Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги


Бир ўқувчи харажатларининг базавий нормативлари асосида молиялаштириш



Download 100,53 Kb.
bet6/26
Sana21.02.2022
Hajmi100,53 Kb.
#8283
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Бир ўқувчи харажатларининг базавий нормативлари асосида молиялаштириш
Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштириладиган умумтаълим муассасаларига “Бир ўқувчи харажатларининг базавий нормативлари” асосида маблағ ажратилади.
Бир ўқувчи харажатларининг базавий нормативлари асосида ажратиладиган маблағлар миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
БШ=(БНЗ1*N1*К1+БНЗ2*N2*К2+БНЗ3*N3)*Кмш+БНЗ4+БНЗ5*N*Кто+БНЗ6*N4+БНЗ7*N5+БНЗ8*N6
Бунда,
БШ-мактаб бюджети
БНЗ1, БНЗ2, БНЗ3,-ўқиш босқичлари бўйича базавий норматив
N1, N2, N3-ўқиш босқичлари бўйича ўқувчиларнинг ўртача йиллик сони
К1, К2-ўқиш босқичлари бўйича тўғрилаш коэффициенти, умумтаълим муассасалари чет тили ўқитувчиларининг тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тайинланиши муносабати билан киритилган
N-ўқувчиларнинг ўртача йиллик сони
Кмш-мактаб масштаби коэффициенти
Кто-марказлашган ҳолда ёки табиий газда иситиладиган мактаблар учун коэффициент
БНЗ4-маъмурий-бошқарув, ўқув-ёрдамчи ва хўжалик ходимларини сақлаш бўйича базавий норматив
БНЗ5-IV гуруҳ харажатлари бўйича базавий норматив
БНЗ6- куни узайтирилган гуруҳлардаги кам таъминланган оилалардан бўлган бир ўқувчи харажатлари базавий нормативи
N4-куни узайтирилган гуруҳга қатновчи кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчиларнинг ўртача йиллик сони
БНЗ7-якка тартибда уйда таълим олишда базавий норматив
N5-якка тартибда уйда таълим олувчиларнинг ўртача йиллик сони
БНЗ8-мактаб қошидаги интернатда яшовчи бир ўқувчи харажатлари базавий нормативи
N6-мактаб қошидаги интернатда яшовчиларнинг ўртача йиллик сони
Мактаб масштаби коэффициенти қуйидаги формула орқали ҳисоблаб чиқарилади:
Кмш=К*Сн/Сш
Бунда
Кмш-мактаб масштаби коэффициенти
Сн-синфларнинг норматив тўлдирилиши (35)
Сш-мактабда синфларнинг ўртача тўлдирилиши
К-0,90 га тенг бўлган ҳисоблаб чиқарилган коэффициент, синфларнинг ўртача тўлдирилиши қуйидагича бўлганда қўлланилади:
Қишлоқ жойларда 20 ўқувчи;
Бошқа жойларда 25 ўқувчи.
Умумтаълим мактабининг бир ўқувчи харажатлари базавий нормативларига қуйидагилар киритилган:
Педагог, маъмурий-бошқарув, ўқув-ёрдамчи ва хизматчи ходимларнинг иш ҳақи харажатлари, ходимларни моддий рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив ҳужжатлари асосида ягона ижтимоий тўлов;
Асосий ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курсига йўналтирилган педагог ходимларнинг ўрнини босиш бўйича ишлаган педагог ходимларнинг иш ҳақи харажатлари;
Умумтаълим муассасасини сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар (коммунал хизматлар, жорий таъмирлаш, товар-моддий заҳиралар харид қилиш ва бошқ.).
Умумтаълим мактабининг бир ўқувчи харажатлари базавий нормативларига, ҳар бир умумтаълим мактабининг ҳақиқий эҳтиёжидан келиб чиқиб, манзилли рўйхат асосида ҳамда ҳудудий халқ таълими ва молия органлари томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида ажратиладиган, қуйидаги харажатлар киритилмаган:
Кўмир харид қилиш ва етказиб бериш;
Ziyo-net ахборот тармоғига уланиш ва фойдаланганлик учун ҳар ойлик абонент тўлови;
Умумтаълим мактабини телефонлаштириш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида даврий нашрларга обуна харажатлари;
Ўқув-лаборатория синфлари учун хом ашё ва материаллар харид қилиш;
Барча турдаги коммунал хизматлар истеъмоли учун ҳисоблагич (счетчик) лар харид қилиш ва ўрнатиш;
Асосий воситалар харид қилиш;
Капитал таъмирлаш.
Бундан ташқари, умумтаълим мактабининг харажатлар сметасида, харажатларнинг базавий нормативларини қўллаш орқали ҳисобланган маблағлардан ташқари, туман (шаҳар, вилоят) маҳаллий бюджети харажатларининг тасдиқланган параметрлари доирасида, 42200 “Умумий ўрта таълим” бўлими бўйича, қонунчиликда белгиланган тартибда ва мактабнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларнинг қуйидаги турлари учун маблағлар кўзда тутилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сонли қарори асосида Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган Давлат умумтаълим муассасаларида устамалар тўлаш учун;
Адлия вазирлигида 2001 йил 13 апрелда 1026-сон билан рўйхатга олинган, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2001 йил 5 апрелдаги 2, 33-сонли қарори асосида Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафарободнинг шаҳар типидаги посёлкаларидаги умумтаълим мактаблари ходимларига кўп йиллик хизматлари учун пенсияларни (выслуга лет) ҳар ойда тўлаш учун;
Қонунчилик билан алоҳида иқлим шароитлари учун иш ҳақига ҳудудий коэффициентлар тайинланган ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида устамалар тўлаш учун;
Умумтаълим мактаби қошидаги ахборот-ресурс марказини сақлаш харажатларини қоплаш учун;
Умумтаълим мактабининг алоҳида турган блокларига жойлаштирилган “Баркамол авлод” болалар марказининг коммунал харажатлари (электроэнергиядан ташқари) учун.
160 нафардан кам ўқувчилари бўлган кам комплектли мактаблар ва мактаб филилларининг бюджет харажатлари умумий миқдори, уларнинг ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда ўтган йиллар харажатларини таҳлил қилган ҳолда, бир ўқувчи харажатлари базавий нормативларини қўлламаган ҳолда аниланади.
Умумтаълим мактабини сақлаш харажатларини қоплашга йўналтирилган маблағларнинг ҳақиқий эҳтиёждан сезиларли фарқ қилишига йўл қўймаслик мақсадида ҳудудий молия органларига харажатлар ҳажмини аниқлашда ва харажатлар сметасини тузишда умумтаълим мактаби бюджетини базавий нормативни қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган маблағлар ҳажмининг 8 фоизи миқдорда корректировга қилишга рухсат берилади (туман (шаҳар, вилоят) маҳаллий бюджети харажатларининг тасдиқланган параметрлари доирасида, 42200 “Умумий ўрта таълим” бўлими бўйича).
Бунда, умумтаълим мактабини сақлаш бўйича харажатлар сметасига, мактаб бюджетини корректировка қилишга зарурат туғдирган, асословчи ҳисоб-китоблар илова қилинади.
Умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ҳақиқий сони янги ўқув йили ҳолатига режалаштирилган ўқувчилар сонига нисбатан сезиларли (5%дан ортиқ) фарқ қилган тақдирда, умумтаълим мактабининг бюджети, ўқувчиларнинг ҳақиқий сонини ҳисобга олган ҳолда, йил бошига қайта ҳисобланади.
Бюджет харажатларини базавий норматив бўйича режалаштириш ва молиялаштириш тартибига ўтган умумтаълим мактаблари раҳбарлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳамда Намунавий штатлар асосида аниқланган ходимлар доирасида мактабнинг самарали фаолият олиб боришини таъминлаш учун мустақил равишда зарур лавозимларни тайинлаш;
Харажатларнинг базавий нормативлари доирасида мактабнинг конкрет эҳтиёжларидан келиб чиқиб, харажатларни режалаштириш.

Download 100,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish