Касбий-педагогик билимдонлик педагогик воқеликни изчил идрок ета билиш ва унда изчил ҳаракат қила олиш малакасини қамраб олади. Бу хислат педагогик жараён мантиғининг яхлитлигича ва бутун тузилмаси билан биргаликда кўра олиш, педагогик тизимнинг ривожланиш қонуниятлари ва йўналишларини тушуниш имкониятини таъминлайди ҳамда мақсадга мувофиқ фаолиятни конструксиялашни осонлаштиради.
Билимдонлик ўқитувчи учун ўта муҳим бўлган учта ҳолат билан боғланган замонавий педагогик технологияларни эгаллашни тақозо этади:
• одамлар билан ўзаро алоқада боҲишда, маданий мулоқатда бўлиш;
• фани соҳаси бўйича ахборотларни қабул қила билиш ва уни ўқитиш мазмунига тнослаб қайта ишлаш ва ундан мустақил таҳсил олишда фойдалана олиш;
• ўқув ахборотларини бошқаларга бера олиш.
Касбий-педагогик билимдонлик асосан тўртта компоненти билан характерланади:
• шахсга, инсонга йўналганлик;
• педагогик воқеликни изчил идрок этиш;
• фан соҳасига йўналганлик;
• педагогик технологияларни эгаллаш.
Ҳозирги таълим шароитида касбий-педагогик билимдонлик яна уч компонент билан тўлдирилади:
• билимдонлик, умуман, ўз фаолиятини жаҳон педагогик маданияти даражасида ишлаб чиқилган тажрибалар асосида ташкил етиш қобилияти ҳамда унга ва ватанимиздаги педагогикага интеграсиялаша олиш;
• (ўз сафдоши тажрибаси ва инновацион тажрибалар билан ўзаро самарали муносабат ўрнатиш қобилияти;
• ўз тажрибаларини wнумлаштириш ва бошқаларга бера олиш малакасида намоён бўлади.
Педагогнинг касбий билимдонлиги креативлик билан характерланади.
Креативлик - бу касбий ҳаёт усули, кўп қиррали таълим жараёни ва тизимининг мақсадлари, мазмуни, технологиялари сатҳида янги педагогик воқеликни яратиш истаги ва малакасидир. Креативлик ўқитувчига инновацион ўзгаришлар оқимига мослашиб олишига ёрдам беради.
Ҳар қандай даражадаги касбий билимдон педагогик рефлекцияга қодирдир.
Рефлекция - фикрлашнинг махсус усули бўлиб, педагогик воқеликка, тарихий-педагогик тажрибага, муайян касбий мавқенинг ташувчиси бўлган ўз шахсиятига қайта назар ташлашдир.
Юқоридаги касбий-педагогик билимдонликни ташкил етувчи барча компонентлар мураккаб тузилмани ҳосил қилиб, мутахассиснинг «идеал модели»ни шакллантира боради ва пировард натижада зич бирлашиб кетади ҳамда ўқитувчи шахси фаолияти тавсифини белгилайди.
Билимдонлик фақат фаолият жараёнида ва фақат конкрет касб доирасида намоён бўлади ва баҳоланади.
Педагогик муҳитда ўқитувчи фаолиятини баҳолашда, одатда, педагогик маданият термини қўлланади.
Педагогик маданият касбий фаолиятнинг индивидуал мазмуни билан боғланади.
Педагогик билимдонлик ўқитувчининг юксак натижаларга еришишини таъминлайди.
Педагогик маданият фаолият ва муносабатларга эстетик шакл беради.
Педагогик фаолият педагогик маданият тушунчаси таҳлили омили бўуб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |