Мактабгача тарбия муассасаси тарбиячиси



Download 262,5 Kb.
bet9/11
Sana23.02.2022
Hajmi262,5 Kb.
#134373
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi(maruza)

Саволлар.
1. Халқ тәлими тизими деганда нималарни тушунасиз
2. Халқ тәлими тизимига кирган муассасаларни санаб беринг ва тәрифланг
3. Мактабдан ташқари тәлим муассасаларининг вазифаларини гапирибь беринг
4. Мактабгача тәлим муассасаларининг қандай турлари бор.

Фойдаланилган адабийотлар.


1. Үзбекистон Республикасининг Конституцияси Т.Үзбекистон 2003 й.
2. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлик үз куч-қудратимиз, хамжихатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлик. 1-2 жилд .Т. Үзбекистон 2004.
3. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т. 2005.
4. ҒТәлим түғрисидагиҒ Қонун. Т.- 1997.

  1. 5. ҒКадрлар таййорлаш миллий дастури Ғ Т.- 1997.

6.И.Каримов. Баркамол авлод орзуси.-Т. 1998.
7. П.Юсупова Мактабгача тарбия педагогикаси.- Т. 1993.
8. Үқувчи мәнавиятини шакллантириш Т. 1999.
9. С.А.Козлова,Т.А.Куликова Дошколная педагогика -М. 2000.
10. Б.Зиямухаммедов ва бошқ Педагогика .- Т. 2000.

4. Мавзу. Тарбиянинг ижтимоий ҳодиса ва педагогик жарайон эканлиги.


Режа
1. Тарбиянинг тарихий ва миллий асослари.


2. Шахс камолотига тәсир этувчи омиллар.
3. Болаларнинг ҳар томонлама ривожланишида фаолиятнинг роли.

1. Ривожланиш кишидаги жисмоний, руҳий ва ижтимоий жарайон бүлиб, у барча туғма ва эгаллаган миқдор ва сифат үзгаришларини үз ичига олади.


Жисмоний ривожланиш бүйининг үсиши, вазн ва мускул кучининг ортиши, сезги әзоларининг мукаммаллашиши, ҳаракатларни түғри бошқара билиш ва шунга үхшашлар билан боғлиқдир.
Руҳий ривожланишда эса киши шахсидаги психик сифат ва белгиларнинг шаклланиши, эмоционал иродавий, билиш жарайонида муҳим үзгаришлар юз беради.
Боланинг ижтимоий ривожланиши у ижтимоий ҳайотда қатнаша бошлаганда, унинг хулқида, теварак-атрофга бүлган муносабатида, айниқса жамоа ишларида қатнашишида намойон бүлади.
Кишининг ривожланиши бу миқдор үзгаришларигина бүлиб қолмай, бу аввало киши организми ва руҳиятида теварак-атрофдаги ҳайот тәсирида юзага келувчи сифат үзгаришларидир.
Ташқи тәсир ички дарайон билан қарама-қаршиликни юзага келтиради, масалан, боланинг янги талаби билан имконияти үртасида юзага келган қарама-қаршилик йоки номутаносиблик унинг ривожланишини ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади.
Боладаги мана шундай жисмоний ва руҳий үзгаришларнинг юз беришида, боланинг ривожланиши, яни шахснинг шаклланишида биологик ва ижтимоий омил етакчи рол үйнайди.
Мәлумки, ҳар бир киши фаолиятнинг бирор турига бошқа турларга нисбатан күпроқ қобилиятли бүлади.
Инсон қобилият ва қизиқишларини амалга ошириш учун теварак-атрофдаги табиат ва кишилдар билан үзаро тәсир этишга киришади. Унинг теварак-атрофдаги борлиққа нисбатан фаол муносабати унинг буюмлар билан бүладиган фаолияти орқали амалга оширилади.
Киши үзининг талабини қондириш учун теварак-атрофдаги ҳайот ва кишилар билан үзаро фаол тәсирга киришади. Кишининг дунйога фаол муносабати унинг буюмлар билан бүладиган фаолиятида намойон бүлади.
Ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқариш муносабатлари ва улар асосида юзага келувчи ижтимоий муҳит, кишининг фаол мәнавий ҳайоти унинг шахси мазмунини белгилайди.
Педагогика шахс тарихий жарайонининг обекти ва субекти сифатида ривожланади деб уқтиради. Фаолият ва тарбия тәсирида, жамият томонидан яратилган ғоялар, қоида ва нормаларни үзлаштириш натижасида кишининг шахсга хос бүлган хусусият ва сифатлари шаклланади, меҳнатга, меҳнат маҳсулотига,одамларга, үзига нисбатан муносаьбати системаси шаклланади. Киши шахси унинг жамиятда тутган үрнига, мақсадига, ҳайотдаги ролига, нимага асосланиб ҳаракат қилишига қараб белгиланади.

2. ҒШахсҒ деганда кишининг ижтимоий моҳияти тушинилади. ҒШахсҒ тушунчаси үз ичига ҳар хил тәсирлар ва ижтимоий муҳит тәсирида шаклланган хусусиятлар, сифатлар йиғиндисини олади.


Муҳитнинг тәсири түғрисида гап кетганда, аввало ижтимоий муҳит этиборга олинади, чунки ижтимоий муҳит тушунчасига шахс яшайотган жамиятдаги моддий шароит, унинг иқтисодийоти, ижтимоий ва давлат тузуми, ишлаб чиқариш муносабатлари системаси ва кишиларнинг шулар билан белгиланган турмуш тарзи киради.
Киши шахсининг шаклланишига тәсир этувчи асосий ижтимоий омилларга халқ маорифининг барча бүғинларини үз ичига олувчи ҳамма үқув-тарбия муассасалар, ижтимоий ташкилотлар, ахборотни тарқатиш оммавий воситалари ва оила киради.
Инсон ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир. Бу муҳит үзгариши билан инсонда ҳам үзгаришлар юз беради. Инсон шахсида унинг үзи яшаб турган ижтимоий муҳит, яни унинг ҳайот шароити, қайси синфга мансублиги ва ҳоказолар акс этади. Ижтимоий шароит тубдан үзгарса, кишининг мәнавий қийофаси ҳам бутунлай үзгаради.
Инсоннинг ижтимоийлашиши, жамиятга кириб келиши оиладан бошланади. Киши шахсининг шаклланишида оиланинг роли каттадир. Оила кишида дастлабки ижтимоий ва ахлоқий тасаввурларнинг, характернинг шаклланиши учун шарт-шароит яратади, ҳиссий соҳанинг ривожланишига тәсир этади. Боланинг оилада тутган үрни шу оилада нечта бола тарбияланишига ҳам боғлиқ. Болани қуршаб турган катталар унинг ҳайотини сақлаш, соғлиғини мустаҳкамлаш, уни нохуш тәсирлардан ҳимоя қилиш, теварак-атрофдагилари билан муносабатда бүлиши ҳақида ғамҳүрлик қиладилар.
Бола мактабга бориши билан унинг ижтимоий алоқаси анча тезлашади. Мактабда бола синфдаги үртоқлари, болалар ва йошлар ташкилотлари, үқитувчилар жамоаси ва тарбиячилар билан муомалага киришади. Шу билан бир вақтда боланинг мактабдан ташқари муносабатлари доираси ҳамкенгаяди. Бу вақтда энди театр, музей, кинотеатр, кутубхоналар каби маданият үчоқлари боланинг мәнавий дунйоси шаклланишида ижобий тәсир кўрсатади ва унинг шахсий қизиқишларини уйғотади. Бола мактабдошлари, ота-оналари билан жумҳуриятимизнинг турли жойларида йоки бошқа давлатларда бүлади, булар болада катта таасурот қолдиради.
Бола мактабга боргандан кейин ҳам оиланинг тәсири бола шахсининг шаклланишида оиладаги умумий ахлоқий муҳит -ота-оналарнинг ғоявий этиқоди, ижтимоий фаоллиги, меҳнатга муносабати катта тәсир күрсатади. Агар оилада носоғлом ахлоқий муҳит ҳукм сурса, мактабда берилган тәлим билан оилавий тәсир үртасида, боланинг дунйоқарашида қарама-қаршилик юзага келади. Бу вақтда мактаб оилага, боланинг онгига тәсир этишда етакчи рол үйнаши, унинг ҳайот йүлини танлаб олишида унга йордам бериши лозим.
Киши шахси унинг бутун ҳайоти давомида шаклланиб боради, аммо мустақил меҳнат фаолиятига үтган вақтда унинг характеридаги асосий хусусиятлар таркиб топган бүлади. Меҳнат жамоасида бир неча йил ишлагандан кейин у ишлаб чиқаришда йош кадрларга мураббийлик қилиши мумкин, оилавий турмуш қургандан кейин дунйоқарашида ҳам үзгаришлар юз беради. Энди у түпланган ва идрок этилган ҳайотий тажрибани йош авлодга үргата бошлайди.
Демак, инсон шахс сифатида табиат ином этган ҳамда тарбия ва ижтимоий шаклланиш шароитларига қараб муайян тарзда ривожланган истедодлар ҳамда унинг бутун ҳайоти давомида атрофдаги воқелик билан үзаро алоқаси воситасида ҳосил бүлган хусусият ва хислатларнинг мураккаб мажмуидан иборатдир. Натижада ҳар бир кишининг шахсиятида унга муайян жамиятнинг вакилига, унинг ижтимоий гуруҳига хос ижтимоий-типиклаштирилган хусусиятлар ҳамда шахс сифатида унга мансуб бүлган үзига хос психологик хусусиятлар бүлиши мумкин. Бу хусусиятлар эса барча ташқи омилларнинг шахсга тәсири натижасида юзага келади ва унинг үзига хос хулқ-атворида намойон бүлади.
Шахснинг шаклланиши кишилик жамияти томонидан яратилагн ижтимоий-тарихий тажрибани үзлаштириш, тәлим-тарбия бериш орқали амалга оширилади. Бу ҳар хил фаолиятларда юзага келади. Тәлим-тарбия натижасида бола үзи яшаб турган жамиятдаги ижтимоий система билан алоқага киришади йоки муносабатда бүла бошлайди.
Болалар эгаллашлари лозим бүлган мазмунни танлаш, унинг эгаллаб олинишига раҳбарлик қилиш катталар томонидан тәлим-тарбия жарайонида амалга оширилади.
Бунда боланинг руҳий-физиологик хусусиятлари ва ривожланиш динамикаси этиборга олинади. Шунинг учун тарбия ватәлимнинг мазмуни, шакли үзгариб, мураккаблашиб боради, унга тәсир этиш усуллари ҳам үзгариб туради.
Киши шахси шаклланиш даврида бир қанча босқичларни босиб үтади. Ҳар бир янги босқич олдинги босқич асосида юзага келиб, юқорироқ босқичга чиқишга интилади. Илк йошда бошланган ривожланиш ҳар доим одам учун муҳим аҳамиятга эга. Тәлим-тарбия беришдаги мазмун, метод, уни ташкил этиш шакллари үртасида узвийликнинг мавжудлиги тарбия беришдаги муҳим хусусиятлардандир.
Ҳар томонлама ривожланиш имкониятларидан маҳрум бүлган болара шахсини шакллантиришда ижтимоий тарбия муассасаларида тарбиянинг ҳал килувчи роли яққол намойон бүлади. Бундай болалар учун ишлаб чиқилган тарбиявий тәсир күрсатиш системаси уларни ҳайотга, меҳнат фаолиятига таййорлайди.
Аммо тарбияни боланинг имкониятига қараб кучайтириш, зүрайтириш ман этилади. Шунингучун мактабгача тарбия педагогикасида мактабгача тарбия йошидаги болалар шахсини ҳар томонлама уйғун ривожлантиришнинг мақсади унинг тараққийотини бойитишдан иборат эканлиги олдинга сурилади.
Бола шахсининг шаклланишида тарбия ва тәлим, бу ишни амалга оширувчи педагог етакчи рол уйнайди. Бу эса ҳар бир бола шахсининг шаклланишида уларнинг жавобгарлигини оширади.

3. Ижтимоий-тарихий тажрибани үзлаштириш фаол иш жарайонида юз беради. Фаоллик болага хос хусусиятдир. Тарбия жарайонидаги фаоллик асосида фаолиятнинг ҳар хил турлари шаклланади. Улардан асосийлари, муносабатда бүлиш фаолияти, билиш, буюмлар билан бүладиган фаолият, үйин, оддий меҳнат ва үқув фаолиятларидир.


Фаолият турларининг үзи ижтимоий-тарихий тажрибанинг бүлагидир. У йоки бу фаолиятни үзлаштирайотиб бола фаоллик күрсатади, шу билан бир вақтда шу фаолият билан боғлиқ бүлган билим, малака, күникмаларни эгаллаб олади. Бунинг асосида болада ҳар хил шахсий қобилият ва хусусиятлар шаклланиб боради. Боланинг фаолиятда фаол йүл тутиши уни тарбиянинг обекти йоки субектига айлантиради. Боланинг ривожланишида фаолиятнинг етакчи рол үйнаши ана шу билан белгиланади. Бола ривожланишининг ҳар хил даврларида фаолиятнинг ҳар хил турлари амалга оширилади, аммо боланинг ривожланиши ва тарбиясида фаолиятларнинг роли бир хил бүлмайди, ривожланишнинг ҳар бир босқичида етакчи фаолият бүлади, ривожланишда эришилагн асосий күрсаткичлар шу орқали аниқланади.
Тәлим ва тарбия орқали амалга ошириладиган фаолиятларни болалар бирданига үзлаштириб олмайдилар, уларни болалар тарбиячи раҳбарлигида секин-аста эгаллаб борадилар.
Болаларнинг ҳар хил фаолиятларни муваффақиятли эгаллаб олишлари асосан оилада, болалар боғчасида тәлим-тарбия ишининг қай даражада ташкил этилишига боғлиқдир.
Киши ҳайотининг биринчи йилиданоқ фаолиятнинг энг оддий турлари ундаги шахсий қобилиятлар, хусусиятлар, теварак-атрофга мәлум бир муносабатнинг шаклланишида асос бүлиб хизмат қилади. Масалан, катталарнинг бола билан бүладиган ҳиссий, ҳиссий-предметли муносабатларидайоқ болада дастлабки ижтимоий талабни вужудга келтиради, дастлабки ҳаракат ва тасаввурлар, таассуротлар шакллана бошлайди.
Ҳаракат усулларни эгаллаб бориш орқали болада фаоллик ривожланади. Аммо фаолликнинг қай даражада ривожланиб бориши ирсиятга ҳамда тақлидчанлик қобилиятига боғлиқ. Бола ҳайотининг дастлабки йилларида катталар билан бүладиган муносабати ва нарса-буюмлар билан бажарган ҳаракати асосий фаолият тури ҳисобланади. Бола билан муомала қилиш орқали катталар уларни секин-аста буюмлар оламига олиб кирадилар. Мана шу йүл билан бола буюмлар билан бүладиган фаолиятнинг үзига хос томонларини эгаллаб боради. Бу вақтда муносабатнинг үзи нарса ва буюмлар билан бүладиган фаолиятга айланиб қолади.
Боланинг нарса ва буюмлар билан бүладиган фаолиятини ташкил этиш болага дастлабки йошидан бошлаб оилада ва мактабгача тарбия муассасаларида тарбия ва тәлим беришнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бундай фаолиятларда болалар тарбиячи раҳбарлигида нарса ва буюмларнинг хусусиятлари түғрисидаги дастлабки билимларни, улар билан бүладиган ҳаракатлар , таҳлил, синтез,умумлаштириш, абстракциялаш каби энг оддий жарайонларни эгаллаб оладилар.
2,5 йошдан кейин буюмлар билан бүладиган фаолиятда болалар анча юқори күрсаткичларга эришадилар ва уларнинг үйинҳамда тасвирий фаолиятга үтишлариучун асос яратилади. Катталар томонидан ташкил этилган муомала муносабатларида, фаолиятларда үз-үзини англаб олишнинг дастлабки шакллари шаклланади.
Бола жамоада үзини шахс сифатида англай бошлайди. Бола тараққийотининг мана шу босқичда улар катталарнинг күрсатмасисиз, мустақил ҳаракат қилишини хоҳлайдилар. Болада хулқ-атвор сабабининг пайдо бүлиши ва уни үз хоҳишига бүйсундира олиши унда онгнинг шаклланганлигидан далолат беради.
Агар боладаги фаоллик ва мустақиллик катталар тәсирида уйғотилган бүлса, у ҳолда 4-6 йошли болалар анча мустақил бүлиб қоладилар ва ҳар хил фаолиятларга тезда киришиб кета оладилар. Бунда болалар онглилигининг роли ортади, у бәзан ҳатто ижодий хусусият касб этади.
Үйинда болалар тарбиячининг раҳбарлигида ҳар хил ҳаракат усулларини, нарса ва буюмлар түғрисидаги билимларни, уларнинг сифат ва хусусиятларини билиб оладилар. Болалар, шунингдек фазовий, вақт мносабатларини, үхшашлик, тенглик каби тушунчаларни ҳам эгаллаб борадилар.
Биргаликдаги бажариладиган ҳаракатли үйинлар орқали болалар кишилар ҳайотидаги, улар үртасидаги муносабатларни, келишиб ҳаракат қилишни билиб оладилар, уларнинг теварак-атроф түғрисидаги тасаввурлари кенгаяди.
Катта гуруҳ болаларнинг үйин фаолиятлари хилма-хил бүлиб қолади ва ҳар томонлама ривожланиш имкониятлари ҳам кенгаяди. Үйин болаларнинг хайолини ҳам ривожлантиради, теварак-атрофдаги борлиқ, кишилар меҳнати түғрисидаги билимларини кенгайтиради, шахсда жамоатчилик сифатларини шакллантиради.
Бу йошдаги болаларда үйин фаолияти билан бир қаторда фаолиятнинг амалий шакллари ҳам ривожлана бошлайди расм йопиштириш, нарсалар ясаш ва ҳ.қ. Булар болаларда хайолни, амалий тафаккурни, бадиий қобилиятини, ижодкорликни ривожлантиришда манба бүлиб хизмат қилади.
Мунтазам равишда бериб бориладиган меҳнат топшириқлари болалар фаолиятини ижтимоий манфаатларга бүйсундиришга, ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланишига, меҳнатдан келган умумий натижадан қувониш каби сифатларни тарбиялашга олиб келади.
Машғулотлардаги үқув фаолияти орқали болалар теварак-атрофдаги табиат түғрисидаги, ижтимоий ҳайот, кишилар түғрисидаги билиимларни үзлаштириб оладилар, шунингдек уларнинг ақлий ва амалий билимлари кенгайиб боради.
Агар тәлим жарайонида 3-4 йошли болалар диққати табиат, кишилар түғрисидаги конкрет фактларга қаратилса, 5-6 йошли болаларга тәлим беришда асосий этибор муҳим боғлиқликлар ва муносабатларга, уларни умумлаштиришга, улардаги оддий тушунчаларни шакллантиришга қаратилади ва булар орқали болаларда тушунчали тафаккур ривожлантирилади.
Болалар эгаллаган билимларидан, ақлий қобилиятларидан үзларининг турли-туман фаолиятларида фойдаланиладилар. Буларнинг ҳаммаси бола шахсининг шаклланишига тәсир этади, уларда янги мазмундаги фаолиятга қизиқиш уйғотади.
Мактабгача тарбия йоши даврида бола шахсини шакллантиришга қаратилган тарбиявий тәсирлар шундай даражага күтариладики, бу унинг мактаб тәлимига үтишини тәминлайди.
Кичик мактаб йошида болалар учун үқиш асосий фаолият бүлиб қолади ва бу фаолиятни болалар ижтимоий аҳамиятли фаолият деб англай бошлайдилар. Бола үзининг мактаб үқувчиси эканлигини тушуна бошлайди. Катталарнинг бола хулқига, фаолиятига қүядиган ва тобора мураккаблашиб борадиган талабларини фаоллик билан ижодий бажара бошлайдилар.
Үсмирлик даврида бола ҳайотида үқув фаолияти билан бир қаторда меҳнат ва ижтимоий фаолият муҳимроқ үринни эгаллай бошлайди. Бундай фаолиятни муваффақиятли бажариш натижасида болалар секин-аста катталар ва тенгдошлари билан муомала қоидаларини эгаллаб борадилар, шунингдек уларда ахлоқий ва мәнавий қадриятларга нисбатан онгли муносабатда бүлиш шакллана бошлайди, булар боланинг талабида, хулқида, теварак-атрофга бүлган муносабатида акс эта бошлайди.
Ижтимоий-тарихий тараққийот натижасида юзага келагн фаолиятнинг ҳар хил турлари билимда, ишлаб чиқариш қуролларида, санатда, ахлоқда ва бошқаларда акс этган кишилар меҳнатининг маҳсули катталар томонидан биргаликдаги фаолият, муносабатда бүлищ, тәлим ва тарбия орқали йош авлодга бериб борилади. Киши шахсининг ижтимоий табиати мана шундай йүллар билан шаклланиб боради.
Демак, болани тарбиялашда, унингривожланишида фаолият етакчи рол үйнайди. Шунинг учун тәлим-тарбия муассасаларида ва оилада боланинг ҳайотини у турли-туман фаолиятлар билан шуғуллана оладиган қилиб ташкил этиш керак. Бунга, албатта, болалар фаолиятининг мазмунини бойитиб бориш, янги билим, малакаларни сингдириш, мустақилликни ривожлантириш ва шу кабилар билан эришилади.

Таянч сүзлар. Тарбия, ривожланиш, муҳит, насиллик, уйин, меҳнат, үқиш, дастур, болалар боғчаси, жисмоний ривожланиш, руҳий ривожланиш, ижтимоий ривожланиш.





Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish