Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

Вой­вой билан дод келди...
Қаёқдасан, болам? Қайси юртларда юрибсан?! 
Жонинг соғми ўзи? Майли, оёқ-қўлсиз бўлсанг ҳам, 
биров замбилда кўтариб келсаям жон дердим! 
Кафтимда олиб юрардим! Отанг йўлингга терму-
ла-турмула ўтди. Энди ақалли мени ўз қўлинг би-
лан тупроққа қўйсанг-чи! Йўқ, йиғлаётганим йўқ, 
болам! Йиғламайман. Мабодо йиғласам ҳам... Йўқ, 
ўғлим. Мен йиғласам, сен безовта бўласан. Ро-
бия куяди. Қизимнинг икки кўзи ҳалиям эшикда. 
Кут япти. Сени кутяпти. Бошқа қиз бўлса, этаги-
ни қоқардию бор-е, деб биттасига тегарди-кетар-
ди. Не-не жойлардан совчи чиқмади. Туққандан-
ми-туғишганданми, деб шуни айтади-да! Бир қиз 
бўлса шунчалик бўлар.
Шунақа дейману...
Вой, ўлмасам! Яна ўша шум хаёлга боряпман-
ми? Кимсаним, жон болам, кечир, гуноҳкор онанг-
ни! Биламан, Худо кўрсатмасин, шаҳид кетган 
бўлсанг, арвоҳинг чирқиллайди. Тирик бўлсанг, эр-
тага келиб ёқамдан оласан. «Нима қилиб қўйдинг, 
шумкампир, сенам онамисан, имонсиз», дейсан! 


50
Нима десанг ҳаққинг бор. Қайси она ўз юрагини 
ўзи суғуриб тупроққа ташлайди? Қайси она ўз бо-
ласига ўзи хиёнат қилади?
Қандоқ қилай, жоним болам? Ўзинг ўйла, ахир. 
Робиям, сенинг Робиянг, қовжираган гулдек кў-
зимнинг олдида сўлиб боряпти. Ёши ўттизга қараб 
кетяпти, ўғлим! Совчилар «қари қиз» деб қадамини 
узиб қўйганигаям анча бўлди.
Онангнинг гуноҳидан ўт, Кимсан! Бу ният хаё-
лимга келганига анча бўлганди. Аммо бировга ай-
тиш у ёқда турсин, ўйлашгаям қўрқиб юрувдим. 
Бугун тоғангникидаги мана бу «томошани» кўриб... 
Ақалли шу норасида гўдак ҳурмати, онангдан ўп-
калама, болажоним!
Хўроз қичқирди. Салқин тушди. Тонг бўзариб, 
ёнғоқнинг учидаги шохлар силкина бошлади. Мен 
бўлсам Музаффарни қучоқлаганча мук тушиб, ҳа-
лиям Кимсаним билан гаплашяпман. Билмадим 
савоб иш қиляпманми, гуноҳми? Билмадим...
* * *
Эрталаб Шомуродни ишга жўнатиб Музаффар-
ни ўзим билан уйга олиб келгандим. Бола-да! Қў-
лининг оғриғини унутиб чопқиллаб кетди. Кеча-
си безовта бўлиб чиққани учун вақтликкина ётиб 
қолди. Робия ишдан келадиган пайт яқинлашган 
сайин кўнглим алғов-далғов бўла бошлади. Майли, 
Шомурод-ку, қайсарми, баломи, бир амаллаб кўн-
дираман. Лекин Робияга қай юз билан айтаман 
бу гапни! Нима дейман? Тилгинам танглайимга 
ёпишса бўлмайдими?
...Робия кеч келди. Айвон бурчагида ухлаб ётган 
Музаффарни кўриб суюнди.
– Ие, яна нима қилди? – деди боланинг тахта-
качланган қўлига кўзи тушиб.
– Йиқилиб, қўли синибди.


51
– Вой, бечора! – У Музаффарнинг пешонасидан 
ўпаётганда юрагим қалқиб кетди.
Кейин озроқ кир чайди. Ярим кеча бўлиб кет-
ганига қарамай бошини ювди. Еттинчи лампани 
хонтахтага қўйиб кўк қийиқчага гул боса бошлади. 
Пилик чирсиллайди, ҳовлида қурбақалар қурил-
лайди. Робия қизил ипак қатини чаққон-чаққон 
тортиб кашта тикяпти. Узун киприклари оппоқ 
юзига тўкилиб турибди.
– Робия! – дедим секин. – Бола шўрлик қўли-
ни ёмон синдирибди. Чумчуқ оламан деб садага 
чиққан экан.
У ачиниб Музаффар томонга қаради.
– Табиб кўрдими?
– Ҳа, Комил табиб тахтакачлаб қўйибди.
– Жони оғригандир.
– Бўлмаса-чи!
Яна жимлик чўкди. Робия афсусланиб бош чай-
қадида, ишини қилаверди.
– Робия... – дедим яна. – Шу болагаям жабр бў-
либ кетди. Она бўлмаганидан кейин шу экан-да!
У қийиқчани тиззасига ёйганча бошини кўтарди.
– Аввалам айтувдим-ку, ойижон. Адамга тушун-
тиринг, Музаффар бизникида тураверсин.
«Адамга тушунтиринг!» Юрагим увишиб, бошим 
хам бўлиб қолди. Мен ноинсоф, мен юзи қаро қай-
си юз билан?.. Кимсаним, жон болам, кечир гу-
ноҳкор онангни!
– Робия, – дедим йиғлагудек илжайиб, – совчи 
келди!
У менга қарамай кулимсиради.
– Муборак бўлсин!
Доим шунақа майнавозчилик қилади. Йиғ-
лаб-сиқтаса, «уйингизга сиғмай қолдимми», деб 
шовқин солсаям гўрга эди. Кулади.


52
– Унақа дема, қизим! – Овозим титраб кетди. 
– Кимсан аканг тирик бўлса шу кунгача дараги 
чиқарди.
У ишини хонтахта устига қўйиб кўзимга таъна-
ли қаради. Чиройли кўзларида «шу гапни сиз айт-
япсизми?» деган маъно бор эди.
– Мен-чи, ойижон? – деди хотиржам оҳангда.
Тушунмадим.
– Нима сен? Сенга нима бўпти, қизим? Ҳали ўн 
гулингдан...
Робия «вой, содда ойим-а», дегандек кулимсира-
ди.
– Мен борман-ку, – деди секин. – Мен тирик-
ман-ку! Бундан чиқди Кимсан акам ҳам тириклар. 
– У гап тамом, дегандек яна қатим тортишга тушди.
Дамим ичимга тушиб кетди.
– Совчи ким деб сўрамайсанам, қизим, – дедим 
ичимдан тошиб келаётган йиғини аранг босиб.
Робия энсаси қотиб кулди.
– Кавушини аямаса келаверсин... Сизга нима?
– Ўша совчи – менман!
Бу гап қандоқ оғзимдан чиқиб кетганини бил-
майман, Робиянинг қўлидаги қийиқча сирғалиб ерга 
тушди. Ранги ўчиб, юзимга ҳайратланиб қаради.
– А?!
– Шомуродга...
– Нима?! – У чаён чаққандек сакраб ўрнидан 
турди. Этагининг шамоли тегиб лампа ўчиб қолди.
Жон ҳолатда оёғига ёпишиб, чангаллаб олдим.
Йўқ, мен йиғламайман, деб аҳд қилган эдим. 
Кимсанимнинг мозорини топмагунимча, гўрини 
ўз кўзим билан кўриб, тупроғини ўз қўлим билан 
қучоқламагунча бир томчи ҳам ёш тўкмайман деб 
қўйгандим. Ҳозир боламнинг азасига йиғиб юрган 
ўша ёшлар бирдан кўзимдан тирқираб чиқди.


53
– Болам! Жон болам, – дедим илтижо қилиб. 
– Кимсанни сен кутсанг, мен кутмаяпманми! Ўз 
боламнинг кўзига ўзим чўп солгандан кўра ўлга-
ним яхшимасми! Нима қилай, жон қизим, ило-
жим қанча!
– Ахир... ахир... – У мадори қуригандай ёнимга 
чўккалаб қолди. Нами кетмаган сочлари юзимга 
ёйилиб тушди.
Бошимни кўтариб қарасам, кўзлари ҳайратдан 
катта-катта очилганча ҳамон чўккалаб ўтирибди. 
Юзи ой нурида янаям оқариб кетган, энтикиб на-
фас оляпти.
– Ойи... – деди пичирлаб. – Ахир у киши... адам-
ку...
– Нима қилай, жон қизим... – Нами қуримаган 
сочларидан, оппоқ, текис юзларидан ўпа бошла-
дим.
– Кимсан ака... – Унинг бўғзидан ожиз нидо оти-
либ чиқди. – Кимсан ака... Ойижон! Нима деяпсиз? 
Нима қилмоқчисиз?


54

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish