Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Машиналар яратиш тарихидан



Download 2,73 Mb.
bet3/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

1.2. Машиналар яратиш тарихидан.

Содда механизмлар (тишли, пишангли ва хакозо) қадим замонлардан маълум; инсон мехнатини енгиллаштириш, мехнат унумдорлигини ошириш мақсадида улар тадқиқ этилган, такомиллаштирилган, тажрибада синаб кўрилган.


Ушбу фаннинг ривожланиши кишилик жамияти маданияти тарихи билан боғликдир. Қадимги замонлардан бери сақланиб келаётган ажойиб бинолар ва архитектура ёдгорликлари ўша замон халқларида машина ва механизмлар хақида зўр тушунча бўлганлигидан далолат беради. Механика сохасида бизга етиб келган асарлардан Аристотель (эрамиздаги 384-322йиллар) номи билан боғлик бўлган ричаг, пона ва блок кабилар элементар механизмлар, машиналар назарияси асосида яратилган. У оддий машиналар назариясини яратган эди. Шундай оддий машиналар билан Архимед хам шуғулланган (эрамизгача 287-212 йиллар). Эрамиздан 287 йил муқаддам Сицилия оролларидаги Сиракўзи шахрида тугилган Архимед 40 га якин машина, механизмлар яратилган. Полиспаст, тишли гилдиракни харакатга келтирувчи чексиз винтлар (чевяклар), Архимед винт ва ричагли хар хил механизмлар ана шулар жумласидандир. Архимед ричаглар назариясини яратди. Унинг бу сохадаги кашфиёти механикада "Олтин коида" номи билан юритилади. Эрамизнинг 1-асрида яшаган Александриялик Герон ричаг, пона, блок, чигир ва винт каби оддий машиналарни алохида ва биргаликда ишлаши мумкинлигини айтган.
Ўрта Осиё олимлари хам бу фанга катта хисса қўшдилар. Буюк олим Абу Али ал Хусайн ибн Адуллох ибн Сино (980-1037) тиббиёт, адабиёт, мусиқа, фалсафа, математика, геология, астрономия, химия, физика, логика, тилшунослик ва психология каби фанлар билан шуғулланиб қолмай, балки механика масалалари билан хам шуғулланган. У ўзининг "Ақл мезони" [(Мерила разума) мийар ал-акул] деган асарида, асосан, механикадаги содда системалар, яъни чиғирлар, ричаглар, блоклар, винтлар ва поналардан тузилган машиналарнинг ишлаш принципларини баён этган.
Ибн Сино Иоанна Филопаннинг харакат хақидаги таълимотини ривожлантирди. У харакатланувчи жисмга қўйилган куч йўқолмаслигини ва харакатга бирор қаршилик бўлмаса, харакатнинг чексиз узок вақт содир бўлиши кераклигини айтган. У "Акл мезони"деган асарида Аристотель ва Герон асарларини ижобий қайта ишлади ва қўшимчалар киритди.
Абу Юсуф ал-Хоразмий (Х-аср) ўзининг "Илмларнинг калитлари" деган китобида механика, айниқса Героннинг "Пнематика"си хақида хам сўз юритди.
Айниқса Исмоил ал-Жазарийнинг (12-13 асрлар) "Инженерлик механикасини билиш китоби" ва Мухаммад ал-Хуросоннинг "Сув гилдираклари ва сувни юқорига чиқариш ва уни амалга оширишда ишлатиладиган механик мосламалар" трактатлари диккатга сазовордир.
Уйғониш даврининг атоқли арбоби хамда олими Леонардо да Винчи(1452-1519) тикув дастгохлари, босма ва ёғочга ишлов бериш машиналари механизмлари конструкцияси лойихасини ишлаб чиккан, ишкаланиш коэффициентини тажриба йўли билан аниқлашга уриниб кўрган.
Италиялик врач ва математик Д.Кардан (1501-1576) соат ва тегирмон механизмларининг харакатини ўрганди.
Француз олимлари Г.Амонтон (1663-1705) ва Ш.Кулон (1736-1806) биринчи бўлиб тинч холатдаги ва сирпанишдаги ишкаланиш кучларини аниқлаш ифодаларини таклиф қилдилар. Ўттиз йил Россияда яшаган ва ишлаган 850 та илмий иш муаллифи, атоқли математик ва механик, швейцариялик профессор Л.Эйлер (1707-1783) қаттиқ жисм кинематикаси ва ди- намикасига оид масалалар ечди, амалий механика масалалари билан, чунончи, тишли гилдираклар профиллари билан шуғулланди, ва бўларнинг ичида энг истиқболлиси эвольвентасимон профилдир деган хулосага келди.
Рус механиги ва ихтирочиси И.И.Ползунов (1728-1766) биринчи бўлиб 2-цилиндрли буғ моторининг лойихасини яратди, қозонни сув билан таъминлайдиган автоматик ростлагич, сув ва буғ берувчи қурилмалар ва бошқа механизмлар яратди.
И.И.Кулибин (1735-1818) тухум шаклидаги машхур соатни яратди. Бу соат ўша давр учун автоматик ишловчи жуда муруккаб механизм эди.
Автоматик ростлаш назариясининг асосчиларидан И.А.Вишнеградский (1831-1895) автоматик пресс, юк кўтариш машиналари, насос ростлагични ишлаб чиқди ва машиналар лойихалашнинг илмий мактабини яратди.
"Рус авиациясининг отаси" - H.Е.Жуковский (1847-1921) машиналар динамикасига катта хисса қўшди.
H.П.Петров (1836-1920) мойлашнинг гидродинамик назарияси асосларини яратган. Қишлоқ хўжалиги машиналарини хисоблаш ва қурилиш назарий асосларини яратган. Рус олими Ассур Л.В (1878-1920) механизмларни тахлил ва синтез қилишда татбиқ эътилаётган кўп бугинли механизмлар тузилишининг умумий қонуниятини яратган.
Машиналар механикасини яхлит машинасозлик назариясига айланишда H.И.Артоболевский (1905-1977) салмоқли хисса қўшди.
И.И.Артоболевскийнинг шогиртлари ва издошлари - А.П.Бессонов, В.А.Зиновьев (1899-1975), И.И.Левитский, H.В.Умнов, С.А.Черкудинов ва бошқалар машиналар динамикаси, механизмларни оптимал синтез қилиш, машина-автоматлар назарияси хамда машина ва механизмлар назариясининг бошқа сохаларида уни яънада ривожлантиришга хисса қўшдилар.
Бауман номли Москва олий техника билим юрти олими Ф.Е.Орлов (1843-1892) амалий механика курсини яратди ва 1872 йилдан шу курсдан дарс бера бошлади. Д.С.Зернов (1860-1922) узатмалар назариясини кенгайтирди.
H.И.Мерцалов (1866-1948) текис механизмлар кинематикасини текширишни фазовий механизмлар назарияси билан тўлдирди хамда маховикни хисоблашнинг содда ва ишончли усулини ишлаб чиқди.
Гавриленко В.А. (1899-1977) эвольвентасимон тишли узатмалар назариясини яратди.
Қурилиш машинасозлигига В.Л.Кирпичев, М.Я.Сапожников, H.Е.Дроздов, М.И.Журав-лёв, А.А.Фоломеев, Банит Ф.Г., Боганов А.И., В.А.Бауман, Ф.А.Лапира, Константопуло Г.С, Кимевий қурилмалар яратишда И.П.Левш, H.Юсуфбеков, С.Зокиров, Ш.Гуломов, А.Ортиков, В.И.Левш, М.Юсуповлар катта хисса қўшдилар. Машинасозлик технологияси кесувчи қурилмаларни лойихалаш асосларини H.А.Hеведов, К.А.Осипов, Алексеев Г.А., Аршинов В.А., Кричевская Р.М; Металларни кесиш режимларини лойихалашга Брахман Л.А, Бродский Ц.З, Биков Л.А ва В.Б.Борисов, В.H.Васильев ва бошқалар катта хисса қўшдилар.
Бўлардан ташқари Горбацевич А.Ф, Шкред В.А машинасозлик технологиясининг назариясини яратди.
А.К. Hартов дунёда биринчи бўлиб механик суппортли токарлик дастгохи ясаш ва дастгох ишини автоматлаштиришга катта хисса қўшди. И.А.Тиме, К.А.Зворикин, Я.Усачев каби олимлар металл кесиш назариясига асос солдилар.

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish