Маълумки, айни даврда руй бераётган хар кандай ходиса инсоният тафаккурида уз аксини топади. Фан хам ижгамоий онг шакли шамойилида уз замонасига хос хусусиятларни акс этгиради



Download 0,51 Mb.
bet11/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#78695
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Majmua boshqaruv

3.4. Ташкилотда командалар
Команда тушунчаси. Гурух ривожланишининг юкори боскичи жамоанинг уюшганлиги, аъзолари уртасида йзаро тушуниш ва хамкорлик даражасининг ошиши билан ифодаланади. Жамоа ташкилот булаги сифатида умумий мақсадларни кабул қилади ва мақсадга каратилган вазифаларни бажариш масъулиятини олади. Мехнат жамоасининг бундай уюшган ва максадга интилувчан шакли менежмент фанида команда, деб номланади. Бу ибора ижрочи ходимлар уюшмасига ва маъмурий-бошкарув тизими вакилларидан иборат гурухга нисбатан кулланилади.
Команда оддий гурух ва жамоадан фарқ килувчи, уз мавке ва имкониятига эга. Шунингдеқ гуруҳтараккдётининг юксак погонасида турувчи ва юклатилган масъулиятни чукур хис этувчи хамфикр ходимлар мажмуасидир.
Команда уз ташаббуси ва фаоллиги билан ташкилотнинг бошка ходимларини хам умумий максад сари ундайди. Команда шароитида бажарилаётган мехнатга муносабат, вазифаларни амалга ошириш тартиби ва хатто жамоанинг ташкилий тузилмаси хам тубдан узгаради. Бундай жамоада ходимлар уртасида хамжиҳатликка асосланган узаро борликлиқ ишонч ва якдиллик намоён булади. Команда аъзоларининг бир тан ва бир жонлиги, уларнинг мехнат самарасини оширувчи асосий омилдир. Микдорий ёндошув нуктаи назаридан команда шароитида жамоа самарадорлиги 2+2=4 урнига 2+2=5 ёки ундан ортиқ курсаткичга тенг булади. Чунки, жамоа яхлит организм сифатида уни ташкил этувчи кисмларининг оддий йириндисидан кура купроқ кучга эга. Бундай натижа хамкорлик муносабатлари шароитидаги синэргетик эффект деб аталувчи психологик феномен асосида содир булади. Таърифланишича, синэргетик эффект -гурухдаги ижобий муносабатлар натижасида жамоа фаолияти самарадорлигининг геометрик прогрессия тарзида усишидир.
Команданиш узига хослиги. Хозиргача, бирон-бир максад йулида ташкил этилган жамоага нисбатан команда сузини ишлатиш оддий холга айланган. Бу ибора бирон мехнат фаолиятида иштирок этаётган ходимлар гурухи, бирон лойиха устида ишлаётган мутахассислар ёки хар кандай спорт жамоасига нисбатан ҳам кулланилиб келади. Лекин, психологик нуктаи назардан команда, бу - гуруҳ ички муносабатлари шаклланганлигининг юксак боскичидир.
Команда таърифида яна икки жихатни куриш муҳим. Биринчидан, юқорида бир неча бор таъкидлаганимиздеқ команда юксак маънавият ва ахлокий мухит шаклланган жамоадир. Бу ерда ходимлар орасида узаро ёрдам, куллаб-кувватлаш ва умумий макеад сари интилиш йулида юкори масъулият хисси мавжуд. Иккинчидан, командага хос асосий хусусият - бажарилаётган бир бутун фаолиятнинг гурух аъзолари томонидан алохида бўлакларга ажратилишидир. Шундай мехнат турлари борки, уларни индивидуал тарзда бажариш афзалроқ, акс холда мехнат унумдорлиги пасайиши мумкин. Аммо, хар қандай жамоа уз табиати бўйича командага хос роявий мазмунга эга булса, айни муддаодир.
Мехнат жамоасининг команда тартибида ишлаш заруриятини аниқлаш мақсадида, унинг уч погонали ривожланиш моделидан фойдаланган маъкул. Бу мод ел га биноан, А поронадаги ахил жамоада бажарилаётган мехнат Хар бир ходим томонидан алохида адо этилади. В поронага хос жамоа эса команда, деб аталади ва бундай жамоа фаолияти ходимларнинг хамжихатликдаги иштирокини ва узаро хамкорликда харакатини талаб қилади. С - погона эса самарали ташкилий комплекс, деб аталади ва ташкилот уз мақсадига эришиш учун бир неча командаларнинг хамжихат ишлашини талаб этади. Зеро, шундай хулосага келиш мумкинки, хакиқий команда атамасига мос мехнат жамоаси, Хам психологик жихатдан, хам мехнат тартиби жихатидан маълум талабларга жавоб бера олиши лозим. Мехнат тартибига кура команда сифатида туриб, фаолият юритувчи жамоалар, албатта, унинг психологик хусусиятига хам эга булишлари керақ Муайян команданинг психологик хусусияти деганда, ушбу жамоа аъзолари уртаевдаги юксак ривожланган узаро муносабатлар тизими назарда тутилади.
Бошка мехмат жамоаларидан команда узининг мазмуни билан фарқ килиб туради. Командани оддий мехнат жамоаларидан ажратиб турувчи белгилар куйида баён этилади:
гуруҳ аъзолари бирон гояни умумий деб биладилар ва ягона максадни тан оладилар;
хар бир мехнат функциясининг Уз аниқ эгаси бор;
гуруҳ лидери ёки раҳбарнинг асосий вазифаси киска муддатли йигинлар утказиш;
хар бир ходим куйилган вазифага масъулият ҳис этади;
ходимлар орасидаги ахиллик юксак даражага кутарилади;
гурухнинг хар бир ходими, уз касбининг устаси ва жамоада ишчанлик муҳити баркарор;
команданинг хар бир аъзоси, унга етакчи бухлиш имкониятига эга, бу деган суз ситуатив лидерликдир;
расмий рахбар уз ходимига лидерлик имкониятини беради ва кабул килинган карорни тезда ижро этишга гурухни ундайди.
Команданинг фаолияти. Психологлар У. Критчли ва Д. Кейси фикрича, командани ташкил этиш зарурати бажарилаётган вазифа хусусиятига боглиқ. Бу икки олим уч тоифа вазифани куйидагича шархлайди:
оддий вазифалар;
кисман мураккаб булса хам, лекин одатдаги вазифалар;
хамма аъзолар учун ахамиятли, мураккаб муаммоларга ва ноаникдикларга эга вазифалар.
Таъкидланишича, биринчи тоифа вазифани бажариш учун ходимларга айрим ижтимоий куникмалар етарли булиб, фаолият якка тарзда олиб борилганда. мехнат анча унумли утади. Иккинчи тоифа вазифани бажаришда эса ходимлар кисман узаро мулокотга киришадилар, масала юзасидан умумий тарздаги маълумот ва гоялар билан чекланадилар. Музокаралар олиб бориш ва фаолиятни мувофиклаштириш буйича асосий билимлар бундай вазифани бажариш учун кифоя. Нихрят, учинчи тоифага, гурухий вазифани бажариш учун юксак даражада ташкил топган мулокот куникмалари, музокара олиб бориш махорати, узгани яхши тушуниш ва ҳамжихатликка мойиллик талаб этилади.
Команда ташкил этиш зарурати аниклангандан сунг, уни шакллантириш буйича тадбирларни амалга ошириш лозим. Бунинг учун куйидагиларни бажариш керак:
1. Команданинг моҳиятини ва кулланиш куламини аниклаш.
Унинг вазифаларини ифодалаш.
Вазифалар кўйиш.
Команданинг бирламчи вазифасини белгилаш.
Гуруҳий нормалар ишлаб чикиш.
Команданинг юксаклигини ифодаловчи энг асосий сифат, бу - жамоа аъзолари томонидан кабул килинган миссиядир. Аввалги булимларда таъкидлаб утилганидеқ миссия - бу олий максад булиб, жамоа уни юксак кадрият даражасига кутаради ва бутун ҳаётини шу мақсадга йуналтиради. Миссиянинг жамоа аъзолари томонидан англанган тарзда кабул килиниши, команда фаолиятининг асосий негизидир. Команда миссияси жамоа аъзоларида ягона карашнинг шаклланишига, ва фаолиятни бир макрадга йуналтиришга хизмат килади.
Миссия мазмуни «ушбу жамоа нима учун яшаб, кандай фаолият курсатаяпти?» деган саволга жавоб булади.
Командани гуруҳ сифатида таърифловчи тушунчалардан яна бири - максаддир. Максад бу - команда уз миссиясини амалга оширишда кандай натижага эришиши хакидаги тасаввурдир. Максадга эришиш учун аниқ вакт ажратилади. Масалан, 1 ёки 5 йил. Максад команда нима қилиши кераклигини ифодалайди ва навбатдаги вазифаларни белгилаб беради.
Вазифа - максадга эришиш йудидаги амачий ҳаракатдир. Вазифани аниклаш ва такеимдаш чогида фоиз, вакд оралиги, нисбат каби улчамлардан фойдаланган ҳопда ким. нимани, качон, қандай ва қаерда бажариши белгилаб олинади.
Вазифани аниклаш команда олдига керакли ресурсларни топиш заруратини хам куяди.
Вазифа эса, уз навбатида, жамоа максадга кай тарзда эришиши мумкинлиги ва команда аъзолари орасидаги роллар таксимотини белгилайди.
Командадаги роллар, гуруҳ максадга эришишидаги ёндошувга аникдик киритади.
Гурухий нормалар ва команда бонщаруви. Команда бошкаруви деганда айни пайтда команда уз вазифасини бажаришвда гуруҳ аъзолари уртасидаги узаро муносабатларда кандай коида ва нормаларга таяниши назарда тутилади.
Хар кандай командада гурухий жараёнларни тугри ташкил этишга асос булувчи ва ходимлар уртасидаги хамкорлик фаолиятига кумак берувчи нормалар булиши лозим.
Команда шароитида ишлаётган жамоалар янада шаклланиб боришининг асосий шарти, гуруҳ аъзоларининг уз мехнатидан коникишидир. Агар жамоа уз вазифасини микдор ва сифат жихатидан бажарса, гуруҳ аъзолари уртасида хурмат ва шахсий эхтиёжларни кондириш назарда тутилса, гуруҳ команда сифатида самарали ишлаяпти, дейиш мумкин. Бироқ, агар жамоа уз вазифасини бажаролмаса ёки сует бажарса, ходимлар иноқ булишмаса ва салбий ҳиссиёт устунлик қилса, гуруҳ команда сифатида самарасиз ишлаяпти, дейилади.
Америкалик рухшунос Р. Лейкарт уз тадкикотлари асосида самарали фаолият курсатувчи командага хос 24 белгини курсатиб утади. Бу курсаткичларда илгор жамоа фаолияти, гуруҳ ичидаги динамик жараёнлар қайд этилади. Демақ самарали команда бу:
Гуруҳ аъзолари барча турдаги рол ва функцияларни бажара олиш куникмасига эга. Гуруҳдаги зарур муносабатларни шакллантириш учун хар бир ходим хам рахбар хам, ижрочи сифатида иштирок этиши мумкин.
Гуруҳ узоқ вакт давомида фаолият курсатади ва бу вакт мобайнида жамоа аъзолари уртасида сокин ва ишчан муносабатлар шаклланади.
Гурух мухити, унинг аъзолари учун ёқимли, хар бир аъзо узаро ижобий муносабатда булади
Гуруҳ аъзолари жамоа хаётини сир сакдашади ва юксак узаро ишончда бўладилар.
5. Мавжуд қадрият ва мақсад, гуруҳ аҳиллигини таъминлайди. Гуруҳ аъзолари ушбу кадриятларни янада такомиллаштириб, ривожлантириб борадилар.
Ходимлар узаро боглиқ функцияларни бажарганликлари учун қадрият ва мақсадлар узаро уйгунлашади.
Гуруҳ учун мухим қадриятни, унинг аъзолари қабул килишга мойил булади.
Гуруҳ аъзолари, гуруҳ кадриятларини ардоклайди ва уни амалга оширишга интилади. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси, жамоа асосий максадига эришиши учун бор куч ва гайратини сарфлайди ва бошкалардан хам айнан шундай муносабатни кугади.
Хар кандай узаро муносабатлар, карор қабул килиш, муаммоларни ҳалэтиш хайрихохдик муҳитида утади. Масала юзасидан фиколар, бахр ва танкид кумак максадида берилади. ўзаро ёрдамлашиш чогида муайян хурмат муҳити яралади.
10. Рахбар гурухдаги мухитни амалдаги тамойиллар асосида идрок этади. Шунинг учун хам юксак шаклланган командаларда рақобат эмас, балки хамкорлик кайфияти хукм суради.
11. Гуруҳ узининг ҳар бир аъзосига, кобилият ва имкониятларини ривожлантиришига ёрдам курсатади.
Хар бир гуруҳ аъзоси гуруҳ максадларини ихтиёрий равишда ва очиқ ҳолда қабул қилади, жамоа унга мақбул шарт-шароитлар яратиб беришига умид қилади.
Гурух раҳбари ва унинг аъзолари ишонадики, хар бир ходим уз максадига эриша олади. Бундай кайфиятда ходимнинг ички куч ва имкониятлари мақсад сари йуналади.
Кези келганда гуруҳ аъзолари, хамкасбига манфаати йулида ёрдам курсатади. Узаро ёрдам, юксак даражада шаклланган команда курсаткичидир.
Юксак даражадаги команда, гурухда ижодий муҳит яратади.
16. Гуруҳ конструктив тарзда итоат этиш коидасини кабул килади, ундан качон ва кандай максадда фойдаланишни билади.
17. Гуруҳ аъзолари узаро самимий ва очиқ тарзда маълумот алмашишга кодир булиб, жамоа кадриятига тегишли маълумотлар билан бажонидил уртокдашадилар.
Гуруҳ уз максадига эришиш йулида коммуникация тизимидан тула-тукис фойдаланади.
Гурухдаги хар бир ходим, муаммога тааллукли хар кандай маълумотга кизикиб карайди.
Юксак самарадорлик курсаткичига эга гурухда аъзоларнинг узаро таъсир мотивацияси хам кучли булади.
Юксак самарали командадаги гуруҳий жараён, рахбарга хам кучли таъсир утказади.
Гуруҳ аъзолари бир-бирларининг фаолиятига, таъсир қилиш кобилиятига эга булгани учун гуруҳ, хар кандай шароитга тез мослашади.
Юксак самарали жамоаларда карор кабул килинар экан, ходимлар содир буладиган янги вазиятга ишонч билан карайдилар ва узларини хавфсиз хис этадилар. Чунки, хар бир ходим жамоа тамойили ва максадининг аниклиги туфайли ўз манфаатини хам ҳимояланган, деб ҳис этади.
24. Юксак самарали жамоада сайлаш ва сайланиш тамойиллари амал килади.
Команда табиатини таърифлашда психологик хусусиятларга эътибор бериш, намунали жамоалар шаклланишидаги тадбирларни амалга ошириш учун жуда мухимдир. Командага хос бундай гуруҳий психологик хусусиятлар, жамоа нормалари, деб кабул килиниши мумкин ва уларга куйидагилар киради:
Роя ва хиссиётнинг самимийлиги.
Очиқ-ойдинлиқ
Тажрибага суяниш.
4. ўзгалар фикр ва ҳиссиётининг самимийлигига кумаклашиш.
ўзгаларнинг очиқ ва самимий булишига ёрдамлашиш.
ўзгаларнинг тажриба ва синовларига ёрдам бериш.
Узига хос, индивидуал хусусиятни намоён эта олиш.
Мухокама ва мулохаза.
Гуруҳ манфаатига кизикиш билан қараш.
10. Ички масъулият.
Ушбу нормаларнинг жамоа ҳаётида устуворлиги учун ходимлар психологик жиҳатдан етуқ теран ва руҳий соглом булишлари лозим. Бундай курсаткичларга эга мухитни шакллантириш орқали ҳамжиҳатликка суянган команда яралиши мумкин.
Команда таърифига рол тушунчасида ёвдоюув. Ижтимоий психолог М. Белбин команда самарадорлигини ходимлар таркибидан келтириб чикаради. Унинг таъкидлашича, жамоанинг самараси, ундаги ходимлар орасида туХкизта ролга овд вазифанинг тақсимланиши билан боглиқ. Команда аъзолари орасидаги таксимот куйидагича ифодаланган.
3.4.1-жадвал Команда аъзоларининг роли



Рол

Ролга тааллукли тавсифлар

Ижрочи

Интизомли, ишончли ва самарали ходим, гояни амалиётга татбиқ эта олади

Координатор

Узига ишонган, сергақ яхши раис, мақсадни аниқ ифода эта олади, қарорни амалга оширади, вазифаларни тақсимлайди.

Ташкилотчи

Фаолликка чорловчи, сергайрат, вазиятни уз кўлида тутувчи, унинг шижоати ва довюрак-лиги хар қандай тусикни бартараф этишга кодир, маглубиятни ёмон куради.

Роялар генератори

Бундай шахс жамоа максади йулида хар кандай тусикни бартараф этишнинг қисқа йулини уйлаб топади, гурухни кийин вазиятдан куткариш юзасидан роя бера олади.

Изланувчан

Бундай ходим жамоа аъзолари томонидан тан олинган, мулокотга ва таваккалчиликка мойил. Шунингдеқ у гурухга янги алоқалар, гоялар олиб келади, гурух фаолиятини такомиллаш-тиришга хисса кушади.

Математик

Фиколовчи, зехнли, стратегик тафаккурга эга. Етти улчаб бир кесади, хамма нарсага чукур мушохада оркали киришади.

Команда «Уйинчиси»

Юмшоқ, кунгилчан, мулозаматли, узгани тинглай олади, гурухдаги зиддиятни бартараф этади, вазият ва инсон табиатига сезгир.

Якунловчи

Виждонли ва тиришкрқ гуруҳ фаолиятидаги хато ва камчиликларни излайди. Вазифани бажариш муддатини назорат этади.

Мутахассис

Тор йуналишдаги мохир мутахассис

М. Белбин юкорида таъкидланган тукдиз ролга эга команда, хар кандай вазифа устида самарали фаолият олиб бора олади, деган хулосага келади. Шунингдеқ ушбу роллар вазифа мазмунига мувофиқ келиши керақ Баъзи холларда гурухдаги ходимлар камчилик булганда, айрим ходим бир неча ролни ижро этиши тавсия килинади. Демақ ушбу ендошувда гуруҳ таркиби марказий уринга чикади ва команда муваффакияти, айнан шу омил оркали белгиланади.


Бу ендошувда команданинг факатгина функционал жихатлари назарда тутилган, унга хос мазмуний, гоявий жихат эса назардан четда колади. Уйлашимизча, гуруҳ аъзоларининг узаро ёрдамга тайёрлиги ва бундай хохишнинг мавжудлиги, ходимлар уртасида хамкорлиқ кези келганда бир-бири билан урин алмаша олиш имконияти ва кобилияти мухим мазмун касб этади.
Команда шаклланишининг шарт-шароитлари. Самарали команда намунали бошкарув субъекти сифатида иштирок этар экан, унинг хусусиятларини билиш, рахбарият олдида кагор янги имкониятлар очади.
Бундай хусусиятларни узлаштирган раҳбар, илгор командага хос намунани муайян жамоага татбиқ этиш малакасига эга булади. Ушбу тадбирни куйидаги тартибда амалга ошириш мумкин:
1. Гурухнинг бирламчи холатини ва унинг самарали ишлашига таъсир этувчи омилларни аниклаш.
Қайси омил самарадорликка салбий таъсир этишини куриб чикиш
Гуруҳ фаолиятининг янада самарали булиши учун қандай тадбирларни амалга оширишни ҳал этиш.
Гурухни тизим сифатида тасаввур этарканмиз, унинг хар бир таркибий кисми, гурух ичидаги бошқа кисмлар билан узаро боглиқ эканлигини курамиз. Гуруҳ табиатига бундай ёндошув колган кисмларда хам маълум узгариш юз беришини та козо этади.
Шу муносабат билан тизим қисмларини узаро мувофикдаштириш буйича маълум тадбирларни амалга ошириш лозим. Бундай қарашда эътироф этилган холатлардан бири - гурухдаги бирлиқ ходимлар оддий йигиндисидан кура катта кучга эга эканини тасдикдайди. Шунинг учун ходимлар уртасидаги алоқа, мавжуд коммуникация имкониятини хамита назарда тугиш лозим.
Комавда турлари. Команда туркумига кирувчи асосий жамоалардан бири -бошқарув командасидир. Мухим узгариш ва ислохотлар арафасида ташкилот карор кабул килиш, қарорни ижро этиш тадбирлари мукаммаллигига эришиши керақ Шу боис, бир неча мохир мутахассислардан иборат бошкарув командаси кабул килинаётган карор мукаммаллигини таъминловчи асосий куч хдообланади. Бошқарув командалари бир неча тоифа куринишида булиши мумкин.
Стратегик команда. Бундай командалар келажакка йуналган мақсад ва вазифаларни белгилаш учун ташкил этилади. Мазкур команда раҳбар, унинг муовинлари, ёрдамчилари ва ташкилотдаги малакали мутахассислардан иборат булади. Бундан ташқари командага эксперт сифатида четдан мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин. Бундай командалар муҳим тадбир ёки корхона келажагини режалаштириш буйича ташкиллаштирилади.
Функционал команда - ташкилот ишлаб чикдан стратегик режа асосида тезкор вазифаларни амалга ошириш учун танланган мутахассислардан иборат.
Кросс-функционал команда - маълум режа ва лойихаларни амалга ошириш максадида тузилган киска муддатли гуруҳ. Бундай гурухга булим рахбари ва малакали мутахассислар киради. Навбатдаги лойиҳани бажариш асосий

Команданинг шаклланиш боскичларини тавсифлашда математик иборатлардан фойдаланишимиз мумкин: 1.Ишчи гурухи - Мехнат жамоаси: 1+1=2


Оддий ишчи гурухи аъзолари йигиндиси шаклида ифодаланган натижага эришади. Гуруҳ аъзолари умумий маълумотдан фойдаланадилар, фикр ва тажриба алмашадилар, гурухнинг ҳар бир аъзоси узи бажараётган иш учун масъул булади, аммо, бошқалар билан уз харакатини мувофикдаштирмайди.
2. Илк команда: 1+1=2
Бу, жамоанинг командага айланишидаги биринчи боскичдир. Асосий шартлар сифатида куйидагилар намоён булади: аъзолар сони (6-12), аниқ макрад ва вазифаларнинг мавжудлиги, уларга эришишда биргаликдаги ёндошув.
Илк команда зарурат туфайли тузилади ёки имконият юзасидан ташкил топади, аммо бундай жамоада командага хос муносабатлар шаклланмайди, ягона мақсадни ривожяантиришга ургу берилмайди. Бундай гуруҳ узини команда деб атаса-да, фаолияти сустлиги билан ифодаланади.
3. Хакикий команда - Гурух щиллиги хисобига 1+1=2 эмас, 1+1=3 га тенг булиши мумкин.
Гуруҳ ривожланиши давомида, унинг аъзолари самимий, очиқ ва катъий булиб борадилар, узаро ёрдам асосий мезонга айланади, фаолият самарадорлиги ошади. Ушбу гурухдаги узаро муносабат бошқа жамоа ва ташкилот учун урнак булади.
4. Юксак даражада ташкил топган команда: 1+1+1=9 га тенг.
Бу даражадаги команда атрофдагиларга кучли таъсир утказади. Бундай командага хос хусусиятлар:
юксак ривожланган узаро хамжихатлик муносабатлари гурухда масъулликнинг тақсимланиши ва узаро рол ротацияси, яъни алмашуви;
юксак даражадаги куч-кувватга эга булиш. Шу гуруҳга хос коида ва нормалар;
- шерикларининг муваффацияти ва комилликка эришишида гамхурлик курсатиш.
Ижтимоий психологияси сохдсидаги олим Д. Будвилл команда ривожланишининг куйидаги шаклини таклиф этади:



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish