I боб. Олий таълим муассасаларида жисмонии


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 138,05 Kb.
bet7/21
Sana21.02.2022
Hajmi138,05 Kb.
#74675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
BMI

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот ишининг асосий
натижа ва илмий хулосалари 4 та халқаро ва 25 та Республика илмий
анжуманларида мухокамадан ўтказилган.


Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертация мавзуси бўйича жами 34 та илмий услубий ишлар,
жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг
докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия
этилган илмий нашрларда 5 та мақола (3 та республика ва 2 та хорижий илмий журналларида) чоп этилган.


Диссертация ҳажми ва тузилиши. Диссертация кириш, тўртта бобдан иборат. 142 саҳифа матн, 5 та расм, 18 та жадвал, хулоса, амалий тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан ташкил топган.


I БОБ. ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИ ИНДУВИДУАЛЛАШТИРИШнинг
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.§ Таълим олувчиларда жисмоний маданиятни шакллантиришда
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг
индивидуаллаштиришга тайёргарликлари
Кадрлар тайёрлаш масалаларини муваффақиятли ҳал қилиш олий
таълим муассасалари (ОТМ) педагогларига юкланади, улар ўзларининг
кундалик фаолиятлари давомида бешта асосий таълимий, тарбиявий,
ривожлантирувчи, саломатликни сақловчи вазифалар ва талабларни олдинда
турган касбий, ижтимоий, оилавий ҳаётга тайёрлаш вазифаларини
бажаришлари зарур. Касбий компетенция умумий таълим асосида инсонга
меҳнат фаолиятининг аниқ бир турида, рағбатлантиришнинг бозор
механизмларида жамоатчилик учун мувофиқ зарурий меҳнатда ўзини бир
мунча тўлиқ рўёбга чиқариш имконини берадиган шахс ва жамият учун
касбий аҳамиятга эга сифатларни шакллантиришдан иборат. Ҳар бир бўлажак ўқитувчи учун касбий маҳорат ва касбий барқарорлик катта аҳамиятга эгадур. Бу нда касбий маҳорат юқори савияда ишни бажариш сифати, талабаларни тайёрлаш самарадорлиги, касбий жиҳатдан мустақиллик, меҳнатга ижодий муносабат ва меҳнат маданияти билан характерланадиган, давлат стандартлари ва жисмоний маданият бўйича ўқув-услубий комплекс асосида мутахассисларни тайёрлашнинг турли-туман шакллари, усул ва воситаларини характерловчи жисмоний маданият соҳасида билимлар, малака ва кўникмаларни эгаллаш билан бирга борадиган жараён ва шахснинг касбий шаклланиши ҳамда ривожланиши натижаси сифатида кўриб чиқиладиган, талабаларнинг касбий таълимини муваффақиятли амалга оширадиган жисмоний маданият бўйича мутахассиснинг касбни муайян тўрини эгаллаш даражасини мунтазам равишда такомиллаштириб бориши сифатида кўриб чиқилади.

Жисмоний маданият факультети талабаларининг фаол фаолияти,


уларнинг касб ёки ихтисосликни амалий эгаллашдаги қатъийлиги ва мақсадга интилувчанлиги олинган назарий билимлар, ўзининг интеллектуал,
эмоционал ва иродавий сифатларини ўзи баҳолашини амалиётда қўллаш
жараёнида амалга оширилади.
Бўлажак педагог, жисмоний маданият мутахассисларининг касбий
мустақиллиги жисмоний маданиятни шакллантириш соҳасидаги ишларнинг
юқори сифатини таъминлаганча педагогик технологиялар ва воситалар,
шакллар ва усулларни мустақил танлаш, ўқув-тарбиявий ишни олиб
боришдаги индивидуал қобилиятларда, юзага келган ўқув шароитини
мустақил уддалай олиш малакасида; тўғри қарор қабул қилишда; назарий ва
амалий характердаги ўқув вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни
мустақил режалаштириш ва назорат қилиш кўникмасида намоён бўлади [115;
720-б.].
Бунда, айниқса, ўзини диққат марказида ҳис қилиш эҳтиёжини амалга
оширадиган, талабаларга педагогик ва психологик усуллар таъсирини
комплекс сифатида кўриб чиқиладиган, “Жисмоний маданият” фанини
ўқитиш жараёнида таълимнинг индивидуаллашувида намоён бўлади.
Ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари инобатга олинадиган таълим
жараёнини шундай уюштиришни амалга оширишнинг муҳим дидактик
тамойили уларнинг ижтимоий-таълимий тажрибалари, шунингдек,
интеллектуал ривожланишлари, билишга оид қизиқишлари, ижтимоий
мақоми, таҳсилнинг муваффақиятига таъсир кўрсатувчи бошқа омилларидир.
Маълум бўлганидай, таълимий жараённинг соғломлаштиришга
йўналганлигини таъминлашга чорланган соғлом турмуш тарзи ва саломатлик
маданиятини шакллантиришга мўлжалланган ўқув дастурларини бажариш
“Жисмоний маданият” фанини амалга ошириш вазифасида муҳим лаҳзаларданmбири ҳисобланади. Ушбу фаолиятда педагогнинг ўқувчиларнинг ўз-ўзини ривожлантиришига, уларнинг янги ўзгарувчан ташқи муҳитга мослашиши ва ўз саломатлигини яратиш технологияларини самарали эгаллаш ҳамда ўз саломатлиги ва бошқа одамларнинг саломатлигига қадриятли муносабатни шакллантиришга кўмаклашувчи узоқ давом этган онтогенез жараёнида саломатликни яратувчи фаолиятини амалга ошириши учун зарурий билим, малака, кўникмаларнинг мавжудлиги билан характерланадиган шахснинг мураккаб интеграл ҳолати ҳисобланувчи саломатликни яратувчи фаолиятга тайёрлаши муҳим аҳамият касб этади. Саломатликни яратувчи таълимий муҳитни қуришнинг асосий вазифалари таълим жараёнининг саломатликни барпо этувчи характери ва унинг иштирокчилари хавфсизлигини таъминловчи таълим жараёнининг ички муҳити (спорт зали, жисмоний маданият майдонлари, стадионлар, спорт секцияларининг ишлаши учун жойлар); таълим жараёнининг иштирокчилари (педагоглар, ўқувчилар ва уларнинг ота- оналари)нинг соғлиқ маданиятини, уларнинг соғлом турмуш тарзига тайёрлигини ошириш, соғлиқнинг бузилишини коррекциялаш, реабилитация қилиш ва сустлашган ўқувчиларни соғломлаштириш учун шароит яратиш ҳисобланади [91; 300-б., 93; 49-б.]. Таълимий муҳитни қуриш билан бир қаторда таълимий жараённинг субъектларида саломатликни сақловчи фаолиятга тайёрлик компонентларининг муҳимлигини таъкидлаш керак: когнитив (саломатлик ва унинг таркибий қисмлари, соғлом турмуш тарзи ва усули, соғломлаштириш ва саломатлик захираларини юксалтириш усуллари ҳақидаги билимлар тизими); қадриятли-эҳтиёжли (саломатликка қадриятли ориентация; соғлом турмуш тарзи ва усулини шакллантиришда ҳаракатли- амалий иштирок этишга эҳтиёж ва тайёрлик); эмоционал-иродавий (шахсий саломатлигига масъулиятли ва ижобий муносабат; саломатликни яратишдан қониқиш ва қувонч туйғуси, ўз соғлигини сақлаш, мустаҳкамлаш, шакллантириш ва кўпайтириш бўйича мақсадга эришишда қатъиятлилик); ҳаракатли-амалий (ўз соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлашда ижодий фаолият, саломатликни яратишда мустақиллик, саломатликни яратувчи фаолият тажрибасини кундалик амалиётга ўтказиш қобилияти) (92; 389-б., 94; 508-б.].
Саломатликни сақловчи жараёнда бўлажак . жисмоний маданият
ўқитувчиларининг саломатликни сақловчи компетентлари ривожланади.
Маълумки, педагогика фанида охирги йилларда педагогик олий таълим
муассасаларида мутахассисларни уларнинг саломатликни сақловчи
йўналганлигига урғу бериш билан тайёрлашда кенг қўлланилаётган
компетенция” ва “компетентли ёндашув тушунчалари ҳар томонлама таҳлил
қилиняпти. Тадқиқотчилар ушбу тушунчани, бир томондан, олий таълимни
ривожлантириш ва ислоҳ қилишда талабаларнинг касбий ҳамда ижтимоий
вазифаларини муваффақиятли ўзлаштириш учун анъанавий билимлар-
малакалар-кўникмалар”ни киритиб, изчилликни таъминлаш, бошқа томондан
педагогика Олий таълим муассасалари битирувчиларининг саломатликни
сақловчи қобилиятларини ривожлантиришнинг асосий устуворлигини ва
аввало, уларнинг ўқувчиларда саломатликни сақловчи билимларни ошириш,
У соғлиқларини сақлаш, мустаҳкамлашни олдиндан кўра олиш имконияти
сифатида кўриб чиқадилар.
Хорижий тадқиқотларнинг таҳлили бу тушунчаларнинг кўплаб
таърифлари мавжудлиги ва таълим олувчи шахсига тааллуқли эканлиги ва
билимлар, малака ва кўникмаларга олиб келмайдиган, ривожланиши ва та
шубҳасиз, профессионалликни имитация қилувчи талабаларнинг
уюштирилган ўқув фаолиятини ташхис қилиш мумкин деб ҳисобланувчи,
саломатликни сақлаш эса педагогика фанида қабул қилинган асосий
компетенциялардан бири деб ҳисобланадиган компетентлилик концепцияси
шаклланганлигидан дарак беради [101; 188-б.].
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра “Жисмоний маданият” ихтисослиги
бўйича бўлажак мутахассис ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил ўрганиш
малакасини шакллантиришга чорланган “умумий” олий таълимнинг таълимий дастурларидан фойдаланилади, аниқ касбни эгаллаш масаласи эса олий таълим муассасалари доирасидан чиқади ва ишга жойлашиш ёки касбий
фаолиятнинг бошланғич босқичида турли тузилма (фирма, корпорация ва
ҳ.к.)лар орқали ҳал қилинади. Бироқ қачонки меҳнат бозорида
рақобатбардошликка кўмаклашувчи “битирувчининг касбий маҳорати талаб
қилинганида, бундай битирувчини қандай тайёрлаш, саломатликни сақловчи
компетентли ёндашувни қай тарзда амалга ошириш ва олий таълим .
муассасаларининг таълимий дастурларини ўзлаштириш вақтидаёқ қандай
лаёқатли бўлиш масаласи кўндаланг туради [31; 188-б.].
С.И.Змеёв фикрига кўра таълимни ташкиллаштиришни муайян бир-
хиллаштириш мақсадида олий таълимнинг учта даражасида тайёргарлик
олувчи шахсларга малакавий талаблар ишлаб чиқилди. Бу талабларда
компетенция тушунчаси остида ёхуд малака (кўникмалар, ёхуд “билимлар,
тушунчалар, малакалар малакалар, шунингдек, кўникмаларнинг динамик
комбинацияси”, ёхуд “меҳнат ёки ўқишга оид фаолиятда ва ўзининг
профессионал ва шахсий ривожланишида билимлар, малакалар ҳамда шахсий, Ижтимоий ёки методологик кўникмалардан фойдаланишнинг исботланган кўникмаси” ва шунинг учун мутахассисларда касбий компетентлиликни ривожлантирувчи педагог касбнинг моҳияти тўғрисида аниқ бир тасаввурга эга бўлиш, бу жараённи бошқаришга мажбур [62; 36-38-б.].
Юқорида айтилганлар контекстида шаклланиши педагогик олий таълим
Муассасаларининг тегишли факультетларида бўлажак жисмоний маданиятнинг мутахассисларини тайёрлаш жараёнида мақсадли
йўналтирилган ва изчил амалга оширилиши зарур бўлган “саломатликни
сақловчи компетентлилик” тушунчасини кўриб чиқиш керак. Гап шундаки,
жисмоний маданият ўқитувчиларини профессионал тарзда тайёрлаш
талабалар томонидан чуқурлаштирилган тиббий-биологик билимлар,
шунингдек, ўқувчиларнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича
малака ва кўникмаларни эгаллашларини кўзда тутади. Шу муносабат билан
жисмоний маданият факультети талабаларини олдинда турган профессионал,
шу жумладан саломатликни сақловчи фаолиятга тайёрлигини таъминлашга
тизимли, интеграцияланган илмий-асосланган ёндашув ўрганилди ва амалга
оширилди. Бунда саломатликни сақловчи компетенти бўлган жисмоний
маданият бўйича мутахассисларни тайёрлаш дастурига саломатликни сақлаш ва режасида талабаларда информацион, техник, иқтисодий, ижтимоий-ташкилий ва шахсий тавсифномаларни шакллантиришга чорланган саволлар киритилди [115; 720-б.].
Жисмоний маданият кадрларини тайёрлашнинг ўзига хослиги шундан
иборатки, жисмоний маданият бўйича педагогларни профессионал тайёрлаш
мазмунининг муҳим компоненти шахсий сифатлар, шу жумладан,
саломатликни сақлашга йўналганлик, ўзида улкан саломатликни сақловчи
потенциални акс эттирадиган жадал ҳаракатли фаолият ҳисобланади. Шунинг учун талаба нафақат умумпедагогик ва тиббий-гигиеник билимлар ва малакаларни эгаллаши, балки ижобий шахсий сифатларга, шунингдек, унинг ҳаракатли-техник потенциали юқори даражада боғлиқ бўлган махсус
сифатларга ҳам эга бўлиши зарур.
Педагог профессионал саломатликни сақлашнинг компетентли
тайёргарлиги воситасида талабалар муҳитида ҳурмат ва эътибор қозонади,
бунинг натижасида бундай моҳир ўқитувчининг талабаларда фалсафа ва
саломатлик қадриятлари, шунингдек, соғлом турмуш тарзини шакллантириш
контекстида педагогик таъсири самарадорлиги аҳамиятли тарзда ортади.
Ўқув-педагогик фаолиятни уюштиришга бундай ёндашув фақат ўқув
жараёнларини ташкиллаштириш ва педагогик назорат шаклларининг
инновацион усулларидан фойдаланиш шароитида амалга оширилиши мумкин.
Адабий маълумотларга мувофиқ ўсмирлар ва ёшларнинг саломатлиги
бугунги кунда муҳим тиббий-ижтимоий муаммони акс эттиради деб [66; 214-
б., 75; 236-б., 86; 324-327-б., 91; 300-б., 97; 85-88-б.] таъкидлаганидек, аҳоли
ушбу қатлами сонининг аҳамиятли пасайиши, уларнинг соматик, псих
ва репродуктив соғлигини ёмонлашуви билан боғлиқ ҳолда юзага келган нохуш тенденция саломатликни муҳофаза қилиш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга йўналтирилган изчил давлат сиёсати ва чора-тадбирларнинг узоқ муддатли дастурларини талаб қилади. Болалар саломатлигини сақлаш, соғлом ахлоқнинг барқарор стереотипларини шакллантириш, ҳаётий фаолиятнинг замонавий шароитида ижтимоий мослашувчанликни ошириш учун энг яхши шароитларни яратиш зарурлигини аниқлаб, махсус дастурни ишлаб чиқишди.
Ушбу дастурда алоҳида эътибор таълим тизимига ажратилади. Шу муносабат
билан шахс ижтимоийлашувини таъминловчи яхлит тузилма сифатида бугун
таълимга ўсиб келаётган авлоднинг жисмоний, психик ва маънавий-ахлоқий
саломатлигини сақлаш вазифаси юкланади.
Юқорида айтилган контекстида саломатликни сақловчи фаолиятда
сифатга эришиш шартларидан бири ва уларни амалий фаолияти йўли билан
эришиши учун унинг истеъмолчиларини кутилмалари ҳамда эҳтиёжларини
эътиборга олиш зарурлиги кўрсатилган.
Ушбу соҳада илмий тадқиқотларнинг замонавий йўналиши ва ҳар хил
даражадаги меъёрий-қонуний ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ҳамда таҳлил
ҚИЛИШ, ИЧКИ эҳтиёжлар талабгорлари ҳам - респондентларнинг турли хил
фикрларини аниқлаштириш имконини берувчи сабаб-оқибат алоқаларини
ўрнатиш бўйича методикаларни киритиш билан анкета-сўровнома усули
орқали амалга оширилди.
Урнатилган талабларни келгусида мажбурий баён қилиш ва тавсилотларни ифодалашда бўлганидай, ўлчашда ҳам ноаниқликдан қочиш имконини берадиган саломатликни сақловчи асосий жараёнлар шаклланадиган фаолиятнинг муҳим йўналишлари сифатида кўриб чиқиш имкониятини яратади.
Шу билан биргаликда, қатъий ишонч модели [149; 179-211-б., 151; 18-
23-б.], муҳофаза мотивациясини назарияси [147; 99-б.], ҳаракат назариясига
асосланган [149; 179-211-б.], соғлом фикр ва ўз-ўзини бошқариш модели [156;42-65-б.], ўзини менежментлашнинг концептуал модели [154; 240-264-б.], (С-SHIP) саломатлигининг ишлаб чиққан когнитив-ижтимоий процессуал
модули [156; 42-65-б.], ижтимоий-экологик назарияси [153; 51-58-б.], каби
шахснинг ўз саломатлигига нисбатан фаоллигини акс эттирувчи мавжуд
назариясини таҳлил қилиш бизга индивидумнинг шахсий позициясини
характерловчи ижоди соғломлаштиришни ажратиш имконини беради.
Ушбу таҳлил муаллифга саломатликка ижодий ёндашувнинг шахсий
ўрнини (позициясини шаклланиши саломатликка ижодий ёндашувчи
субъектнинг ривожланиши (ўз-ўзини ривожлантириши) ва таҳлили (ўз-ўзини
таҳлил қилиш) да ўзига бўлганидай ушбу тикланишни таъминловчи таълим
тизими учун ҳам мўлжал (ориентир) бўлиб юзага чиқувчи ўқувчиларни
саломатликка ижодий ёндашувли фаолиятга тайёрлашнинг муносиб
моделининг мавжудлигини тахмин қилинишини таъкидлаш имконини берди.
Таълим олувчига талаблар тизими сифатида модель саломатликка ижодий
ёндашувли фаолият учун зарурий бўлган шахсий аҳамиятли сифатлар,
шаклланиш мезонлари, усуллар, воситалар, мақсадларни олдиндан кўриш
имконини беради.
Хусусан, ушбу модель инсон ҳаётий фаолиятининг мақсадлари,
характери ва қонунияти билан шартланган бўлиши; инсоннинг шахсий
хислатлари, Қизиқишлари ва мойилликлари, ўзига хос қобилиятлари
мажмуининг шаклланганлик даражаси билан аниқланиши; ҳаётий фаолият
жараёнида инсоннинг ўз саломатлигини сақлаш ва шаклланишида талаб
қилинган натижаларга эришишни таъминлаши даркор; таълимий
муассасаларнинг соғлиқни сақловчи фаолияти сифатининг умумлашган
мезони ҳисобланиши керак.
С.А. Царев фикрига кўра таълим олувчиларнинг саломатликка ижодий
ёндашувли фаолиятга тайёрлиги моделини ишлаб чиқишда ушбу ҳолатда
тайёрлик ўзида инсоннинг психологик ва психофизиологик хусусиятлари
тузилмасини, шунингдек, саломатликни сақлаш ва шакллантириш
вазифаларини самарали бажариш учун зарурий билимлар, малака ва
кўникмаларни ўзида мужассам этиши позициясига амал қилиш зарур (136;
183-б.].
Модомики, саломатликка ижодий ёндашувли фаолият ўз-ўзини
долзарблаштириш ва инсоннинг соғликка ижодий ёндашувли шахсий
позициясини шакллантириш билан бирга бораркан, саломатликка ижодий
ёндашув жараёнининг қуйидаги компонентларини ажратиш керак: ўз-ўзини
рефлексиялаш (тана, руҳ ва интеллект ҳолати); ўз-ўзига мақсад қўйици (ўз-
ўзининг янги “Мен” ни аниқлаш); ўз-ўзини дастурлаш (ўзини амалга ошириш
ва ўзида захираларни излаш юзасидан ўз ҳаракатларининг кетма-кетлигини
ишлаб чиқиш); ўз-ўзини рўёбга чиқариш (“Мен” янги образига чиқиш
жараёнини амалга ошириш).
Шубҳасиз, қуйидагиларни таълимий ташкилотлар ўқувчиларини
саломатликка ижодий ёндашув фаолиятига тайёрлаш тавсифномасининг
асосий компонентлари деб ҳисоблаш зарур:
1) мотивацион-қадриятли компонент: қадриятлар тизимида саломатлик
қадрининг устуворлиги; соғлиқни сақлаш ва шаклланишда эҳтиёж ҳамда
хоҳишнинг мавжудлиги; саломатликка ижодий ёндашувга устунлик қилувчи
ички мотив
2) когнитив: саломатлик, соғлом турмуш тарзи, саломатликни муҳофаза
қилиш ва захираларни орттириш усуллари тўғрисидаги билимлар тизими;
саломатликка ижодий ёндашув фаолиятининг шахсга қўйилаётган талаблари,
хусусиятлари ва шароитлари тўғрисидаги тасаввурлар;
3) ҳиссий-иродавий: ўзи ва атрофидагиларнинг саломатлигига
масъулиятли муносабат; саломатликка ижодий ёндашувда мақсадга
интилувчанлик; соғлиқнинг ижодкорлигидаги индивидуал тажрибада акс
этган ўз-ўзини англаш, ривожланиши, ўз-ўзини тарбиялашга интилиш;
саломатликка ижодий ёндашув фаолиятини олиб боришда тизимлиликни
таъминловчи ўз-ўзини назорат қилиш;
4) операционал-процессуал: саломатликка ижодий ёндашувчи
фаолиятни амалга ошириш усулларини ўзлаштириш, соғлиқни сақлаш ва
шакллантиришдаги индивидуал тажрибани кундалик амалиётга ўтказиш.
Ушбу компонент тавсифномасини креатив таркибий қисмлар билан
кенгайтириш мақсадга мувофиқ. Креатив таркибий қисмлар ўзида ижодий
тафаккур, оригиналлик, ички сезгирлик, тасаввур, қизиқувчанлик, ўз
саломатлигини шакллантиришга ижодий ёндашув каби сифатларни ўз ичига
олувчи ижодий қобилиятлар мажмуини ўзида акс эттиради.
5) баҳоловчи-рефлексив компонент: ўз тайёргарлигини ўзи баҳолаш ва
ижодий саломатлик вазифаларини ҳал қилиш жараёнининг мақбул
намуналарга мувофиқлиги.
Ўқувчиларни саломатликни сақловчи фаолиятга тайёргарлиги қаторида
саломатликка ижодий ёндашувни самарали амалга ошириш учун зарури
махсус сифатлар-саломатликка Cжодий ёндашиш қобилиятларининг
мавжудлиги муҳимлигини таъкидлаш керак.
Э.М. Казин ўқувчиларнинг саломатликка оид ижодий фаолиятга
тайёрликларини баҳолаш ва уларга тегишли кўрсаткичлар мезонини ишлаб
чиқди:
1. Мотивацион-қадриятли мезон. Кўрсаткичлари: саломатликни сақлаш,
мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича муайян ҳаракатларни бажаришга
бўлган шаклланган мотивация даражаси; ушбу жараёнда мақсадга интилиш ва иродавий кучланишлар даражаси; қадриятли-мазмунли иерархияда соғлиқ
қадриятларининг ўрни; ўз саломатлигига қизиқишнинг барқарорлиги;
маънавий-ахлоқий фаровонлик даражаси;
2. Когнитив мезон. Кўрсаткичлари: саломатлик, соғлом турмуш тарзи,
саломатликни муҳофаза қилиш ва соғлиқ захираларини кўпайтириш
тўғрисидаги билимларнинг тўлиқлиги ва дифференциацияланганлиги;
саломатликка оид ижодий фаолиятнинг хусусиятлари ва шароитлари, унинг
шахсга қўядиган талаблари;
3. Эмоционал-иродавий мезон. Кўрсаткичлари: психологик фаровонлик,
ҳиссий қулайлик, ҳаётдан лаззатланиш даражаси; ўз саломатлиги ва
атрофдагилар соғлигига масъулиятли муносабат даражаси; хавотирлилик,
тажовузкорлик, руҳий тушкунлик даражаси;
4. Операционал-процессуал мезон. Кўрсаткичлари: саломатликка оид
Ижодий фаолият ва коппинг-ахлоқнинг индивидуал стратегиялари,
психоэмоционал бошқарувнинг ҳаётий муҳим қўникмалари, техникасини
амалга ошириш усулларини эгаллаш; соғлом турмуш тарзининг фойдали
одатлари, уюштириш усуллари ва амалий кўникмаларининг шаклланганлиги;
саломатликни сақлаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг
шахсий режасини мавжудлиги.
5. Баҳоловчи-рефлексив мезон. Кўрсаткичлари: тайёргарликнинг ўз-
ўзини баҳолаш ва саломатликка оид ижодий вазифаларни ҳал қилиш
жараёнининг оптимал намуналарга мувофиқлиги даражаси [66; 214-б.].
Олий таълим муассасаларида ўқишни психологик таҳлил қилиш бу
талабаларни фақатгина касбий тайёрлиги самарадорлигини ошириш билан
боғлиқ бўлган муаммо эмас. Энг аввало, бу инсоннинг илм олишдаги
қобилияти табиатини тушуниш муаммосидир. Ва бу кенг илмий, назарий
тушунча муаммони янада долзарблаштирилади. Бу муаммо яна шуниси биландолзарбки, инсон мураккаблашиб бораётган билимлардан йироқлашиши мумкин, у илмий ва техник билимларнинг ўсиб боришидан ортда қолиши мумкин. Бу психологик муаммони ҳал қилишда суъний ақлий салоҳият ҳосил қилиш кўламида илмий тадқиқотлар олиб бориш, комьютерлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва тажриба тизимини такомиллаштиришга боғлиқдир. Ва ниҳоят психологиянинг ўзига энг марказий муаммо инсоннинг таълим олиши ва ривожланишининг ўзаро боғлиқлиги юклатилган.
Илм олиш психологияда ўзига хос фаолият мақомини олган. Унинг
алоҳида хусусияти шундан иборатки, у универсалдир, чунки унинг асосида
ҳар қандай бошқа фаолиятни эгаллаш мумкин. Лекин илм олиш тизими
муаммосига ёндашув дарҳол пайдо бўлган эмас ва бу муаммо нисбатан
янгидир. Ушбу муаммони ташкил қилувчи баъзи қоидаларни ажратиш зарур.
Илмни ўзлаштириш жараёнини таҳлил қилиш соҳасида ишлаб чиқилган биринчи асосий ғоялар кўламида кўрсатиб ўтилган. Бу ғоялар шундай оптимистик қарашлар эдики, бунда ақлий салоҳият ривожланиши билан ҳаракат ва операцияларни мақсадли ташкиллаштириш боғланган. Илм олишни фаолият сифатида тушуниш зарурлигини таъкидловчи кейинги ғоялар кўлами инсоннинг барча ақлий фаолияти жараёнини таҳлил қилишга ёндашилган тадқиқотларда намоён бўлган. Ўзлаштириш, эслаб қолиш, ёдда сақлаш, ақлий масалаларни ечиш ақлий ҳаракатнинг ўзига хос турлари сифатида кўринади, уларнинг ҳар бири ўзига хос тузилишга эга. Бу инсоннинг тафаккур оламини тушунишга биринчи қадам бўлди (130; 240-б.].
Утган аср 60-йилларнинг ўрталаридаёқ психологияда ўқув фаолиятини
субъект фаоллигини ўзига хос шаклли индивидуал қобилиятини
ривожлантириш шарти бўлган ижтимоий малакага эга бўлиш сифатида
кўрилган. Илм олишнинг ўзига хослигини “ўқув” топшириқларининг ўзига
хос ечимлари билан боғланган. Бу ечимлар мазмун-моҳиятини илмий назарий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган топшириқ сифатида
таърифланган.
Ўқув фаолиятини таҳлили, таҳлилининг бошқа йўналиши унинг
бошланғич ва ривожланган шаклларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш
билан боғлиқ. Шундай қилиб, илм олишнинг ирсий бошланғич даражаларини
аниқлаш билан боғлиқ. Шундай қилиб, тадқиқ этишда фаолликнинг шаклли
ўқув ҳаракатининг таркибий ва функционал компонентлари бошқарилувчан
бўлмаган ва алоҳида ажратилмаган ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ҳаракат сифатида қаралган [44; 108-112-б.].
Олий таълим муассасалари талабаларини илм олишнинг ривожланган
шаклли ўзининг таркибий қисмларида - мақсад, матив, услуб текширув
тузатув ва баҳолаш ҳаракатларида англанадиган функционал ажратилган
фаолият сифатида таърифланади (23; 186-б.].
Шу нарса аниқландики, педагогика олий таълим муассасаларида ўқиш
даврида ўқув фаолияти шахсий келиб чиқишини уч боқичга ажратиш мумкин. Бу уч босқич жараёнида ўқув фаолияти шахс тамонидан репродуктив ва продуктив характерга эга бўлган ўз-ўзини бошқарувчи ва ўз-ўзидан ташкиллаштирилувчи ақлий ҳаракатлар тизими сифатида ажратилади.
Талабаларда илм олишнинг бундай ривожланган шаклининг кўзга кўринган
ўзига хослиги-янги ўқув мақсадлари ва топшириқларни олдинга қўйиш бўлди.
Шундай ҳол юзага келдики, педагогика олий таълим муассасаларининг
биринчи икки ўқув йилида талабанинг маълум ўқув фаолиятини
ташкиллаштириш билан ўз-ўзини бошқарувчи фаолият қатламига киритиш
мумкин. Ўқув фаолияти ҳақидаги тушунча шундан келиб чиқадики, талаба
таълим жараёнига шахснинг маълум ривожланиш даражаси билан кириб
келади, шу жараёнда иштирок этади ва ўқишнинг охирида уни нисбатан юқори даражада ривожланган шахс сифатида тарк этади. Бу жараён педагогика олии таълим муассасалари ўқитувчиларига боғлиқ илм олиш, ўргатиш ва меҳнат жараёнларининг бирлиги ҳисобланади [148; 26-27-б.].
Педагогик жараённинг асосий мақсади шахсни шакллантириш,
дунёқараш нуқтаи назарини юзага чиқариш, фаоллик, мустақил ишлай олиши ва олий таълим муассасалари (ОТМ) битирувчисининг келажак ҳаётга
тайёргарлиги ҳисобланади. Бу мақсад шахснинг маданиятини, компонентларини ва даражаларини шакллантиради ва мужассамлаштиради. ОTM педагогик таълим бериш жараёнида бу мақсадга эришиш энг юқори кўрсаткич бу мустақил таълимдир [36; 47-49-б., 48; 20-22-б.].
Дидактика нуқтаи назаридан мустақил ишлаш таълим шаклларидан
бири ҳисобланади. Бошқа шакллар билан бирга таълимнинг бу шакли ҳам
педагогика олий таълим муассасаларида шахснинг шаклланиш ва
тарбияланиш жараёнининг асосий қисмини ташкил қилади.
Психологик нуқтаи назаридан таълим муассасаларида мустақил ишлай
олиш деганда қатъий ишонч, ирода ва хулқни ривожлантирувчи билим ва
кўникмаларга эришиш тушунилади [51; 40-б.].
Диалектикада эса замонавий ОТМларда педагогик раҳбарият саъй-
ҳаракатлари ва талабаларни қўллаб-қувватлаш асосий вазифа қилиб
белгиланган “субъект-объект” модели шахснинг асл шаклланиши жараёни.
ўрганиш онгта маълум ёндашувни келтириб чиқаради. Ўрганувчи субъект
сифатида ўқув предмети қаршисида туради; ўқув жараёнида у ўзининг илм
олиш ва дунёни англашга бўлган эҳтиёжларини қондиради. Таълим
муассасаларида мустақил ишлаш жараёнида шахснинг ривожланишига ва
ютуққа эришишига асосий таъсир кўрсатувчи куч талаба ва ўқитувчи»
манфаатларининг муштараклигидир.
Педагогика олий таълим муассасаларининг асосий мақсади бўлажак мутахассисларга мустақиллилик, ғайратлиликка йўл-йўриқ кўрсатишдир.
Булар педагогика олий таълим муассасалари битирувчиларнинг кейинги ҳаёт
фаолиятига тайёргарлик ва катта кўмак бўлиб хизмат қилади. Бу мақсад
шахсни шакллантириш ва тарбиялаш жараёнидаги барча таркибий қисмлар ва барча даражаларни бирлаштиради.
Педагогика олий таълим муассасаларидаги педогогик жараённинг энг
мустақил асосий ютуқлари кўрсаткичи талабаларнинг ўқув машғулотлари
пайтидаги ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги дидактик муносабатларга яқин
қўйиб бўлмайди.
Педагогика ОТМдаги ўқув машғулоти ҳар қандай ўқув машғулоти каби
ўқитувчи ва талаба ўртасидаги дидактик муносабат билан характерли:
ўргатувчининг етакловчи роли ҳам фаол, онгли, ҳам ўсиб борувчи ижодий
ёндашув таълим жараёни билан ҳамоҳангдир.
Ҳақиқатан, В.М. Блинов мустақил фаолиятли шакллантириш маънога
эга деб ҳисоблайди, лекин у фақатгина ўқитувчи томонидан бўладиган
бошқарув ҳақида гапиради ва бу ўринда талабанинг фаоллиги ҳақида
тўхталмайди [29; 11-12-б.].
Бу ўринда ўргатувчига ҳар доим биринчи ўриндаги фаол, онгли йўл
тутиш, талабага эса доимо эргашувчанлик онгнинг сустлиги тааллуқли бўлиш лозим.
Агарда биз, бунга қарши ўлароқ, ҳар бир талаба шахсининг
шаклланишига ёрдам беришни хоҳласак, агар биз ўргатувчини марказий
сиймо деб кўрмасак, уни биз ривожланишга кўмакчи деб билсак, биргаликдаги фаолиятининг бошқача муносабат тизими талаб қилинади. Талаба “фан учун ва фан билан ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлайди. У сермаҳсул масалалар ечими услубларини ўзлаштирмасданоқ умумий ишга киришади. Ўқитувчи бошиданоқ унга ва гуруҳдаги бошқа талабаларга юқори натижаларга эришишда ёрдам беради.
В.К.Бальсевич, Л.И, Лубышевалар ўз ишларида педагогика олий таълим
муассасаларида жисмоний маданият дарсларининг ва ёшларнинг жисмоний маданиятининг таълимий йўналишини кучайтиришни кўрсатиб ўтганлар.
Жисмоний маданият таълими характерига эга бўлган қатъий ўқув
дастурларини такомиллаштириш зарур. Бу дастурлар самарадорлигининг
мезонларидан бири, уларни татбиқ қилиш натижасида талабаларнинг яхши
ўзлаштириши, ақлий солоҳият билан ва ёшига муносиб тарзда кўпроқ
маълумотларни хотирада узоқ сақлай олишдир [22; 27-34-б.].
Ўқув фаолиятини кўриб чиқишда, меҳнатга бўлган лаёқатига ҳамда
меҳнатга психологик тавсиф бериш зарур. Меҳнат бу инсоннинг мақсадли
фаолияти. Унинг натижасида табиатга таъсир ўтказиб ва уни ўзгартириб,
инсон эҳтиёжи қиймат ҳосил қилади. Ушбу таъриф шу нарсани кўрсатадики,
меҳнат ижтимоий категория ва шундан келиб чиқадики, “Меҳнат”
тушунчасини “Иш” тушунчаси билан бирдек кўрмаслик керак [108; 376-б.].
Инсоннинг жисмонан ва маънан ривожланишига меҳнат фаолияти
фақатгина яхши ижтимоий шароитлардагина ижобий таъсир кўрсатиши
мумкинБу қонуният меҳнатдаги ижтимоий ва биологик омиллар
ажралмаслигининг намоён бўлишидир.
Меҳнатнинг биологик моҳияти жисмоний ва ақлий меҳнат масаласини
ўз ичига олади. Меҳнатнинг жисмоний ва ақлий турларга бўлинишининг ўзиёқ ижтимоий ҳодисадир. Шу билан биргаликда жисмоний меҳнатни ақлий
меҳнатга қарши қўйишга бирор бир физиологик асос йўқ. Модомики, ҳар
қандай мушак иши марказий ва периферик асаб тизимига боғлиқ. Бошқа
томондан эса инсоннинг асаб марказларига куч келадиган ақлий фаолияти
мушаклларнинг қандайдир даражада қисқариши билан кечади. Шундай қилиб, физологик нуқтаи назардан қараганда бизнинг ҳозирги кунларда инсоннинг жисмоний ёки ақлий фаолият юритиши нисбатлари ҳақида сўз юритиш мумкин.
Ақлий меҳнат билан шуғулланувчи киши (масалан, ўқув ишлари) ўзига
жисмоний куч кераклигини билдиради ёки аксинча жисмоний меҳнат билан
чамбарчас боғлиқ. Инсоннинг ҳар томонлама етук ривожланишни жисмоний
меҳнатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мушаклар кучи организм ҳаётий функцияларни оширади ва шу билан инсоннинг асосий фаолиятидаги иш
қобилиятини юқори даражага кўтаради.
Бу борада юқорида талабанинг ўкув ишларини мисол қилиб ўтилган
ақлий меҳнатнинг бир тури бўлган илм олиш ўзига хос алоҳида асабий-руҳий
зўриқишни талаб қилади ва меҳнатни гигиеник тамойиллар асосида қатъий
тартибга солишга муҳтождир. Гигиеник томондан меҳнатни
ташкиллаштиришнинг энг мақбул жиҳати ўқув жараёнида меҳнатга
лаёқатлилик қобилиятини сақлаб қолиш ва яққол намоён бўлувчи чарчоққа
йўл қўймасликдир. Гигиеначилар таълимини ташкиллаштиришдаги бир қатор салбий ҳолатларни белгилайдилар. Ўқув материалларининг мураккаблашувчи амалий тажриба асосида ҳосил бўлган таълим услуби ва ажратилган ўқув вақти орасидаги номуносибликка олиб келади. Бунинг натижасида кун тартибининг бузилиши, иш қобилиятининг сусайиши ва ўзлаштиришнинг пасайиши, бир қанча ҳолатларда эса талабаларнинг ўқишдаги зўриқиши ва машғулотлар тартибининг издан чиқиши оқибатидаги хасталаниш келиб чиқади.
Ҳозирги даврда олий таълим муассасалари талабалари ўқув
юкламасининг кўп қисмини машғулотдан ташқари мустақил шуғулланиши
ташкил этади, асосан бошланғич босқичларда. Ўқув фаолиятининг энг жиддий босқичи бу имтиҳонлар сессиясидир. Бу даврда талабаларда юрак қисқариши электрокардиограммада (баъзи ҳолатларда) ўзгаришлар, хатолар сонининг ортиши кузатилади. Охирги йилларда мамлакатимизнинг бир қатор педагогика олий таълим муассасаларида таълимининг “инфармацион” шакл ва услубларидан профессионал асосга эга бўлган шакл ва услубларга, мустақил ишлашга ўтиш амалга оширилмоқда. Онгли равишда мустақил фаолият юритиш ўқув жараёнида талабаларнинг меҳнатга лаёқатини ошишига ёрдам бериш аниқланган [32; 468-б.].
Ҳаракат фаолиятини тўла таҳлил қилиш бирор муаммони ҳал қилишга
татбиқ қилмасдан туриб, умуман, инсон фаолиятини тадқиқ қилмасдан амалга ошириш мумкин эмас. Шу каби тадқиқотларнинг натижаларини тўла тахлил қилиш анчайин қийин масала. Фалсафий ишлардан то эргономика соҳасида олиб борилган тадқиқотларгача, бу каби изланишлар турли-туман илмий фан соҳаларида намойиш этилган. Инсон меҳнат фаолиятининг кўпроқ умумлашган таҳлили сиёсий иқтисод фани кўламида амалга оширилган. Меҳнат фаолияти предмети муаммоларини ечишда мазмунга эга бўлган натижалар қўлга киритилган. Жисмоний маданият спорт соҳасида меҳнат фаолияти предмети муаммоси ечими алоҳида кичик ишлар билан берилган спорт фаолиятини мураккаб ижтимоий- биологик ҳодиса сифатида кўриб чиққанлар (23; 186-б.]. Унинг фикрича айнан биологик нуқтаи назар спорт фаолиятида машғулотни мақбул тузилиши ва дастурланиши муаммосини ечишга қаратилган илмий изланишда асосий ўринни эгаллмоғи даркор. Лекин шу билан бирга у спорт фаолиятининг ижтимоий моҳиятини намоён этувчи педогогик қарашлар масалаларига мослашмоғи керак.
Спорт бу жамиятнинг шундай соҳасики, инсоннинг ўз-ўзини англаши
алоҳида ўзига хос шаклда намоён бўлади. Юқори натижали спорт, оммавий
спорт ва жисмоний маданиятга нисбатан инсоннинг жисмоний
қобилиятларини тўғри топишда самарали восита сифатида кўрилади. Спортда
меҳнат объекти-спортчининг ўзи. Меҳнат субъекти ҳам ўзи.
А.И.Завьялов атроф-муҳитга ва меҳнат фаолиятига мослашишни икки
хил йўл билан кўриб чиқади: тўсиқларни енгиб ўтиш ва четлаб ўтиш.
Тўсиқларни енгиб ўтиш жараёни қувватни сарф қилиш билан, биологик
тизимнинг (Био...) ички ўзгариши билан боғлиқ, четлаб эса мақсадли
педогогик жараёнда талаба томонидан ўзлаштирилган тажриба ва билим
билан (...педогогика) боғлиқ. Натижада, муаллифнинг фикрича, бу бирикув
(биопедогогика) талабаларни жисмонан тарбиялашнинг юқори самарали
жараёнини ҳосил қилади [58; 40-б.].
Шундай қилиб, ўқув жараёни, шу жумладан жисмоний маданият бўйича
ҳам, шундай мураккаб жараённи, у кўп хоссали меҳнатнинг алохида
шаклидир. Унда ҳар бир меҳнат субъекти (ўқитувчи ва талаба) ўзининг
профессионал ролини фаол, онгли тарзда ўзлаштиради.



Download 138,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish