1.1-жадвал
Бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобининг фарқли жиҳатлари
Фарқловчи жиҳатлар
|
Бухгалтерия молиявий ҳисоби
|
Бухгалтерия
бошқарув ҳисоби
|
1.Ахборот
фойдаланувчилари
|
Ички ва ташки фойдаланувчилар
|
Фақат ички фойдаланувчилар
|
2.Ахборотларининг
характери
|
Молиявий характер-даги ахборотлар
|
Молиявий ва номолиявий характердаги ахборотлар
|
3.Ахборотларни тақдим этиш шакли
|
Қатъий белгиланган шаклларда
|
Фойдаланувчилар талаб-ларига мос шаклларда
|
4.Ахборотларининг аниқлик даражаси
|
Аниқ ва объектив
|
Тўлиғича аниқ эмас
|
5.Ахборотларининг эълон қилиниши (ошкоралиги)
|
Очиқ эълон қилинади
|
Очиқ эълон қилинмайди (сир сақланади)
|
6. Ахборотларни қайд этиш- нинг асосий усулллари
|
Ҳужжатлаштириш, счётлар ва бошқалар
|
Барча мақбул усуллар
|
7.Ахборотларни тақдим этиш даврийлиги
|
Ой, чорак, йил
|
Сония, дақиқа, соат, кун, ҳафта, декада, ой
|
8.Юритилиши мажбурийлиги
|
Мажбурий
|
Ихтиёрий (мажбурий эмас)
|
9.Юритиш тартиб-қоидаларини қонун ҳужжатлари билан белгиланганлиги
|
Қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари билан белгиланган
|
Қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари билан белгиланмаган
|
10.Юритилиш даражаси
|
Яхлит корхона даражасида
|
Корхона жавобгарлик марказлари даражаларида
|
11. Воқеа ва ходисалар
қамрови
|
Ўтган давр воқеалари ва ходисаларини акс эттиради
|
Ўтган давр ва келгуси давр воқеа ва ҳодисаларини акс эттиришга йўналтирилган
|
1.3. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланадиган юридик шахсларни турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин. Бундай белгиларнинг асосийлари сирасига корхоналарнинг мулкий шакли ва юридик мақоми, таъсисчиларининг таркиби, ходимларининг сони, ишлаётган солиқ режими, тармоқ ва соҳаларга тегишлилиги ва бошқаларни киритиш мумкин.
Мулкий шакли ва юридик мақомига кўра корхоналар акциядорлик жамиятлари (АЖ), маcъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ), хусусий корхоналар (фирмалар), хорижий корхоналар, қўшма корхоналар, давлат унитар корхоналари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бюджет ташкилотлари кабиларга бўлинади. Ушбу мақомдаги корхона, ташкилот ва муассасалар тузиш ҳамда улар фаолиятини юритиш республикамизда бу турдаги хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари3, шунингдек уларнинг таъсис ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Ходимларининг сонига кўра корхоналар микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда ўрта ва йирик корхоналарга бўлинади. Республикамизда микрофирмалар ва кичик корхоналар мақоми махсус қонун ҳужжатлари билан белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 275-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи» ҳамда 2017 йил 6 апрелдаги «Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 184-сон қарорига мувофиқ турли тармоқ ва соҳалар бўйича ходимларининг сони 5 кишидан 20 кишигача бўлган субъектлар микрофирмалар, 21 кишидан 200 кишигача бўлганлар субъектлар эса кичик корхоналар ҳисобланади. “Асака автомобиль заводи”, “Сирдарё ИЭС”, “Бухоро нефтни қайта ишлаш корхонаси” каби субъектлар йирик корхоналар сирасига киради.
Таъсисчиларининг таркибига кўра корхоналар маҳаллий ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бўлиш мумкин. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар устав капиталининг миқдори энг камида 600 миллион сўм миқдорида бўлиши, унинг камида 30 % хорижий таъсисчилар маблағларидан ташкил топиши керак.
Танлаган солиқ режимига кўра бухгалтерия ҳисоби субъектлари умумбелгиланган ва ихчамлаштирилган солиқ режимларида ишловчи корхоналарга бўлинади. Республикамизнинг солиқ қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ йиллик соф тушум миқдори 1 миллиардгача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар ихчамлаштирилган солиқ тўловлари режимида ишлари мумкин. Йиллик соф тушум миқдори 1 миллиарддан ортиқ бўлган микрофирма ва кичик корхоналар, шунингдек ўрта ва йирик корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар.
Тармоқ ва соҳаларга тегишлигига кўра корхоналар у ёки бу тармоқ (соҳа) субъектларига ажратилади, масалан ишлаб чиқариш корхоналари, қурилиш ташкилотлари, транспорт корхоналари, қишлоқ жўжалик корхоналари, савдо корхоналари, суғурта ташкилотлари, банклар, биржалар ва бошқалар.
Фаолият доирасига кўра бухгалтерия ҳисоби субъектлари бир тармоқли ва кўп тармоқли корхоналарга бўлинади. Мисол учун ишлаб чиқариш корхонаси фақат ишлаб чиқариш билан шуғулланса, у ҳолда бу корхона бир тармоқли корхонага киради. Агарда ушбу корхона бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқаришдан ташқари хизмат кўрсатиш, савдо ва бошқа фаолиятларни ҳам олиб борса, у ҳолда мазкур корхона кўп тармоқли корхона бўлиб ҳисобланади. Кўп тармоқли корхоналарга улар ялпи соф тушумида қайси фаолият тури улуши катта бўлишига қараб тармоқ коди берилади.
Ихтисослашганлигига кўра алоҳида олинган тармоқ ва соҳаларга кирувчи корхоналар, ўз навбатида, махсус ва универсал корхоналарга бўлиб ҳисобланади. Масалан, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида таълим, тиббиёт, маиший-коммунал, молия, суғурта ва бошқа шу каби махсус ихтисослашган корхоналар мавжуд. Айрим хизмат кўрсатиш ва сервис субъектлари кўп тармоқли, яъни универсал корхоналар бўлиб ҳисобланади.
Номланишига кўра ҳам бухгалтерия ҳисоби субъектлари турличадир. Чунончи, автотранспорт соҳасида “Автобуспарки”, “Таксомоторпарки”, “Автобаза”, “Автокорхона” номдаги корхоналар кўпроқ учрайди. Савдо соҳасида корхоналар “Улгуржи савдо корхонаси”, “Чакана савдо корхонаси”, “Умумий овқатланиш корхонаси” каби номлар билан аталади.
Юқоридаги таснифий белгиларидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар банк муассасаларида ўзининг ҳисоб рақамига, мустақил балансига, муҳри ва штампига, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР)га, статистика органи томонидан берилган фаолият тури кодига (ИФТТ – ОКЭД) эга бўлган корхоналар бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |