Шовқин ўлчаш қурилмалари. Шовқин ўлчаш қурилмаларининг тузилиши ва уларни калибрлаш. Ҳаво шовқинини – товуш босими даражасини ўлчаш махсус асбоблар – шовқин ўлчаш қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Одатда шовқин ўлчаш қурилмаси ўлчаш микрофони, кучайтиргич, ростловчи RC фильтрлар, детектор ва индикатордан таркиб
топади. Асбоб шкаласи 2.105 Н/м2 товуш босимининг ўртача квадратик даражасига нисбатан децибелларда даражаланади. Шовқин ўлчаш қурилмаси кучланишни босқичли тақсимлагич (ҳар 10 ёки 20 децибелдан кейин) – аттенюатор билан жиҳозланган. Баъзан юклама ошиб кетишининг олдини олиш учун иккита аттенюатор қўлланилади. Бу эса шовқин ўлчаш қурилмасидан 20 дан то 140 дБ гача бўлган динамик диапазонда фойдаланиш имконини беради. Товуш босимининг ўлчанадиган даражаси аттенюаторлар ва стрелкали индикатор кўрсаткичларининг йиғиндиси билан аниқланади. Пульсацияланувчи (сакраб ўзгарувчи) шовқинларни баҳолаш учун шовқин ўлчаш қурилмаси стрелкали индикаторнинг “тез” ва “секин” демпфирлаш ростлашига эга.
Шовқин ўлчаш қурилмаларини озиқлантириш одатда батареялардан амалга оширилади, батареялардаги кучланиш ҳудди ўша стрелкали индикаторда мос келувчи тумблерни қайта ёқиш йўли билан назорат қилинади.
Шовқин ўлчаш қурилмасининг кучайтириш қурилмаси коэффициенти ўзгармас бўлиши зарур. Баъзи бир шовқин ўлчаш қурилмаларида электр трактини кучайтиришни калибрлаш учун мўлжалланган қурилма мавжуд.
Шовқин ўлчаш қурилмалари дунёнинг барча мамлакатларида кенг тарқалган. Шу сабабли ўлчашларнинг бир хиллигини таъминлаш учун Халқаро электротехника комиссияси томонидан одатда қўлланиладиган шовқин ўлчаш қурилмалари ва прецизион шовқин ўлчаш қурилмалари параметрларига нисбатан баъзи бир талаблар тавсия қилинган.
Халқаро электротехника комиссиясининг талаблари шовқин ўлчаш қурилмаларининг учта А,В ва С частота характеристикаларини, шунингдек бу характеристикаларда йўл қўйиладиган четга оғишлар қийматини тартибга солади.
Шовқин ўлчаш қурилмаларининг тузилиши. Товуш босими даражасини – ҳаво шовқинини ўлчаш ўзида тўлиқ ўлчаш трактини тақдим
қилувчи махсус асбоблар – шовқин ўлчаш қурилмалари ёрдамида амалга оширилади. Одатда шовқин ўлчаш қурилмаси ўлчаш микрофони, кучайтиргич, ростловчи RC фильтрлар, детектор ва индикатордан таркиб топади. Асбоб шкаласи 2.105 Па товуш босимининг ўртача квадратик даражасига нисбатан децибелларда даражаланади. Шовқин ўлчаш қурилмаси кучланишни босқичли тақсимлагич (ҳар 10 ёки 20 дБ дан кейин) – аттенюатор билан жиҳозланган. Баъзан юклама ошиб кетишининг олдини олиш учун иккита аттенюатор қўлланилади. Бу эса шовқин ўлчаш қурилмасидан 20 дан то 140 дБ гача бўлган динамик диапазонда фойдаланиш имконини беради. Товуш босимининг ўлчанадиган даражаси аттенюаторлар ва стрелкали индикатор кўрсаткичларининг йиғиндиси билан аниқланади. Пульсацияланувчи (сакраб ўзгарувчи) шовқинларни баҳолаш учун шовқин ўлчаш қурилмаси стрелкали индикаторнинг “тез” ва “секин” демпфирлаш ростлашига эга.
Шовқин ўлчаш қурилмаларини озиқлантириш одатда батареялардан амалга оширилади, батареялардаги кучланиш худди ўша стрелкали индикаторда мос келувчи тумблерни қайта ёқиш йўли билан назорат қилинади.
Шовқин ўлчаш қурилмасининг кучайтириш қурилмаси коэффициенти ўзгармас бўлиши зарур. Баъзи бир шовқин ўлчаш қурилмаларида электр трактини кучайтиришни калибрлаш учун мўлжалланган қурилма мавжуд.
Ўлчаш ишларини амалга оширишдан олдин шовқин ўлчаш қурилмасини махсус акустик шовқинли ёки тонал калибратор ёки пистонфон ёрдамитда калибрлаш зарур, яъни ўлчаш трактининг номинал кучайтириш коэффициентини аниқлаш зарур.
Шовқин ўлчаш қурилмалари дунёнинг барча мамлакатларида кенг тарқалган. Шу сабабли ўлчашларнинг бир хиллигини таъминлаш учун Халқаро электротехника комиссияси томонидан одатда қўлланиладиган
шовқин ўлчаш қурилмалари ва прецизион шовқин ўлчаш қурилмалари параметрларига нисбатан баъзи бир талаблар тавсия қилинган.
Халқаро электротехника комиссиясининг талаблари шовқин ўлчаш қурилмаларининг учта А,В ва С частота характеристикаларини, шунингдек бу характеристикаларда йўл қўйиладиган четга оғишлар қийматини тартибга солади.
Do'stlaringiz bilan baham: |