К. Б. Уразов, Н. У худайбердиев, М. М. Ибрагимов, Д. К. Уразов


* оператив (оператив-техник) ҳисоб



Download 1,14 Mb.
bet4/320
Sana25.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#290805
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   320
Bog'liq
БХА дарслик.2021

* оператив (оператив-техник) ҳисоб;


* статистик ҳисоб (статистика);
* бухгалтерия ҳисоби.
Оператив (оператив-техник) ҳисоб деганда хўжалик юритувчи субъектларда оператив назорат қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида юритиладиган тезкор ҳисоб тушунилади. Ушбу ҳисоб турининг характерли жиҳатларига уни асосан қисқа муддатларда (дақиқалар, соатлар, кунлар, ҳафталар, декадалар кесимида) юритилиши, шаклланадиган ва тақдим этиладиган ахборотларнинг тўлиқ ҳужжатли асосга эга бўлишининг шарт эмаслиги, уларни қоғозли ва қоғозсиз, оғзаки ёки телефон алоқаси орқали фойдаланувчиларга етказилиши, тақдим этилган маълумотларнинг тахминийлиги кабилар киради.
Статистика ҳисоби деганда жамиятда юз берган ва бераётган ёппа ҳодиса ва жараёнларни соний акс эттирадиган ва сифат жиҳатдан тавсифлайдиган ҳисоб тизими тушунилади. Статистика ҳисобининг асосий маҳсули бўлиб статистик ҳисоботлар ҳисобланади. Статистик ҳисоботлар қатъий бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади ва улар бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари билан қатъий уйғун бўлиши шарт. Статистик ҳисоботлар реаллиги учун хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари қонун олдида жавобгар ҳисобланадилар. Статистик ҳисоб маълумотларни туман, вилоят ва яхлит мамлакат доирасида жамлайди. Статистик ҳисоб давлат томонидан стратегик бошқарувни олиб боришда асосий ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби - бу иқтисодиётнинг қуйи бўғинини ташкил этувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, уларнинг маблағлари (мулки, активлари), маблағларни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ахборотларни асосан пул ўлчов бирлигида қатъий ҳужжатли асосда йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички ва ташқи фойдаланувчилар ҳукмига тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиш тизимидир. Ушбу ҳисоб турининг характерли жиҳатларига уни асосан ҳисобот даврлари кесимида (ой, чорак, ярим йил, тўққиз ой, йил) юритилиши, шаклланадиган ва тақдим этиладиган ахборотларнинг тўлиқ ҳужжатли асосга эга бўлиши, уларни молиявий ҳисоботнинг тегишли тасдиқланган шакллари кўринишида фойдаланувчиларга етказилиши, тақдим этилган маълумотларнинг реаллигига қонун олдида жавобгарликнинг мавжудлиги кабилар киради.
Хўжалик ҳисобининг алоҳида турлари бир-бирини инкор этмайди, аксинча улар бир-бирини тўлдиради. Иқтисодиётнинг қуйи ва юқори бўғинларида юз берган ва бераётган жараёнлар тўғрисида ахборот бериш ва уларни назорат қилиш воситалари ҳисобланган оператив (оператив-техник) ҳисоб, бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳисоби бажаридаган функциялари ва вазифалари бўйича бир-бири билан муштаракдир. Айнан мақсад ва юклатилган вазифалар муштараклиги сабабли хўжалик ҳисоби турлари биргаликда яхлит халқ хўжалиги ҳисоби тизимини ташкил этади.
Шу билан бирга хўжалик ҳисоби турлари бир-биридан турли жиҳатлари бўйича фарқланади. Чунончи, кимга мўлжалланганлиги ва ахборот фойдаланувчилари гуруҳларига кўра хўжалик ҳисобининг юқорида санаб ўтилган турлари ички, ташқи ва ички-ташқи ҳисобга ажратилади.
Ички ҳисоб деганда фақат хўжаликнинг ўзида унинг ички мақсадларида юритиладиган ҳисоб тушунилади. Корхоналарда ички ҳисобга асосан оператив (оператив-техник) ҳисоб киради.
Ташқи ҳисоб деганда хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ташқи ахборот фойдаланувчиларга тақдим этувчи ҳисоб тизими тушунилади. Корхоналарда ташқи ҳисобга асосан статистика ҳисоби киради

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish