I маъруза машғулотлари



Download 0,56 Mb.
bet77/157
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#22325
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   157
Bog'liq
Маърузалар матни Примова Ф.

Онг ва онгости. Онгдан ташқари, одамнинг хатти-ҳаракатига, унинг бутун руҳий оламига ғайришуурий жиҳатлар ва онгости катта таъсир қилади. Шу икки компонент - онг ва онгости - бир-бирига кучли таъсир ўтказади, улар ажралмасдир ва, ифодали қилиб айтганда, қаттиқ ўзаро назорат ва таъсир остида бўлади. Ҳозирги илмий тасаввурларга кўра, одамнинг онги бориб етмаган, англаб олинмаган психик фаолияти шундай сезгилар, идроклар ва тасаввурларни ўз ичига оладики, баъзан уларга одамнинг ақли етмайди, одам объектга қарайди-ю, уни кўрмайди, пайқамайди, эшитади-ю, эшитганини идрок этмайди. Онгости соҳаси руҳий борлиқнинг туш, гипноз ҳолати, англаб олинмаган истак, субъектнинг ҳаётидаги нохуш воқеа арафасида олдиндан ҳис қилинган қўрқув каби шаклларини қамраб олади.
Онгостида шахснинг ҳаётидаги жуда кўп ҳажмдаги ахборотлар, унинг индивидуал турмуш тажрибаси ўрнашиб, йиғилиб қолади. Онгостини фалсафий ва психик анализ қилишга Зигмунд Фрейд, Карл Юнг, Эрих Фромм катта эътибор бердилар.

Фикр

Онг муайян шаклларда, яъни фикр, шубҳа, эътиқод, билим ва ишонч шаклларида мавжуд бўлиб, булар «онгнинг эпистемик шакллари (грекча эпистеме – билим) номини олган.
Кишининг ёки кишилар гуруҳининг фикри уларнинг у ёки бу масала бўйича нуқтаи назарларини билдиради ва субъектнинг ҳаёт йўлига, дунёни ҳис қилишга, дунёқарашига асосланган, у айрим шахсларнинг индивидуал тажрибаси ва бутун социумнинг коллектив тажрибаси билан, шунингдек инсоннинг ва инсониятнинг хотираси билан узвий боғлиқдир. Кишилар катта гуруҳларининг, бутун ижтимоий қатламларнинг оммавий онгида ижтимоий фикр мавжуд бўлиб, у жамият эҳтиёжларига ва манфаатларига оид жамият ҳаётининг фактлари, воқеалари ва ҳодисаларига нисбатан ижтимоий муносабатни билдиради.

Шубҳа

Онгнинг бошқа бир эпистемик шакли шубҳадир. У шундай маълумотларни, ахборотларни ўз ичига оладики, уларнинг ҳақиқийлиги, ишончлилиги ва фойдалилигига субъект охиригача ишонмайди, унда шу маълумотлар тўғрисида қатъий фикр ва билим бўлмайди. Шубҳа эски билимдан янгисига ўтишда муҳим аҳамиятга эга. Фалсафий фикр тарихида шубҳа бир неча бор онгли методологик усул сифатида қурол қилиб олинган (антик скептицизм, Декартнинг универсал шубҳа принципи, ҳозирги замон релятивизми).

Эътиқод
Шубҳага қарама-қарши ўлароқ, эътиқод онгнинг шундай шаклики, уни субъект тўғри, ҳақиқий, ишончли ва мантиқан зиддиятли эмас деб билади. Шахснинг субъектив эътиқоди негизида қуйидаги сабаблар ётади: муайян маълумотлар, ахборотлар ва фактларни исботсиз, аксиоматик тарзда ишончли деб қабул қилиш ҳамда ҳамма томонидан эътироф этилган фикрларни ва обрўли, ҳурматли шахсларнинг фикрларини танқид ва таҳлилсиз қабул қилиш. Фактлар, кузатув ва турмуш тажрибасининг маълумотлари, илмий назариялар ва қонунлар, мантиқий далиллар, амалда ва фанда синаб кўрилган қоидалар объектив эътиқоднинг асоси ҳисобланади. Фақат субъектнинг ўзи томонидан чуқур англаб олинган, ботинан қайта ишланган, ўзлаштириб олинган билимгина унинг ҳақиқий ва мустаҳкам эътиқодига айланади.

Билим

Онгнинг фикр, эътиқод ва шубҳани ўзида бирлаштирувчи, синтез қилувчи шакли билимдир. Билим дунёнинг субъектга маълум бўлган, унинг томонидан ўрганилган ва билиб олинган объектив хоссалари ва алоқаларининг идеал ифодасидир. Янги замон фани ва фалсафасидан олдиндан дарак берган ўрта аср инглиз мутафаккири Роджер Бэкон «Билим - кучдир» деган ажойиб ҳикматни таърифлаб берди. Дарҳақиқат, ҳақиқий, аниқ билим - бу инсон амалиётининг квинтэссенцияси, мағизидир, инсониятнинг кўп асрлик тараққиёт тарихи давомида тўплаган коллектив тажрибасидир. Билимнинг абсолют ва нисбий томонлари бўлади. Билимнинг нисбий томони ҳақида Бертран Рассел бундай деб ёзган эди: «Ҳар қандай билим муайян даражада шубҳалидир ва биз шубҳалиликнинг қандай даражасида унинг билим бўлмай қолишини айта олмаймиз»41.


Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish