―ИҚтисодиёт‖ факультети


Банк фойдасининг шаклланиши билан боғлиқ бўлган



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Банк фойдасининг шаклланиши билан боғлиқ бўлган 
 айрим муаммолар 
Иқтисодиѐтнинг модернизациялаш шароитида амалга оширилаѐтган иқтисодий 
ислоҳотлар, банк амалиѐтида тижорат банкларининг фойдасини шакллантириш, уни 
ҳисоб-китоб қилиш ва уни тақсимлаш билан боғлиқ бўлган ечимини кутаѐтган 
муаммолар мавжудлиги билан аҳамиятлидир.  
Республикамизда бухгалтерия ҳисобига оид илмий-назарий адабиѐтларда 
молиявий натижа деганда кўпинча хўжалик юритувчи субъектнинг фойда ѐки зарар 
шаклида ифодаланган фаолиятининг пировард иқтисодий якуни тушунилади. 
Молиявий натижага бундай қараш хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг якуний 
натижаси – фойда ѐки зарарни ифодалашини кўриш мумкин. 
Таниқли рус олими Я.В. Соколов ўзининг «Бухгалтерия ҳисобининг назарий 
асослари» китобида молиявий натижани энг қийин категориялардан бири деб билади, 
ва уни маълум бир ҳисобот даврида олинган фойда ѐки зарар деб таърифлайди. 


361 
Молиявий натижа ҳисобот даврида капитал қийматининг ўзгаришини кўрсатади. 
Агар у ўсса, шунда фойда тўғрисида, камайса–зарар тўғрисида гап кетади
228
.
 
Я.В. Соколов фикрида молиявий натижа яъни фойда ѐки зарар капиталнинг 
ўзгаришини кўриш мумкин, лекин бу ўзгариш нима ҳисобига содир бўлганини билиб 
бўлмайди. Капитал турли ҳил манбалар ҳисобига ўзгариши мумкин, масалан, 
қўшимча муомилага акция чиқариш, текинга мулк олиш, молиявий ѐрдам олиш, 
мажбуриятлардан воз кечилиши ва бошқалар. 
Айрим иқтисодчи олимлар молиявий натижани даромадлар ва харажатлар 
ўртасидаги фарқ сифатида қарайди. Бу фарқ мусбат бўлиши мумкин, шунда гап 
фойда хақида кетади, ѐки манфий, унда у зарар сифатида қаралади. Шундай қилиб, 
зарарни манфий ишорали фойда кўринишда талқин қилиш мумкин. Бунда кенг 
тарқалган модел вужудга келади, унга асосан даромадлар-бу кириб келувчи 
маблағлар оқими, харажатлар эса чиқиб кетувчи маблағлар оқими; фойда (зарар) – 
улар ўртасида вужудга келувчи фарқ, ва у балансда акс этиб уни ўзгартиради. 
Кўриб чиқилган икки ҳил бухгалтерия ѐндошувлари молиявий натижани 
активлар ўсиши ѐки маблағлар кирими ва чиқими оқимлари ўртасидаги фарқига олиб 
келади.  
Бизнингча, банкнинг эришган молиявий натижаси, унга таъсир этувчи ички ва 
ташқи омиллар комплекси кўзгуси ҳисобланади. Ўз маблағларининг етарлилиги, 
ресурсларни жалб қилиш ва жойлаштириш, даромад келтирувчи ва келтирмайдиган 
активлар, банкнинг харажатлари, зарарлари ва йўқотишлар даражаси, замонавий 
технологиялардан фойдаланиш, филиаллар ва шўъба банклар фаолиятининг 
даромадлилиги каби, банк фаолияти ва уни бошқариш сифати билан боғлиқ 
кўрсаткичлар молиявий натижаларга таъсир кўрсатувчи ички омиллар сифатида 
эътироф этиш мумкин. Банкнинг бошқаруви ва персонали фаолияти натижаси 
умумлашган ҳолда банк фаолиятининг якуний молиявий натижаси - фойдада ўз 
аксини топади. 
Тижорат банклари фаолияти натижасига таъсир этувчи омилларнинг кўп 
қирралилиги уларни кўп мақсадли ва функцияли иқтисодий тизим сифатида қарашни 
тақозо этади. Шунинг учун ҳам банк фаолияти натижасини иқтисодий кўрсаткичлар 
тизими ѐрдамида тавсифлаш лозим. Молиявий кўрсаткичлар тизими сифатида ўзаро 
бир-бири билан боғлиқ бўлган иқтисодий фаолият натижасини ҳар томонлама 
комплекс баҳо берувчи ва содир бўладиган иқтисодий жараѐнларини ҳаққоний акс 
эттирувчи кўрсаткичларни тушуниш керак. 
Бизнингча, юқоридагилардан келиб чиқиб молиявий натижага қуйидагича 
таъриф бериш мумкин: 
Молиявий натижа бу маълум бир даврда банк операцияларининг 
даромадлилиги (даромадсизлиги) ҳисобига капиталнинг ўзгариш кўрсаткичи. 
Бунга асосан банк фаолиятининг якуний молиявий натижасини банк фойдаси 
ѐки зарари сифатида кўриш мумкин.  
Молиявий 
натижалар 
тўғрисидаги 
кўпчилик 
олимларнинг 
фикр-
мулохазаларида молиявий натижани фойда сифатида қарашларини учратиш мумкин, 
лекин бу ундай эмас. Агар молиявий натижани фойда сифатида эътироф этадиган 
бўлсак, унда молиявий натижа терминини умуман олиб ташлашга тўғри келади. 
Молиявий натижа ижобий бўлган ҳолатдагина фойда тўғрисида гап юритиш мумкин, 
228
Соколов Я.В. «Основы теории бухгалтерского учѐта» -М.: Финансы и статистика, 
2010.-496с. 441 с. 


362 
лекин хар доим ҳам у ижобий бўлавермайди, салбий ҳам бўлиши мумкин. Салбий 
бўлган ҳолатда, яъни даромадлар харажатлардан кам бўлганда зарар бўлади. Банк 
фаолияти натижаси зарар билан чиқса, ўз олдига кўйган мақсадларни амалга ошира 
олмайди. Шунинг учун ҳам молиявий натижани тўғри ҳисоб-китоб қилиш, 
зарарларни юзага келиш сабабларини аниқлаш, даромад манбаларини топиш жуда 
муҳим ҳисобланади. 
Энди якуний молиявий натижанинг ижобий бўлган ҳолатини яъни фойда 
тўғрисидаги фикр-мулохазаларни кўриб чиқсак.  
Фойданинг бухгалтерлик ва иқтисодий талқини фарқлади. Иқтисодчи олимлар 
фойдани иқтисодий категория сифатида қўшимча маҳсулотнинг бир қисмини ишлаб 
чиқариш ва тақсимлаш билан боғлиқ иқтисодий муносабатларининг таркибий 
қисмини ташкил этитувчи ва у янгидан яратилган қийматнинг бир қисми эканлигини 
кўрсатиб беради.  
Шотландиялик иқтисодчи Адам Смит биринчилардан бўлиб, фойдани 
капиталга тегинмасдан туриб ишлатилиши мумкин бўлган сумма сифатида қараган. 
Нобел мукофоти совриндори, инглиз иқтисодчи Джон Хикс ушбу фикрни 
аниқлаштириб, фойда – бу шундай суммаки, уни инсон маълум бир вақт оралиғида 
ишлатиши мумкин ва ушбу давр охирида бошидаги каби қолдиққа эга бўлади деб 
эътироф этган.

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish