КИРИШ
Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши, долзарблиги. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тўқимачилик саноати корхоналарида бошқарув тизимини ташкил этиш долзарб аҳамият касб этади. Ўзбекистон жаҳон бозорида хом-ашё ресурсларининг, масалан,
пахта ва бошқа турдаги хомашёларнинг нархи кескин тушиб кетган
ҳолатларни кўп маротаба бошидан кечирган.
Шу билан бирга, тўқимачилик ва енгил саноатнинг бошқа тармоқларида ана шу пахта хомашёсини янада чуқур қайта ишлашни таъминлаш, бўялган ип-калава, трикотаж полотноси ва матолар каби тайёр маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилиш, кейинчалик, замонавий технология ва дизайнни фаол ўзлаштириш асосида, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда улкан самарага эришилади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тўқимачилик саноати
корхоналари мамлакатимизда иқтисодиётни барқарор бўлишида саноат
ишлаб чиқариши марказий бўғинлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг ривожланиши кўпгина иқтисодий ва
ижтимоий вазифаларни бажаришда муҳим ўрин эгаллайди. Бу вазият илмий
ишнинг ҳолати учун ҳозирги долзарб соҳа бўлиб ҳисобланади.
Тўқимачилик саноатида кенг қамровли ислоҳотларни ўтказишнинг
асосий шартлари бўлиб, харажатлар ҳисоби ва таҳлилининг янги
тизимларига ўтишдан иборат бўлади. Иқтисодиётни модернизациялаш
шароитида умумий бошқарув ҳисоби тизимида ишлаб чиқариш харажатлари
ҳисобини ташкил этиш соҳаси тадқиқот ўтказишнинг асосини белгилаб
беради.
Тўқимачилик саноати корхоналари самарали фаолият кўрсатишлари
учун эса, хўжалик механизмининг барча элементлари мукаммал ишлаши
лозим. Хусусан, харажатлар ҳисоби ва таннарх ҳисоблашнинг ички хўжалик
механизмининг муҳим элементи сифатида молия-хўжалик фаолиятининг
барча босқичларини зарур маълумотлар билан таъминлаш, муқобил
бошқарув қарорларини тайёрлаш, улардан самаралисини тадбиқ этиш, ҳисоб,
назорат ва таҳлил ишларини ташкил этиш масалалари нафақат жорий йил,
балки ўтган йиллар таҳлили ҳамда келажакни прогноз қилишда ҳам муҳим
долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Республикада бухгалтерия ҳисобининг ҳуқуқий асосларини
ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди, жумладан:
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот (иш,
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомни
тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари
(БҲМС) ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Қабул қилинган қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларнинг аксарият
қисми молиявий ҳисобга қаратилган. Шу боисдан, бошқарув ҳисобининг
назарий, услубий ва ташкилий асосларини бозор иқтисодиёти талабларига
мос ҳолда тўқимачилик саноати корхоналарида шакллантириш ҳозирги
куннинг муҳим муаммоларидан ҳисобланади. Юқоридагиларнинг барчаси
тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва аҳамиятли эканлигини белгилаб
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |