―ИҚтисодиёт‖ факультети


Аудиторлик фаолиятининг кўп поғонали тизимида



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Аудиторлик фаолиятининг кўп поғонали тизимида
ички аудитнинг ўрни
 
Мамлакатимизда бозор иқтисодиѐти муносабатларининг шаклланиши ва 
ривожланиши натижасида турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи 
субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларга 
профессионал аудиторлик хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда ички 
аудитни ривожлантириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ички аудит ташкилот доирасида ўтказиладиган, иқтисодий ҳаракат ва 
ҳодисалар ҳақида ҳужжатларнинг объектив жамланиши, таҳлили ва баҳолаши 
илмий асосланган тизим жараѐнига асосланган молия-хўжалик ва бошқарув 
фаолиятининг компетент баҳоси ҳисобланади.
―Ички аудитнинг асосий афзалликлари, унинг очиқлиги; ташқи аудитга 
нисбатан харажатларнинг камлиги билан (ички аудит хизматлари тахминан 30-50% 
арзон) билан бирга, ички аудит хизматларининг исталган пайтда талаб қилиниши; 
ички аудиторларнинг ташкилотдаги вазият, иш мақоми ва бошқарувини, маданият ва 
сиѐсатни яхши билиши; ички аудиторлар орқали бўлинмаларнинг юқори малакали 
мутахассисларини текширувга жалб этиш; қонунчиликка мунтазам риоя қилиш 
кафолатлари ва иш жараѐнига янгиликлар киритишни рағбатлантиришдан иборат‖
231

Ички аудит хизматини асосий вазифалари: 

ташкилотнинг ички ҳужжатларини тузишда ва назорат (буйруқлар, 
йуриқномалар, фармойишлар ва бош.) норматив актлар амал қиладиган ва 
ташкилотни таъсис этиладиган ҳужжатларга асосланиб бошқарилаѐтганини 
текшириш; 

бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоботини 
ишончлилигини текшириш; 

ташкилот фаолиятига ташқи омиллар таъсирини баҳолаш; 

ташкилотни ташқи аудитдан утказишга тайѐргарлиги; 

солиқ ва бошқа органларни текширувларига ташкилотнинг тайѐрлиги.
232
Ички аудит хизмати хўжалик юритувчи субъектнинг ажралмас қисми сифатида 
ҳам давлат, ҳам корхона ичидаги ҳужжатлар, структуравий бўлинма низомлари ва 
лавозимлар инструкциялари, аудитор ва раҳбарият орасидаги шартномалари асосида 
ишлаши керак. 
З.Т.Маматовнинг фикрича ―Ички аудиторлар ташкилот, фирма, компания ва 
шу кабиларнинг бошқарув фаолиятини мустақил эксперт сифатида баҳолайди. Улар 
таҳлил, баҳолаш натижаларини, ўзлари текширадиган ташкилот фаолияти 
тўғрисидаги ахборотларни, ўз тавсиялари ва маслаҳатларини бошқарувни амалга 
ошираѐтган бош фирмага тақдим этадилар‖
233

231
Аҳмаджонов К. Республикамизда ички аудитнинг ривожланиш истиқболлари. ―Бозор, 
пул ва кредит‖ журнали, 4-аплел 2006 йил. 66-бет. 
232
Евдокимова А.В., Пашкина И.Н. Внутренний аудит и контроль финансово – 
хозяйственной деятельности организация. Практическое пособие/ М.:Издательско-торговая 
корпорация ―Дашков и К‖, 2009. С-31. 
233
Маматов З.Т. Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисобот аудитини 
такомиллаштириш масалалари. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун 
ѐзилган диссертацияси. – Тошкент 2005. – 21.б.


364 
Хозирги кунда ички аудиторлар учун хўжалик юритувчи субъектларда ички 
аудитни ўтказиш қоидаларини тартибга солувчи алоҳида стандартлар ишлаб 
чиқилмаган. Шу муносабат билан ички аудиторлар ўз хизмат вазифаларини 
бажаришда аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига таянадилар. Ўзининг 
моҳияти ва мазмунига кўра ушбу стандартлар ички аудит хизмати учун фойдали 
бўлсада, уларда ички аудит хусусиятлари инобатга олинмаган. Жумладан, уларда 
кўрсатилган мустақиллик, иш режасини ташкил қилиш, муҳимлилик, ички назорат 
тизимига баҳо бериш жараѐни ташқи ва ички аудит жараѐнида бир-биридан тубдан 
фарқ қилади. Масалан, ташқи аудит ўз ишини режалаштиришда қисқа вақтга 
мўлжаллаган ҳолда муҳимлилик кўрсаткичларидан фойдаланса, ички аудит хизмати 
бу фаолиятини бир йилга тақсимлаши ва ўрганиши лозим бўлган масалаларни 
чуқурроқ таҳлил қилиши лозим. 
Хулоса қилиб айтганда, ички аудит хизмати бу объектив баҳолаш ўтказиш ва 
маслаҳатлар бериш борасидаги хўжалик юритувчи субъектнинг мустақил фаолият 
кўрсатувчи бўлими бўлиб, унинг вазифаси хўжалик юритувчи субъект томонидан 
ўтказиладиган операцияларнинг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш, юзага 
келиши мумкин бўлган рискларни бошқариш, назорат ва бошқарув жараѐнини 
мунтазам равишда изчил баҳолаш ва самарадорлигини ошириш усуллари асосида 
хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мақсадларига эришиши кўзланади. 
 
С.X. Джумаев – магистрант, ТДИУ 


Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish