―ИҚтисодиёт‖ факультети


Ўзбекистон экспорт салоҳиятини мустахкамлашда инвестиция сиѐсатини



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Ўзбекистон экспорт салоҳиятини мустахкамлашда инвестиция сиѐсатини 
маҳаллийлаштириш дастурининг аҳамияти 
 
Ўзбекистон Респуубликаси иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини янада 
ошириш, энг аввало таркибий қайта ўзгартиришларни кенгайтириш ва 
чуқурлаштириш, етакчи тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик
жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришнинг фаол диверсификациялаш ва 
маҳаллийлаштириш, ривожланган инфратузилмани шакллантириш ҳисобига ошириш, 
шунингдек, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги 
барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этиш, аҳолининг иш билан бандлиги 
даражасини, унинг хаѐтий сифати ва даражасини янада ошириш бўйича амалга 
оширилаѐтган чора-тадбирларнинг ижобий натижалари юзага чиқмоқда. Ишлаб 
чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва тармоқлараро саноат 
кооперациясини кенгайтириш иқтисодий ўсиш ва иқтисодиѐтни таркибий жиҳатдан 
ўзгартиришнингэнг муҳим манбаи ва омилидир. Бугунги кунда дунѐда рўй бераѐтган 
воқеалар мавжуд маҳаллий хомашѐ базаси асосида импорт ўрнини босадиган 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мамлакатимизнинг иқтисодий 
мустақиллигини таъминлай олишини яққол кўрсатиб турибди. Маҳаллийлаштириш 
дастурларини амалга ошириш борасида тўплаган тажриба мамлакатимизнинг ташқи 
омилларга боғлиқлигимизни камайтириш, ички талабни шакллантириш ва 
бозорларимизни зарур истеъмол товарлари ҳамда бутловчи маҳсулотлар билан 
тўлдириш, ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ фаолият 
кўрсатишини таъминлаш, валюта ресурсларини тежаш ва улардан оқилона 
фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муҳим роль ўйнашини амалда 
тасдиқламоқда.
Лекин республикамизда м
аҳаллийлаштириш дастурларини амалга 
оширишда ўз ечимини кутаѐтган муаммолар мавжуд. Ушбу холатга ўз диққат 
этиборини қаратган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев 
қуйидагиларни
―Биринчи – ислоҳотларнинг қай даражада самара бераѐтганини 


469 
кўрсатадиган мақсадли дастурларни амалга ошириш натижадорлиги. Булар қаторида 
саноат ва бошқа тармоқларни ривожлантиришнинг қуйидаги иқтисодий ва молиявий 
кўрсаткичларини келтириш мумкин: ишлаб чиқариш қувватларининг аҳволи, 
харажатларни ва таннархни пасайтириш, маҳаллийлаштириш ва рентабеллик 
даражасини, маҳсулот рақобатдошлигини сўзсиз ошириш‖
299
алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мамлакатимизда маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги ―2017 — 2019 йилларда тайѐр 
маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни 
маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ ПҚ-2698-сонли қарори муҳим ахамиятга эга. мазкур 
қарорда республикада тайѐр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар 
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури доирасида 2000 йилдан буѐн қиймати 
5,5 млрд АҚШ долларидан ортиқроқ 2,8 мингдан зиѐд маҳаллийлаштириш 
лойиҳалари амалга оширилди, илгари импорт бўйича келтирилган 4,8 мингдан 
зиѐдроқ янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Натижада 
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаѐтган саноат маҳсулотининг умумий ҳажмида 
маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улуши 20 фоиздан кўпроқни ташкил этади. Шу 
билан бирга ишлаб чиқариш-техник аҳамиятдаги маҳсулотлар, истеъмол товарлари ва 
дори-дармон воситаларини маҳаллий хом ашѐ базасидан кенг кўламда фойдаланган 
ҳолда мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига 
шундай маҳсулотлар импортини қисқартиришнинг каттагина резервлари мавжуд. 
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараѐнларини янада чуқурлаштириш, 
тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан республиканинг йирик 
корхоналари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида 
саноат кооперациясини кенгайтириш, маҳаллий хом ашѐ ресурслари негизида импорт 
ўрнини босадиган ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари, дори-дармон 
воситалари, ишлаб чиқариш-техник аҳамиятдаги маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва 
материаллар билан тўлдиришни таъминлайдиган корхоналар барпо этиш мақсадида: 
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо 
вазирлиги, Иқтисодиѐт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва 
рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри 
ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 
билан биргаликда ишлаб чиқилган 2017 — 2019 йилларда тайѐр маҳсулот турлари, 
бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури 
тасдиқланди. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олган: 
- импорт ўрнини босадиган, экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилишни назарда тутувчи ишлаб чиқаришни 
маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати келтирилди; 
- 2017 — 2019 йилларда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан 
ўзлаштирилиши тавсия этилаѐтган тайѐр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва 
материаллар рўйхати берилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари 
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи бирлашмалар ҳамда 
299
Мирзиѐев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар 
бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Т.: ―Ўзбекистон‖ 2017. 


470 
маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг ташаббускорлари бўлган бошқа ташкилотлар 
билан биргаликда: 
- ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ушбу қарор билан тасдиқланган 2017 йилда 
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари 
бажарилишининг тармоқ жадвалларини тасдиқланди; 
-маҳаллийлаштириш 
Дастурига 
киритилган 
ишлаб 
чиқаришни 
маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг паспортларини ўрнатилган тартибда тайѐрлаш 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-
сонли қарори
 
билан ташкил қилинган тайѐр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва 
материалларни саноат кооперацияси асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 
Дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиясига 
тақдим этилиши таъминланди. 
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги манфаатдор вазирликлар, 
идоралар, хўжалик юритувчи бирлашмалар, бошқа ташкилотлар, Савдо-саноат 
палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда: 
- тайѐр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материалларни ўзлаштириш 
бўйича тавсияномалар тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларга етказилди; 
- маҳаллийлаштириш лойиҳалари паспортларини ишлаб чиққан ҳолда уларни 
мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича аниқ 
таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Махсус идоралараро комиссияга 
киритилишини таъминланди. 
Ўзбекистон Республикасида 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб 
ўрнатилсинки, унга мувофиқ маҳаллийлаштириш лойиҳаларини киритиш бўйича 
таклифларни тақдим этиш, шунингдек маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар 
киритиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирлигининг расмий сайти 
базасида яратилган «Маҳаллийлаштириш паспортларини ишлаб чиқиш ва кўриб 
чиқишнинг автоматлаштирилган тизими» Дастурий комплекси орқали электрон 
шаклда ҳам амалга оширилмоқда. 
Мамлакатимизда янги қарорга мувофиқ ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 
бўйича маҳаллийлаштириш Дастурига қўшимча равишда киритиладиган лойиҳалар, 
шунингдек маҳаллийлаштириш Дастурида бўлиб туриш муддати узайтириладиган 
лойиҳалар бундан буѐн қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак: 
- маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган пайтдан бошлаб биринчи йил 
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот бўйича камида 36 фоиз, иккинчи йили камида 45 фоиз 
ва учинчи йил камида 50 фоиз маҳаллийлаштириш даражасига эришиш, бунда 
машинасозлик ва металлни қайта ишлаш маҳсулотлари учун тегишли равишда 36 
фоиз, 40 фоиз ва 45 фоизни ташкил этади; 
- маҳаллийлаштирилган маҳсулот сотишдан тушган соф тушумда экспорт 
қилинган маҳсулотнинг улуши маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган пайтдан 
бошлаб иккинчи йили камида 20 фоизни ва учинчи йили камида 30 фоизни ташкил 
этиши лозим. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур бандда кўрсатилган мезонлар 
маҳаллийлаштириш даражасини камида 36 фоиз таъминлаѐтган республиканинг 
субвенция оладиган туманлари ва шаҳарларида амалга оширилаѐтган лойиҳаларга 
татбиқ қилинмайди. 
Мамлакатимизда фаолият юритаѐтган тижорат банкларига маҳаллийлаштириш 
Дастурига киритилган ташкилотларга маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга 


471 
ошириш, маҳаллийлаштирилаѐтган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ускуналар, хом 
ашѐ, бутловчи буюмлар ва материаллар харид қилишга кредитлар, шу жумладан 
хорижий валютада кредитлар ажратиб бериш тавсия этилди. 
Маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган ташкилотлар маҳаллийлаштириш 
лойиҳалари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан кейин Махсус 
идоралараро комиссиянинг қарорига биноан 3 йил муддатга: 
- маҳаллийлаштирилаѐтган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараѐнида 
фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуна ва 
уларнинг эҳтиѐт қисмларини, шунингдек компонентлар олиб кирганлик учун 
божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан 
мустасно); 
- маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида 
юридик шахсларнинг фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ тўлашнинг 
соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун) тўлашдан; 
- маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилаѐтган асосий 
ишлаб чиқариш фондлари қисмида мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинди. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга 
оширилаѐтган маҳаллийлаштириш дастурини ўзига хос хусусияти маҳаллий хомашѐ 
ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган, юқори технологияларга 
асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга қаратилган инвестиция 
лойиҳаларига устувор аҳамият берилаѐтганида намоѐн бўлмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш дастури асосида 
лойихаларни молиявий тизимини такомиллаштириш четдан олиб келинадиган 
хомашѐ ва ярим тайѐр махсулотлар ўзимизда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. 
Бунинг натижасида мамлакатимизда экспортга йўналтирадиган махсулотларни 
таннарҳи пасайиши ва пировард натижада экспортга ишловчи корхоналарнинг 
фойдаси ортиб боради.

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish