456
Талабалар ушбу мавзуни ўрганишда улардан нималарни билиш ва бажара олиш талаб
этилаѐтганини аниқ биладилар ва дарс давомида ана шу моментларга ўз диққатларини
кўпроқ қаратадилар. Ҳар бир қўйилган мақсад алоҳида ўз мазмунига хос равишда
текширилади ва натижалар таҳлил қилиниб хулосалар чиқарилади. Аниқлаштирилган
мақсадли лойиҳада ўқитувчи аниқ тушунчалардан фойдаланиши лозим. Бунинг учун
аниқ ва мавҳум тушунчаларни ажрата олиши керак. Масалан,
Мавҳум тушунчалар: Аниқ тушунчалар:
1. Ўрганмоқ. 1. Белгилаб чиқмоқ.
2. Танишиб чиқмоқ. 2. Гуруҳларни ташкил қилмоқ.
3. Кўриб чиқмоқ. 3. Ажратиб олмоқ.
4. Тушунмоқ. 4. Тузиш.
5.Ёддан айтиб бермоқ.
6. Масала ечмоқ.
Масалан текшириш учун савол таклиф қилсак:
Дарсдан асосий мақсад:
1. Талабаларда қонуният ҳақида тушунча ҳосил қилмоқ.
2. Талаба қонуниятни ѐддан айтиб бериши ва амалда масала ишлаши лозим.
Ушбу мақсадларнинг қайси бири аниқ ва уни текшириш осон?
Аниқ мақсадни белгилаш талабадан ва ўқитувчидан нима талаб
этилаѐтганлигини аниқ англаб етишга ѐрдам беради ва натижани баҳолашда қулайлик
вужудга келтиради. Қуйида фанларни ўқитишда ўқув мақсадларини белгилаш
йўллари орқали самарадорлик даражаларини ифодалаш мумкин бўлган чизма
келтириб ўтилмоқда. Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари албатта биринчи ўринда
назорат иши орқали текширилиши керак. Мақсаддан келиб чиққан ҳолда тест ва
назорат ишлари танланади. Танланган назорат ҳар бир мақсад учун алоҳида
қўлланилади. Масалан, биринчи қўйилган мақсад учун алоҳида, кейинги мақсадга
эришиш учун алоҳида назорат иши топилиши керак. Барча назорат ишлари
умумлаштирилиб охирги баҳолаш маълум қилинади. Масалан:
1-мақсад - таърифни ѐддан билиш деб белгиланган бўлса, уни ѐддан айтиб
бериш талаб этилади;
2-мақсад - формулани амалда қўллашга ўргатиш бўлса, уни амалда масала
ишлаб кўллаш талаб этилади;
3-мақсад - формулани ноанъанавий ҳолатда қўллаш бўлса, унга мос мисол
танланади ва уни ишлаш талаб этилади. Шундай қилиб нечта мақсад
аниқлаштирилган бўлса, шунча назорат иши ҳам ишлаб чиқилиши керак бўлади
Шундай қилиб мақсад ва назорат иши ўртасида уйғунлик ҳосил қилинади. Назорат
ишларини танлашда албатта мақсаднинг характери ҳисобга олинади. Аниқ
белгиланган мақсадлар эса текширишни осонлаштиради. Назорат ишларида турли
хил тест турларидан фойдаланиш мумкин. Таълимнинг мақсади таълим олувчининг
фикрлари, ҳислари ва харакатларини ўзгартириш экан, натижада-шахсий қадриятлар
ва эътиқод ҳосил бўлади.
Я.Э. Алиев - и.ф.н., доц., ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: