―ИҚтисодиёт‖ факультети



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet287/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

И.И. Алимов - и.ф.н., доц., ТДИУ,
Ж.Н. Қўшманов – магистрант, ТДИУ 
 
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалалари 
Эркин иқтисодий зоналарнинг тарихи бир неча асрларни ўз ичига олади. 
Халқаро савдо-сотиқни янада ривожлантириш манфаатида айрим давлатлар 
ўзларининг баъзи худудларини анъанавий солиқлар ва божхона божларидан озод 
этишган. Дастлаб эркин иқтисодий зона бўлиб, йирик денгиз портлари ва унга яқин 
ҳамда уларда юк омборлари жойлашган районлар ҳисобланган. Солиқлар ва божхона 
божларидан озод этилган мазкур худудларда хорижий давлатлардан товарларни олиб 
кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ фаолият тезда ривожланиб кетган.
Замонавий шароитларда, яъни 1950 йилларнинг оҳири ва 1960 йилларнинг 
бошида хўжалик юритишнинг янги шакли сифатида эркин иқтисодий зоналар қонун 
хужжатлари асосида ташкил этилган. Бундай худудлар саноат ишлаб чиқариши юксак 
даражада ривожланган мамлакатлар ҳисобланадиган АҚШ ва Японияда ташкил 
этилган. 1970 йилларнинг ўрталарига келиб, эркин иқтисодий худудлар жаҳон 
майдонида кенг оммалаша бошлаган. Ғарбий Европа мамлакатларидан дастлаб 
Германия ва Буюк Британияда эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган. Жахон 
тажрибаси шундан далололат берадики, эркин иқтисодий худудлар дастлаб алоҳида 


472 
олинган мамлакатнинг дарѐ ва денгиз портларида, темир йўл вокзалларида, халқаро 
аэропортларда, сайѐхлик ва алоҳида олинган саноат марказларида ташкил этилган.
Эркин иқтисодий худудлар ўз фаолиятига асосан турли гурухларга ажратилади. 
Бу гурухлар қуйидагилардан иборат: 
1. Эркин савдо зоналари: 
- эркин божхона зоналари; 
- эркин портлар; 
- транзит зоналар. 
2. Саноат ишлаб чиқариш зоналари: 
- савдо ишлаб чиқариш зоналари; 
- импорт ўрнини босувчи зоналар; 
- экспортга йўналтирилган зоналар. 
3. Илмий-технологик зоналар: 
- инновацион марказ; 
- илмий парклар; 
- тадқиқот парклари. 
4. Хизмат кўрсатувчи зоналар: 
- банк ва суғурта ҳизматлари зоналари; 
- оффшор зоналар; 
- рекратцион зоналар. 
5. Комплекс зоналар: 
- эркин тадбиркорлик зоналари; 
- махсус иқтисодий зоналар; 
- алоҳида режимга эга худудлар. 
Агарда эркин иқтисодий зоналарнинг фаолиятига эътибор берсак, Германияда 
йирик эркин иқтисодий зоналар Бремен, Бремерхавен, Гамбург ва Киль 
шахарларидаги йирик портларида жойлашган. Бу эркин иқтисодий зоналарда товарни 
юклаш, бўшатиш, қайта юклаш, сақлаш, ажратиш, белгилаш (маркировка) ва 
уларнинг сотуви амалга оширилади ҳамда ташқи савдога тегишли барча турдаги 
ҳизматлар кўрсатилади. Уларнинг худудида алоҳида олинган префенциал режим
асосан мазкур зона худудида товарларни ишлаш ва қайта ишлаш натижасида юзага 
келадиган божхона тўловлари, қўшилган қиймат солиғи бекор қилиниши орқали 
ташкил қилинади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Европа мамлакатларида, шу 
жумладан, Германияда дарѐ портлари алоҳида ахамиятга эга. Бунинг сабаби, 
Европадаги мамлакатларнинг асосий қисми юкларини дарѐ транспортлари ва 
темирйўл транспортлари орқали ташишни амалга оширадилар. Ушбу географик 
жойлашув омили нафақат Германияда, балки Европа мамлакатларининг йирик дарѐ 
портлари жойлашган худудларда эркин иқтисодий зоналарни ташкил 
этилганлигидан далолат беради.
Ғарбий Европада эркин иқтисодий худудларнинг оффшор марказлари бутун 
дунѐдаги тадбиркорларни ўзининг валютавий – молиявий қонунчилиги, солиққа 
тортишнинг имтиѐзли характери, банк ва тижорат сирларини сақлашнинг жуда юқори 
даражадагилиги билан ўзига жалб қилади. Узоқ йиллардан бери ва хозирги даврда 
ҳам халқаро оффшор бизнесини юритувчи етакчиларга Мен, Буюк Британиядаги 
Гернси ва Жерси вилоятлари билан бир қаторда Мальта, Монако, Кипр, Швецария, 
Люксембург, Лихтенштейн, Ирландия, Венгрия ва бошқа мамлакатлар. Шуни алоҳида 
таъкидлаш лозимки, оффшор бизнеси банк ва суғурта фаолиятини, кўчмас мулклар 


473 
билан боғлиқ операцияларни, экспорт–импорт операцияларни кўпгина турларини 
ҳамда малакалий консальтингни ўзида мужассамлаштиради.
Халқаро амалиѐтда эркин иқтисодий зона ҳақидаги расмий тушунча биринчи 
марта 1973 йил 18 майдаги Киото конвенциясида берилган. Унга асосан эркин 
иқтисодий зона деб – мамлакатнинг бир қисмини, яъни товарлар импорти ва 
экспортини, божхона ва солиқ чекловларисиз олиб кириш мумкин бўлган худудга 
айтилади. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган ―Эркин 
иқтисодий зоналар тўғрисида‖ги 220-I – сонли қонуннинг биринчи моддасида 
қуйидагича тариф берилган: ―Эркин иқтисоодий зоналар деб – минтақани жадал 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ички ва ташқи капиталини, истиқболли 
технологиялар ва бошқарувга оид тажрибаларни жалб этиш мақсадида тузиладиган 
аниқ белгиланган маъмурий чегараларни ва алохида ҳуқуқий тартиботи бўлган 
маъсус ажратилган худудга айтилади‖. Мазкур қонуннинг бешинчи моддасига 
асосан, Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий худудлар эркин савдо зонаси; 
эркин ишлаб чиқариш зонаси; эркин илмий-техник ва бошқа зоналар шаклида ташкил 
этилиши мумкин.
Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиѐтининг барқарор ўсишига эришишнинг 
муҳим йўналишларидан бири, барча ички манбалардан унумли фойдаланиш ҳамда 
хорижий инвестицияларни фаол жалб этишдир. Зеро, хорижий инвестицияларни 
миллий иқтисодиѐтга кенг жалб этилиши ишлаб чиқаришни модернизациялашда, 
рақобатбардошликка эришиш ва дунѐ бозорларига чиқишда, импорт ўрнини босувчи 
ва экспортбоб махсулотларни ишлаб чиқаришда, ахолини иш билан таъминлашга 
кенг имконият яратади. 
Мамлакатимизда инвесторлар, айниқса хорижий инвесторлар учун яратилган 
қулай инвестиция мухити натижасида йилдан-йилга иқтисодиѐтимизга жалб 
этилаѐтган инвестициялар хажми ортиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилда 
республикамиз иқтисодиѐтида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 
ўзлаштирилган инвестициялар хажми 60,7 трлн.сўмни ѐки 11,9 млрд АҚШ 
долларини ташкил этди. Унинг ялпи ички махсулотдаги улуши эса 2016 йилдаги 
кўрсаткичга нисбатан 0,2 фоиз бандга ошиб, 24,4 фоизни ташкил этди. 2017 йилда 
ўзлаштирилган жами хорижий инвестициялар ва кредитлар хажми 3184,6 млн. АҚШ 
долларини ташкил этди. Шундан тўғридан-тўғри ва бошқа хорижий инвестиция ва 
кредитлар хажми 2420,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди
300
.
Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналарни маҳаллий минерал-
хомашѐ ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга 
рақобатбардош масулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий корхоналар 
ташкил этиш, республиканинг барча худудларининг ишлаб чиқариш ва ресурс 
салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосида янги иш ўринларини 
яратиш ҳамда ахоли даромадларини ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб
қилишни муҳим омили сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Бунга ѐрқин мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 
августдаги ―Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун 
вазирликлар, 
идоралар 
ва 
жойлардаги 
давлат 
ҳокимияти 
органларини 
мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг маъсулиятини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3175-сонли қарорини келтириш мумкин. Мазкур 
қарорда эркин иқтисодий зоналар фаолиятида тўпланган тажриба уларни жадал 
300
 
www.sbu.uz
. маълумотлари 


474 
ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилаѐтган қатор 
муаммолар ва ҳал этилмаган масалалар мавжудлиги кўрсатиб берилган. Юзага 
чиққан мазкур муаммоларни ижобий ҳал этиш учун ҳудудларни ривожлантириш ва 
янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтиришда эркин иқтисодий 
зоналар ҳиссасини ошириш, лойиҳа бўйича бошқариш тамойиллари асосида ҳамда 
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ваколатли вазирлик, 
идора ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштириш ҳамда 
уларнинг масъулиятини ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқилган.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасида эркин 
иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга соладиган мустаҳкам қонунчилик ва 
меъѐрий-хуқуқий база яратилган, уларни ривожлантириш учун хорижий ва маҳаллий 
инвестицияларни жалб этишга кўмаклашадиган кенг кўламли солиқ ва божхона 
имтиѐзлари ҳамда преференциялар тизими шакллантирилган.
 
Н.И. Султанова – ассистент, ТДИУ,
Ж.Н. Назаров – магистрант, ТДИУ 
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish