6. Журнал-ордерлар счётларнинг қандай томони бўйича юритилади?
а) Дебет томони бўйича;
б) Кредит томони бўйича;
в) ҳам дебет, ҳам кредит томони бўйича;
г) тўғри жавоб йўқ
7. Бухгалтерия ҳисобинининг соддалаштирилган шакли қандай ташкилотлар ва корхоналар учун мўлжалланган?
а) Қўшма корхоналар учун
б) Акциядорлик жамиятлари учун
в) Давлат ташкилотлари учун
г) Кичик корхоналар учун
IY БОБ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲИСОБИ
4.1. Асосий воситалар ҳисобини ташкил қилиш асослари
Республикамизнинг 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га9 мувофиқ асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (3-§,3а-банд).
Ушбу стандартга кўра (4-§) асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:
а) бир йилдан ортиқ хизмат муддати;
б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.
Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.
5-сон БҲМС № 5 га мувофик (3-§,3а-банд 6-банд) моддий активларни асосий воситалар сифатида тан олиш учун улар юқорида келтирилган мезонлардан ташқари яна қўйидаги шартларга ҳам жавоб бериши лозим:
хизмат муддати даврида корхонага даромад келтириш кафиллигини мавжудлиги.
қийматини аниқ белгилашни мумкинлиги.
Моддий активларни асосий воситалар таркибига киритишда уларни фойдали хизмат муддатини белгилаш муҳим рол ўйнайди.
Фойдали хизмат муддати деганда асосий воситанинг корхона томонидан белгиланган фойдаланиш муддати тушунилади. Бу муддат йилларда ёки ойларда ифодаланиб, унинг фойдалилиги ишлаб чиқилган маҳсулот (бажарилган иш, хизмат) ҳажми билан ўлчанади. Фойдали хизмат муддати давомида асосий воситалар ўзларининг қийматини тўлиқ қоплашлари ва корхонага қўшимча даромад келтиришлари лозим. Фойдали хизмат муддати, одатда, асосий воситанинг техник ҳужжатларида кўрсатилган бўлади. Бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати қабул қилиш комиссияси томонидан ёки корхона раҳбари буйруғи билан тасдиқланган ҳисоб сиёсатида аниқ белгиланиши керак.
Асосий воситалар корхоналарнинг моддий техника базасини ташкил этувчи меҳнат қуроллари ва воситаларини ўз ичига олади. Уларга қуйидагилар киради:
1.Бинолар – цех, омбор, лаборатория, идора, гараж, ўт ўчириш депоси ва шу каби меҳнат шароитини яратиб берувчи, товар-моддий бойликлар бутлигини таъминловчи объектлар. Бинолар таркибига уларни нормал эксплуатация қилиш учун зарур бўлган барча коммуникациялар, яъни иситиш, вентиляция, сув ва газ таъминоти, лифт, ёнғинга қарши ва сигнализация қурилмалари, телефон алоқаси симлари тизимлари ҳам киритилади.
2.Иншоатлар – очиқ айвонлар, деворлар, сув миноралари, темир йўл шаҳобчалари, насос станциялар, каналлар, сув ҳавзалари, асфальтланган йўллар ва йўлкалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |