Қотмаган бетон билан қотган бетоннинг зичлигини фарқлаш керак
бўлади. Тўғри ҳисобланиб зич ѐтказилган бетон қоришмаси мутлақо зич
бўлиши (қоришмадаги сув ҳам ҳисобга олинган ҳолдаги зичлик) мумкин. Бу
ҳолатдаги бетон қоришмасининг зичлиги, агар ҳаво қўшилмаган ва материал
абсолют ҳажми жаъми олиб ҳисобланган бўлса, назарий зичлик билан бир
хил бўлади.
Бетоннинг зичлаштириш сифати одатда қуйидаги зичлаштириш
коэффициенти билан ҳисобланади:
бу формулада ҳақ ва ҳис - бетон қоришмасининг ҳақиқий ва ҳисобий
зичлиги.
Одатда коэффициентни кзич
1 олишга ҳаракат қилинади. Бироқ вибрация
(титратиш) ва бошқа омиллар таъсирида бетон қоришмасига ҳаво аралашгани
сабабли кзич кўпинча 0, 96 – 0, 98 га тенг бўлади.
Қотган бетонда сувнинг фақат бир қисмигина кимѐвий бириккан ҳолатда
бўлади. Қолган (эркин) сув ғовакларда қолади ѐки буғланиб кетади. Шунинг
учун қотган бетон ҳеч қачон абсолют зич бўлмайди. Бетоннинг ғоваклигини (%
кўринишида) қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин
бу ерда С ва Ц – 1м3 бетон учун сув ва цемент сарфи, кг; - кимѐвий
бириккан сув миқдори, цемент массасига нисбатан %.
Бетон нисбий зичлигини тўлдирувчилар донадорлик таркибини диққат
билан танлаб ошириш мумкин. Натижада тўлдирувчи аралашмасида бўш
жойлар камайиб цемент тошининг бетондаги миқдори минимал бўлади. Бундан
ташқари гидратацияда кўпроқ сувни бириктирадиган (юқори даражада
мустаҳкам портландцемент, гилтупроқли ва кенгаядиган цемент) ѐки кўпроқ
абсолют ҳажмни эгаллайдиган (пуццоланли) цемент турларини ишлатиш
мумкин. Бетон зичлигини сув цемент нисбатини камайтириш билан ҳам
ошириш мумкин. Бунинг учун унга махсус қўшимчалар – пластификаторлар
қўшилади, бетон қоришмасини вибратор, марказдан қочувчи ва бошқа механик
усул билан зичлаштирилади. Бетондаги эркин сувнинг бир қисмини ѐтқизиш
вақтида вакуум ѐки пресслаш усули билан чиқариб ташлаш мумкин.
Бетоннинг зичлиги муҳим хусусият ҳисобланиб унинг мустаҳкамлиги,
ўтказмаслик хусусияти ва узоқ вақт ишлашини таъминлайди.
Гидротехник ва бошқа иншоотлар учун бетоннинг ўтказувчанлиги
айниқса муҳим хусусият саналади. У шунингдек материалнинг намланиш ва
музлаш, агрессив муҳит ва турли атмосфера омилларининг таъсирига
қаршилиги хусусиятини ҳам белгилайди.
Бетоннинг ўтказувчанлиги унинг ғоваклиги, ғовакларнинг структураси,
боғловчи ва тўлдирувчининг хусусиятига ҳам боғлиқ бўлади. Бетон турли
ўлчамдаги ғовак ва капиллярларнинг майда тўри ўтган капиллярли-ғовак
материал ҳисобланади. Майда ғовак ва капиллярлар (микроғоваклар) ўлчами
10-5
см бўлиб уларга хусусан цемент гелининг ғоваклари ҳам киради ва деярли
сув ўтказмайди.