1
t
5.3. Тайёргарлик ва техник фойдаланиш коэффициенти
Таянч иборалар :
- Машина ишлаш даври, хакиқий ишлаган вакт, узокка чидамлилик, йиллик календар режа буйича (тухтовсиз) ишлаш, фоизларда аниклаш, уртача киймат, машина ишлаш кобилияти, бекор туриб колиш вакти.
Машина фойдали иш коэффиценти деб маoлум давр ичида машина хақиқий иш вақтини шу давр нисбатига айтилади.
Эксплуатация давридаги машина ўртача фойдаланиш коэффициенти қуйидагига тенг бўлади.
бу ерда Н - машинани эксплуатация қилиш даври, h - машинани шу давр ичидаги хақиқий вақти.
Агар машина ўзининг механик ресурслари тўла тугагунича ишласа, h - унинг узоққа чидамлилигини D - кўрсатади у холда фойдаланиш коэффициенти қуйидагига тенг бўлади:
Календарли режимда ишлайдиган машиналар учун фойда катталиги қуйидагиларга боғлиқ: 1) ишчи сменалар сони; 2) бўш вақт
( машина бузуқлиги, ишлаб чиқариш ритмининг бузулиши туфайли юзага келадиган тўла юкланмаслик). Бир, икки ва уч сменали ишларда фойдаланиш коэффциенти фойда =0,2; 0,4; 0,6 бўлиб, йиллик тўхтовсиз ишлаганда фойда=0,95 1 га тенг. Даврий, яoни сезонида ишлайдиган машиналарнинг фойдаланиш коэффициенти 0,05 - 0,10 гача паслаб кетади.
Янги машиналар яратишда меoёр белгиловчи тайёрлик коэффициенти сифатида энг катта тайёрлик коэффциенти олинади. Техник фойдаланиш коэффциенти фойдаланиш жараёнида машинанинг мажбуран тўхтаб туриш вақти йиғиндиси фоизда ёки бирлик улушларида аниқлашга имкон беради. Замонавий қолиплаш машиналари учун техник фойдаланиш коэффциенти 0,85 0,87 атрофида бўлади, бу эса мазкур машиналарининг таҳмирлашга яроқлилиги даражаси пастлигидан далолат беради. Истеoмолчи техник фойдаланиш коэффциентининг ўртача қийматини билса, машиналар бир йил мобайнида ўртача қанча вақт ичида яроқли холатда бўлишини аниқлай олади. Чунончи, агар корхонада Ктф = 0,60 бўлган 50 та дастгох машинаси бор бўлса, бу хол машина ишлаш мавсуми мобайнида улардан фақат ўртача 30 таси узлуксиз ишлаши мумкинлигини англатади. Техник фойдаланиш коэффциентини машинанинг ишлаш қобилияти коэффциенти каби талқин қилиш хам мумкин, яҳни Ктф= 0,60 бўлганда машина ишга яроқли деб ёки машина вақтининг 60 % ида ишлайди, қолган 40 % ида эса техник сабаблар туфайли ишламайди, деб хисоблаш мумкин. Шуни таoкидлаш керакки, техник фойдаланиш коэффциентнинг қийматига фақат машинанинг ишончлилик даражаси эмас, балки унга техник хизмат кўрсатишнинг айниқса таҳмирлашнинг ташкил қилиниши хам таҳсир кўрсатади. Масалан, жамоа ва давлат хужаликларида машиналарнинг таҳмирлашнинг агрегат усули жорий қилинганда улардан техник фойдаланиш коэффиценти анча катталашиши (таҳмирлашда машина бекор туриб қолиш вақти қискариш хисобига) мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |