460
вужудга келтирган холда таьлим муассасаларида ракобатни ташкил этишдир.
Бироқ, ҳозирги даврда жаҳонда юз бераѐтган ўзгаришлар узлуксиз таълимга
кенгроқ ѐндашувни талаб этмоқда. Чунки бугунги кунда техника соҳасидаги
инновациялар ишлаб чиқаришдаги технологик жараѐнларни бошқариш ва
мутахассисларни тайѐрлашда ўзгаришларга олиб келмоқда. Бундай вазиятда
таълим хизматлари тизими талаб қилинадиган сифат даражасида мутахассисларни
тайѐрлаш билан жавоб қайтариш имкониятига эга бўлиши лозим. Шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, таълим соҳасининг миллий иқтисодиѐтда тутган ўрни унинг
ривожланиши билан ўзгариб боради. Хусусан П.Дракернинг фикрича, ҳозирги
даврда «билимлар капитал ва ишчи кучини четга суриб, ишлаб чиқаришнинг етакчи
омилига айланмоқда».
292
Маркетинг таълим муассасаларини бозордаги эгаллаб
турган ўрнини мустаҳкамлаш, бозорда ҳиссасини ошириш, рақобатбардошликка
эришиш ва келажагини прогнозлаштиришда муҳим рол ўйнайди.
293
Таълим
хизматлари бозорида маркетинг ҳам истеъмолчи, ҳам сотувчи учун мухим рол
ўйнайди. Тўғри танланган маркетинг фаолияти натижаси ҳар томонлама тўлиқ
қондирилган талаб бўлади. Яъни: истеъмолчилар – билимга, таълим муассасалари –
рақобатбардошликка, ташкилотлар – салоҳиятли кадрларга эга бўладилар.
Таълим хизматлари бозорининг ривожланиши таълим муассасаларини
бошқаришда маркетинг элементларидан фойдаланишни янада кучайтиришни талаб
этади.
Замонавий таълим хизматлари бозорини ривожлашига яна бир омил таъсир
этади. Бу таълим хизматлари бозорида давлат таълим муассасаларининг алтернативи
сифатида нодавлат таълим ташкилотларининг сони ортишидир.
Бу эса ўз навбатида таълим бозорида рақобатни келиб чиқишига сабаб бўлади.
Таълим муассасалари доимий равишда ўз устида ишлаши, рақобатбардош таклифлар
ишлаб чиқиши, жозибадорликни ошириш, бозордаги талабни ўрганганиш мухим
ҳисобланади. Замонавий таълим хизматлари бозорини ривожлантириш ўқув
муассасаларида маркетинг концепциясини қўллаш тобора кўпроқ талаб этилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, доимий равишда тез суръатларда кўпайиб ва
ўзгариб борувчи ахборотлар таълим хизматлари соҳасидаги ўзгаришларни
рағбатлантирувчи етакчи омил бўлиб ҳисобланади. Бу ўзгаришлар жадал
суръатларда рўй бераѐтганлиги сабабли таълим хизматлари тизими уни тўлиқ
ўзлаштира олмаяпти. Шу боис малакавий билимларни доимий равишда янгилаб
бориш инсоннинг умри бўйи узлуксиз таълим хизматлари дан фойдаланиш
заруриятини тақозо этмоқда. Бу ҳолат билим олиш ва малакани оширишнинг
янги шаклларининг вужудга келиши ва таълим хизматлари кўламларининг
кенгайишига олиб келмоқда.
Н.И. Примова – ассистент, ТГЭУ
Do'stlaringiz bilan baham: