НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Ихтисослаштирилган коммуникацион компьютер системаларида информация ҳимояси қандай таъминланади.
Тармоқни бошқариш қисм системасида информацияни ҳимоялаш.
Тармоқлараро экранлашнинг моҳиятини тушунтиринг.
Ўзаро алоқада бœлган жараёнларнинг ҳақиқийлигига қандай ишонч ҳосил қилинади?
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Завгородний В.И. Комплексная защита информации в компьютерных системах. Учебное пособие.-М.:Логос; ПБОЮЛ Н.А.Егоров, 2001. 264 с.
Столинс, Вильям. Основы защиты сетей. Приложения и стандарты: Пер. С англ.-М.: Издательский дом «Вильямс», 2002. 432 с.
Ғаниев С.К.,Каримов М.М. Ҳисоблаш системалари ва тармоқларида информация ҳимояси: Олий ўқув юрт.талаб. учун ўқув қўлланма.- Тошкент давлат техника университети, 2003. 77 б.
8 – АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАВЗУСИ: АУТЕНТИФИКАЦИЯ МЕХАНИЗИМИНИ ТАЪМИНЛАШ ЗАРУРИЯТИ
Амалиётда қўлланиладиган ҳимоя вазифалари тўпламларидан бирига қуйидагилар киради: конфиденциаллик, аутентификациялаш, яхлитлик, ёлғоннинг мумкин эмаслиги, фойдаланувчанлик, фойдаланувчанликни бошқариш.
Конфиденциаллик. Конфиденциаллик маьлумотлар оқимини пассив хужумлардан химоя килишга хизмат килади. Ахборотлар мазмунининг мухимлилигига караб химоянинг бир неча сатхлари ўрнатилиши мумкин. Кенг маьнодаги ҳимоя хизмати ихтиёрий иккита фойдаланувчи ўртасида узатилувчи барча маьлумотларни маьлум вакт мобайнида химоясини таьминлаши лозим. Масалан, агар икки тизим ўртасида виртуаль алока ўрнатилган бўлса бундай кенг маьнодаги химоя фойдаланувчилар маьлумотлари узатилгандаги хар кандай йуколишларга тўсиқ бўла олади. Тор маьнодаги химоя хизмати алохида ахборотни ёки хатто ахборотнинг алохида кисмини химоясини таьминлай олади. Аммо бундай чораларнинг самараси кенг маьнодаги ҳимоя хизматига нисбатан кам, уларни амалга ошириш эса баьзида мураккаб ва қиммат бўлиши мумкин.
Конфиденциалликнинг яна бир жихати маьлумотлар оқимини унинг аналитик тадқиқ қилинишидан ҳимоялашдир. Аналиик тадқиқ деганда алоқа тизимсидаги ахборотлар тавсифига тааллуқли ахборот манбаини, адресатни, ахборотлар узатиладиган частотани, ахборотлар ўлчамини ва х. бузғунчи томонидан билишга ўриниш тушунилади.
Аутентификация. Аутентификация хизмати ахборот манбаини ишончли идентификациялашга мўлжалланган. Масалан, бирор хавф тўғрисида сигнал берилганида аутентификация хизматининг вазифаси бу сигналнинг манбаи ҳақиқатан ҳам сигнал узатувчи эканлигини текширишдан иборат бўлади. Ташки интерактив алоқада, масалан, терминал ёрдамида бош узелга уланишдаги сервис хизматининг икки жиҳатини ажратиш мумкин. Биринчидан, боғланиш ўрнатилишида аутентификация воситалари алоқада иштирок этувчиларнинг хақиқий (эканликларига) кафолат бериши лозим. Иккинчидан, кейинги маьлумот алмашинувида бу воситалар маьлумотлар оқимига қандайдир учинчи томоннинг аралашишига йул қўймаслиги лозим.
Яхлитлик. Яхлитлик конфиденциаллик каби ахборотлар оқимига, алохида ахборотга ёки хатто ахборот қисмига тааллуқли бўлиши мумкин. Бу холда хам жами оқимни химоялаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ахборот яхлитлигини боғланишлар асосидаги химояловчи воситалар ахборот оқими билан иш кўради ва қабул қилинган ахборотларнинг узатилганига камаймасдан, қўшилмасдан дастлабки узатиш кетма-кетлиги бузилмасдан, қайтаришларсиз аниқ мос келиши кафолатини таьминлайди. Бу воситалар маьлумотлар бузилиши химоясини хам таьминлайди. Шундай қилиб, ахборот яхлитлигини боғланишлар асосидаги химояловчи воситалар ахборот оқимини модификацилашдан хамда хизмат кўрсатишдаги халаллардан химояловчи воситаларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |