―ИҚтисодиёт‖ факультети


III-ШЎБА. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

III-ШЎБА. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ 
ТАРМОҚЛАРИДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ОРҚАЛИ
МАМЛАКАТ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
МАСАЛАЛАРИ 
 
А.А. Исаджанов - и.ф.д., проф., Ўзбекистон халқаро ислом академияси 
Озиқ-овқат ҳавфсизлиги: глобал ўзгаришлар ва миллий ѐндашувлар 
Жаҳон иқтисодиѐти глобаллашуви жараѐнида глобал муаммоларнинг 
хусусиятлари ҳам ўзгариб бормоқда. Глобал муаммолардан бири бўлган озиқ-овқат 
муаммоси жуда чуқур тарихий илдизга эга, чункиушбу муаммо инсониятнинг энг 
қадимий муаммосидир. 
Очлик қадимги дунѐ, ўрта асрлар, янги ва энг янги тарихда ҳам муаммо 
сифатида мавжуд бўлган. Аммо, ХХ аср давомида овқатланиш кўрсаткичлари 
салмоқли яхшиланди. Бунинг асосида жаҳонда дон ишлаб чиқаришнинг ўсиши, 
ривожланаѐтган мамлакатларда ―яшил инқилоб‖ ва ривожланган мамлакатлардаги 
биотехнологик тараққиѐт, суғорилувчи майдонларнинг кенгайиши, агротехника ва 
селекциянинг яхшиланиши ва ҳ.к.лар ѐтади. Лекин бу глобал озиқ-овқат муаммоси 
ҳал этилди дейишга асос бўла олмади.
Биринчидан, хатто энг муваффақиятли даврларда ҳам озиқ-овқат инқирозлари 
рўй берди, бунда аксарият мамлакатларнинг озиқ-овқат ҳафвсизлиги таҳдид остида 
қолиб, озиқ-овқат заҳираси жуда ҳавфли чегарагача қисқарган вақтлари бўлди. 
Иккинчидан, ХХ асрнинг 90-йилларида жаҳонда дон етиштириш суръатлари пасайиб 
кетиб, аҳолининг ўсиш суръатлари ундан ўзиб кетди. Бунинг сабаблари 
ҳайдаланадиган ерларнинг қисқариши (кўп ҳолларда чўлланишнинг кенгайиши 
натижасида), сувнинг танқислиги, кўпчилик мамлакатларда моддий ва молиявий 
ресурсларнинг 
етишмаслиги, 
баъзи 
минтақаларда 
демографик 
портлаш 
жараѐнларининг давом этиши билан боғлиқдир.
Шу сабабли ҳам очлик ва тўйиб овқатланмасликни акс эттирувчи абсолют 
кўрсаткичлар ҳали юқори бўлиб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) маълумотларига кўра 80-
йилларда оч аҳолининг сони 550-580 млн., баъзи манбаларнинг маълумотига кўра эса 
800 млн. кишини ташкил этган
50
.
2017 йилда эса, FAO маълумотларига кўра, очлик муаммосига дуч келган дунѐ 
аҳоли сони 815 млн. кишини ташкил этиб, унинг 520 млн. Осиѐда, 243 млн. 
Африкада, 42 млн. Лотин Америкаси ва Кариб хавзасида истиқомат қилиб 
келмоқда
51
.Натижада, 
иқтисодиѐт 
глобаллашаѐтган 
ҳозирги 
даврда 
барча 
мамлакатларда озиқ-овқат муаммосининг муҳим ташкил этувчиси – озиқ-овқат 
хавфсизлиги масаласини ҳал этиш масаласи турибди. 
50
Максаковский В.П. Глобальная продовольственная проблема и ее географические 
аспекты. М., 2003. С.123. 
51
Опубликован доклад ФАО "Положение дел в области продовольственной безопасности 
и питания в мире".http://ecfs.msu.ru/ru/news/opublikovan-doklad-fao-polozhenie-del-v-oblasti-
prodovolstvennoy-bezopasnosti-i-pitaniya-v-mire-847 


83 
Мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолати ва чегараларини аниқлашда 
миллий озиқ-овқат хавфсизлиги моделини ташкил этувчи, турли хусусият ва 
мезонларни қамраб олувчи етарли ва мақбул овқатланишнинг физиологик меъѐр ва 
кўрсаткичлари асос бўлувчи услубий ѐндашувлардан фойдаланиш мақбулроқдир. 
Ҳозирги пайтда йирик халқаро ташкилотлар томонидан инсонларнинг овқатланиш 
меъѐрлари ишланган ва очлик ҳамда тўйиб овқатланмаслик тушунчаларига таъриф 
берилган. Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотининг баҳосига кўра бир киши кунига 
ўртача 2400-2500 ккал овқатланиши керак, баъзи тадқиқотчилар эса, инсон нормал 
ҳаѐт кечириши учун кунига 2800-2700 ккал керак бўлади.
Албатта бу кўрсаткич кишининг ѐши, жинси, меҳнат тури, табиий муҳит, 
иқлим ва бошқа бир қанча омилларга боғлиқ. Агар инсон кунига 1800 ккалдан кам 
истеъмол қилса, бу тўйиб овқат емаслик, 1000 ккалдан кам овқатланиш эса очликни 
билдиради. Шу билан бирга овқат таркибида оқсил, ѐғлар, витаминлар, 
микроэлементларнинг етишмаслиги ҳам муаммо бўлиб, бундай ҳол яширин очлик деб 
аталади. Умуман олганда, мамлакатда озиқ-овқат ҳавфсизлиги даражаси қуйидаги 
кўрсаткичларни қамраб олади:
- овқатланиш рационининг таркиби ва энергетик миқдори бўйича физиологик 
эҳтиѐжларнинг қондирилиши; 
- озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида мавжуд бўлиши мумкин бўлган 
зарарли моддаларни чеклаш меъѐрларига мувофиқлиги; 
- озиқ-овқатга жисмонан ва иқтисодий жиҳатдан тўйиниш мумкин бўлиш 
даражаси; 
- мамлакат озиқ-овқат таъминоти ва агросаноат мажмуаси русурслар билан 
таъминланишининг импортга боғлиқлиги; 
- стратегик ва оператив озиқ-овқат заҳираларининг меъѐри сақланиб туриши.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ 
хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси фаолият юрита 
бошлади.Озиқ-овқат муаммосини ҳал этиш фақат озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришни кенгайтириш билан эмас, балки табиий ресурслардан мақбул 
фойдаланиш, 
экологик 
муаммоларни 
ҳам 
эътиборга 
олиш 
муҳим 
ҳисобланади.Ўзбекистонда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасида кўп иш 
қилинмоқда. Экология соҳасида Ўзбекистонда ҳал этилиши лозим бўлган миллий 
вазифалар ва давлат дастурлари атроф муҳитни ҳозирги ва келажак авлод учун 
муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаш ва табиий захираларни асраб-
авайлаш жараѐнини кучайтириш, тоза сувдан ва санитария хизматларидан баҳраманд 
бўладиган шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг улушини кўпайтиришдан иборат. Миллий 
чора-тадбирлар билан биргаликда мамлакатимиз иқлимнинг ўзгариши, биологик 
ранг-баранглик, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ерларнинг унумдорлиги пасайиши 
билан боғлиқ жуда кўп халқаро экологик лойиҳаларда иштирок этмоқда ва мамлакат 
доирасида ҳам кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда. 
Мамлакатимизда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш учун зарур 
иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб 
борилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги 
давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-
тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5330-сон Фармонигамувофиқ Ўзбекистон Республикаси 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув 


84 
хўжалиги вазирлиги ташкил этилди. Таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва 
бозор муносабатлари механизмларини жорий қилишда фермер хўжаликлари учун 
қўшимча шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда
52

Маълумки, ―Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2018 йил 17 апрель ПФ-5418-сонли фармонида қишлоқ ва сув 
хўжалиги бошқаруви соҳасида узоқ вақт давомида ҳал этилмасдан келаѐтган тизимли 
муаммоларнинг мавжудлиги ва уларни ҳал этиш масалалари кўрсатиб ўтилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги 
вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 
апрелдаги ПҚ-3672-сон
 
қарори ижросини таъминлаш мақсадида сув хўжалиги 
тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий 
этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди
53

Улар орасида, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва 
илмий-тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда мақбул дастурларни республика 
ҳудудларига мослаштириш ва уларни жорий қилиш бўйича тегишли илмий-тадқиқот 
ишларини белгиланган тартибда ташкил этиш ҳам белгилаб қўйилган. Қарорда Сув 
хўжалиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг 
фойдаланиш орқали сув кадастрини юритишни йўлга қўйиш ва мобиль иловалар 
яратишга катта эътибор қаратилган.
2018 йил 31 октябрда қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантириш, соҳага 
инновацион технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотлар экспортини ошириш 
масалаларига 
бағишланган 
йиғилишда 
қишлоқ 
хўжалигида 
инновацион 
технологиялар, илмий ишланмалар, айниқса, томчилатиб суғориш технологиясини 
кенг жорий қилиш, 2019-2021 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермерлар 
пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш кўламини 
кенгайтириш, масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, қишлоқ хўжалиги 
тармоқларига инвестицияларни, айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни 
жалб қилиш зарурлиги таъкидланди
54

Амалга оширилаѐтган дастурлар ва чора-тадбирларнинг устувор йўналишлари 
сифатида, биринчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини ваколатли органлар ўзаро 
ҳамкорлигининг таъсирчан механизмини такомиллаштириш зарурлиги, иккинчидан 
эса, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида мустақил назорат мавжуд эмаслиги натижасида 
тармоқларни модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш ишларига етарлича эътибор 
қаратилмаѐтганлиги, инновацион технологиялар ва ишланмаларни жорий қилиш 
даражаси 
пастлиги 
қайд 
этилган. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
озиқ-овқат 
ҳавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари 
ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш 
52
―Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг2018 йил 17 апрель, ПФ-
5418-сонли фармони/http://lex.uz/docs/3687601 
53
―Сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион 
технологияларнинг жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖Ўзбекистон 
Республикаси вазирлар маҳкамасининг2018 йил 10 сентябрь 714-сон қарори. 
http://lex.uz/docs/3901290 
54
Қишлоқ хўжалигининг комплекс ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар белгилаб 
бнрилди. 
http://www.agro.uz/uz/news/agro/ishlo-kh-zhaligini-kompleks-rivozhlantirish-b-yicha-
dolzarb-vazifalar-belgilab-berildi/ 


85 
борасида: рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали иқтисодиѐт 
тармоқлари экспорт салоҳиятини ошириш ва хорижий инвестициялар ва беғараз 
техник 
кўмак 
маблағларини 
(грантлар) 
жалб 
қилиш;қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш ва ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор 
даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий 
дастурларини ишлаб чиқиш таъкидлаб ўтилган. 
Маълумки, озиқ-овқат муаммосини ҳал этишда экологик ўзгаришларни 
эътиборга олиш катта аҳамиятга эгадир. Ҳозирда рўй бераѐтган глобал иқлим 
ўзгариши эса бу муаммони янада яққол ва мураккаб қилмоқда 
55
.Агар иқтисодиѐт 
углеродга асосланган энергия манбаларидан фойдаланишни давом эттирган тақдирда 
глобал исиш тезлашиши мумкин.Шундай экан, иқлим билан боғлиқ муаммоларни 
ечишга қаратилган сиѐсат иқтисодий ўсишнинг кам углерод ишлатишни талаб 
қилувчи йўлларига ўтишни талаб қилади. 
Кам углеродли иқтисодий ўсишни таъминлаш учун энергия тежовчи 
технологияларни жорий қилишни, ҳамда кейинги авлод технологияларига кенг 
миқѐсли инвестицияларни жалб қилиш катта аҳамиятга эга.
Иқлим ўзгаришига мослашишга ҳамда унинг оқибатларини юмшатишга 
йўналтирилган меъѐрларнинг самарали амалга оширилиши зарур. Авваламбор, 
мамлакатлар ўз ҳудудида углерод чиқимлари миқдорини камайтириш учун фаол 
ҳаракатлар амалга оширишлари зарур ва янада муҳимроқ жиҳати – бу инновация ва 
янги технологияларга талабни рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир.
Миллий ва халқаро даражада янги инновацион лойиҳаларини амалга ошириш, 
хавфларни тақсимлаш бўйича халқаро келишувларни ишлаб чиқиш ва билим, 
технология ва маълумот алмашинувини қўллаб-қувватлашга доир тадбирларни 
амалга ошириш лозим.
Натижада, узоқ муддатли, кенг қамровли ва комплекс бошқарув, самарали 
иқтисодий тизим ҳамда тез мослашувчан чора-тадбирлар асосида озиқ-овқат, 
биоэнергия, гидроэлектроэнергияга бўлган ўсиб борувчи талабни қондириш билан 
бирга биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш мумкин ва озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлашда салмоқли ҳиссасини қўшиши мумкин. 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish