Махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника университети «нефт ва газ» факультети


-расм. Ўз-ўзидан тенгланнш мумкин бўлмаганда астатик бошқарилиш тасвири



Download 1,49 Mb.
bet39/44
Sana14.07.2022
Hajmi1,49 Mb.
#799579
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
газ таъминоти ва газ тизимлари1

15.2.-расм. Ўз-ўзидан тенгланнш мумкин бўлмаганда астатик бошқарилиш тасвири

Бошланғич вақт τ0 да (15.2.-расм) истеъмолчиларга сарфланаётган газнинг микдори бирдан ошганда (йирик истеъмолчиларга газ сарфланганда Молкир бўлганда) олиниш миқдори, келув миқдоридан кўп бўлганда, тармоқдаги Р2 босим камаяди. Бу ҳолатда, илғор таъсир этувчи кўчирилиш кучи ҳам камаяди.


Газ оқимининг тармоқга келиши (15.2.-расм) ва газ босимининг Р2 чорак оралиқ вақгида (τ01) кўрстатилган. Газ оқими келиши ва олиниб кетилиши τ1 вақтда тенглашади. Вақт оралиғи нисбатан кўп бўлади ва бу вақт оралиғида газ миқдори камаяди, босим Р2 эса камайиб тушади.
Газ қувуридан (τ10) вақт оралиғида олинган миқдори 1-майдонга тенгдир (15.2. расмга қаранг).
Вақт τ1 да газнинг босими пастда бўлади ва тенглашиш ҳолатида бўлади. Бу пайтда тенглашиш майдони ҳосил этилишига карамасдан, босим регулятори иш фаолиятини тўхтатмайди, унинг клапани очилиб, газ оқимининг келиши кўпаяди ва олиниш миқдоридан кўп бўлади. Натижада босим регулятори тенгсизлик ҳолатидан олиб чиқади. Иккинчи чорак вақт давомида (τ21) газ оқимининг келиш микдори, олиниб кетилаётганидан кўп бўлади ва мос равишда босим ҳам ошиб боради. Ниҳоят τ2 вақтда газнинг чиқиши тўлиқ қайта таъминланади ва Р2 босим, регулятор мўлжалланган босимга тенглашади.
Шундай қилиб бошқарув жараёни узлуксиз давом этувчи жараёнга айланади. Бундай иш жараёнида ишловчи босим регуляторига астатик регуляторлар деб айтилади.
Астатик бошқарилишда системанинг тенглик ҳолати бошқарилув ўлчамлари олдиндан белгиланганда кириб келади, бундай бошқарилиш органи исталган ҳолатда бўлиши мумкин.
Ўз-ўзининг тенгланиши деганда, шундай ҳолатни тушиниш керакки, майдонда тенглик бўлганда газ оқимининг келиши ва тармоқдан газнинг олиниши ўз-ўзидан қайта тикланиши керак, фақат бошқарув ҳолатининг ўлчамлар қиймати бошқача бўлади. Мисол тариқасида паст тармоқпи газ қувурларини айтиш мумкин. ҳақиқатан ҳам газнинг тармоқдан олиниш миқдори ошиб борса (янги истемолчилар қўшилишидан), газнинг босими камайиб кетади, бунинг натижасида газнинг олинув миқдори камаяди, газ олиниши камайганда ҳам тармоқда газ босими белгиланган қийматга эришгунга қадар даъвом этади.
Босим регуляторларининг бир хилда ишлашини таъминловчи қурилмалар киритилади, яъни тўғридан-тўғри тескари алоқали боғланишга эга бўлишни ҳосил этади.
Бундай бошқарилувга статикли (барқарорли) бошқарилув деб аталади.
Бундай кўринишдаги регуляторларнинг бошқарув босим қийматлари ва фақатгина регуляторнинг белгиланган оралиқда бошқарилувдаги қийматларидан ташқари, бошқарилув органининг ҳолтига ёки юкига ҳам боғликдир.
Шунинг учун ҳам статик регуляторлар нотекис тақсимланиши билан ҳам характерланади.
Босим регуляторлари қўйидаги гуруҳларга бўлинади:
а) тўғри таъсир этувчи регуляторлар;
б) тўғридан-тўғри таъсир этмайдиган регуляторлар.
Тўғри таъсир этувчи регуляторларда бошқарув органи ташқи энергия манбасидан фойдаланмай туриб, сезувчи қисм мембраннинг чўзилиш ҳаракати туфайли ишлайди.
Бу регуляторларда тармоқнинг кучлантирувчи қисми бир вақтнинг ўзида сезувчи қисм ҳам ҳисобланади. Тўғри таъсир этувчи регуляторларда кучлантирувчилар йўқ. Улар конструктив тузилиши бўйича содда, ишончли ишлайди. Шу сабабли газ таъминоти тармокларида кенг миқёсда ишлатилади.
Тўғри таъсир этмайдиган регуляторларда сезилувчи қисмлардаги ҳосил бўладиган кучланиш бошқарув қисмни ҳаракатга келтиради ва сиқилган ҳаво, газ ва бошқаларнинг киришига имконият яратади. Бундай кўринишли регуляторлар бир ёки бир неча кучлантирувчилардан иборатдир. Агарда регулятордан кейинги босим бошқарилса бундай регуляторга «ўзидан сўнг» бошқарилувчи регулятор деб айтилади. Агарда босим регуляторгача бошқарилса бундай регуляторга «ўзигача» бошқариладиган регулятор деб айтилади.
Шаҳар газ таъминоти тармоқдарида газнинг босимини бошқариш учун фақатгина «ўзидан сўнг» бошқарилувчи регуляторлар қўлланилади.



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish