208
V ШЎЪБА. ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ ТАРМОҚЛАРИНИ
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ
ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Б. Салимов – и.ф.д., проф., ТДИУ
А. Ишназаров – катта ўқит., ТДИУ
Қишлоқ хўжалигининг республика ва ҳудудлар кесимида ривожланиши - қайта
ишлаш саноатини ривожлантиришнинг асосий омили сифатида
Республикада қишлоқ хўжалиги тармоғи устувор тармоқлардан бири
ҳисобланади. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, қайта ишлаш саноатини хомашѐ
билан таминлашда қишлоқ хўжалигининг ўрни ниҳятда катта. Қишлоқ хўжалиги,
мамлакат экспорт салохиятини юксалтиришга ҳам катта ҳисса қўшиб келмоқда. 2017
йилда пахта толаси ва озиқ-овқат маҳсулотлар экспорти 1352,9 млн. АҚШ долларини
ташкил этган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 3-йўналиши - иқтисодиѐтни
янада ривожлантириш ва либераллаштириш бўлимида, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан бир қаторда, уларни қайта
ишлаш ва шу сохадаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини ривожлантириш учун хомашѐ
базасини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик
хўжалиги бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 69504,2 млрд. сўмни ташкил
этди (ўтган 2016 йилга нисбатан 102,0% га ошган). Шу билан бирга ўсимликчилик,
чорвачилик, овчилик ва хизматлар ҳажми – 68906,7 млрд. cўмни (101,9%),
ўрмончилик хўжалигида – 117,9 млрд. сўм (101,6%) ва балиқчиликда – 479,6 млрд.
сўмлик (126.8%) маҳсулот яратилди.
Қишлоқ хўжалигида 2017 йилда яратилган маҳсулот (хизматлар) ҳажмини
ҳудудлар кесимида қарайдиган бўлсак (5.1-жадвал), энг юқори кўрсаткичга эга
ҳудудларга Самарқанд вилояти (маҳсулот ҳажми –9088,2 млрд. сўм, республика
бўйича жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотидаги улуши – 13,1%), Тошкент вилояти
(8424,7 млрд. сўм; 12,1%) ҳамда Андижон вилоятини (7415,1 млрд. сўм; 10,7%)
киритиш мумкин.
Энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида (1958,6 млрд.сўм; 2,8%)
ва Сирдарѐ вилоятида (2902,3 млрд.сўм; 4,2%) кузатилган.Республика бўйча аҳоли
жон
бошига
ишлаб
чиқарилган
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулоти
2,11 млн.сўмга тенг. Ушбу кўрсаткични ҳудудлар кесимида қарайдиган
бўлсак,республика кўрсаткичига нисбатан юқори кўрсаткичга эришган ҳудудларга
Навоий (аҳоли жон бошига 4,02 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган, республика
кўрсаткичига
нисбатан
1,9
баробарга
кўп),
Сирдарѐ
(3,56 млн. сўм 1,7 баробарга), Бухоро (3,09 млн. сўм, 1,5 баробарга), Тошкент (2,94
млн. сўм, 1,4 баробарга), Жиззах (2,57 млн. сўм, 1,2 баробарга), Андижон (2,46 млн.
сўм, 1,2 баробарга), Сурхондарѐ (2,51 млн. сўм,1,2 баробарга) ва Самарқанд (2,44 млн.
сўм, 1,15 баробарга) вилоятларини киритиш мумкин.
209
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |