Топширди: Гулманова Роза



Download 496,79 Kb.
bet13/13
Sana21.02.2022
Hajmi496,79 Kb.
#58816
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Соф туғма минераллар

Висмут – Bi. Бу минерал маргимуш ва сурмага қараганда кўпроқ учрайди. Висмут тригонал сингонияда кристалланади. Яхши кристаллари кам учрайди. Одатда хол-хол донали, баъзан баргсимон ва патсимон шаклларда учратиш мумкин. Висмут ранги кумушдек оқ бЎлиб, саргиш товланади. қаттиқлиги 2,5, уланиш текислиги мукаммал, қийинчилик билан эзилади. Солиштирма огирлиги 9,7-9,8. Висмут юқори ҳароратли гидротермал жараёнда пайдо бўлади ва касситерит - SnO2, арсенопирит – FeAsS, висмутин – Bi2S3, вольфрамит (Fе, Mn)WO4, молибденит – MoS2 ва бошқалар билан бирга учрайди.
Хулоса
Саноатнинг биронта ҳам соҳаси йўқки, унда бирор фойдали қазилма бевосита хом ҳолича ёки қайтадан ишланган маҳсулот сифатида қўлланилмасин Темир – саноатнинг асосий асбоб томиридир. У металлургия, машинасозлик, кемасозлик, темир йўл, кўприклар, темир-бетон иншоотлари, кон асбоб-ускуналари, кенг истеъмол моллари ва ҳоказо учун асосдир. Ўз навбатида, фақат биргина темир металлургиясининг ўзи қазиб чиқарилаётган қаттиқ минерал ёқилғининг – коксга айлантириладиган тошкўмирнинг 40 %га яқинини талаб қилади. Саноат тараққиётида суюқ минерал ёқилғи-нефт ва унинг ишланган маҳсулотлари ҳам ниҳоятда катта рол ўйнайди. Ёнувчи газларнинг аҳамияти ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда. Рангли металлургия, электр саноати, кемасозлик, самолётсозлик, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг ривожланишида «рангли металлар» деб аталувчи – мис, руҳ, қўрғошин, алуминий, никел, кобалт рудаларидан ажратиб олинадиган металлар муҳим рол ўйнайди. Нодир металлар: волфрам, молибден, шунингдек, титан, кобалт ва бошқалар жуда катта мудофаа аҳамиятига эгадир. Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши минерал ўғитлар-калий минераллари (калий тузлари), фосфорли минераллар (апатит, фосфорит), азотли минераллар (селитра) ва бошқалардан кенг фойдаланишга боғлиқдир. Кимё, саноати кўп жиҳатдан минерал ашёларга асосланиб ишлайди. Масалан, сулфат кислота олтингугуртга бой колчедандан (пирит) олинади. Жуда кўп минераллар: соф туғма олтингугурт, селитра, плавик шпатлари, бор, калий, натрий, магний, симоб ва бошқа элементларнинг минераллари кимёвий препаратлар тайёрлашда ишлатилади. Резина саноатидаолтингугурт, талк, барит, кислоталар билан ўтга чидамли маҳсулотлари ишлаб чиқаришда – асбест, кварс, графит ва бошқалар; бўёқчилик билан эмал ва глазурлар (сир) тайёрлашда-галенит, сфалерит, барит ва титан, мис, темир, маргимуш, симоб, кобалт, бор минераллари, криолит, ортоклаз, циркон; ёзув қоғози ишлаб чиқаришда – талк, каолин, олтингугурт, аччиқтош, магнезит ва ҳоказо ишлатилади. Тоштуз билан ош тузи инсон овқатининг зарур таркибий қисмидир. Бир қанча минераллар ва улардан қайта ишлаб олинган маҳсулотлар (мирабилит – глаубер тузи; минерал сувлар – нарзан, боржом ва бошқалар, висмут, барий, бор, ёд тузлари) дори-дармон сифатида ишлатилади. Минерал булоқлар (водород сулфидли, карбон кислотали, темирли, шўр ва бошқа булоқлар) ва табиий балчиқлардан ҳам даволаш мақсадларида фойдаланилади. Медитсина ва саноатнинг айрим тармоқларида, радиоактив минераллардан олинадиган радиоактив моддалар ёки кимёвий элементларнинг сунъий йўл билан олинган бир қанча изотоплари қўлланилади.
Инсон ҳаётида безак тошлар ҳам катта рол ўйнайди. Кўпинча безак ва бадиий буюмлар ишланадиган қимматбаҳо тошлардан ташқари жуда кўп рангдор тошлар ҳам бор. Улар деворларни безаш учун ишлатилади. Мамлакатимиздаги энг яхши иншоотлар пушти рангли родонит, ранг-баранг яшма, мармар, кварсит билан безатилади. Кварс, исланд шпати, слюда, турмалин, флюоритлардан оптик асбоблар ишланади. Агат, корунд, циркон ва бошқа қаттиқ минераллардан соатлар ва бошқааниқ механизмлар учун подшипниклар тайёрланади. Олмос (карбонадо), корунд, гранат, кварслар абразив материал сифатида буюмларни
эдириш ва уларга беришда ишлатилади. Юмшоқ ва ёғлангандек уннайдиган минераллар (талк, графит) тўлдирувчилар сифатида механизмларнинг эдирилувчи қисмларини мойлаш учун ишлатиладиган мойларга аралаштириб ишлатилади. Кейинги вақтларда урандан реактор-қозонларда олинадиган жуда
катта ядро ички энергиясини ажратиб олиш масаласининг ҳал этилиши билан боғлиқ равишда ундан саноатда тинчлик мақсадларида фойдаланиш учун жуда қулай шароит яратилди. Ниҳоят, ҳозирги пайтда шу жараёнлар давомида гигант энергия ҳосил қилувчи оғир водород (дейтерий билан тритий) ҳисобига гелий ҳосил бўлишига олиб келадиган, термоядро реаксияларидан (шу мақсадда литийдан ҳам фойдаланиб) жуда катта энергия олиш кутилмоқда. Минералларнинг ва улардан қайта ишлаш йўли билан олинадиган маҳсулотларнинг ишлатилиши ҳақида юқорида келтирилган қисқача маълумотларга минерал хомашёларнинг халқ хўжалигида қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўриниб турибди. Минералогияни билиш разведка ишларини, айниқса қидирув ишларини олиб боришда муҳим аҳамиятга эга. Шу вазифаларни муваффақиятли бажариш учун, аввало, минералларни батафсил аниқлай олиш, уларнинг табиатда топилиш шароитларини, бир-бири билан бирга бўлиш қонуниятларини ва ҳоказони билиш зарур. Шундай воқеалар ҳам бўлганки, қидирувчилар у ёки бу минералларни тўғри аниқлай олмаганликлари
туфайли саноат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган конларни топа олмасдан ўтиб кетганлар. Ер юзига чиқиб турган конларни қидиришда руда конларининг оксидланиш зонасининг минералогияси хоссаларини билиш ва шуъларга қараб ерости сувлари сатҳидан пастда ётган бирламчи рудалар таркибини аниқлашни ўрганиш ҳам муҳим. Бундан ташқари, минералларнинг бир қатор хусусиятлари (магнит тортувчанлиги, электр ўтказувчанлиги, солиштирма оғирлиги ва бошқалар) фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилишнинг геофизика усулларини (магнитометрик, электроразведка, гравиметрик ва бошқалар) ишлаб чиқиш учун катта аҳамиятга эга. Қазиб олинаётган рудаларнинг сифат-хусусиятларини ўрганиш кон геологларининг асосий вазифаларидан биридир. Минералогияни билмасдан туриб, бу вазифани ҳал этиб бўлмайди. Кон геологи ҳар куни янгиданянги қазилган жой деворлари бўйлаб маъдан мавжуд бўлган жинслар ҳолатини кузатар экан, маъдан минералогик таркибининг ўзгаришлари қонуниятларини бошқа бировдан кўра яхшироқ билади. Бу эса қазиб чиқариш ишларини бошқаришда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Қазиб олинган маъдан кўп ҳолларда эритишдан аввал механик йўл билан бойитилади, яъни ҳар хил таркибли концентратларга бўлинади. Маъданларни ташкил этувчи минерал доналарининг катта-кичиклиги, ҳамда уларнинг бир-бири билан ёпишиб ўсиш хоссалари ҳам катта аҳамиятга эга. Мана шу масалаларни ҳал қилишда илмий текшириш институтларининг фойдали қазилмаларни бойитиш лабораторияларида минераграфия олиб борилаётган махсус минералогик текширишлар катта рол ўйнайди. Минералогик текшириш усуллари жараёнида геолог маъданларнинг минералогик таркиби ва тузилишини мақсадга мувофиқ равишда текшириб борар экан, бойитиш пайтида қайси маъданларнинг қандай ҳолатда ва қаерда бўлиши ҳақида тўғри хулосалар чиқара олиши ва бойитишнинг қайси усулида қандай компонентлар қанча миқдорда йў- қолишини ва унинг нима сабабдан эканлигини олдиндан айтиши мумкин. Шундай қилиб, фойдали қазилма конларини минералогик текшириш уларни қидириш ва разведка қилиш ишларидагина эмас, балки саноат типидаги конларни қазиб олиш ва маъданларни ишлаш тармоқларида ҳам жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Download 496,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish