котиба оркали бажарилиши лозим. Рахбарнинг бу каби ишларга вакт сарфлаши мутлакр уринсиз. Ва нихоят, туртинчи катак нафақат рахбар, балки ташкилот ходимларининг қанчалик иш билан бандлиги, вактини беҳуда сарфлаётгани курсаткичи булиши мумкин. Демақ хар бир рахбар уз вактидан унумли фойдаланиши учун уз ваколати ва зиммасидаги масъулиятдан келиб чиққан ҳолда, вазифаларни саралаб олиши, уз мавкеи учун ахамиятли ва ахамиятсиз ишларни бир-биридан ажрата олиши лозим.
Кейинги ташкилий имкониятлардан яна бири — бажарилиши лозим булган вазифани иложи борича ёрдамчилар зиммасига утказишдир. Рахбар бажараётган ишнинг шувдай кисми мавжудки, буни бевосита рахбарнинг узи бажариши шарт эмас. Мавжуд ишни таркибий кисмларга булиш ва уларни бажариш ваколатини ходимларга утказиш рахбар вактини тежашдаги асосий усуллардан биридир. Хатто, рахбар баъзида ўзига «Шу ишни бажаришим шартми, бажармасам нима булади?» деган саволни бериб туриши хам иккинчи даражали ишларни асосийларидан ажратиб олиш имконини беради.
Бошкарув функцияларини таксимлай олмаслиқ рахбарнинг уз ваколатлари маълум кисмини кул остидагиларга топшира олмаслик ходимларга ишонмаслик белгисидир ва бундай холат жамоада салбий мухит шаклланишига олиб келади.
Чет эл бизнес бошқарувига оид адабиётларда курсатилишича, истикболдаги максадларга йуналганлиқ ташкилотнинг турли буйин рахбарларида куйидагича такеимланиши лозим экан: масалан, корпорация бошкаруви раиси 20 йил олдинга караб ташкилот ишини режалаштирса, бошкарув аъзолари 12-15 йиллик истикболни кура олишлари керак ва бирон соха йуналишидаги рахбар, яъни менежерлар эса 7 йиллик истикболни прогноз килишлари лозим.
Социологик тадқиқотлар натижаларига кура менежернинг иш вацти тацсимоти куйидаги тартибга тугри келар экан:
Ишдаги одатий ва кунда қайтарилиб турадиган муаммоларни ечишга 80% вакт кетади ва бу сарфланган вакт 20% муваффакият келтиради.
Мухим ва стратегик муаммоларни дал этишга 20% вакт кетади, лекин бу меднат эвазига корхонанинг 80% муваффақиятига эришилади.
Шундай таърифдан келиб чикдан долда ташкилот турли букин радбарларига хос булган вакт ажратиш шаклини куйидагича тасвирлаш мумкин:

5.3.2-расм. Ташкилотдаги вазифаларни бошқариш ва бажаришга сарфланадиган вактнинг турли бугин рахбарлари орасида тақсимланиши.
Рахбарнинг вактни бошкариши муаммони малакали тарзда аниклай олиш, максад ва вазифани тугри белгилаш, ходимлар уртасида ишни таксимлай олиш кобилиятига асосланади.
Юқорида санаб утилган тадбирлар купроқ технологик мазмунга эга булиб, вакт етишмаслигининг психологик сабаблари хам мавжуд. Куйида санаб утиладиган шахс психологик муаммоларини малакали хал этиш оркали раҳбар Уз вақтидан янада унумли фойдаланишда қушимча имкониятларга эга булиши мумкин:
1. Доимий шошилиш. Шошилиш ҳолатидаги шахс бирон- бир масала устида тухтаб, батафеил мулоҳаза юритолмайди, манзур карор кабул килаолмайди ва куп холларда учраганидеқ ушбу масалага яна ва яна кайтиш зарурати тугилади.
Чарчаш. Доимий шошилинч шароитида узоқ вакт ишлаш натижасида юзага келадиган ҳолат.
Бундан ташкари куп вазифаларни уз зиммасига олиш.
Пала-партишлиқ ишни ёмон ташкил этиш, режалаш-тирмаслик натижаси. Бу айрим ҳолларда инсон уз хиссиётини бошқара олмаслик окибатида намоён булади.
Доимо уйга иш олиш натижасида жисмоний ва руҳий чарчоқ пайдо булади ва окибатда иш вактида меҳнат килиш қобилияти сусаяди.
6. Ишни режалаштирмаслиқ Куп холларда бу хислат алохида шахс эмас, балки у ишлаидиган ташкилот муаммоси хамдир.
7. Мехнат килишга булган мотивациянинг сустлиги. Бу
ом ил иш унумдорлигининг пастлигига ва натижада меъёрдаги вазифаларни вактида бажара олмасликка сабаб булади.
8. Ирода сустлиги. Диққатни жамлай олмасликда, бекарорликда намоён булади. Карор кабул килишнинг кийинлиги унинг ижросини дам оркага чузиб юборади.
9. Лиши бажаришда касбий мохирлик — профессионализм-нинг етиитаслиги.
Вактдан унумли фойдаланишга салбий таъсир этувчи шундай омиллар дам борки, улар купроқ ижтимоий -психологик мазмун касб этади:
жамоада ижобий муносабатларни сақлаш ва ривожлантиришга вазифани бажаришдан кура купроқ эътибор берилади;
жамоа ичида дамкорликдан кура мусобакалашиш, карама-карши туриш сиёсати устун туради;
вазифани муваффакиятли дал этишга ишончнинг йуклиги ёки камлиги;
вазиятни қандай дал этиш дақида бировнинг курсатмасини тазйиқ остида кабул килиш;
вазифани кандай дал этиш буйича радбарликнинг, йурикноманинг шаклланмаганлиги
Демақ вактни тугри таксимлаш ва ажратилган вактдан унумли фойдаланиш инсондан маълум психологик билимларни билишни талаб қилиш билан бирга, ушбу муаммолар буйича шахснинг уз устида мунтазам иш олиб бориши оркали ҳал этиш имкониятини беради. Юқорида таклиф этилганидеқ кргоз ва қалам олиб қайси муаммолар туфайли вакт йуқолиши сабабларини аникланг ва шу сабабни бартараф этиш буйича янги хулқ шаклларини узингизда ривожлантиринг. Бу тадбирни амалга оширишда кичик бир психологик машқ таклиф этишимиз мумкин. У ёки бу тадбирга киришар экансиз, масалан, тез қарор кабул қилмоклисиз ва қабул қилинган қарорга бошқа қайтмоқчи эмассиз. Хаётингизда ишончли ва тез қарор кабул қилган бирон-бир вазиятни эсланг. Шу вазиятни эслаш оркали уша пайтдаги холатни кайта жонлантиришга даракат қилинг. Ииюнчли карор қабул қилганингизда қандай вазиятда эдингиз, атрофингизда қандай одамлар бор эди, турган жойингизни куз одингизга келтиринг, кандай товуш.г1ар келаётганини эсланг.Уша вазиятдаги атроф-муҳит ва тасаввурларни максимал даражада қайта тиклаш натижасида шу вазиятга хос булган ҳислар яна тиклана бошлайди. Мана шу крйта тикланган ишонч хисси билан мавжуд муаммога қаранг ва ечим уз-узидан, тез келганини ҳис этасиз.
Ушбу мавзуни якунлар эканмиз, вактни самарали бошкариш буйича ҳар бир раҳбар ва ходим ёдда тутиши лозим булган коидаларни эслатиб утмокдимиз:
1. Вактингизни ҳақиқатан ҳам жуда муҳим вазифаларни хал этишга сарфланг.
Кунингизни режалар билан тулдириб юборманг, белгиланган ишларингиз орасида тасодифий ва тезкор ишлар учун ораликлар қолдиринг.
Мудим (3 тагача) ва иккинчи даражали (5 тагача) ишларни режалаштиринг.
Кунингизни кийин, мудим ва ёкимсизроқ ишлардан бошланг ва якунлашда оддийроқ, ёкимлироқ ишларга утинг.
Вактни шошилтирманг. Иш вақтидан керагидан "ортигини сикиб" чиқаришга даракат килманг.
Агар вақтингиз булса, вазифани дал этишга бугуноқ кириша колинг. Муаммони тезроқ ва батафсилроқ дал этишга киришинг. Қолган вактни дам олиш ёки бошка ишларни дал этишга сарфланг.
Вазифани, ёки унинг бир кисмини ходимларга булиб бериш имкониятини изланг.
Эски ишни тугаллаб, кейин янгисига киришинг. Янги ишни бошлар экансиз, дар кандай шароитда уни тугатишга ишончингиз комил булсин.
9. Вактингизни оладиган ёки уз вактини сизнинг дисобингизга тежайдиган кимсалардан узокроқ булинг.
10. Вактни бошкаришга оид кобилиятингизни тадлил қилишга урганинг.
Вактнинг хатто, энг кичик булакларини хам тежан
Узингизни «харакатсизликда» айблайверманг. Рахбар фаолиятида ижодий танаффуслар булиб туриши керақ
5.4. Бошкарувда назоратни такомиллаштириш
Назоратнинг икки усули фаркланади:
Сифатни назорат этиш.
Ходимларни назорат этиш.
Сифатни назорат этиш:
Бундай ёндошувда марказий уринда бажарилаётган мехнат ва чиқарилаётган махсулот туради.
Бажарилаётган иш маълум сифатда адо этилишига ходимлар кафолат булиб хизмат киладилар.
Ходимларни назорат этиш:
Бундай ёндошувда марказий уринда ходим туради.
Рахбар, хамма ходимлар иложи борича яхши шароитда мехнат кишиларига эътиборини каратади. Ходимларнинг эхтиёжларини иложи борича кондириш, зеро, килинаётган иш яхши сифатларда бажарилиши учун асос булади.
Бошкарув уз ичига цуйидагиларни олади:
1 Максадларни билиш.
Узингиз нимага эришмокчи эканлигингиз ва ходим-ларингиздан нимани кутаётганлигингиз ҳақида аниқ тасаввурга эга булиш.
Ташкилотингиз фаолияти каерга йуналяпти?
Бу саволларга аниқ жавобга эга булмай туриб, инсонларни бошқариш мумкин эмас.
Самарали фаолият олиб бораётган ташкилотларни кузатиш натижасида куйидаги стандартлар аникланди ва дар бир ташкилот беихтиёр буларни бажаришга интилади:
Мижозларга яхши хизмат курсатиш.
Мижозлар сонини ошириш.
Чикимларни камайтириш.
Иш жойи ва атрофии тоза ва тартибли ушлаш.
Зарур даражадаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ушлаб туриш.
Рахбар ушбу руйхатдан вазифаларни долзарблиги буйича танлаб олиши ва уларни тартиб билан амалга ошириши зарур.
Инсонларни билиш. Хамма инсонларнинг эхдпёжлари бир хил булишига карамай, улар хар бир инсон учун турлича ахамиятга эгадир.
Хар бир инсонга тегишли эхтиёжлар мажмуини билиш - шу инсон калбига йул топиш билан баробардир.
Аттестация
Аттестация - ходимнинг мехдат фаолияти натижалари брича йил якунида баҳоланади.
Аттестация куйидаги йуналишларда утади:
бажарилган меҳнатнинг сифати;
бажарилган мехнатнинг иктисодий самарадорлиги;
хатоларга йул кўймаслик борасида эришилган ютуклар;
вазифаларни бажариш тезлиги;
кргозлар билан ишлаш;
бошқа мутахассисларни жалб этиш ва биргаликда ишлаш;
гурухда ишлаш.
Интизом ва ахлоқ
Интизом - бу ходимнинг уз хоҳиш ва кулайликларини гуруҳ манфаатларига буйсундиришдан иборатдир
Ахлоқ - бу гурухий ҳолат булиб, нима яхши-ю, нима ёмон ҳакидаги коидаларнинг амал килишидир.
Коллективда яхши интизом мавжудлигини аниклаш мезонлари:
Иш жойи:
тоза;
тартибли;
хавфсиз;
хар бир нарса уз жойида туради. Ходимларнинг ташки куриниши:
кулай ва ишга мос тарзда кийинган;
кийим иш шароити талаб килган даражада тоза;
• хамма жойда хавфсиз ускуналардан фойдаланилади; Назорат ва бошкарув
ходимлар коидаларга узлари мустакил равишда амал киладилар;
яхши намуна курсатадилар;
• уз мустакилликлари имконияти ва чегарасини хис этадилар;
ташкилотни танкид килмайдилар. Мехнатнинг утиши яхши сифат;
яхши микдор курсаткичлари;
чикимлар иложи борича паст;
тухтаб колиш ва йукотишлар йуқ Ходимларнинг ишдаги хулки
вактга риоя этиш;
ишга мунтазам катнаш;
ички интизомни ривожлантириб бориш;
дам олиш вактини чузиб юбормаслиқ рахбариятга, узаро хурматда булиш.
Корхона ходимлари интизомида муаммоларни юзага келтирувчи манбалар:
Раҳбар етарли булган обрў-эътиборга эга эмас.
Ишга жалб этиш ва ундаш услублари маҳсулот сифатини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келмайди.
Бошкарув аппарати, маъмурият итоатдаги ходимларга яхши намуна була олмайди.
Бемаъни коидаларнинг мавжудлиги.
5. Мавжуд қоидалар ташкилот микёсида кенг тарқалмаган ва ходимлар томонидан кабул килинмаган.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish