Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


Мажбурият - қизиқиш - мақсад босқичлари



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet342/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   414
Bog'liq
Туплам

Мажбурият - қизиқиш - мақсад босқичлари. 
Фанни ўрганиш мақсадини шакллантириш 
босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи босқичда – фанни ўрганиш мажбуриятини 
англатиш, иккинчи босқичда – фанга қизиқишни шаклланиши ва учинчи босқич – мақсаднинг
шаклланиши. Энди изоҳлаймиз, сиз биринчи дарсга кирганингизда бошланғич назорат оласиз, 
натижалар сизни қувонтирмади, тўғрими? Сиз талабаларингизга фанингизни нолдан бошлаш 
керак деган фикрга келасиз, бу билан сиз энг сабрли ва иродали касб эгаси эканлигингизни 
исботладингиз. Ҳурматли ҳамкасбим, келинг куч ва асабларимизни самарали ишлаши учун 
аниқ режа асосида иш кўрамиз. 
Сентябрь
ойи хотиржам дарс ўтинг. Ҳар дарснинг охирги ўн дақиқасини асосий 
тушунчаларни : атом, молекула, тенгламани тенглаш, формулани ѐзиш, оддий масалаларни 
ишлаш кўникмаларини шакллантиришга сарфланг. 
Октябрь-ноябрь
ойида танлов асосида фаол талабалардан иборат ишчи гурух тузинг (ҳар 
гуруҳдан 2-4 нафардан ѐки кўпроқ). Уларни имтиѐзлари билан таништиринг. (Хафтада бир 
марта чуқурлашган дастур асосида дарс олиш, тематик тестлар билан ишлаш, демак келажакда 
репетиторга хожат йуқ. Лаборатория ишларидаги амалий кўникмаларини шакллантириш 
имкони). Вазифалари билан хам таништиринг (Фанни ўзлаштиришда қийналаѐтган талабаларга 
ѐрдам бериш). Расман бу гурух сизнинг тўгарагингиз аъзолари бўлади. Гурухга ном беринг 
масалан ―Кимѐ фаоллари‖, ―Олимпиадачилар захира гурухи‖, ―Ёш инструкторлар‖ ва хоказо. 
Сиз дарслардан сўнг ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар билан ишлаѐтганингизда фаоллар 
ѐрдамчи вазифасини ўтайди. Уларни содда, тушунарли, аниқ савол ва топшириқлардан
иборат 
тарқатма материаллар билан қуроллантиринг. Агар паст ўзлаштирувчи талаба фанингизга 
нисбатан маъсулият билдирмаса, бунинг сабабларини суҳбат дафтарингизга тушунтириш хати 
тарзида ѐздириб олинг. Бу ерда хуқуқий тарбиянинг хам фойдаси тегиши мумкин (Ўз 
Рес.Консттитуциясининг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Оила‖ Кодексининг73- 
моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-
моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида‖ги Қонунининг 3, 30, 34-
моддалари). Зарурат туғилса гурух раҳбари ва ота-оналар билан ҳам ишлаб туринг. Бу давр 
мажбурият
босқичи
деб аталади. Талабангизда фанни ўрганиш мажбурияти шаклланади. 
Декабрь-январь. Сиз, фаолларингиз ва бошқа талабалар томонидан амалга оширилган 
харакатлар ўз натижасини беради. Барчада фанга бўлган қизиқиш уйғонади, сабаби сизга 
маълум, талабаларингиз кимѐни тушуна бошладилар. Дарсингизда ѐки дарсдан сўнг саволлар 
билан мурожаат қиладилар, тарқатма материалларингизни фойдаланиб туришга сўрайдилар, 
танаффусларда талабалар кимѐвий маълумот билан алмашаѐтган бўладилар, фаоллар ўраб 
олинган бўлади. Дарсдан кейинги машғулотларга ўзгартириш киритамиз. Паст ўзлаштирувчи, 
лекин, фанга қизиқиб бораѐтган талабангиз қўшимча машғулотга киради ва аниқ нимани 
ўрганмоқчилигини айтади ѐки сиз сўрайсиз. У кўпроқ тарқатма материалларингиз ва 
фаолларингиз билан ишлайди. Бу давр кимѐга қизиқиш босқичи деб аталади. 
Февраль.
Бу даврда, дарслардан сўнг, фаоллар билан кутубхонада ѐки бирон бир хонада 
шуғулланиб ўтирган талабаларни учратиш мумкин. Энди кимѐни билиш талаби анча кучайгани 
сабаб, талабаларга эркин аудитория машғулотларини эълон қилишингиз мумкин. Юқорида 


401 
айтилганидек ташвиқот талабаларнинг ўзидан чиқади ва сиз белгиланган кун ва вақтда уларга
15-20 дақиқа вақт ажратасиз. Агар шундай ҳолатлар кузатилса демак талабаларда фанни билиш 
мақсади шаклланди, ҳурматли ҳамкасбим, сиз учинчи босқич - мақсад босқичига
эришган 
бўласиз. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish