Катта мактабгача ёшдаги болалар ота-оналарга тўғри талаффузга ўргатиш бўйича методик тавсиялар



Download 23,23 Kb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi23,23 Kb.
#231931
1   2   3   4   5
Bog'liq
перевод Мадина

Умумий хулоса
Нутқ, марказий ва периферик органлардан ташкил топган, анатомо-физиологик аппаратнинг мураккаб фаолияти томонидан амалга оширилади. Барча нутқ органлари бир бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб бош миянинг қобиғи назорати ёрдамида ўзаро таъсир кўрсатади.
Товуш талаффузи жараёнининг асосини нутқий нафас ва нутқий-хҳаракат аппарати фаолияти ташкил қилади. Бола ҳаётини 2 йилининг сўнгида нутқни тушунишда русс тилининг барча товушларни фонематик идрок қилишдан фойдаланади.
Эшитув ва нутқий ҳаракат анализаторлари ўртасида муайян алоқа мавжуд. Нутқнинг товуш тарафини сезувчанлик, нутқнинг товушларига қизиқиш, алрни талаффуз қилишга ҳаракат қилиш болада тўғри талаффузини шакллантиради.
Мактабгача ёшда шаклланган, аммо ўзига хос бўлган, талаффузда нутқий-ҳаракат аппаратининг фаолияти катта аҳамиятга эга. Инсон нутқининг товушларини артикуляция жараёни нутқий аппарат мушакларининг қисқариши ва инсон талаффуз қилган товушларни эшитиш сезгилари асосида амалга оширилади. Ушбу боғлиқликга кўрув сезгилари ҳам қўшилади. Кўрув сезгилари товушларни артикуляциясини пайқашга ва шу орқали ўз ҳаракатларини аниқлаштиришга ёрдам беради(Ф.Ф.Рау). Боланинг тақлид қилиш қобилияти нутқнинг шаклланишида муҳим омил ҳисобланади. Нутқнинг фонетик томонини атрофдагиларнинг нутқини такторлаш жараёнида ўзлаштиради. Нутқий тақсиднинг мавжудлиги тўғрисида кўп олимлар гапириб ўтишган.
Шундай қилиб мактабгача ёшда рус тилининг фонемаларини ўзлаштиришда барча шарт-шароитлар мавжуд. Кўпчилик олимларнинг фикрича, она тилининг барча товушлар якуний шаклланишида мактабгача ёш даври қулай ҳсиобланади. Бола нутқининг тадқиқотчилари ва амалиётчиларнинг таъкидлашича товушларни тўғри талаффуз қилиш бола шаҳсининг шаклланишида ва ижтимоий алоқаларни ўрнатишда, мактабга тайёрлашда муҳим рол ўйнайди. Нутқи ривожланган бола енгиллик билан тенгдошлари ва катталар билан мулоқотга киришади, ўз фикрини ва хохишларини тушунарди баён қилади. Талаффузида камчилиги бўлган нутқ, аксинча, одамлар билан муносабатларни қийинлаштиради, боланинг руҳий риволанишини ва нутқнинг бошқа томонларини ривожланишини кечиктиради. Тўғри товушлар талаффузи бола мактабга келгандан кейин муҳим аҳамият касб этади. Бошланғич синф ўқувчиларида дастурни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар товуш талаффузи камчиликлари билан боғлиқ. Кўп ҳолларда боланинг яхши ақлий қобилиятларига қарамай, товуш талаффузидаги камчиликлар ёзув малакаларини эгаллашда қийинчиликлар туғдиради.
Тадқиқот материалларига кўра, 15-20% болалар боғчадан мактабга мукаммал бўлган талаффуз билан келишади. Ҳозирги кунда нутқнинг товуш томонини шакллантириш муаммоси ўз долзарб ва амалий аҳамиятини йўқотмаган.
Амалий фаолиятда талаффузни шакллантирувчи турли воситаларни – артикуляцион гимнастика, ўйинлар, мақда ва умумий моторика учун машқларни ва фолклорнинг кичик шаклларини (топишмоқлар, саноқлар, тезайтишлар, эртаклар ва бошқалар) қўллаш самарали натижаларга олиб келади. Ўзининг шакли, ёрқин поэтик образлари билан болаларда ижобий эмоцияларни ҳосил қилган бадиий воситалар тўғри талаффузни шакллантиришга қаратилган ишнинг самарадорлигини оширади, болаларнинг нутқини ифодалироқ қилади.
Бола нутқининг тшғрилигини ва аниқлигини тарбиялаш – она тили бўйича ишларнинг умумий тизимида муҳим вазифа ҳисобланади. Аниқ нутқни ривожлантириш муаммосини жиддийлигини педагог ва ота-оналар англаши керак.

Download 23,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish