Мактабгача тарбия муассасаси тарбиячиси


Бир йошдаги болалар тарбияси



Download 262,5 Kb.
bet11/11
Sana23.02.2022
Hajmi262,5 Kb.
#134373
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Maktabgacha tarbiya pedagogikasi(maruza)

Бир йошдаги болалар тарбияси
Режа

1 . Бир йошдаги болага аниқлама



  1. Тарбиявий вазифалар.

1. Болага оила да ва боаллар муассасасида үз вақтида ва түғри тарбия берилса, у юқори сурат билан үса бошлайди.


Марказий нерв системасининг иш қобилияти тез усади. Шунга күра актив уйғоқликнинг давомийлиги сақалоқликдаги 20-30 минутдан йил охирига келиб 3 соатга етади.
Йил давомида бола гавдасининг оғирлиги үртача 7 килограммга, бүйи тахминан 24 см үсади. Унинг биринчи тишлари чиқа бошлайди, йил охирига келиб бола юришни үрганиб олади, бу унинг теварак-атрофни актив билиш имкониятларини кенгайтиради. Бола сүзларнинг мазмунини тушуна бошлайди, яқинлари билан мулоқотда дастлабки сүзларни ишлатади, предметлар билан бүладиган оддий ҳаракатларни эгаллайди, уларнинг хусусиятларини билганидан сүнг унда мустақиллик, атрофдагидларга қизиқишнинг дастлабки куртаклари пайдо бүлади.
Боланинг үсиши ва миясининг ривожланиши, уни организмининг атроф-муҳит билан үзаро тәсири, ҳар хил фаолият турларининг шаклланиши жарайонида ва бола ҳайотининг дастлабки кунларидан бошланиши лозим бүлган тәоим ва тарбьия натижасида содир бүлади.
Боланинг ижобий-эмоционал, фаолият ҳолати, теварак-атрофни актив идрок этиш - бу үз вақтида ва түлақонли бүлган уйқу ҳамда овқатлантиришга, уйғоқлик вақтининг түғри ташкил этилишига боғлиқ бүлади. Уйғонган бола дарҳол овқатлантирилади, чунки қорни түқ боланинг уйғоқлик даври актив ҳамда қувноқ кечади, бундай изчилликка 9-10 ойлик бүлгунча риоя қилинади.
Кун тартибидаги үзгаришларни аниқлашда фақат боланинг йошигина эмас, балки жисмоний ривожланиши, саломатлигининг ҳолати, индивидуал хусусиятлари ва мавсум ҳам ҳисобга олиниши лозим.
Агарда бола секин ухласа, навбатдаги кундузги уйқудан бош тортса йоки эрта уйғонса ҳамда уйғоқликнинг охиригача активликни сақласа, овқатлантириш вақтида безовта бүлса йоки овқатлантиришдан анча олдин очиқиб қүзғолиш белгиларини күрсатса, уни кейинги йош группаси тартибига үтказиш лозим. Жисмоний бақувват болаларни навбатдаги кун тартибига заиф болалардан эртароқ үтказиш мумкин. Кун тартибини түғри бажаришда вазифаларнинг энага ва тарбиячи үртасида тақсимланиши муҳимдир.
Уйқу. Болалар тез ва осойишта ухлашга одатланишлари керак. Кундузги уйқунинг сони ва давомийлиги боланинг йошига күра үзгариб боради, тунги уйқунинг давомийлиги үзгаришсиз (10-11 соат ) қолади.
Кундузги уйқу вақтида, болалар очиқ ҳавода камида 4-6 соат бүлишлари учун соғлом болаларни очиқ ҳавога олиб чиқиб қүйиш керак.
Ҳар бир болани ухлагиси келган вақтда йотқизиш керак. Кичик ва заифлашган болаларни ва, шунингдек, эртароқ турганларини биринчи бүлиб йотқизиш керак. Каттароқларни, бақувватлари ҳамда уйқудан кечроқ уйғонганларини охирида-кейинроқ йотқизиш керак. Уларни үринга оҳиста, шошилмай, уйқуга таййорловчи майин, илиқ сүзлар билан йотқизиш лозим.
Уйқудан уйғотиш ва овқатлантириш. Агар кун тартиби түғри тузилган бүлса, болалар овқатланиш вақтида уйғонадилар. Уйғонган болани күтариб олиб, дарҳол овқатлантирилади. Боланинг үзига тегишли бүлган овқатни иштаҳа билан ейиши муҳимдир Овқатлантиришда шишилмаслик лозим. Овқатлантириш жарайонида юз ва қүлларнинг тоза бүлишини кузатиш, зарур бүлса салфеткадан фойдаланиш керак. Овқатланайотган вақтида шишани мустақил ушлаш, уни олиш, оғизга олиб келиш сингари овқатланишга алоқадор күникмаларни мунтазам тарбиялаш лозим. 4-5 ойликдан ярим қуюқ кашани қошиқ билан ейишни, 5-6 ойликдан катта киши ушлаб турган пийоладан ичишни, 7 ойликдан нонни қүлда ушлаб ейишни үргатиш керак.
1 йошга келиб болани столдан пийолани олиш, қүлда ушлаш мустақил ичишга үргатиш керак.
Болалар мустақил үтиришни үрганиб олгунларига қадар уларни қүлда күтариб овқатлантирилади. 8 ойликдан бошлаб яхши үтиришни үрганган боалларни иккитадан баланд столда овқатлантирилади. 9-10 ойликдан 1 бүлган болалар учун түғри бурчакли түрт кишилик паст стол ҳамда болалар бүйининг баландлигига мувофиқ келувчи махсус креслонинг бүлиши мақсадга мувофиқдир. Бу вақтга келиб улар катталарнинг йордами билан стол йонига келишлари, креслога үтиришлари лозим.
Ҳаракатларни шакллантириш ва умумий жисмоний ривожлантириш учун кунда бир марта овқатлантиришдан 30-40 минут үтгач махсус үқитилган ходим болаларнинг ҳар бири билан массаж гимнастика үтказиши лозим.
Чүмилтириш муҳим гигиеник тадбир бүлиб, у 6 ойликкача болалар билан тунги овқатлантириш ва уйқудан олдин ҳар куни 6 ойдан 12 ойликкача кунора уйда үтказилади.
Овқатлантириш, кийинтириш, ювинтириш жарайонида предметларнинг, тарбиячи ҳамда бола томонидан бажарилайотган ҳаракатларнинг номини қайта-қайта айтиш, уни ҳам шу сүзларни такрорлашга ундаш, шу зайлда боалларнинг нутқини үстира бориш лозим. Сүз йордамида боланинг хатти-ҳаракати уюштирилади ва болаларни бу жарайонларга актив қатнашишга жалб қилиниб уларда овқатланиш, кийиниш, ювиниш, чүмилиш, гимнастика актив муносабат тарбияланади. Энг муҳими, кун тартибига кирган барча тадбирларни амалга оширишда мәлум изчилликка риоя қилишдир. Тарбиячи ҳар бир кичик группа болаларини навбати билан овқатлантириб, уни монежга қуяди ва унинг бедорлик даврини уюштиради. Энага ухлайотган болаларни кузатиб, уйғонган боалларани күтариб олади ва тарбиячига уларни овқатлантиришда йордам беради.

2. Бир йошга кирган болаар тарбиясидаги муҳим вазифалар



  • боланинг йоши ва жисмоний ҳолатига мувофиқ келувчи кун тартибини, ҳар бир уйғоқлик ва ухлаш даврининг давомийлигини, буларнинг алмашинишидаги мәлум изчилликни,

  • боланинг ҳар томонлама жисмоний ривожланишини, болалар соғлигини ҳар томонлама қүриқлаш ва мустаҳкамлашни, уларнинг ҳаракатларини ривожлантиришни тәминлаш. Статик ва локаматор функциялар, бошни тута билиш, йотган ҳолда айланиш, түрт ойоқлаб туриш, эмаклаш, үтириш, туриш ва юришнинг үз вақтида пайдо бүлишига ундаш ва уларнингн ривожланишини тәминлаш, предметлар билан бүладиган ҳаракатларни такомиллаштириш, боланинг ҳаракат активлигини ривожлантириш учун шароит яратиш, унда мустақил фаолиятга ижобий эмоционал муносабатни тарбиялаш,

  • предметли фаолиятни шакллантириш. Активликни, тинглаш, күриб ва эшитиб чамалашни, мулоқотни үстириш,

  • болада жавоб эмоционал реакцияларини уйғотиш, болаларнинг сенсор тажрибаларини кенгайтириш, уларни сүзларни тушунишга үргатиш, актив нутққа таййорловчи босқичларни ривожлантириш,

  • ахлоқий хатти-ҳарақат, ижобий одат, эмоционал ҳозиржавоблик, яқин кишилари ва болаларга нисбатан хайрихоҳ муносабат учун замин яратиш.

Болаларни ҳар томонлама тарбиялаш вазифаларини комплексли ҳолда амалга ошира бориб, ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, хилма-хил эшитиш активлигини, турли нутқ товушларига, катталарнинг қүшиқ айтишга, шақилдоқнинг овозига қулоқ солиш күникмасининг ривожланишини тәминлаш болаларда эмоционал жавоб реакцияни уйғотиш, үта чүзилган уйғоқлик даврининг эшитиш органига кучли тәсир этувчи үйин машғулотларнинг күпайиб кетишига йүл қүймаслик. Бир йошли болаларнинг ривожланишидаги юксак темпни ҳисобга олиш, тарбия жарайонида боланинг йош даврига мувофиқ келувчи программа талабларни үз вақтида амалга оширишга үтиш жуда муҳимдир.

Таянч сүзлар. Болалар ҳайоти, тарбиявий вазифалар, оила, балалар муассасалари, янги туғилган чақалоқ, мулоқот


Саволлар
1. Бир йошли болага аниқлама беринг
2. Бир йошли боланинг уйқусини қандай ташкил этиш керак.
3. бир йошли боалнинг қандай овқатлантирилади
4 бир йошли болага қуйиладиган тарбиявий вазифыалар.

Фойдаланилган адабийотлар.


1. ҒТәлим түғрисидагиҒ Қонун. Т.- 1997.
2. ҒКадрлар таййорлаш миллий дастури Ғ Т.- 1997.
3. Р.Мавлонова ба бошқ. Педагогика -Т. 2001
4. П.Юсупова Мактабгача тарбия педагогикаси.- Т. 1993.
5. С.А.Козлова,Т.А.Куликова Дошколная педагогика -М. 2000.
6. Б.Зиямухаммедов ва бошқ Педагогика .- Т. 2000.
Download 262,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish