Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши, долзарблиги



Download 142,61 Kb.
bet22/25
Sana14.07.2022
Hajmi142,61 Kb.
#800787
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Турсунов Шерзод (6)

3-боб бўйича хулоса
Бизга маълумки, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, харажатларнинг ҳисобга олиш усулларини ташкил этиш ва маҳсулот таннархини аниқлашда замонавий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилди. Маҳсулотнинг сотиш баҳосини белгилашда, маҳсулотга бозор талабидан сўнг, асосий омил бўлиб маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархи ҳисобланади. Таннарх эса маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларнинг йиғма ифодасидир. Айниқса нозик ва узоқ технологик жараённи ташкил этувчи маҳсулотларини ишлаб чиқариш таннархини тўғри аниқлаш, ҳам аҳоли ижтимоий ҳаётида, ҳам давлат иқтисодиётида мухум аҳамиятга эгадир. Ушбу мақолада қуйидагилар кўриб чиқилди ва тавсия этилди:
1. Харажатларни ҳисобга олишнинг усули субъектнинг тармоқ хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши бўйича умумий таклиф сифатида ушбу харажатларни ҳисобга олишнинг меъёрий ҳисобини ташкил қилишнинг учта тури кўриб чиқилди.
2. Тасдиқланган меъёрлардан четга чиқиш суммаси баҳоланган тайёр маҳсулотнинг ҳажмига сарфланган ҳақикий харажатлар билан ушбу маҳсулот учун сарфланиши лозим бўлган меъёрий харажатларни таққослаш йўли билан бир хил маҳсулотларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича аниқлаш тавсия этилди.
3. Ишлаб чиқаришнинг меъёрий ҳисоби тизимидаги йиғма ҳисоб тартиби бир неча босқичи кўриб чиқилди ва тавсия қилинди.
ХУЛОСА

Харажатлар ҳисобининг назарий ва амалий жиҳатларини тўқимачилик


саноати тармоғи мисолида таҳлил қилиш қуйидаги илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берди:
1.Бухгалтерия ҳисобининг бошқарув, молиявий ва харажатлар ҳисоби
қуйи тизимларга ажратилиши лозим. Ахборотлар тизимини ташкил қилиш
тармоқдаги корхоналар ҳажми, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турлари
ва бошқарув тамойиллари билан белгиланади.
2.Молиявий ва бошқарув ҳисобини қиёсий тавсифлаш корхона
фаолиятини самарали бошқариш воситаси бўлиб ҳисобланади. Молиявий
ҳисоб маълумотлари ташқи ахборот талабгорлари томонидан қўлланилади ва
шунинг учун стандартлаштирилган қоидалар бўйича юритилади. Бошқарув
ҳисобининг маълумотлари ички ахборот талабгорлари учун мўлжалланган
бўлиб, умум қабул қилинган қоидаларни қўллаш шарт эмас.
3.Бухгалтерия ҳисоби тизимлари, бу гуруҳларнинг манфаат ва
талабларини ҳисобга олган ҳолда, уч турдаги мақсадларга хизмат қилади:
корхона маблағлари, маблағлар манбалари ва уларнинг ҳаракатини
ҳисобга олиш, фаолиятининг молиявий натижаларини аниқлаш ва
ҳиссадорлар, кредиторлар, давлат муассасалари ва менежерлар олдида
умумий молиявий ҳолат ва натижалар ҳақида мунтазам ҳисоботлар бериш;
бизнес-режа, хўжалик, пудрат шартномалари тузиш, менежерлар
корхонани бошқаришда фойдаланишлари учун маълумотлар билан
таъминлаш;
келажакда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун уларни зарур
ахборотлар билан таъминлаш.
Бухгалтерия ҳисоби тизимининг юқорида келтирилган мақсадларидан
биринчиси молиявий ҳисоб, деб аталади.
Бухгалтерия ҳисобининг қолган икки мақсади эса, харажатлар ҳисоби
деб аталади ва ички хўжалик бўлинмалари раҳбарларининг ишлаб
чиқаришни бошқаришда зарур бўладиган қўшимча ахборотларга бўлган
эҳтиёжларини таъминлайди.
4.Тўқимачилик саноати корхоналарида ҳисоб амалиётини ва тармоқда
ишлаб чиқаришни бошқариш тизимининг ахборот таъминотини ўрганиш
бошқарув ҳисобини мустақил тизими сифатида ташкил этиш заруратини
кўрсатади. Харажатлар ҳисоби тизимини йўлга қўйиш орқали қуйидаги муҳим масалалар ҳал этилади:
тўла таннархни шакллантириш ва фойдани аниқлаш–рационал ҳисоб
юритиш ва харажатлар устидан назорат ўрнатишни таъминлайди;
маржинал даромадни аниқлаш учун асос бўладиган қисқартирилган
таннархни шакллантириш – маржинал даромад кўрсаткичларининг
имкониятлари туфайли бошқарув қарорлари таъминланади.
5.Тўқимачилик саноати корхоналарда харажатларни ҳисобга олиш
усулларини тадқиқ қилиш натижалари кўрсатишича, улардан буюртмали
усул қўлланилмоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида Тўқимачилик
саноати корхоналарида ишлаб чиқариш ҳисобининг самарали усулларини
танлаш, уни жорий қилишнинг ташкилий-технологик жиҳатларини ишлаб
чиқиш ва амалиётда қўллаш зарурати вужудга келди. Ушбу мақсаддан келиб
чиқиб, харажатларни директ костинг тизими бўйича ҳисобга олиш таклиф
қилинди.
Ушбу усул таннархни аниқлаш, назорат ва таҳлил натижасида самарали
бошқарув қарорлари қабул қилинишини таъминлаш асосланди.
6.Бошқарув ҳисобини услубий жиҳатдан таъминлаш учун
«Харажатлар ҳисоби намунавий ишчи счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича
йўриқнома» ишлаб чиқиш ҳамда унинг таркибида учрайдиган қоида ва
тушунчалар таърифи таклиф қилинди.


Download 142,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish