Реал секторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни ошириш
имкониятлари
Бугунги ва эртанги тараққиѐтимиз бевосита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги
соҳасидаги таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалик
экинларини жойлаштиришда анъанавий ѐндошувлардан воз кечиб, деҳқонлар
даромадини кўпайтирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни етиштиришга
инвестициялар жалб қилинаѐтгани сизларга яхши маълум‖
128
.
Ўзбекистонда сўнгги икки йилда кўп тармоқли фермер хўжаликлари сони
кўпайиб, 75 мингга етди. Бу қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни
кўпайтиришга олиб келишдан ташқари аҳолисининг катта қисмини иш билан
таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда сабзавот, полиз, картошка экинлари, шунингдек, боғ ва
токзорлар майдонлари кенгайтирилиши билан бирга, ушбу тармоқларда ишни тўғри
128
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси
мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги нутқи //
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги № 9. 2017.
201
ташкил қилиш орқали унинг самарадорлигини ошириш учун барча зарурий шарт-
шароит яратиб берилган. Яъни, деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли томорқаларида
экинлар экилиши бўйича мониторинг юритиш механизми йўлга қўйилиб, зарурий
миқдордаги уруғлик, минерал ўғит, ѐнилғи-мойлаш маҳсулотлари, мевали дарахтлар
кўчатлари етказиб беришнинг мақбул тизимига асос солинган.
Республикамизда
фермер
ва
деҳқон
хўжаликлари
фаолиятини
такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда уларни етакчи
кучга айлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Аграр соҳада олиб борилаѐтган туб ислоҳотлар самарасида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг 99 фоиздан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа
ер майдонларида етиштирилмоқда. 2017 йилда олиб борилган ислоҳотлар натижасида
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш анча кўпайди. Ўтган йили 8 миллион 377
минг тонна ғалла, 2 миллион 930 тоннадан зиѐд пахта, 12 минг 450 тонна пилла, 318
минг тонна шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ва сут
маҳсулотлари олишга эришилди. 2017 йилда қишлоқ хўжалигида амалга оширилган
яна бир янгилик шу бўлдики, ғалладан бўшаган 1 миллион гектар майдонга сабзавот,
картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилиб, 5,5 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот
етиштирилди.
Қишлоқ хўжалигида ютуқлар билан бирга кўплаб муаммолар ҳам мавжуд.
Хусусан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тизимга бозор механизмларини
жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини барқарор ошириб бориш ва ер
майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар учрамоқда. Бу
каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида Президентимиз томонидан 2017 йилда
қатор Фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Бугунги кунда аграр соҳа мамлакатимиз иқтисодий ривожига ўзининг юқори
даражадаги ҳиссаси билан бирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳамда
экспорт салоҳиятини оширишда катта аҳамиятга эга. Демак, бу борада даврий
ислоҳотларнинг амалга оширилиши аграр соҳа ривожига ижобий таъсир қилиши
билан бирга соҳани барқарор ривожланишига тўртки бўлади.
Аграр соҳада амалга оширилаѐтган ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини тубдан
ривожланишига замин яратади. Шу боис, ислоҳотларни изчил давом эттириш, аграр
соҳага янгича ѐндашув зарурлиги амалда ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, ўтган
2017 йил мобайнида аграр соҳага доир муҳим фармон ва қарорларни қабул қилиниши
фикримизнинг яққол далилидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 августдаги ПФ-
5134-сонли ―Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Фармони
129
ҳамда ПҚ-3172-сонли ―Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Қарори
130
қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни сифат жиҳатдан янада юқори даражага
кўтаришда, тармоқдаги таркибий ўзгаришларни мақбуллаштиришда муҳим аҳамият
касб этди.
129
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 793-модда, 797-
модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й.
130
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 797-модда;
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й.
202
Мамлакатимизда ―2017 йилда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5 фоизни
ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15 фоиз кўпайди. Ташқи савдо айланмасининг
ижобий сальдоси 854 миллион долларига етди‖
131
. Бу эса давлатимизнинг оқил ва
одил йўлдан бораѐтгани, халқимиз, одамларимизнинг даромади кўпаяѐтгани, турмуш
фаровонлиги юксалаѐтганидан далолатдир.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ўз
Мурожаатномасида
иқтисодиѐтимиздаги етакчи тармоқ – қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг муҳим
вазифаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, ―...ҳозирги кунда юртимизда 51 фоиздан зиѐд
аҳоли қишлоқ жойларда яшаса-да, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мамлакат
ялпи ички маҳсулотидаги улуши 17 фоиздан ошмаслиги, аграр соҳа маҳсулотларини
қайта ишлаш ҳажми эса 10 фоизга‖ ҳам етмаслиги Мурожаатномада бизни
қониқтирмайдиган ҳолат сифатида қайд этиб ўтилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |