―ИҚтисодиёт‖ факультети


Қишлоқ хўжалиги барқарорликни таъминлашда аграр



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Қишлоқ хўжалиги барқарорликни таъминлашда аграр
бозорни ўзига хос жиҳатлари 
 
Мамлакатимиз шароитида аграр соҳани ривожлантирмасдан туриб, миллий 
иқтисодиѐтни юқори натижаларига эришиб бўлмайди. Чунки, қишлоқ хўжалиги 


457 
тармоғи республикамиз иқтисодиѐтининг энг муҳим соҳаларидан бири ҳисобланади. 
Аграр соҳадаги туб ислоҳотларни амалга ошириш, мавжуд муаммоларни ўрганиб 
чиқиш ва уларни бартараф этиш, деҳқон ва фермер хўжаликларини янада 
ривожлантириш ва шулар асосида иқтисодиѐтни тараққий топтириш бугунги куннинг 
энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Аграр бозорлар фаолиятидаги хусусиятлар қишлоқ хўжалиги соҳасига 
хизматлар кўрсатиш ва ресурслар етказиб бериш тизимини эркинлик даражасига 
ҳамда рақобат муҳитининг шаклланишида ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Бу эса 
агроресурслар ва агрохизматлар бозорларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб 
чиқарувчиларига хизмат кўрсатишини ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозори 
шаклланишида 
ҳал 
этувчи 
вазифалардан 
бирини 
бажаришида 
ўзаро 
номутаносибликлар пайдо бўлишига олиб келади.
Бизнинг фикримизча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва 
агрохизматлар бозорларини ривожлантиришда ҳамда уларнинг фаолиятида ўзаро 
мутаносибликни таъминлаш мезонлари ва кўрсаткичлари тизими ҳар бир субъектнинг 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда хусусийликдан умумийликка томон ўзгариб 
боришини таъминлаш лозим ѐки аксинча. 
Бозор иштирокчилари томонидан коньюнктура ўзгаришларини таҳлил қилиш 
натижалари бўйича бозордаги ҳолат таҳлили билан бир қаторда бозор субъектлари 
ўзлари учун маъқул бозор сегментини танлаб олиш учун асос сифатида қабул 
қилишлари мумкин бўлади. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозори 
иштирокчилари учун бозорга маҳсулот таклиф этиш ва унда ўзи учун фойдали 
битимларни тузишда муҳим омиллардан бири, бу бозорнинг қайси қисмида 
маҳсулотларини фойдали тарзда сотиш масаласи таҳлили ҳал қилувчи аҳамият касб 
этади. Бу одатда ―бозор сегменти‖ деб юритилиб, бозордаги талаб ҳажми ва ўзгариш 
йўналишини ўрганишни билдиради ѐки умумий тарзда изоҳлайдиган бўлсак, 
истеъмолчини таҳлил этиш‖ бозорлар ҳолатини таҳлил этишдаги биринчи босқич 
ҳисобланади. 
Уни уч таркибий қисмга ажратиш мумкин, яъни бозорни сегментлаш, 
истеъмолчи талаби сабабларини ўрганиш, қондирилмаган эҳтиѐжларни аниқлаш. 
Бозорни сегментлаш – бозор талабини қондиришга табақаланган ҳолда ѐндашувга, 
товарларнинг тури, сифати ва миқдорига кўра ҳар хил талаб қўядиган 
истеъмолчиларни гуруҳларга ажратишда турли мезонлар қўллашга асосланади. 
Бозорни сегментлашда бозор бир жинсли ҳодиса тарзида эмас, балки айрим-айрим 
сегментлар мажмуи тарзида, ҳар бир сегмент доирасида алоҳида ѐндашув 
қўлланилади. 
Бозорда харидорларнинг маҳсулот ва хизматларга бўлган талаблари хилма-
хилдир, ҳар бир истеъмолчининг маълум доирадаги талаблари мавжуд бўлади. 
Истеъмолчиларнинг талаби, маҳсулот ва хизматга, ресурсларга бўлган эҳтиѐжи, уни 
сотиб олишдаги тўловга қодирлиги даражаси ҳақидаги маълумотлар самарали 
ишлаб чиқариш усулларини танлаш имкониятларини вужудга келтиради. Яъни, 
бозорни сегментлаш истеъмолчиларнинг талабига мувофиқ маҳсулот ва хизмат, 
ресурсларнинг таклифини таъмин этади ҳамда бозордаги талаб барқарорлигига 
таъсир кўрсатади. 
Харидорлар ва истеъмолчиларнинг муносабатини табақалаштирадиган асосий 
омил даромад ҳисобланади. Кўпинча харидорлар даромади бўйича бозорларни 
сегментлашда уларни уч гуруҳга бўлиб қаралади: 


458 
Биринчи гуруҳга - энг юқори даражадаги даромадга эга бўлган харидорлар 
киритилади, амалда улар жами харидорларнинг 10 % ини ташкил этади. Улар энг 
олий навли ва юқори сифатли товарлар ҳамда хизматларни харид қилишади. Бундай 
гуруҳга кирган харидорлар даромадлари миқдори, харид қилишдаги одатлари,
сотувчига ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни юқори даромад олган ҳолда 
муваффақиятли сотишни таъмин этади.
Иккинчи гуруҳга - мамлакатдаги ўртача даромад миқдорига эга бўлган товарлар 
ва хизматларни харид қилувчилар киритилади. Одатда уларнинг сони жуда кўп, гарчи 
бу гуруҳ ичида яна ўзига хос табақаланиш бўлсада, умуман олганда мамлакатдаги 
тегишли бозорлардаги талабни белгилайдиган, ялпи товар ва хизматларнинг асосий 
харидорлари ҳисобланади. 
Учинчи гуруҳга - ўртача бир бозор иштирокчиси бўлган истеъмолчи ҳисобига 
энг кам даромад оладиган харидорлардан иборат. Улар аксарият ҳолларда имтиѐзлар 
ва турли қўллаб-қувватловчи усуллардан, давлатнинг молиявий ѐрдамидан 
фойдаланувчи аграр соҳа субъектлари бўлиб, ўз даромадининг 80 % ига яқинини 
асосий эҳтиѐжлари учун сарфлашади. 
Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва 
агрохизматлар бозорлари ривожланиши мутаносиблигига баҳо беришда, ҳар бир 
бозорни унинг субъектлари иқтисодий аҳволи нуқтаи-назаридан таҳлил этиш 
мақсадга мувофиқ.
Сотувчи учун самарали деб танланган бозор сегменти маҳсулотларни сотишнинг 
юқори даражасига, юқори ўсиш суръатига, юқори фойда нормасига, сотиш канали 
талабларига реал ва рақобатга чидамли бўлиши керак. Бозорларнинг сегментлари 
доирасида талаб ва таклиф шаклланиши орқали аграр бозорнинг ўзаро боғлиқлик 
нуқталарини топиб олиш ҳам мумкин бўлади. Аммо, бу ерда энг муҳим масала 
шундаки, аграр бозорни ривожлантириш мутаносиблигини таъмин этишдаги 
мезонлар ҳар бир мустақил бозорни алоҳида ва умумий тарзда таҳлил қилишга 
имконият яратиб бериши лозим.
Аграр бозорни мутаносиб ривожлантиришни таъмин этишдаги тавсия этилаѐтган 
мезон доирасида қуйидаги асосий кўрсаткичлардан фойдаланиш лозим бўлади: 
- аграр бозор доирасида асосий олди-сотди объекти ҳисобланадиган товарлар 
таклифи ҳажми ва унинг динамик ўзгариши ҳолати; 
- аграр бозор доирасида асосий олди-сотди объекти ҳисобланадиган товарларга 
шаклланган талаб ҳажми ва унинг динамик ўзгариши ҳолати; 
- аграр бозор доирасида асосий олди-сотди объекти ҳисобланадиган 
товарларнинг ўртача бозор баҳолари ва унинг мавсумий ўзгариб туриши динамикаси; 
- аграр бозор доирасида асосий олди-сотди объекти ҳисобланадиган 
товарларнинг ўртача баҳоларининг узоқ йиллар давомидаги ўсиш суръатлари; 
- аграр бозор доирасида асосий олди-сотди объекти ҳисобланадиган 
товарларнинг эквивалент алмашув кўрсаткичлари (асосий қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларига нисбатан аниқланади масалан, пахта ва ғалла мисолида). 
Аграр тармоқда тармоқлараро баҳо ўсиши суръатлари номутаносиблиги 
кўрсаткичи доимий равишда давлатнинг аниқ дастурлари доирасида кузатиб 
борилиши лозим. Мазкур кўрсаткичларнинг ўзгариши динамикаси асосида 
тайѐрланган хулосалар аграр бозорнинг ривожланишидаги фарқларни илғаб олишга 
ва аграр бозор таркибидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва 
агрохизматлар бозорларини ривожланишига хизмат қилади. 
 


459 
Г.С. Саъдуллаева - таянч докторант, ТДИУ 
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish