―ИҚтисодиёт‖ факультети


Маҳаллий бюджет харажатларининг таркиби ва уларни режалаштириш



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Маҳаллий бюджет харажатларининг таркиби ва уларни режалаштириш 
Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида маҳаллий бюджетлар даромадлари 
ва харажатларининг самарали бошқариш йўллари Ўзбекистонда олиб борилаѐтган 
ислохотнинг ривожланиши маҳаллий хокимият органларини ҳудудларни ижтимоий-
иктисодий ривожланишидаги ролини янада ошириб, молия-бюджет сохасидаги 
хуқуқларини кенгайтириш ва уларнинг молиявий базасини мустаҳкамлашни талаб 
килади.
Ҳудудларни ривожлантириш борасида фикр юрита туриб, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиѐев шундай дейди: ―ҳудудларни барқарор 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришни 
молиялаштириш 
учун 
маҳаллий 
бюджетларнинг маблағлари етарли эмас‖
234

Ҳудудлар молиявий ресурсларнинг салмоғи ошиши устун равишда 
харажатларнинг ошиб бориши билан боғлиқ бўлиб давлат иқтисодиѐтни ижтимоий 
инфраструктурани ишчи кучини тайѐрлаш билан боғлик харажатларни жойларга 
бериб бормоқда.
Иқтисодий ислоҳотларни ривожланиши Марказий ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг хуқуқлари ва вазифаларини анча ўзгартиради. 
Иктисодиѐтни барқарорлаштиришнинг бу босқичида ҳудудий ривожланиш ва 
ислоҳ қилишнинг асосий воситалари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси 
вилоятлар шахарлар ва туманларнинг ижтимоий иктисодий муаммоларини ҳал 
қилишдаги хуқуқлари ва ваколатларини босқичма босқич кенгайтириб бориш зарур. 
234
Мирзиѐев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар 
бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. 2017 йил 14 январь. Тошкент: 
Ўзбекистон, 2017. –104 б. 


365 
Ҳудудий давлат бошкқарув органлари молиявий тизимининг асосий таркибий қисми 
бу маҳаллий бюджет хисобланади. 
Маҳаллий бюджетлар орқали маҳаллий ҳудудларни ижтимоий иқтисодий 
жихатдан ривожлантиришни молиявий манбалар билан таъминлаб борилади. 
Маҳаллий бюджетлар ҳудудлардаги ижтимоий-иктисодий муаммоларни хал 
этишнинг асосий манбаи ва маҳаллий хокимият органлари фаолиятининг иқтисодий 
негизи булганлиги сабабли бюджетга қушимча маблағлар жалб этиш манбаъларини 
излаб топиш ва мавжуд маблағларни самарали сарфланишини таъминлаш бюджет 
сиѐсати самарадорлигини таъминлайдиган асосий омил ҳисобланади.
Маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини шакллантириш муаммоларини ҳал 
қилиш мақсадида молия бозорларидан жалб ва мобилизация қилинган 
табақалаштирилган ўз маблағлари кўринишидаги даромад тушумларини маҳаллий 
хокимият органлари томонидан қулланилиши мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз. 
Биринчидан - минтақалардаги солиқ тартибларини мувозанатлашни ва бюджет 
эҳтиѐжларини таъминлашни мувофиқлаштириш учун маҳаллий хокимият 
органларининг солиқ сиѐсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фаол иштирок 
этиш хуқуқини қонунан расмийлаштириш; 
Иккинчидан - инвестициялар сармоялар бандлик ва бандлик бозорлари 
фаолиятини таъминлаш максадида табакалаштирилган солик режимларини урнатиш 
буйича маҳаллий хокимият органлари ваколатларини аник белгилаб бериш; 
Учинчидан - юкори ва куйи бугинларинингбир-бирига буйсунишини янгилаш 
ва тизимлаш имкониятини берувчи юридик куч ва макомга эга булган хар хил 
хужжатлар тизимини конун йули билан урнатиш
Туртинчидан - минтақада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш 
максадида табиий захиралардан фойдалангани учун олинадиган солик ставкаларини 
белгилашда маҳаллий хокимият органларининг хукукларини белгилаб бериш.
Бешинчидан- минтаканинг ижтимоий ва инвестиция манфаатларини хисобга 
олган холда имтигзли солик солишнинг устувор йуналишларини белгилаш 
унингижтимоий-иктисодий ривожланишини кафолатлайдиган солик тадбирлари 
буйича хукукий-меъѐрий хужжатларни шакллантириш ва тасдиклаш каби 
вазифаларни бажариш учун маҳаллий хокимият органлари ролини ошириш зарур. 
Махалий хокимиятлар зиммасига уларга тегишли ҳудудлардаги ижтимоий 
иқтисодий масалаларни хал этишдек масъулиятли вазифа юклатилган бўлиб амалда 
бу масалалар умумдавлат ахамиятига эга вазифалардан ҳисобланади. 
Чунки фуқароларнинг кундалик хаѐтидаги вазифаларини қанчалик даражада 
ижобий ҳал этилиши уларнинг умумий ижтимоий дунѐқарашига бўлган муносабатида 
акс этади. 
Маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш маҳаллий хокимият органлари 
зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришнинг молиявий имкониятини 
мустахкамловчи асосий манба хисобланади. 
Жорий қилинадиган ҳар қандай солиқ мамлакатда амал қилинадиган солиқ 
сиѐсати асосида амалга оширилади.
Солиқ сиѐсатини ишлаб чиқиш молия иқтисодий муносибатлардан келиб 
чиқади. 
Давлат солиқ сиѐсати республика иқтисодиѐтини барқарорлаштириш ва 
ривожлантиришга бозор муносабатларини бошқаришга хар томонлама фаол таъсир 
кўрсатади. 


366 
Давлат солиқ сиѐсатини ишлаб чиқаѐтганда мавжуд солиқларни ѐки янги 
киритилиши мўлжалланган солиқларнинг моҳияти ахамияти келиб чиқиш ва 
ривожланиш тарихи чуқур ўрганилиши лозим. Айниқса янги солиқлар 
чиқарилаѐтганда улар илмий асосланган бўлиши йирик амалиѐтчи мутахассислар ва 
жамоатчилик ўртасида эркин баҳслашув асосида бирор қарорга келиши зарур.
Бу ерда хеч бир соха мутахассислари фикри билангина чегараланиб қолмаслик 
керак чунки соха мутахассислари ўз манфаатларини кўпроқ кўзлаб умумдавлат 
манфаатларини улар кўра олмасликлари ѐки била олмасликлари мумкин. 
Хар бир маҳаллий хокимлик ўз ҳудудининг иқтисодий салохиятидан келиб 
чиққан ҳолда бу солиқ ставкаларини белгиланиши тадбиркорларга имконият яратиб 
беради. Мамлакатимиз иқтисодиѐти ҳудудлар бўйича бир хил ривожланмаганлиги 
ҳамда турли даражадаги иқтисодий имконият ва салохиятга эгалиги шароитида 
маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун 
муҳим омил ҳисобланади. Маҳаллий солиқлар ва солиқсиз даромадлардан тушумлар 
маҳаллий бюджетлар харажатларининг жуда кам қисмини қоплаганлиги туфайли 
маҳаллий бюджетлар даромадларининг асосий қисми бюджетлараро тартибга солиш 
орқали шакллантирилади. 
Иқтисодиѐтда солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш механизмини 
соддалаштириш ҳамда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш борасидаги чора-
тадбирлар ана шу мақсад рўѐбига қаратилмоқда. Шу сабабли, ―2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида‖да тармоқлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш 
ҳисобига ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишини таъминловчи маҳаллий 
бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш вазифаси қўйилган бўлиб
235
, ушбу 
вазифани бажаришда қуйидаги масалаларни ҳал этиш кўзда тутилади: 
- минтақаларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш; 
- маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш мақсадида, солиқ юкини 
камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиѐсатини давом эттириш, 
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи 
чораларни кенгайтириш; 
- харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда, давлат 
бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий 
бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро 
муносабатларни такомиллаштириш ва бошқалар.
Ушбу вазифаларни тўлақонли бажарилиши тармоқлар ва минтақаларни 
барқарор ривожлантириш ҳисобидан маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаини 
кенгайтириш, ўз-ўзидан маҳаллий ҳокимиятнинг турли хилдаги ижтимоий-иқтисодий 
тадбирларни амалга ошириш имкониятини кенгайтиради. 
Ш.Ю. Ёдгорова – магистрантка, ТГЭУ 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish