―ИҚтисодиёт‖ факультети


Аграр соҳани янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

 
Аграр соҳани янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари 
Аграр соҳа миллий иқтисодиѐтнинг муҳим соҳаси бўлиб, унда инсоният ҳаѐти 
учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва аҳоли учун истеъмол буюмлари 
тайѐрловчи саноат тармоқларига хом-ашѐ етиштирувчи асосий соҳага айланмоқда.  
Шунинг учун ҳам мамлакатимиз раҳбари бу соҳага ҳар доим алоҳида эътибор 
қаратиб келмоқдалар, жумладан, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 
мaмлaкaтимиз қишлoқ xўжaлигидa чуқур тaркибий ўзгaришлaр aмaлгa oширилиши 
белгилаб берилган.
Истиқлол йилларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қўлга киритилган улкан 
ютуқларимизнинг ҳеч бири осонликча қўлга киритилмаган, бу ютуқларимиз замирида 
мамлакатда изчиллик билан амалга оширилаѐтган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар 
мужассам эканлигига нафақт республикамиз балки дунѐ ҳамжамияти бугунги кунда 
иқрор бўлмоқда.


390 
Дарҳақиқат, истиқлол йилларида мустақиллигимизнинг иқтисодий асосларини 
мустаҳкамлашга қаратилган энг муҳим стратегик дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаѐтга 
изчил татбиқ этилаѐтгани ўзининг юксак самарасини бермоқда. Буни 
иқтисодиѐтимизнинг муҳим соҳаларидан бири - қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришларда 
ҳам яққол кўриш мумкин. 
Сўнги йилларда Республика аҳолисини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-
овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум 
маҳсулотлари етиштиришни ҳамда гўшт, сут, тухум ишлаб чиқаришни кўпайтириш, 
қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш ҳамда ички истеъмолни таъминлаш 
бўйича манзилли чора-тадбирлар Дастурлари ишлаб чиқилиб, уларни амалга 
оширилиб ижобий натижаларга эришилмоқда. 
Барчамизга маълумки, бугунги кунда пахта, ғалла етиштириш билан бирга 
мева-сабзовот, полиз, узум, картошка, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари етиштириш ҳажмини янада оширишга, деҳқонларимиз учун қўшимча 
даромад манбаини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида 
ушбу тармоқларга замонавий инновацион технологияларни жадал жорий этишни 
тақозо этмоқда. 
Пахтачилик ва ғаллачиликда замонавий ресурстежамкор технологиялардан 
фойдаланиш орқалигина ишчи кучи, уруғлик, минерал ўғит ва бошқа моддий 
ресурсларни 
иқтисод 
қилишга 
эришиш 
мумкин. 
Қишлоқ 
хўжалигини 
механизациялашда бир вақтнинг ўзида бир неча агротехник тадбирларни бажарувчи 
комбинациялашган агрегатларни қўллаш талаб этилмоқда. 2019-2023 йилларда пахта 
етиштиришда 500 минг гектардан ортиқ майдонга томчилатиб суғориш 
технологияларини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бу эсасув сарфини 70 фоизгача 
камайишини таъминлайди. 
Мева сабзовотчилик соҳасида республикда in-vitro шароитида вирусдан холи 
бўлган мевали ва ток кўчатлари ҳамда картошкани микротуганаклардан кўпайтириш 
усуллари кенг жорий этилмоқда. Буларнинг бари инновация билан чамбарчас 
боғлиқдир, 
Томчилатиб суғоришнинг афзалликлари жуда кўп бўлиб, вегетация даврида 
азотли ўғитлар ва ѐнилғи мойлаш маҳсулотлари харажатлари 30-40 фоизга, меҳнат 
сарфини 2-2,5 мартага, энг асосийси сув сарфини 60-65 фоизга тежай имконини 
беради. Шунингдек ушбу технология дренаж қурилишини талаб қилмайди, экин 
ерларини қўшилади, ер ости сувлари ва тузлар юқорига кўтарилмайди, тупроқ 
тузилмаси сақланиб қолади, ғўза қатор ораларида тупроқ бутун мавсум мобайнида 
қуруқ бўлиб агротехник тадбирларни бажаришда техника ва одамлар ҳаракатланиши 
учун қулай бўлади.
Томчилатиб суғориш технологиясини қўллашда маҳсулот ҳосилдорлиги ва 
сифати юқори бўлади. Суғориш билан бирга берилган ўғитлар ғўза илдиз тизимига 
аниқ тушиши ва ўғитлар тўлиқ ўзлаштирилиши ҳисобига анъанавий суғоришга 
нисбатан ҳосилдорлик 50-55 фоизга юқори бўлади, 
Юртимизда бозор муносабатларини тўлиқ қарор топтириш, иқтисодиѐт 
тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, инновацияларни кенг кўламда жорий 
этиш орқали соҳаларни ривожлантиришга қаратилган таркибий ўзгартиришлар ва 
кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг истиқболли йўналишлари жорий 
этишни Президентимизнинг 2017 йил 9 декабрдаги ―Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари 
куни‖ муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги маърузасида ва 2017 йил 22 


391 
декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида қишлоқ хўжалигини модернизация 
қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларни бажариш 
учун амалга оширилаѐтган тизимли чора-тадбирлар натижасида кейинги икки йилда 
туб ўзгаришларга эришилди. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш асосида 
мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва тармоқ экспорт салоҳиятини 
юксалтириш бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилсак, 2016 йилда қабул 
қилинган дастурга мувофиқ 2016-2018 йилларда жами 140,5 минг гектар, шунингдек 
ҳукуматнинг тегишли қарори билан 99,4 минг гектар ѐки умумий ҳисобда 240 минг 
гектар паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилди. 
Ушбу майдонларга жорий йилда юқори даромадли, экспортбоп ва озиқ-овқат 
экинлари, жумладан 73,5 минг гектар сабзавот, 19 минг гектар картошка, 15,1 минг 
гектар полиз, 37,5 минг гектар дуккакли экинлар, 15,7 минг гектар соя, 3 минг гектар 
шоли, 44,3 минг гектар озуқа экинлар жойлаштирилди ҳамда 23 минг гектар интенсив 
боғ, 8,3 минг гектар токзор ва 600 гектар замонавий иссиқхоналар барпо этилди. 
Республикада ноанъанавий, импорт ўрнини босувчи ва ташқи бозорда 
рақобатбардош бўлган ўсимликчилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни 
кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Жумладан, кейинги йилларда республика бўйича жами 22,5 минг гектар аччиқ 
қалампир, 8,1 минг гектар қизилмия плантациялари барпо этилди. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда инновацион ва интенсив 
технологияларни жорий қилиш ҳисобига маҳсулот ҳажмини ошириш юқори натижа 
бермоқда. Республика бўйича 2011-2017 йилларда 36,6 минг гектар интенсив боғлар 
ташкил этилган бўлса, жорий йилнинг ўзида 7,8 минг гектар замонавий интенсив 
боғлар барпо қилинди. 
Замонавий технологиялар асосида яратилаѐтган пакана ва ярим пакана 
интенсив мевали боғлардан 1 гектаридан ҳосилдорлик ўртача 20-25 тоннани ташкил 
этмоқда, бу эса анъанавий боғларга нисбатан 2-3 баробар кўпроқни ташкил этмоқда. 
Экспортбоп мева ва узум маҳсулотлари етиштириш учун тоғ, тоғолди, адирлик ва 
лалми ерларни ўзлаштириб, бу ерларга интенсив мевали боғ ва токзорлар барпо 
этишга, уларни томчилатиб суғориш усулида ташкил этишга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. 
Шунингдек фермерлик харакати ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини 
ривожлантириш ва рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ишлаб 
чиқариш билан илм-фан интеграциясини чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги 
маҳслотлари экспорт ҳажмини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган 
ишлар, буларни амалга ошириш учун зарур қонунчилик базаси каби масалалар, соҳа 
мутахассислари, қонун ижодкорлари ва олимлар иштирокида муҳокама қилиниши, 
келажакда 
аграр соҳани янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бири 
ҳисобланади. 
M.M. Tairova – dots, BuxDU 
N.O’. Murotova – talaba, BuxDU 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish