Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти



Download 1,72 Mb.
bet45/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#181102
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57
Bog'liq
Chilangar

Таянч иборалар:
Метчик – ички резбани қирқиш асбоби.
Плашка – ташқи резба қирқиш асбоби.
Калибр – резбани текшириш асбоби.
Резбаэлементлари профили, профилнинг бурчаги ва баландлиги; қадами; резбанинг ташқи, ўрта ва ички диаметрлари.

14-МАВЗУ: Парчинлаш


Режа:

  1. Кириш

  2. Парчинлаш турлари

  3. Парчинлаш усуллари

  4. Меҳнат хавфсизлиги

Кириш


Икки ёки ундан ортиқ деталларни парчин михлар билан бириктириш парчинлаш деб аталади. Бу турдаги бирикмаларни ажратишга эҳтиёж туғилса, парчин михларни синдириб деталларни бўлакларга бўлиш мумкин. Парчин михли бириктириш усули металл конструкция, балкалар ясашда, кемасозлик самалётсозликда ҳамда кўприк ва фермалар қуришда кенг қўлланилади.
Парчинлаш қуйидаги жараёнлардан иборат:

  • парчинлаб бириктириладиган деталларни тешиш ёки пармалаш;

  • тешиклардан парчин мих каллагига мослаб рах ҳосил қилиш;

  • яшириш каллаклар учун зенковкалаш усули билан конус сирт ясаш; - тешик парчин михларни қўйиш;

  • парчин михнинг бириктирилган деталдан чиқиб турган учини пачоқлаб унга шакл бериш.

Парчинлаш икки усулда – қиздириш ва совуқ усулда бажарилиши мумкин. Чилангарлик ишларида парчинлашнинг фақат совуқ усулидан фойдаланилади. Қиздириш усули махсус цехларда қўлланилади. Бунда парчин михни 10000-11000С да қиздириб тешикка тиқилади. Парчин мих совугандан кейин бириктириладиган металлар тортилади. Михнинг учида қаттиқ зарб бериш ёки пресслаш ёрдамида каллак ҳосил қилиниши мумкин.
Қўлланиладиган асбоб, жиҳоз ҳамда парчин михга бериладиган зарба ёки босим турларига кўра парчин михлар уч турга бўлинади:

  • дастакли асбоблар зарбаси учун;

  • пневматик болғалар зарбаси учун; - пресс усули учун парчин михлар.

Парчин михлар ҳисобига деталнинг оғирлашуви, зарб таъсирида тешикларда парчин михларнинг бўшашиб қолиши, деталларни бириктиришда операцияларнинг кўплиги, тешикларни зенковкалаш, ишлашда ортиқча шовқин ва тебранишларнинг одам организмига салбий таъсири деталларни парчинлаб бириктиришнинг камчиликлари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам парчинлаш усулини такомиллаштириш билан бирга ишлаб чиқаришда йиғиш-бириктиришнинг мақбул усули бўлган электр-газ пайвандлари кенг қўлланилади. Бундан ташқари, иссиққа чидамли елимлар (ВК 32-200, ВК-32-250, ИП-9) билан деталларни ёпиштириб бирикмалар ҳосил қилинади.
Парчинлар турлари.
Парчин мих каллакли металл чивиқ бўлиб, унинг ярим юмалок баланд каллакли (чивик диаметри 1-36 мм гача, узунлиги 2-180 мм гача), ярим юмалоқ паст каллакли (4-80 мм гача), ясси каллакли (2-36 мм гача, узунлиги 4-180мм), яширин каллакли (1-36 мм, узунлиги 2-180 мм), ярим яширин каллакли (2-36 мм, узунлиги 3-210 мм) турлари бор.
Парчин михлар пўлат (Ст2, Ст3), мисс (М3, МТ), жез (Л63), алюмин қотишмаларидан (АМ 5П, Д18, АД1), зангламайдиган (Х18Н9Т) ёки легирланган (09Г2) пўлатдан ясалади. Одатда, парчин михлар парчинланадиган металлар русумидан тайёрланади. Акс ҳолда парчин занглаши ва бириккан жойидан емирилиши мумкин. Баъзан махсус турдаги портлайдиган парчин (АН-1504) михлардан фойдаланилади.
Портлайдиган парчин михларнинг учидаги чуқурчага портловчи модда тўлдирилиб, атмосфера намликларидан ҳимоялаб беркитилган. Бундай михларнинг узунлиги 6 мм дан 20 мм гача, парчинланадиган пакетнинг қалинлиги 1,6-25 дан 14,1-15 мм гача. Парчинлашда михни тешикка болға зарбаси билан чўктирилади (совуқ холда), кейин каллагига электр иситгичнинг учини 2-3 секундга қўйилади, ҳарорати 1300-16000С етган заряд портлайди, натижада, чивиқнинг учи кенгаяди ва қалпоқ ҳосил бўлади.
Парчинлаш чокларининг турлари.
Деталларнинг парчин михлар билан бириккан жойи парчинлаш чоки деб аталади. Парчин михли бирикманинг тури ва қўлланишига кўра, улар учта – пишиқ, зич ва пишиқ-зич хилларга бўлинади.
Пишиқ чокларни мустаҳкам бирикмаларда қўлланилади. Мустаҳкамликка эришиш учун буюмнинг бир неча жойидан қаторлаб парчинлаш керак. Бу усул балка, колонна, куприк ва бошқа металл конструкцияларни парчинлашда қўлланилади.
Зич чоклар герметик конструкцияларда совуқ холда парчинлаш усулида бажарилади. Конструкцияда герметикликни таъминлаш учун турли-туман қистирма материалларидан (олиф ёки сурик шимдирилган картон, газлама) фойдаланилади, бундай чоклар резервуарлар, юқори босим талаб қилмайдиган цистерналар ва шунга ўхшаш буюмларни тайёрлашда қўлланилади.
Пишиқ-зич чоклар етарли даражада герметик бўлади, сув, газ ва бошқа суюклиқларни ўтказмайди. Буғ козонлари, юқори босимли резервуарлар пишиқ-зич чокларга эга. Бундай чоклар махсус парчинлаш машиналари ёрдамида қиздириш усули билан бажарилади.
Ҳар бир парчин бирикмада парчин михлар бир, икки катор ва ундан ортиқ ҳолда жойлаштирилади. Шунга мувофиқ парчин чоклар бир, икки ҳамда кўп қаторли бўлиши билан бирга параллел ва шахмат тартибида жойлаштирилиши мумкин.
Қўлда парчинлаш. Қўл билан парчинлашда квадрат мухрали болға, тутиб тургич, тортқи, сиққич, чеканлар ишлатилади.
Тутиб тургич парчинлашда таянч вазифасини бажаради. Унинг шакл ва ўлчамлари парчинланадиган деталларнинг шакли, парчин михнинг диаметри ҳамда парчинлаш усулига қараб танланади.
Сиққич михларнинг учларида қалпоқ шаклини ҳосил қилиш учун ишлатилади. Унинг бир учи парчин мих қалпоғи шаклидаги чуқурчага эга.
Тортки бир учи тешик сумба шаклидаги чивиқдир. У парчинланадиган листларни тортишга хизмат қилади.
Чекан ишчи сирти ясси бўлган чилангарлик болғасидир, у парчик чокнинг герметиклигини таъминлайди.
Парчинлаш турлари ва усуллари. Қўл билан парчинлашнинг икки тури бор: бир томонлама ва икки томонлама. Агар парчинланадиган деталнинг орқа томонида эркин ҳаракат қилиш имкони бўлса икки томонлама, аксинча бўлса, бир томонлама парчинланади. Шунга кўра, парчинлашнинг очиқ тўғри, берк ва тескари усуллари бор.
Тўғри парчинлаш усулида болғанинг зарбасини тўғридан тўғри чивиқнинг туташтирувчи учига берилади. Бу усул листни тешиш ёки пармалашдан бошланади. Парчин мих чўктирилган деталнинг орқа томонига, яъни каллак остига тутиб тургични қўйиб туташтирувчи томонида шакл ҳосил қилинади. Парчинланадиган листларга болға зарбаси қалпоқ бўйлаб берилади.
Тескари парчинлаш усулида болға зарбаси михнинг каллагидан берилади, портлайдиган ва қувурли парчин михлар ишлатилади. Бу усул туташтирувчи томонда парчинлаш операциясини бажариб бўлмайдиган ҳолларда қўлланилади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish